ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Одил судловга юбориш. Процессуал қонунчилик / Жиноят процессуал қонунчилиги /

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб Қоидалари (АВ томонидан 13.05.2013 й. 2456-сон билан рўйхатга олинган ички ишлар вазирининг 29.12.2012 й. 175-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2013 йил 13 майда 2456-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

ички ишлар вазирининг

2012 йил 29 декабрдаги

175-сон буйруғига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (бундан буён матнда ЖК деб юритилади) (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й., 1-сон), Жиноят-процессуал кодекси (бундан буён матнда ЖПК деб юритилади) (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й., 2-сон), Жиноят-ижроия кодексига (бундан буён матнда ЖИК деб юритилади) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 6-сон, 175-модда) ва "Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида"ги Қонунига (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 40-сон, 409-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (бундан буён матнда ИИВ деб юритилади) тергов ҳибсхоналарининг (бундан буён матнда ТҲ деб юритилади) ички тартиб қоидаларини белгилайди.



I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ушлаб турилган - жиноят содир этганликда гумон қилиниб, ЖПКнинг 221-моддасида назарда тутилган асослар бўйича ушлаб турилган шахс;


қамоққа олинган - ЖПКнинг нормаларига мувофиқ ўзига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган гумон қилинувчи ёки айбланувчи;


ТҲда сақланаётган шахслар - қамоққа олинганлар, ушлаб турилганлар ёки вақтинча сақланаётган шахслар (транзит орқали ўтувчилар);


тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари - мазкур Қоидаларнинг 1-иловасида белгиланган, шунингдек сақланиши, тарқатилиши, истеъмол қилиниши, фойдаланилиши тақиқланган пуллар, қимматли қоғозлар ҳамда бошқа қимматликлар, озиқ-овқат маҳсулотлари, нарсалар ва моддалар.


2. ТҲда сақланаётган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари рўёбга чиқарилишини, ўз мажбуриятларини бажаришини, уларнинг ажратиб қўйилишини, алоҳида-алоҳида жойлаштирилишини, шунингдек ЖПК, ЖК, ва Қонунда назарда тутилган бошқа вазифалар бажарилишини таъминлайдиган режим ўрнатилади.


3. ЖИКда белгиланган ҳолларда ҳамда тартибда ТҲларда маҳкумлар ҳам сақланиши мумкин. Жазони ТҲда ўташ учун қолдирилган маҳкумлар жазони ЖИК талабларига мувофиқ ўтайди ҳамда ЖИКда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлади.


4. ТҲда режимни таъминлаш ТҲ маъмурияти, шунингдек ходимлари зиммасига юклатилади, улар ўз хизмат вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўлади.


5. ТҲларда ҳар беш йилда камида бир марта инспекторлик текшируви ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ва унинг ўринбосарлари, ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти (бундан буён матнда ЖИЭД деб юритилади) бошлиғи ва унинг ўринбосарларининг буйруғига мувофиқ бошқа шахслар инспекторлик текширувини ўтказиш ҳуқуқига эга.


II БОБ. ТҲ ҲУДУДИГА КИРИШ ВА УНДАН ЧИҚИШ


6. Шахсларнинг ТҲ ҳудудига кириши ва ундан чиқиши уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати ҳамда ТҲ бошлиғи рухсатига асосан бериладиган бир марталик рухсатнома асосида амалга оширилади.

ТҲ ходимлари, қоровул қўшинларининг ҳарбий хизматчилари ҳамда ТҲда меҳнат шартномаси асосида ишловчи ишчи ва хизматчилар ТҲ ҳудудига ТҲ бошлиғи томонидан бериладиган доимий рухсатнома асосида кириб чиқади.


7. Рухсатнома ТҲнинг тартибот ва қўриқлаш хизмати ходимлари ёки ИИВ Қоровул қўшинларининг ҳарбий хизматчиларидан ташкил топган қўриқлаш постлари орқали берилади.


8. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ТҲга монеликсиз кириш ҳуқуқига эга. Бунда ТҲ маъмурияти томонидан уларнинг хавфсизлиги таъминланади.

8-1. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари коррупциянинг сабаблари ва шарт-шароитларини ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш учун ўз ваколатлари доирасида ТҲга монеликсиз кириш ва зарур ҳужжатлар билан танишиш ҳуқуқига эга.

ТҲнинг маъмурияти Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимларига уларнинг ўз вазифаларини бажариши ва тегишли ҳужжатлар билан танишиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлаши шарт.

9. Қуйидаги шахслар ТҲга хизмат гувоҳномасини кўрсатган ҳолда кириш ҳуқуқига эга:

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари ва Сенатининг аъзолари;

Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар вазири ва унинг ўринбосарлари;

Ўзбекистон Республикасининг Ички ишлар вазирлиги марказий аппаратининг бош бошқарма ва бошқарма бошлиқлари;

ЖИЭД ва тегишли жазони ижро этиш бўлимлари ходимлари;

тегишли Ички ишлар бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари;

назорат қилувчи прокуратура ва давлат хавфсизлик хизмати органларининг масъул ходимлари;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари бош бошқармаси раҳбарияти.


10. Назорат қилувчи прокурор муассасага монеликсиз ва исталган вақтда ҳамма хоналар билан танишиш шарти билан киришга ҳақли.


11. ТҲ ҳудудига киришда ва ундан чиқишда шахсларнинг ашёлари, кийим-бошлари ва пойабзаллари кўздан кечиришдан ўтказилади, шунингдек кираётган ҳамда чиқиб кетаётган транспорт воситалари кўздан кечирилади, тақиқланган озиқ-овқат маҳсулотлари, нарсалар ва моддалар олиб қўйилади.



III БОБ. ТҲда САҚЛАНАЁТГАН ШАХСЛАРНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


12. ТҲда сақланаётган шахслар тегишинча ЖПК, Қонун ва мазкур Қоидаларда белгиланган ҳуқуқларга эга ва мажбуриятларни бажаради.


13. ТҲда сақланаётган шахсларга қуйидагилар тақиқланади:

тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан муомала қилиш;

бошқа камера ва хоналардаги шахслар билан суҳбатлашиш, алоқа қилиш, шовқин солиш (деворларни, камерадаги жиҳозларни тақиллатиш ва бошқа тақиқланган ҳаракатлар);

ТҲ ходимларининг рухсатисиз камера ва тартибот биносининг бошқа хонасидан ташқарига чиқиш;

бирор-бир манфаатни кўзлаб ўйинлар ташкил қилиш ёки ўйнаш;

татуировка чизиш;

ТҲ ходимларининг рухсатисиз ётоқ жойини ўзгартириш ва унга парда тутиш;

қўлбола электр ускуналардан фойдаланиш;

камерада олов ёқиш;

паррандалар, ҳайвонларни боқиш ва сақлаш;

ТҲ ходимларининг рухсатисиз сантехника, ёритиш ва бошқа асбоб-ускуналарни созлаш ёки камерадаги ёруғликни ўзгартириш;

камера деворига ўрнатилган кўзгу ва бошқа жиҳозларни олиш;

камера девори ва жиҳозларига ёзиш, чизиш, шунингдек қоғозлар, фотосуратлар, адабиётлар, даврий матбуот нашрлари ва бошқаларни қирқиб ёпиштириш;

сафда ҳаракатланаётганда сафдан чиқиш, чекиш, суҳбатлашиш ва ТҲ ходимларининг рухсатисиз бошқа ҳаракатлар қилиш;

камера деразасидан ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини ташқарига улоқтириш, дераза ва эшикнинг туйнугига ёпишиб туриш ёки уларни бекитиш ёхуд улардан қараш.



IV БОБ. ТҲга ОЛИБ КЕЛИНГАН ШАХСЛАРНИ ҚАБУЛ

ҚИЛИШ ҲАМДА КАМЕРАЛАРГА ЖОЙЛАШТИРИШ


14. ТҲга олиб келинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун ЖПКнинг 225-моддасида назарда тутилган тартибда тузилган ушлаб туриш баённомаси ёки суднинг ЖПКда назарда тутилган тартибда чиқарган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги қарори асос бўлади.

ТҲга олиб келинган ёнида икки ёшга тўлмаган боласи бор аёллар (бундан буён матнда болали аёллар деб юритилади) қўшимча равишда боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ёки боланинг айнан шу аёлга тегишлилигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат, бундай ҳужжатлар бўлмаган тақдирда, жиноят ишини юритаётган суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суднинг (бундан буён матнда жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки орган деб юритилади) боланинг айнан шу аёлга тегишлилиги тўғрисидаги маълумотномасига асосан қабул қилинади.

Мазкур ҳужжатлар тегишли мансабдор шахслар томонидан имзоланган ва гербли муҳр билан тасдиқланган бўлиши шарт.


15. ТҲга олиб келинган шахслар ТҲ бошлиғининг ёрдамчиси - тезкор навбатчи (бундан буён матнда ТҲБЁ-ТН деб юритилади) ёки унинг ёрдамчиси томонидан сутка давомида қабул қилинади.


16. ТҲга олиб келинган шахсларга ТҲБЁ-ТН ёки унинг ёрдамчиси томонидан турли ноаниқликларнинг олдини олиш мақсадида саволлар берилади. Уларнинг берган жавоблари шахсий ҳужжатлар йиғмажилдида кўрсатилган маълумотлар билан солиштирилади.


17. ТҲга вақтинча сақлаш учун олиб келинганлар (транзит орқали ўтувчилар) шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларининг очиқ варақалари асосида ва белгиланган шаклдаги йўловчи рўйхат асосида тузилган маълумотномалар бўйича қабул қилинади. ТҲБЁ-ТН ёки унинг ёрдамчиси томонидан саволлар бериш жараёнида уларнинг берган жавоблари очиқ варақалардаги маълумотларга тўғри келмаган тақдирда, уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдлари очилиб, бу ҳақда далолатнома тузилади.


18. Қамоқда сақлаш муддати ўтиб кетган шахсларни ТҲга қабул қилиш тақиқланади.

19. ТҲга сақлаш учун қабул қилинаётган шахслар ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятлари ва ТҲдаги режим тўғрисида хабардор қилинади. Бундай маълумотлар мунтазам равишда ТҲнинг радиоэшиттириш воситалари орқали, ТҲ ходимлари томонидан камерада, ТҲ бошлиғи ёки ваколатли шахс қабулида бериб борилади ҳамда ҳар бир камера деворларига осиб қўйилади.


20. ТҲга олиб келинган шахслар ҳужжатларни расмийлаштириш даврида бир суткадан ортиқ бўлмаган муддатга мазкур Қоидаларда белгиланган алоҳида-алоҳида жойлаштириш талабларига риоя қилган ҳолда йиғма бўлинмалар камераларига ёки уч соатдан ортиқ бўлмаган муддатга йиғма бўлинмаларнинг ўтириш жойи ва сунъий ёруғлик билан таъминланган бир ўринли боксларига жойлаштирилади.


21. Бошқа шахслардан ажратиб қўйишни талаб қиладиган ёки кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатилиши зарур бўлган беморларни аниқлаш мақсадида ТҲга олиб келинган шахслар (вақтинча сақлаш учун олиб келинган шахслардан (транзит орқали ўтувчилардан) ташқари) ТҲБЁ-ТН ва ТҲ тиббий ходими томонидан дастлабки тиббий кўрик ва санитария ишловидан ўтказилади ҳамда натижалари уларнинг тиббий карталарига киритилади.

ТҲга олиб келинган шахснинг баданига ТҲга олиб келингунига қадар ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар натижасида шикаст етказилганлиги аниқланган тақдирда, бу ҳақда далолатнома тузилиб, ТҲБЁ-ТН ва шахсни олиб келган қоровул бошлиғи томонидан имзоланади. Мазкур ҳолат юзасидан ТҲ тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан текширув ўтказилиб, натижалари тегишли ҳудудий прокурорга юборилади.


22. ТҲда сақланаётган шахсларни камераларда алоҳида-алоҳида жойлаштириш уларнинг шахсини ва психологик жиҳатдан мослигини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Чекувчилар имкони борича чекмайдиганлардан алоҳида жойлаштирилади.

ТҲда сақланаётган шахслар қуйидаги талабларга риоя этилган ҳолда бир-биридан алоҳида сақланади ва камераларга жойлаштирилади:

эркаклар аёллардан алоҳида сақланади;

вояга етмаганлар катта ёшлилардан алоҳида сақланади. Алоҳида ҳолларда прокурорнинг розилиги билан, вояга етмаганлар сақланаётган камераларда ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятларни ёки унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этганлик учун жиноий жавобгарликка биринчи марта тортилаётган, ижобий тавсифга эга катта ёшлиларни сақлашга йўл қўйилади;

жиноий жавобгарликка биринчи марта тортилаётган шахслар илгари озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланган шахслардан алоҳида сақланади.

Жиноят ишини юритаётган мансабдор шахснинг ёки органнинг ёзма кўрсатмаси бўлганда, битта жиноят иши бўйича ёхуд бир нечта ўзаро боғлиқ жиноят ишлари бўйича ТҲда сақланаётган шахслар ҳам алоҳида-алоҳида сақланади.


23. Овқат ейишдан бош тортаётган ТҲда сақланаётган шахс имкони борича ТҲда сақланаётган бошқа шахслардан алоҳида сақланади ҳамда тиббий ходимнинг кузатуви остида бўлади.


24. Шахслар камераларга ТҲБЁ-ТН ёки унинг ёрдамчиси томонидан тезкор-қидирув хизмати ходими билан, вояга етмаган шахслар эса, тарбиявий ишлар бўйича йўриқчи ва психолог билан келишилган ҳолда мазкур Қоидаларнинг 2-иловасига мувофиқ жойлаштирилади:


25. Қуйидагилар ТҲда сақланаётган бошқа шахслардан алоҳида сақланади:

чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;

судья, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходими, адвокат бўлиб ишлаган ёки ишлаётган шахслар;

ўта оғир жиноятларни содир этганликда гумон қилинаётганлар ёки айбланаётганлар;

ўта хавфли рецидивистлар;

маҳкумлар;

ҳаёти ва соғлиғига ТҲда сақланаётган бошқа шахслар томонидан хавф туғилган ТҲда сақланаётган шахслар ТҲ бошлиғининг ёки унинг ўринини босувчи шахснинг қарорига кўра ёхуд жиноят ишини юритаётган мансабдор шахснинг ёки органнинг ёзма кўрсатмасига кўра;

юқумли касалликларга чалинган ёки алоҳида тиббий парвариш ва кузатувга муҳтож бўлган беморлар.


26. Вояга етмаганлар ёши, жисмоний ривожланиши ва тарбия даражасига қараб, тартибот биноларининг алоҳида корпуслари ёки бўлимларининг кичик ҳажмли (4, 5 ва 6 ўринли) камераларига жойлаштирилади.


27. Ҳомиладор аёллар ва болали аёллар тартибот биносининг алоҳида корпусларига ёки бошқа шахслардан ажратилган бўлимлардаги махсус жиҳозланган камераларга жойлаштирилади.


28. Ўта хавфли, юқумли ёки паразитар касалликлар билан касалланган шахслар карантин учун ажратилган камераларга жойлаштирилади. Карантин муддати тиббий кўрсаткичларга мувофиқ белгиланади.


29. Руҳий бузилишлари мавжуд бўлган шахслар, жумладан ТҲ ходимларига ва ТҲда сақланаётган бошқа шахсларга тажовуз қилишга мойил бўлган шахслар камераларга психиатр ва психологнинг тавсиясига кўра жойлаштирилади.


30. Қонунга мувофиқ, қамоққа олинганлар ЖК 15-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этишда айбланаётган бўлса, прокурорнинг қарорига ёки суднинг ажримига кўра ТҲнинг бир кишилик камерасида сақлаб турилиши мумкин. Бу чора вояга етмаганларга, олтмиш ёшдан ошган шахсларга, шифокорнинг ёзма хулосаси билан тасдиқланган оғир касалларга ва руҳий касалликка чалинган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.


31. ТҲда сақланаётган шахсларни бир кишилик камераларга жойлаштиришга ТҲ бошлиғининг мазкур Қоидаларнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги прокурор билан келишилган асослантирилган қарорига кўра:

Қонуннинг 41-моддасида назарда тутилган алоҳида-алоҳида жойлаштириш талабларига риоя этилишини таъминлашнинг бошқа имконияти мавжуд бўлмаганда;

ТҲда сақланаётган шахсларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш манфаатларини кўзлаб;

ТҲда сақланаётган шахснинг якка сақлаш тўғрисидаги ёзма аризасига биноан;

ТҲда сақланаётган шахсни, агар кундузи умумий камерада сақланаётган бўлса, тунги вақтда бир кишилик камерага жойлаштириш зарур бўлганда;

ТҲда сақланаётган шахсларнинг ажратиб қўйилишини таъминлаш талаб қилинган бошқа ҳолларда ҳам йўл қўйилади.


32. ТҲда сақланаётган шахсларнинг ТҲнинг бошқа камераларида ёки ўзга хоналарида сақланаётган ТҲда сақланаётган шахслар билан сўзлашишига, уларга бирон-бир нарса беришига ҳамда улар билан ёзишмалар олиб борилишига йўл қўйилмайди.

Ажратиб қўйишни таъминлашга доир талабларга ТҲда сақланаётган шахсларни ТҲ ҳудудидан ташқарига кўчиришда ҳам риоя этилиши керак.



V БОБ. ТҲДА ШАХСЛАРНИ ШАХСИЙ ТИНТУВДАН

ЎТКАЗИШ, УЛАРНИНГ БАРМОҚ ИЗЛАРИНИ ОЛИШ

ВА ФОТОСУРАТГА ОЛИШ ҲАМДА АШЁЛАРИ

ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ

КЎЗДАН КЕЧИРИШ


33. ТҲда сақланаётган шахслар шахсий тинтув қилинади, уларнинг бармоқ излари ҳамда фотосурати олинади. Улар жойлаштирилган хоналар тинтув қилинади, уларнинг ёнидаги ашёлари ҳамда номига келган посилкалар, йўқловлар ва бандероллар эса кўздан кечирилади.


34. Шахсий тинтув тўлиқ ёки тўлиқсиз шаклда ўтказилиши мумкин.


35. Тўлиқ шахсий тинтув:

шахс ТҲга олиб келинганда;

шахс ТҲдан олиб кетилаётганда ёки карцерга киритилаётганда унда тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари мавжудлиги ҳақидаги асосли маълумотлар бўлган тақдирда ўтказилади.


36. Тўлиқ шахсий тинтув ўтказишда шахс тўлиқ ечинтирилиб, унинг бадани, кийим-боши, пойабзали, агар мавжуд бўлса, ТҲ тиббий ходими назорати остида протезлари, пластир ёпиштирилган, гипсли ва бошқа боғланган жойлари бирма-бир синчиклаб текширилади. Кийим-боши орасида тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларининг мавжудлиги аниқланган тақдирда, кийим-бошининг чоки сўкилади, пойабзалида мавжуд супинатор ва темир нағал эса, ажратиб олинади.


37. Тўлиқсиз шахсий тинтув қуйидаги ҳолларда ўтказилади:

ТҲда сақланаётган шахслар ТҲ тиббиёт бўлимига, сайрга, бармоқ изларини олиш ёки фотосуратга олишга олиб чиқилаётганда, шунингдек қайтариб олиб кирилаётганда;

жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс, ҳимоячи, қонуний вакил, қариндошлари ва бошқа шахслар билан учрашувга олиб чиқилаётганда, шунингдек қайтариб олиб кирилаётганда;

бошқа камерага ўтказилаётганда.


38. Тўлиқсиз шахсий тинтув ўтказишда шахс ечинтирилмасдан кўздан кечирилади, унинг кийим-боши, пойабзали пайпаслаб текширилади. Шахсда тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари мавжудлиги аниқланган тақдирда, тўлиқ шахсий тинтувдан ўтказилади.


39. Шахсий тинтув ТҲнинг тинтув қилинаётган шахс билан бир жинсда бўлган ходимлари томонидан амалга оширилади.


40. Қуйидаги ҳолларда ТҲда сақланаётган шахсларнинг ашёлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари улар иштирокида кўздан кечирилади:

ТҲга олиб келинганда ёки олиб чиқилаётганда;

бошқа камерага ўтказилаётганда;

ТҲнинг тиббиёт бўлими стационарига киритилаётганда;

карцерга киритилаётганда.


41. Зарур ҳолларда, ТҲ бошлиғи ёки унинг ўрнини босувчи шахс кўрсатмасига кўра, ТҲда сақланаётган шахсларнинг ашёлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари уларнинг йўқлигида ҳам ТҲ ходимлари томонидан камера бўйича навбатчи иштирокида кўздан кечирилади.


42. ТҲга олиб келинган ва сақланаётган шахсларда тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларининг борлиги аниқланганда, бу ҳақда далолатнома тузилади.


43. Шахсий тинтув қилиш ҳамда кўздан кечириш натижалари мазкур Қоидаларнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги баённома билан расмийлаштирилади.

Мазкур баённома шахсий тинтув қилган ҳамда кўздан кечиришни ўтказган ТҲ ходим(лар)и ва шахсий тинтув қилинган ҳамда кўздан кечирилган шахс томонидан имзоланади. Шахс баённомада ўз эътирозларини кўрсатишга ҳақли.


44. Шахс баённомани имзолашдан бош тортган тақдирда, бу ҳақда баённомага ёзиб қўйилади.


45. Шахсий тинтув қилиш ҳамда ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини кўздан кечиришда инсон ҳаёти ва соғлиғи учун хавфсиз бўлган, шунингдек оғриқ бермайдиган техник воситалардан фойдаланилиши мумкин.


46. Шахсий тинтув қилиш ҳамда кўздан кечириш ўтказилган сана, уларни ўтказган шахсларнинг унвони, фамилияси, исми ва отасининг исми, лавозими, фойдаланилган техник воситаларнинг тури (агар фойдаланилган бўлса) ТҲда сақланаётган шахсларнинг камера карточкасига ёзиб қўйилади ҳамда тузилган баённома ва далолатномалар уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига қўшиб қўйилади.


47. ТҲда сақланаётган шахсларга нисбатан жиноят ишларини юритаётган шахсларнинг, адвокатларнинг, шунингдек ТҲларни назорат қилувчи ва текширувчи мансабдор шахсларнинг ашёлари, кийим-бошлари ва пойабзаллари кўздан кечирилмайди. Мазкур шахслар келганда, ўқотар қурол ҳамда бошқа тақиқланган воситалар ва нарсаларни ТҲнинг навбатчилик қисмига топшириши шарт.



VI БОБ. ТАҚИҚЛАНГАН АШЁЛАР ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ

МАҲСУЛОТЛАРИНИ ОЛИБ ҚЎЙИШ


48. Тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари ТҲ бошлиғининг мазкур Қоидаларнинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги қарорига асосан олиб қўйилади ва хусусиятига кўра, сақлаш ёки вақтинчалик сақлаш ва келгусида шахснинг қариндошлари ёки бошқа шахсларга ТҲда сақланаётган шахснинг аризаси ва жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки органнинг розилигига кўра бериб юбориш ёхуд давлат даромадига ўтказиш ёки йўқ қилиш учун ТҲ омборхонаси ёки молия бўлимига топширилади. ТҲ бошлиғининг тақиқланган ашёларни давлат даромадига ўтказиш бўйича қарори прокурор томонидан тасдиқланади.


49. Қамоққа олинганлардан олиб қўйилган пуллар уларнинг шахсий ҳисобварағига ўтказилади, қимматли қоғозлар ва бошқа қимматликлар эса, сақлаш учун топширилади. Ушлаб турилганлардан олиб қўйилган пуллар қимматли қоғозлар ва бошқа қимматликлар билан бирга сақлаш учун топширилади.


50. Пул маблағлари, қимматли қоғозлар ва бошқа қимматликлар сақлаш учун топширилганлиги ҳақида уч нусхада далолатнома тузилади. Далолатноманинг бир нусхаси ТҲда сақланаётган шахсга берилади, иккинчи нусхаси унинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига қўшиб қўйилади, учинчи нусхаси эса, ТҲ молия бўлимига топширилади.


51. ТҲда сақланаётган шахс шахсий ҳисобварағидаги пул маблағларини ўз ихтиёрига кўра Қонун ва мазкур Қоидаларда белгиланган тартибда сарфлаши мумкин.


52. ТҲда сақланаётган шахс ТҲга келганида яширган, шунингдек у ТҲда бўлган даврида ундан топиб олинган пуллар, қимматли қоғозлар ва бошқа қимматликлар ТҲ бошлиғининг прокурор билан келишилган асослантирилган қарорига кўра давлат даромадига ўтказилади.


53. Тақиқланган озиқ-овқат маҳсулотлари, нарсалар ва моддалар сақлаш учун топширилади ёки тегишли муассасаларга берилади ёхуд ТҲ бошлиғининг асослантирилган қарорига кўра йўқ қилиб ташланиб, бу ҳақда мазкур Қоидаларнинг 6-иловасига мувофиқ шаклда далолатнома тузилади.


54. Санитария ишловидан ўтказиш чоғида ТҲда сақланаётган шахсларни назорат қилиш ҳамда шахсий тинтув қилиш ТҲнинг ТҲда сақланаётган шахслар билан бир жинсда бўлган ходимлари томонидан амалга оширилади.


55. Шахсларни тақиқланган озиқ-овқат маҳсулотлари, нарсалар ва моддаларни олиб ўтишга уринишда гумон қилиш учун етарли асослар бўлса, ТҲларнинг ходимлари бундай жойлар ҳудудига кириш ва чиқиш жойида шахсларнинг ашёлари, кийим-бошлари ҳамда пойабзалларини, шунингдек кириб келаётган ҳамда чиқиб кетаётган транспорт воситаларини кўздан кечиришдан ўтказишга, тақиқланган озиқ-овқат маҳсулотлари, нарсалар ва моддаларни олиб қўйишга ҳақлидир.


56. Жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки органга олиб қўйилган пул маблағлари, қимматли қоғозлар ва бошқа қимматликлар тўғрисида уч кун ичида хабар қилинади.



VII БОБ. ТҲда САҚЛАНАЁТГАН ШАХСЛАРНИНГ

МОДДИЙ-МАИШИЙ ТАЪМИНОТИ


57. ТҲда сақланаётган шахсларга қонун ҳужжатларида белгиланган санитария, гигиена ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб берадиган маиший шароитлар яратилади.


58. ТҲда сақланаётган шахслар шахсий кийим-боши ва пойабзалидан фойдаланади. ТҲда сақланаётган шахсларда зарур маблағлар бўлмаган тақдирда, уларнинг илтимосига кўра, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан уларга жинси ҳамда иқлим шароитлари инобатга олинган ҳолда кийиб юришга рухсат этилган мавсумий кийим-бош ва пойабзал берилади.


59. ТҲда сақланаётган шахсларга алоҳида ётоқ жойи, кўрпа-тўшак (кўрпа, ёстиқ, иккита чойшаб ва ёстиқ жилди), идишлар ҳамда овқатланиш асбоблари (коса (миска), кружка ва қошиқ) берилади.


60. Тикув игналари, қайчилар, ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини кесишга мўлжалланган пичоқлар ТҲ ходимлари назорати остида қисқа вақт давомида фойдаланиш учун берилади.


61. ТҲда сақланаётган шахсларда зарур маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, уларнинг илтимосига кўра, уларга якка тартибдаги гигиена воситалари (камида совун, тиш чёткаси, тиш пастаси ёки порошоги), соқол оладиган асбоб ёки шахсий гигиена воситалари (аёллар учун) ҳам берилади.


62. ТҲда сақланаётган шахслар сақланадиган камералар вентиляция жиҳозларига ҳамда иситиш тизимига, шунингдек кўзга зиён етказмайдиган ҳолда ўқиш ёки ёзиш учун етарли табиий ва сунъий ёруғликка эга бўлиши керак. Камераларнинг деразалари сунъий вентиляция тизими мавжудлигидан қатъи назар, тоза ҳаво киришини таъминлаши лозим.

Камерани шамоллатиш ҳар куни камера бўйича навбатчи томонидан амалга оширилади.


63. ТҲда сақланаётган шахслар сақланадиган камералар радиоэшиттириш воситалари билан жиҳозланади.


64. Камераларга, уларда сақланиши мўлжалланган шахслар сонини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги жиҳозлар ўрнатилади:

бир қаватли ёки икки қаватли каравотлар (ҳомиладор аёллар ва болали аёллар сақланадиган палаталарда (камераларда) - фақат бир қаватли каравотлар);

стол ва стул (ўриндиқ);

озиқ-овқат маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган жиҳозлар;

кийим-бош учун илгич;

тозалик анжомлари қўйиладиган полка;

деворга ўрнатилган ойна;

радиоэшиттириш воситаси;

ахлат қутиси;

сунъий шамоллатиш тизими (вентиляция);

санитария тармоғи (полга ўрнатилган унитаз ва бет-қўл ювгич);

иситиш тизими;

электр розетка.


65. Болали аёллар сақланадиган камераларга қўшимча равишда қуйидаги жиҳозлар ўрнатилади:

болалар учун пластмасса ваннача;

дискли электр плита;

зарурат бўлганда, қўшимча иситиш ускуналари.


66. Қамоққа олинганларнинг чўмилиб-ювиниши, чойшаб ва ёстиқжилдларини алмаштириш етти кунда камида бир марта амалга оширилади. ТҲда сақланаётган шахсларга йигирма дақиқа давомида чўмилиб-ювиниш имконияти берилади. Ҳаммомнинг махсус жиҳозланган хонасида уларга бир марталик ёки электр устара ёрдамида соч-соқол олишига рухсат берилади.


67. ТҲда сақланаётган шахсларни санитария ишловидан ўтказиш вақтида уларда жисмоний куч ишлатилиши оқибатида юзага келган жароҳат излари бор ёки йўқлигини аниқлаш учун шифокор томонидан уларнинг бадани кўздан кечирилади. Жароҳат излари борлиги аниқланган тақдирда, шифокор уларнинг тиббий картасига бу ҳақда ёзиб қўяди ва ТҲ маъмуриятига билдирги орқали маълум қилади.


68. ТҲларда бир кишига тўғри келадиган яшаш майдонининг нормаси икки ярим квадрат метрдан, аёллар ва вояга етмаганлар учун эса - уч квадрат метрдан кам бўлмаган ўлчамда белгиланади. ТҲда сақланаётган беморлар, шунингдек ҳомиладор аёллар ва болали аёллар сақланадиган палаталарда (камераларда) бир кишига тўғри келадиган яшаш майдони тўрт квадрат метрдан кам бўлмаслиги лозим.


69. ТҲларда яшаш майдони нормаси белгиланган тартибда тасдиқланган санитария-гигиена ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларига мос бўлиши керак.


70. ТҲларда ҳомиладор аёллар ва болали аёллар учун яхшиланган моддий-маиший шароитлар яратилади, ихтисослаштирилган тиббий хизмат кўрсатиш ташкил этилади ҳамда овқатнинг оширилган нормалари белгиланади.


71. ТҲда сақланаётган ҳомиладор аёллар туғиш учун давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббий муассасаларига олиб чиқилади.

Зарур бўлган тақдирда, ТҲ маъмурияти жиноят ишини юритаётган мансабдор шахсга ёки органга онанинг розилиги билан болани қариндошларига ёхуд бошқа шахсларга ёки болалар муассасасига вақтинча топшириш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин. Жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки орган илтимосномани олгач, ЖПКнинг 218-моддасига мувофиқ ҳомийлик қилиш чораларини кўради.


72. ТҲда сақланаётган шахслар улар организмининг нормал яшаши учун етарли бўлган бепул овқат билан таъминланади.

ТҲлардаги овқат нормалари ТҲда сақланаётган шахсларнинг соғлиғи ҳолатига ҳамда ёшига, шунингдек қамоққа олинганлар жалб этилиши мумкин бўлган ишнинг хусусияти ва оғирлигига қараб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

ТҲда сақланаётган ҳомиладор аёлларга ва болали аёлларга, вояга етмаганларга, шунингдек беморларга, биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган овқат оширилган нормаларда белгиланади.

73. ТҲда сақланаётган шахслар камерада сув қайнатиш воситалари бўлмаган тақдирда, ҳар куни белгиланган вақтда эҳтиёжга қараб қайнатилган ичимлик суви билан таъминланади.


74. ТҲда сақланаётган шахслар ТҲ кутубхонасидаги стол устида ўйналадиган ўйинлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Стол устида ўйналадиган ўйинлар ҳар бир камерага ўн киши ҳисобига (ўн кишидан кам бўлса ҳам) битта комплект берилади.


75. ТҲда сақланаётган шахслар тасарруфида қоғоз ва канцелярия ашёлари бўлиши ҳуқуқига эга. ТҲда сақланаётган шахсларга уларнинг илтимосига кўра, аризалар, таклифлар ва шикоятларини ёзиши учун қоғоз ва шарикли ручка берилади.


76. ТҲда сақланаётган шахслар ТҲ кутубхонасидаги қонун ҳужжатлари, адабиётлар ва даврий матбуот нашрларидан фойдаланиш ҳамда мустақил таълим олиш билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.


77. Даврий матбуот нашрлари ҳар бир камерага ўн киши ҳисобига (ўн кишидан кам бўлса ҳам) битта берилади. Қонун ҳужжатлари, адабиётлар, шунингдек даврий матбуот нашрларини алмаштириш ҳар ўн кунда камида бир марта амалга оширилади. Кутубхонадан фойдаланиш жадвали ТҲ бошлиғи томонидан тасдиқланади.



VIII БОБ. ТҲда САҚЛАНАЁТГАН ШАХСЛАРНИНГ

ТИББИЙ-САНИТАРИЯ ТАЪМИНОТИ


78. ТҲларда даволаш-профилактика ва санитария, эпидемияга қарши ишлар қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилади ва ўтказилади. ТҲ маъмурияти ТҲда сақланаётган шахсларнинг соғлиғини сақлашни таъминлайдиган санитария-гигиена талабларини бажариши шарт.


79. ТҲда сақланаётган шахсларга ихтисослаштирилган тиббий ёки психиатрия ёрдами кўрсатилиши зарур бўлган ҳолларда, шунингдек қамоққа олинганларга ЖПКда назарда тутилган асослар бўйича стационар суд-тиббий ёхуд суд-психиатрия экспертизаси тайинланган тақдирда, улар давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббий муассасаларига жойлаштирилади. Бунда уларни қўриқлаш ва хулқ-атворини назорат қилиш таъминланади.


80. ТҲда сақланаётган шахсларни ТҲ ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки орган билан келишилади. ТҲда сақланаётган шахсга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш зарур бўлганда, уларни давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббий муассасаларига олиб чиқиш ТҲ бошлиғининг ёзма рухсати билан амалга оширилиб, кейинчалик жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки орган ёзма равишда хабардор қилинади.


81. ТҲда сақланаётган шахс ТҲларда тан жароҳатлари олганда ТҲларнинг тиббий ходимлари томонидан кечиктирмасдан тиббий гувоҳлантириш ўтказилади. Тиббий гувоҳлантириш натижалари белгиланган тартибда қайд этилади ва жабрланувчига маълум қилинади.


82. Тиббий гувоҳлантириш ТҲ бошлиғининг ёхуд жиноят ишини юритаётган мансабдор шахснинг ёки органнинг шахсий ташаббусига ёхуд ТҲда сақланаётган шахс ёхуд унинг ҳимоячисининг илтимосига кўра чиқарилган қарори асосида давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббий муассасалари ходимлари томонидан амалга оширилади. Тиббий гувоҳлантиришни ўтказишнинг рад этилиши устидан прокурорга шикоят қилиниши мумкин.


83. ТҲда сақланаётган шахсларга тиббий хизмат кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


84. ТҲда сақланаётган шахслар ҳар куни камераларни кўздан кечириш вақтида ТҲ тиббий ходимларига, кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда эса, ТҲнинг исталган ходимига тиббий хизмат кўрсатилишини сўраб мурожаат қилишлари мумкин. Мурожаат қилганларга зарур тиббий хизмат кўрсатилиши шарт.


85. ТҲда сақланаётган шахсларга амбулатор тиббий хизмат камераларда ёки ТҲнинг махсус жиҳозланган тиббиёт хоналарида кўрсатилади. ТҲ тиббий ходими ҳар куни камераларни эрталабки кўздан кечириш вақтида, биринчи навбатда, амбулатор тиббий хизмат кўрсатилаётган шахсларни тиббий кўрикдан ўтказади.


86. Дори воситалари беморларнинг ўзларига фақат бир кунлик истеъмол учун ТҲ тиббиёт бўлими бошлиғининг рухсатига кўра бериб қўйилади.


87. Дори воситалари ТҲ тиббий ходимининг кўрсатмаси бўйича беморнинг тиббий картасига ёзилган кўрсаткичларга мувофиқ берилади. Беморнинг хоҳишига кўра, шу жумладан, бошқа тиббиёт муассасаларининг тиббий ходимлари томонидан тайинланган дори воситалари унинг қариндошлари ёки бошқа шахслар томонидан олиб келинган тақдирда, ТҲ тиббиёт бўлими бошлиғининг розилиги билан олиниши мумкин.


88. Шифокорнинг ёзма хулосасига кўра тавсия этиладиган, ТҲда сақланаётган шахслар томонидан олинадиган дори воситаларининг миқдори чекланмайди.


89. Дори воситаларининг истеъмол қилиниши ТҲ тиббий ходими назоратида амалга оширилади. Даволаниши узлуксиз давом этадиган (юрак мускулларининг сиқилиши (стенокардия), беморнинг тинчланишига боғлиқ бўлган қон-томир, артериал қон босимининг кўтарилиши билан кечадиган гипертоник касалликлар, қандли диабет, тутқаноқ ва бошқа шу каби касалликларга чалинган) беморларга ТҲ тиббий ходими томонидан тайинланган дори воситалари бериб қўйилиши мумкин, таркибида гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар бўлган, шунингдек кучли таъсир этувчи ва бошқа шу каби дори воситалари бундан мустасно.

90. ТҲ тиббий ходими томонидан тайинланадиган шифобахш воситалар ТҲда сақланаётган шахсларга чекланмаган миқдорда берилиши мумкин.


91. ТҲда сақланаётган шахсларнинг соғлиғи ёмонлашганда, ТҲ тиббий ходими томонидан қўшимча клиник-лаборатория текшируви, зарур ҳолларда, мутахассис-шифокор кўриги ташкил этилади.


92. ТҲ тиббий ходими кўригига олиб келинган беморлар якка тартибда ёки гуруҳларга ажратилган ҳолда (3, 4 ва 5 кишилик) сақлаш талабларига риоя қилган ҳолда назорат остидаги камераларга киритилади.


93. ТҲда сақланаётган шахсларда ўта хавфли, юқумли ёки паразитар касалликлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, зудлик билан эпидемияга қарши чора-тадбирлар ва даволаш-профилактика ишлари амалга оширилади.


94. Эпидемияга қарши курашиш мақсадида ТҲ ошхоналарининг ходимлари ТҲ тиббий ходимлари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилади. Уларнинг нормал ишлаши учун тўсқинлик қилувчи ҳолатлар бўлмаган тақдирда, бу ҳақда уларнинг тиббий картасига ёзиб қўйилади, бундай ҳолат аниқланган тақдирда эса, улар зарур муддатга ошхонадан четлаштирилади. Тиббий кўрик билан бир вақтда овқатларнинг лаборатория текшируви ҳам ўтказилади.


95. ТҲга олиб келинган шахслар улар олиб келинган кундан бошлаб уч кун ичида махсус жиҳозланган тиббиёт хонасида ТҲ тиббий ходими томонидан мажбурий рентгенофлюорографик (рентгенофлюорографик текширувга оид маълумотлар бўлмаганда) ва лаборатория текширувидан ўтказилади. Олинган тиббий кўрик натижалари уларнинг тиббий картасига ёзиб қўйилади.


96. Зарур ҳолларда, ТҲда сақланаётган тиббий ёрдамга муҳтож шахслар ЖИЭД маъмурияти билан келишилган ҳолда жазони ижро этиш тизимидаги маҳкумлар учун ихтисослашган касалхонага белгиланган тартибда юборилади.

97. ТҲда сақланаётган шахс оғир касалликка чалинган тақдирда, ТҲ маъмурияти бу ҳақда унинг яқин қариндошларига, қонуний вакилига, жиноят ишини юритаётган мансабдор шахсга ёки органга ва прокурорга дарҳол хабар қилади.


98. ТҲда сақланаётган шахслар шахсий хавфсизлик ҳуқуқига эга. ТҲда сақланаётган шахснинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид ёхуд унга нисбатан шахсга қарши жиноятлар содир этилиши таҳдиди юзага келганда ТҲ ходимлари дарҳол унинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриши шарт.


99. ТҲ бошлиғи ТҲда сақланаётган шахсларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўради.



IX БОБ. ТҲда САҚЛАНАЁТГАН ШАХСЛАР ТОМОНИДАН

ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ВА ЭНГ ЗАРУР

НАРСАЛАРНИ СОТИБ ОЛИШ


100. Қамоққа олинганлар ўз шахсий ҳисобварақларидаги маблағлари ҳисобидан озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсаларни нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш йўли билан сотиб олиш ҳуқуқига эга. Қамоққа олинганларга ҳар ойда озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсаларни сотиб олиш учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг эллик фоизигача бўлган миқдорда пул сарфлашга рухсат этилади.

101. Қамоққа олинганлар ТҲ ходимларидан дўкондан сотиб олиш мумкин бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсаларнинг турлари ва қиймати (нархи) ҳақида ахборот олишлари мумкин.


102. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсаларни сотиб олишни хоҳловчилар ТҲ бошлиғи номига мазкур Қоидаларнинг 7-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза билан мурожаат қилади.


103. Дўкондан сотиб олинган озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар ТҲ ходимлари томонидан уларни сотиб олган шахсларга имзо қўйдириш орқали тақдим қилинади.


104. Карцерда сақлаш вақтида ТҲда сақланаётган шахсларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсаларни сотиб олиши тақиқланади.



X БОБ. ПОСИЛКАЛАР, ЙЎҚЛОВЛАР, БАНДЕРОЛЛАРНИ

ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА ТҲда САҚЛАНАЁТГАН

ШАХСЛАРГА БЕРИШ


105. ТҲда сақланаётган шахслар посилкалар, йўқловлар ва бандероллар олиш ҳуқуқига эга.


106. Қамоққа олинганларнинг бир ой мобайнида, ушлаб турилганларнинг ушлаб турилган даврида оғирлиги почта алоқаси хизматлари кўрсатиш қоидаларида белгиланган нормалардан ошмайдиган биттадан посилка ёки бандероль, шунингдек умумий оғирлиги ўн икки килограммгача бўлган озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат иккита йўқлов олишига рухсат этилади.


107. ТҲда сақланаётган ҳомиладор аёллар ва болали аёллар, вояга етмаганлар, шунингдек шифокорнинг ёзма хулосасига кўра даволанишга ҳамда кучайтирилган овқатга муҳтож деб топилган беморлар, биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун йўқловларнинг сони ва оғирлиги чекланмайди.

108. Одамлар ҳаёти ва соғлиғи учун хавф туғдирадиган ёки жиноят қуроли сифатида ёхуд ушлаб туриш, қамоқда сақлаш мақсадларига тўсқинлик қилиш учун фойдаланилиши мумкин бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, нарсалар ва моддаларни ТҲда сақланаётган шахсларга бериш тақиқланади.


109. Посилка, йўқлов ва бандеролларни қабул қилиш ТҲнинг махсус жиҳозланган биносида амалга оширилади. Йўқловларни қабул қилиш, шунингдек ТҲда сақланаётган шахсларга қариндошлари ва бошқа шахслар билан учрашув бериш вақти ва тартиби ТҲга келган шахсларга кўринадиган жойга осиб қўйилади.


110. Йўқлов олиб келган шахс мазкур Қоидаларнинг 8-иловасига мувофиқ шаклда уч нусхада ариза тўлдиради. Аризанинг барча нусхалари ва йўқлов уни олиб келган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати билан бирга ТҲ ходимига тақдим этилади.

Йўқловдаги нон ва колбаса маҳсулотлари, шунингдек пишлоқ ва тузланган балиқ бўлакларга ажратилиб текширилади, суюқ маҳсулотлар ТҲнинг идишига қуйилади, консервалар очилиб, бошқа идишга солинади, махорка, шакар ва шу кабилар махсус элакдан ўтказилади, конфетлар ўрамсиз қабул қилинади, тамаки маҳсулотлари қутисидан чиқарилган ҳолда кўздан кечирилади. Ёзишмаларни ҳамда тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини яшириш мумкин бўлган бошқа барча маҳсулотлар ҳам шу тартибда текширилади. Зарур ҳолларда, текширув жараёнида техник воситалардан фойдаланилади.


111. Текширув йўқловни олиб келган шахс иштирокида амалга оширилади.


112. Йўқловда жиноий мақсадда фойдаланиш мумкин бўлган, ТҲ ҳудудига киритиш тақиқланган яширилган ашёлар аниқланган тақдирда, текширув ўтказиш ТҲ тезкор-қидирув хизматига топширилиб, бу ҳақда тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилади.


113. ТҲ ходими йўқлов олиб келган шахсга унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати ва аризасининг бир нусхасини йўқловни қабул қилганлиги тўғрисида имзо қўйиб қайтариб беради ҳамда йўқловнинг оғирлигини махсус журналга қайд этади. Аризанинг иккинчи нусхасига ТҲда сақланаётган шахс йўқловни олганлиги тўғрисида имзо қўйганидан сўнг, йўқлов унга берилади ва аризанинг ушбу нусхаси унинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига қўшиб қўйилади ҳамда унинг маълумот карточкасига йўқлов олганлиги тўғрисида белги қўйилади. ТҲда сақланаётган шахс аризага йўқловни олганлиги тўғрисида имзо қўйишдан бош тортса, бу ҳақда аризанинг ушбу нусхасига ёзиб қўйилади ва далолатнома тузилади. Аризанинг учинчи нусхаси тегишли номенклатура ҳужжатлари йиғмажилдига қўшиб қўйилади.


114. Йўқловлар қуйидаги ҳолларда қабул қилинмайди:

йўқловни олиб келган шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаганда;

тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари олиб келинганда;

йўқловлар сони ёки йўқловнинг умумий оғирлиги Қонунда белгиланган нормадан ортиқ бўлганда, унинг ортиқча қисми;

ТҲда сақланаётган шахс тергов ҳаракатлари ўтказиш учун, шунингдек судга ёхуд давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббий муассасаларига йигирма тўрт соатдан ортиқ вақтга олиб кетилганлиги сабабли, йўқловни шахсан қабул қилиш имкониятига эга бўлмаганда;

йўқлов олувчи йўқловни қабул қилишдан ёзма равишда бош тортганда;

йўқлов олувчи бошқа муассасага юборилган ёки озод этилганда;

йўқлов олувчи вафот этганда.

Бундай ҳолларда йўқлов уни олиб келган шахсга қайтариб берилади.


115. Тиббиёт бўлимида стационар даволанаётган беморга бериладиган йўқлов ТҲ тиббий ходимининг тавсиясини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади.


116. Посилка ва бандероллар ТҲ ходимларидан иборат уч кишилик комиссия томонидан очилади ҳамда уларнинг ичидаги ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари посилка ёки бандеролнинг устидаги рўйхат билан солиштирилади.

Очилган посилка ва бандероллар бўйича икки нусхада далолатнома тузилади ҳамда унга ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларининг рўйхати, уларнинг ташқи белгилари, сифати, агар уларда тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари бўлса, далолатномада уларни сақлаш, давлат даромадига ўтказиш ёки йўқ қилиш учун топширилганлиги кўрсатилади.


117. Далолатноманинг иккала нусхаси ҳам ТҲда сақланаётган шахсга имзо қўйдириб таништирилади. Далолатноманинг бир нусхаси унинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига, иккинчи нусхаси эса, тегишли номенклатура ҳужжатлари йиғмажилдига қўшиб қўйилади.


118. Посилка ва бандероллар:

ТҲда сақланаётган шахс уларни қабул қилишдан ёзма равишда бош тортганда;

ТҲда сақланаётган шахс бошқа ТҲга юборилганда ёки озод этилганда;

номига посилка ва бандерол келган ТҲда сақланаётган шахс вафот этганда уларни жўнатган шахсларга почта орқали юборилади.


119. ТҲда сақланаётган вояга етмаганларнинг посилкалар, йўқловлар ва бандеролларда дарсликлар ҳамда ёзув ашёлари олишига, қамоққа олинган вояга етмаганларнинг эса, мазкур нарсаларни ТҲ маъмурияти орқали сотиб олишига ҳам рухсат берилади.


120. Карцерда сақлаш вақтида қамоққа олинганларнинг посилкалар, йўқловлар ҳамда бандероллар олиши тақиқланади. Посилкалар, йўқловлар ҳамда бандероллар қамоққа олинганларга уларнинг карцерда бўлиш муддати тугаганидан кейин топширилади. Бунда юборилган посилка ва бандероллар сақлаш учун ТҲ омборхонасига топширилади.


121. Посилкалар, йўқловлар ва бандеролларнинг сақланиши оқибатида уларнинг табиий бузилиши ҳамда кўздан кечириш натижасида ташқи кўринишини йўқотганлиги учун ТҲ маъмурияти жавобгар бўлмайди. Бу ҳақда йўқлов олиб келган шахс йўқловни қабул қилиш вақтида огоҳлантирилиши шарт.


122. Посилкалар, йўқловлар ёки бандероллар улар қабул қилиб олингандан сўнг, йигирма тўрт соат ичида, ушбу вақт давомида ТҲда сақланаётган шахс маълум сабабларга кўра вақтинча ТҲда бўлмаган ҳолларда эса, у қайтиб келганидан сўнг берилади.



XI БОБ. ТҲда САҚЛАНАЁТГАН ШАХСЛАРНИНГ

ХАТ-ХАБАРЛАРНИ ОЛИШИ ВА ЖЎНАТИШИ

ҲАМДА ҚАМОҚҚА ОЛИНГАНЛАРНИНГ

ПУЛ ЖЎНАТМАЛАРИНИ ОЛИШИ


123. ТҲда сақланаётган шахслар қариндошлари ҳамда бошқа шахслар билан ёзишмалар олиб бориш ҳуқуқига эга. ТҲда сақланаётган шахсларнинг хат-хабарларини жўнатиш уларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


124. ТҲда сақланаётган шахслар ёзишмалар учун зарур ашёларни (конвертлар, маркалар, телеграмма бланклари, қоғоз ва бошқаларни) ТҲ ходимлари орқали сотиб олади.


125. ТҲда сақланаётган шахсларнинг ёзишмалари ТҲ маъмурияти орқали амалга оширилади ҳамда цензурадан ўтказилади. Цензура ТҲ маъмурияти томонидан, зарур бўлган тақдирда эса, жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки орган томонидан амалга оширилади.


126. ТҲда сақланаётган шахсларнинг жиноят иши бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиши ёхуд жиноят содир этилишига кўмаклашиши мумкин бўлган маълумотлар кўрсатилган, маҳфий ёзув, белгилар билан ёзилган, давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ўз ичига олган хат-хабари адресатга жўнатилмайди, ТҲда сақланаётган шахсларга берилмайди ҳамда жиноят ишини юритаётган мансабдор шахсга ёки органга топширилади. Бу ҳақда прокурор ёзма равишда хабардор қилинади.


127. ТҲда сақланаётган шахслардан хат-хабарлар ва тўлдирилган телеграмма бланклари ҳар куни ёпилмаган конвертларда, жўнатувчи ва олувчининг реквизитлари ёзилган ҳолда ТҲ ходими томонидан қабул қилинади. Хат-хабарлар уларнинг аризасига мувофиқ, вояга етмаган фарзандларига ТҲ реквизитларини кўрсатмаган ҳолда жўнатилиши мумкин.


128. Хат-хабар ва телеграмманинг тўлдирилган бланкига ТҲ бошлиғи номига ёзилган почта харажатларини тўлаш учун ҳисобварағидан зарур пул маблағини ечиб олиш тўғрисидаги ариза илова қилинади. ТҲ молия бўлими ходими почта харажатларига мувофиқ хат-хабар ва телеграмма юбориш учун зарур пул маблағини шахснинг шахсий ҳисобварағидан ечиб олади.


129. Хат-хабарни ТҲда сақланаётган шахсларга топшириш ва адресатларга жўнатиш хат-хабар келиб тушган ёхуд у жўнатишга топширилган кундан эътиборан уч кунлик муддатда ТҲ маъмурияти томонидан амалга оширилади. Телеграмма адресатга дарҳол топширилади ва жўнатилади.


130. ТҲда сақланаётган шахсларнинг барча хат-хабарлари юборилган ёки олинган сана махсус журналда қайд этилади.


131. Хат-хабар жўнатилганидан сўнг ариза тегишли номенклатура ҳужжатлари йиғмажилдига қўшиб қўйилади ҳамда ТҲда сақланаётган шахс хат-хабар жўнатилганлиги ва шахсий ҳисобварағида қолган пул маблағлари миқдори тўғрисида хабардор қилинади.


132. ТҲда сақланаётган шахсларнинг яқин қариндоши вафот этганлиги, оғир касаллиги, ТҲда сақланаётган шахсларнинг оиласи ёхуд яқин қариндошларига моддий зарар етказган табиий офат ҳақидаги маълумотлар, шунингдек бошқа шунга ўхшаш маълумотлар олинганидан кейин дарҳол адресатга маълум қилинади.


133. Турли ТҲлардаги шахслар ўртасидаги ёки ТҲда сақланаётган шахсларнинг озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган маҳкумлар билан ёзишмалари фақат қариндошлар ўртасида амалга оширилиши мумкин.


134. ТҲдан кетган ТҲда сақланаётган шахснинг номига келган хатлар олинганидан кейин уч кунлик муддатдан кечиктирмай ТҲнинг маъмурияти томонидан у кетган жойга жўнатилади.


135. Карцерда сақлаш вақтида қамоққа олинганларнинг ёзишмалари тақиқланади.


136. Қамоққа олинганлар ўз шахсий ҳисобварақларига ўтказиладиган пул жўнатмаларини олиши мумкин. Пул жўнатмалари тўғрисида қамоққа олинган шахс, шунингдек жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки орган хабардор қилинади.


137. Пул жўнатмалари қамоққа олинганнинг шахсий ҳисобварақларига ўтказилади.


138. Қамоққа олинганлар ўз шахсий ҳисобварақларидаги мавжуд пул маблағларини ТҲ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган ҳолда қариндошлари ёки бошқа шахсларга жўнатишлари мумкин. Пул маблағини жўнатиш билан боғлиқ харажатлар қамоққа олинганнинг ҳисобидан амалга оширилади.



XII БОБ. ТҲда САҚЛАНАЁТГАН ШАХСЛАРНИНГ

ҲАР КУНГИ САЙРЛАРИНИ ЎТКАЗИШ


139. ТҲда сақланаётган шахслар камида бир соат давом этадиган ҳар кунги сайр этиш ҳуқуқига эга.


140. Ҳомиладор аёлларнинг ва болали аёлларнинг ҳар кунги сайри камида икки соат давом этадиган қилиб белгиланади.


141. Беморларнинг ҳар кунги сайр этиш вақти ТҲ тиббий ходимининг хулосасига кўра белгиланади.


142. Вояга етмаганларнинг ҳар кунги сайри камида икки соат давом этадиган қилиб белгиланади. Сайрлар вақтида вояга етмаганларга жисмоний машқлар ва спорт ўйинлари учун имконият берилади.


143. Карцерда сақланаётган қамоққа олинганлар ҳар куни бир соат давом этадиган сайрдан фойдаланиш ҳуқуқига эга.


144. Камерадаги шахслар сайрга бир вақтда олиб чиқилиши ва улар мавсумий кийимда бўлиши лозим.


145. ТҲда сақланаётган шахслар сайрга куннинг ёруғ ва қулай вақтида ТҲ маъмурияти томонидан белгиланган жадвал асосида олиб чиқилади.


146. Сайр вақтида ТҲ тиббий ходимлари ТҲ масъул ходимлари билан биргаликда камераларнинг санитария ҳолатини текширишлари мумкин.


147. Сайрга олиб чиқилган шахслар доимий равишда назорат қилиб турилади.


148. Сайр қилиш тартибини бузган шахсларнинг сайр қилиш вақти ТҲ бошлиғи, унинг ўринбосари ёки ТҲБЁ-ТНнинг қарори билан муддатидан олдин тўхтатилади.


149. ТҲда сақланаётган шахслар сайр вақтида сайрни муддатидан олдин тўхтатиш ҳақида назоратчига мурожаат қилишлари мумкин. Назоратчи бу ҳақда ТҲБЁ-ТНни хабардор қилади.



XIII БОБ. ТҲда САҚЛАНАЁТГАН ШАХСЛАРНИНГ

ҲИМОЯЧИСИ, ҚОНУНИЙ ВАКИЛИ, ҚАРИНДОШЛАРИ

ВА БОШҚА ШАХСЛАР БИЛАН УЧРАШУВЛАРИНИ

ЎТКАЗИШ, ШУНИНГДЕК ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ

ЛИМИТЛАНГАН СЎЗЛАШУВ ҲУҚУҚИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ


150. ТҲда сақланаётган шахсларга ҳимоячиси, қонуний вакили, қариндошлари ҳамда бошқа шахслар билан учрашувлар берилади. Ҳимоячи ва қонуний вакил билан монеликсиз ва холи учрашувлар уларнинг сони ҳамда давом этиш муддати чекланмаган ҳолда берилади, ЖПКнинг 230-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


151. Ушлаб турилганга жиноят ишини юритаётган мансабдор шахснинг ёки органнинг ёзма рухсати асосида қариндошлари ва бошқа шахслар билан ойига давом этиш муддати икки соатгача бўлган битта учрашув, қамоққа олинганга эса, ҳар бирининг давом этиш муддати икки соатгача бўлган кўпи билан иккита учрашув (шу жумладан, ушлаб турилган даврида берилган учрашув) берилиши мумкин.


152. Жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки органнинг учрашувга келган шахс ҳақида аниқ маълумотлар кўрсатилган ёзма рухсати гербли муҳр билан тасдиқланади.

Бир вақтнинг ўзида ТҲда сақланаётган шахс билан икки нафар вояга етган шахсларнинг учрашувига рухсат этилади.


153. ТҲда сақланаётган шахснинг қариндошлари ва бошқа шахсларга ТҲ бошлиғи ёки унинг ўрнини босувчи шахс томонидан жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки органнинг ёзма рухсати ҳамда учрашувга келган шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари асосида учрашув берилади.


154. ТҲда сақланаётган шахслар учрашувга бир вақтнинг ўзида олиб чиқилиши мумкин. Ўта оғир жиноят содир этган шахслар ва ўта хавфли рецидивистлар билан учрашувлар якка тартибда ташкил қилинади.


155. ТҲ ходимлари томонидан учрашувга олиб чиқилаётган шахснинг ташқи кўриниши озода бўлиши таъминланиши керак.


156. Учрашувга келган ва ТҲда сақланаётган шахснинг сўзлашувлари сўзлашув қурилмалари орқали олиб борилади.


157. Шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган, шунингдек маст ҳолда келган ёки жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки органнинг ёзма рухсати берилмаган шахсларга учрашув берилмайди. Бунда рад этиш сабаблари ТҲ ходими томонидан тушунтирилади.


158. ТҲда сақланаётган шахслар билан учрашувлар қуйидагиларга берилади:

адвокатга - у адвокат гувоҳномасини ва ўзининг муайян ишни юритишга бўлган ваколатини тасдиқловчи ордерни кўрсатганда;

ҳимоячи сифатида иштирок этаётган яқин қариндошига ёки қонуний вакилига - унинг ишда ҳимоячи сифатида иштирок этишига йўл қўйиш тўғрисида суриштирувчи, терговчининг қарорини ёки суднинг ажримини ва ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатганда;

қонуний вакилга - унинг ишда қонуний вакил сифатида иштирок этишига йўл қўйиш тўғрисида суриштирувчининг, терговчининг қарорини ёки суднинг ажримини ва ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатганда;

қариндошга ёки бошқа шахсга - жиноят ишини юритаётган мансабдор шахснинг ёки органнинг ёзма рухсатини ва ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатганда.

Ушбу бандда санаб ўтилган шахслардан бошқа ҳужжатларни талаб қилиб олиш тақиқланади.


159. Адвокатнинг ҳимоя остидаги шахс билан аудио ва видео кузатув қурилмалари бўлмаган махсус хонада ҳамда бегона шахсларнинг иштирокисиз ўз вақтида ва ҳеч қандай тўсиқларсиз учрашиши таъминланади, бунда адвокат ва ҳимоя остидаги шахснинг суҳбатини учинчи шахслар эшитишини истисно этган ҳолда уларни визуал кўриб туриш имконияти сақлаб қолинади.

ТҲда сақланаётган шахсларнинг ўз ҳимоячиси ва қонуний вакили билан учрашувлари ТҲ ходими уларни кўриб турадиган, лекин эшитмайдиган шароитларда ўтказилиши мумкин.


160. Қариндошлар ва бошқа шахслар билан учрашувлар ТҲ ходимларининг назорати остида амалга оширилади ҳамда ТҲда сақланаётган шахсларга тақиқланган озиқ-овқат маҳсулотлари, нарсалар ва моддаларни топширишга ёхуд жиноят иши бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиши ёки жиноят содир этилишига кўмаклашиши мумкин бўлган, шунингдек ТҲлардаги режимга тааллуқли маълумотларни шартли имо-ишоралар ёрдамида ёхуд ТҲларнинг ходимларига тушунарсиз тилда топширишга уринилган тақдирда, муддатидан илгари тўхтатиб қўйилади. Учрашувга келган шахс бу ҳақда учрашув бошланишидан олдин огоҳлантирилиши шарт.


161. Мазкур Қоидаларнинг 160 ва 162-1-бандларида назарда тутилган асослар бўйича адвокат билан учрашув муддатидан илгари тўхтатилган тақдирда, ТҲ маъмурияти томонидан адвокатлик сири ва дахлсизлигини таъминлашга доир қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилган ҳолда далолатнома расмийлаштирилади. Далолатнома нусхаси ЖИЭДга, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг тегишли ҳудудий бошқармасига ва гувоҳнома берган ҳудудий адлия органига зудлик билан юборилади.

Адвокатлар палатасининг тегишли ҳудудий бошқармаси далолатномада кўрсатилган ҳолатлар юзасидан кўрилган чоралар тўғрисида ЖИЭМга ахборот беради.

162. Ҳимоячилар, қонуний вакиллар, қариндошлар ва бошқа шахсларга учрашувлар берилганда, уларнинг ёнида алоқа воситалари, шахсий компьютер, фотоаппаратлар, видеокамераларнинг ва овоз ёзиш қурилмаларининг бўлиши тақиқланади.


162-1. Адвокатнинг ҳимоя остидаги шахс билан учрашиш жараёнида электрон воситалардан (мобил телефон, фотоаппарат ва диктофон) фойдаланиш имконияти яратилади. Бунда адвокат томонидан электрон воситалардан маълумотларни қайд этиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш тақиқланади.

163. Қариндошлар ва бошқа шахслар билан учрашув ҳуқуқини амалга ошириш имконияти бўлмаган ҳолларда (қариндошлар ва бошқа шахслар келишининг моддий ва бошқа қийинчиликлари, уларнинг касаллиги ва ҳоказо), қамоққа олинганга у сақланаётган ТҲнинг техник имкониятлари бўлганда унинг шахсий ҳисобварағидаги маблағлар ҳисобидан телефон орқали лимитланган сўзлашув ҳуқуқи берилиши мумкин.


164. ТҲда учрашувлар ёки телефон орқали лимитланган сўзлашувлар вақтинча тўхтатиб турилган ҳолларда назорат қилувчи прокурорга, жиноят ишини юритаётган мансабдор шахсга ёки органга бу ҳақда хабар берилади ва учрашувга келганларни қабул қилиш хонасига эълон осиб қўйилади.


165. Карцерда сақлаш вақтида қамоққа олинганларнинг ҳимоячи, қонуний вакил билан учрашувлардан ташқари учрашувлари тақиқланади.


166. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ТҲларга монеликсиз кириш, шунингдек ТҲда сақланаётган шахс билан учрашув ва суҳбатлар ўтказиш ҳуқуқига эга.

167. ТҲ маъмурияти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга ТҲда сақланаётган шахслар билан монеликсиз ва холи учрашуви ҳамда суҳбати учун зарур шарт-шароитларни таъминлаши шарт.

168. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг ТҲда сақланаётган шахс билан учрашувлари ва суҳбатлари ТҲ ходимлари уларни кўриб турадиган, лекин эшитмайдиган шароитларда холи ўтказилади.


ХIV БОБ. ТҲда САҚЛАНАЁТГАН ШАХСЛАРНИНГ

ДИНИЙ РАСМ-РУСУМЛАРНИ АДО ЭТИШИ ҲАМДА

ФУҚАРОЛИК-ҲУҚУҚИЙ БИТИМЛАРДА ВА ОИЛАВИЙ

МУНОСАБАТЛАРДА ИШТИРОК ЭТИШИ


169. ТҲда сақланаётган шахслар, агар бу мазкур Қоидаларни, шунингдек бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузмаса, ТҲ хоналарида диний расм-русумларни адо этиш, ТҲ кутубхонасидаги диний адабиётлардан фойдаланиш, диний ибодат нарсаларидан фойдаланиш, фуқаролик-ҳуқуқий битимларда ва оилавий муносабатларда иштирок этиш ҳуқуқига эга.


170. ТҲда сақланаётган шахсларга ТҲ кутубхонасида бўлган диний адабиётлар, диний ибодат нарсалари ва бошқа қимматликлардан ясалган маданий ва тарихий қимматга эга бўлган ашёларни (санчувчи-кесувчи ашёлардан ташқари) ўзлари билан олиб юришига рухсат этилади.


171. ТҲда сақланаётган шахслар ҳузурига, уларнинг илтимосига кўра, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган диний бирлашмаларнинг руҳонийлари таклиф этилади.


172. ТҲда сақланаётган шахслар жиноят ишини юритаётган мансабдор шахснинг ёки органнинг ёзма рухсати билан ва мазкур Қоидаларда белгиланган тартибда ўз вакиллари орқали ёхуд бевосита фуқаролик-ҳуқуқий битимларда иштирок этиш ҳуқуқига эга.


173. ТҲда сақланаётган шахсларнинг фуқаролик-ҳуқуқий битимлардаги иштироки Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 2-сонга илова; 1997 й., 2-сон, 56-модда) ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ амалга оширилади.

ТҲ маъмурияти ТҲда сақланаётган шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқий битимларда қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ иштирок этиши учун зарур шарт-шароит яратилишини таъминлайди. ТҲда сақланаётган шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқий битимларда иштирок этиши билан боғлиқ учрашувлари уларга мазкур Қоидаларнинг 151-бандида назарда тутилган учрашувлар берилишида ҳисобга олинмайди.


174. ТҲда сақланаётган шахслар ТҲнинг мол-мулкига ўз хатти-ҳаракатлари туфайли етказилган зарар учун фуқаролик қонун ҳужжатларида назарда тутилган миқдорларда, агар зарар қамоққа олинганнинг меҳнат фаолияти жараёнида етказилган бўлса, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган миқдорларда моддий жавобгар бўлади. Етказилган моддий зарар миқдори ТҲ бошлиғининг қарори билан белгиланади. Мазкур қарор ТҲда сақланаётган шахсга тилхат олиниб эълон қилинади ва юқори турувчи мансабдор шахсга, прокурорга ёки судга бу қарор устидан шикоят қилиниши мумкин.

ТҲда сақланаётган шахс моддий зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплашни рад этган тақдирда, бу зарар қонунга мувофиқ суд тартибида ундирилади.


175. Етказилган моддий зарар учун нотўғри ундирилган суммалар ТҲда сақланаётган шахсга қайтарилиши керак.


176. ТҲда сақланаётган шахс етказган моддий зарарнинг ўрни унинг қариндошлари ёки бошқа шахслар томонидан уларнинг розилиги билан қопланиши мумкин.


177. Маҳкум жазони ижро этиш муассасасига юборилган тақдирда, ўрни қопланмаган моддий зарар мазкур муассаса маъмурияти томонидан маҳкумнинг шахсий ҳисобварағига тушадиган маблағлар ҳисобидан ундирилади.


178. ТҲда сақланаётган шахс қамоқдан озод қилинган тақдирда, унинг томонидан ўрни қопланмаган моддий зарар қонунга мувофиқ суд тартибида ундирилиши мумкин.


179. Қамоққа олинганлар, агар Қонунга ва бошқа қонун ҳужжатларига зид бўлмаса, никоҳ тузиш ҳамда никоҳдан ажралиш, бошқа оилавий муносабатларда иштирок этиш ҳуқуқига эга.


180. ТҲда сақланаётган шахсларнинг фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини қайд этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари талабларига мувофиқ амалга оширилади.

181. Никоҳни қайд этиш ТҲ бошлиғи томонидан белгиланган жойда амалга оширилади. Никоҳни қайд этиш жараёнида никоҳга кирувчилар томонидан таклиф этилганларнинг умумий сони икки кишидан ортиқ бўлмаслиги керак. Никоҳни қайд этиш жараёнида иштирок этаётган шахслар жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки органнинг ёзма рухсатини олган бўлишлари керак, ФҲДЁ органи ходими ва ТҲда сақланаётган шахс бундан мустасно.


182. Никоҳ қайд этилгандан сўнг, жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки органнинг рухсати бўлган тақдирда, ТҲда сақланаётган шахсга хотини (эри) билан навбатдан ташқари учрашув берилиши шарт.


183. Никоҳни қайд этиш ва никоҳни бекор қилиш билан боғлиқ ҳаракатларни амалга оширганлик учун давлат божи ҳамда транспорт харажатлари никоҳга кирувчилар ҳисобидан амалга оширилади.



XV БОБ. ҚАМОҚҚА ОЛИНГАНЛАРНИ

МЕҲНАТГА ЖАЛБ ЭТИШ


184. Қамоққа олинганлар тегишли шароитлар мавжуд бўлганда ТҲ ҳудудида ўз хоҳишларига кўра ва жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки органнинг ёзма рухсати билан меҳнатга жалб этилиши мумкин.

Қамоққа олинганларнинг меҳнат шароити қонун ҳужжатларида белгиланган хавфсизлик, санитария ва гигиена талабларига жавоб бериши керак. Қамоққа олинганлар ўз меҳнати учун тегишли ҳақ олишга ҳақлидир.


185. ТҲда сақланаётган шахсларни барча турдаги хўжалик хизматига оид ишларга жалб этиш тақиқланади.


186. ТҲда сақланаётган шахслар меҳнат жараёнида доимий назоратда бўладилар. Улар камерага қайтаётганда тинтувдан ўтказилади ва ишлаб чиқариш хоналари кўздан кечирилади.


187. Қамоққа олинганларнинг иш ҳақи қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан кам бўлмаслиги лозим ва қонунда назарда тутилган чегирмалар қилинганидан кейин уларнинг шахсий ҳисобварақларига ўтказилади.


188. Қамоққа олинганларни меҳнатга жалб этиш мақсадида ТҲлар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ўз ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириши мумкин.


189. Қамоққа олинганларнинг ТҲлардаги ишлаб чиқариш фаолиятидан олинган даромадлардан солиқлар ва йиғимлар тўланганидан кейин қамоққа олинганларни сақлаш шарт-шароитларини яхшилаш, шунингдек ТҲларнинг ижтимоий соҳасини ривожлантириш учун фойдаланилади.

190. ЖИКнинг 53-моддасига мувофиқ, қасддан содир этилган оғир жинояти учун биринчи марта саккиз йилгача ва саккиз йил муддатга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар алоҳида ҳолларда, маҳкумнинг ёзма розилиги бўлган тақдирда, муассаса бошлиғининг қарорига биноан хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун ТҲда қолдирилиши мумкин.


191. Хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун ТҲда қолдирилган маҳкумлар жазони қулфлаб қўйилмайдиган умумий камераларда, бошқа шахслардан батамом ажратилган ҳолда, ЖИКнинг 18-бобида назарда тутилган шароитларда ўтайдилар.


192. Вояга етмаган шахслар, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек судлар ва ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш органларининг собиқ ходимларига мансуб маҳкумлар хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун қолдирилмайдилар.


193. Хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун ТҲда қолиш истагини билдирган маҳкум ТҲ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилади. Унинг аризаси Аризаларни ҳисобга олиш дафтарида қайд этилади ва маҳкумнинг номзодини ўрганиш учун ТҲ бошлиғининг тартибот, қўриқлаш ва тарбиявий ишлар бўйича ўринбосарига берилади.


194. Хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун қолдирилган маҳкумлар рўйхати уларнинг қолдирилиши асослилигини назорат қилиш учун ҳар чоракда ЖИЭДга тақдим этилади.

195. Маҳкумни хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун қолдириш рад этилган тақдирда, унга рад этиш сабаблари тушунтирилади.


196. Маҳкумнинг хўжалик хизматига оид ишларни бажаришга жалб этиш тўғрисидаги аризаси ва ТҲ бошлиғининг қароридан кўчирма унинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига қўшиб қўйилади.


197. Ҳар бир ТҲда хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун қолдириладиган маҳкумлар сони ЖИЭД томонидан ТҲни умумий тўлдириш лимитининг етти фоизидан ошмаган ҳолда белгиланади.

198. Хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун қолдирилган маҳкумлар доимий назорат остида бўлади ва ТҲ ходимларининг кўрсатмаси бўйича ишлайди. Уларни ТҲ ҳудудидан ташқаридаги ишларга, махсус бўлимлар, фотолабораториялар, нусха кўпайтириш техникалари ўрнатилган жойларда, барча турдаги транспорт воситалари ҳайдовчилигига, радиостанция, муҳандислик-техника ва алоқа воситалари, шунингдек хизмат итлари билан ишлашга жалб этиш тақиқланади.


199. Зарур ҳолларда, кечиктириб бўлмайдиган авария, созлаш ва қайта тиклаш ишларини амалга ошириш мақсадида хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун қолдирилган маҳкумлар ТҲ бошлиғининг рухсати билан ТҲнинг қўриқланадиган ҳудудидан ташқарига олиб чиқилиши мумкин. Бунда олиб чиқилиши мумкин деб ҳисобланган маҳкумларнинг рўйхати уларнинг фотосуратлари ва улар ҳақидаги зарур маълумотлар кўрсатилган ҳолда ТҲ бошлиғи томонидан тасдиқланади. Ишлар амалга оширилаётган вақтда рўйхатнинг бир нусхаси ТҲнинг назорат ўтказиш жойида сақланади.



XVI БОБ. АРИЗАЛАР, ТАКЛИФЛАР

ВА ШИКОЯТЛАР ЮБОРИШ


200. ТҲда сақланаётган шахслар ТҲ маъмуриятига, давлат органларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда жамоат бирлашмаларига ўз она тилида ёки бошқа тилда аризалар, таклифлар ва шикоятлар билан мурожаат этиш ҳамда мурожаат этилган тилда белгиланган тартибда ёзма жавоблар олиш ҳуқуқига эга.


201. ТҲ ходимлари ҳар куни камераларни айланиш чоғида ТҲда сақланаётган шахслардан ёзма ва оғзаки шаклдаги ариза, таклиф ва шикоятлар қабул қилади.


202. Оғзаки шаклда қабул қилинган аризалар, таклифлар ва шикоятлар журналга қайд этилади ва тегишли мансабдор шахсга баён қилинади. Мазкур мурожаатларга улар қабул қилингандан сўнг бир кун ичида, қўшимча текширув тайинланган ҳолларда эса, беш кун ичида жавоб берилади.


203. ТҲ маъмурияти номига берилган аризалар, таклифлар ва шикоятлар ҳам журналга қайд этилади ва ТҲ бошлиғига маълум қилинади ва ўн беш кун ичида жавоб берилади.


204. Аризалар, таклифлар ва шикоятлар ТҲ маъмурияти орқали юборилади, бундан ТҲда сақланаётган шахсларни шахсан қабул қилиш вақтида ТҲларни назорат қилувчи ёки текширувчи мансабдор шахслар томонидан олинган мурожаатлар мустасно.


205. Суд, прокурор, ҳимоячи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ёки ТҲларни текшириш ҳуқуқига эга бўлган бошқа давлат органлари номига, шунингдек жиноят ишини юритаётган мансабдор шахсга ёки органга йўлланган ариза, таклиф ва шикоятлар цензурадан ўтказилмайди ҳамда муҳрланган тарзда йигирма тўрт соатдан кечиктирмай юборилади, телеграммалар эса дарҳол юборилади.

205-1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг жавоби ТҲ маъмурияти томонидан кўздан кечирилиши мумкин эмас ва аризачига дарҳол етказиб берилади.

206. Терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахсининг, суриштирувчининг ёки терговчининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан берилган шикоятлар берилган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай ТҲ маъмурияти томонидан терговга қадар текширувни амалга оширувчи органга, суриштирув органига, тергов органининг бошлиғига ёхуд прокурорга, прокурорнинг ҳаракатлари ва қарорлари устидан берилган шикоятлар эса юқори турувчи прокурорга юборилади ёки топширилади.

207. Жиноят иши бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиши ёхуд жиноят содир этилишига кўмаклашиши мумкин бўлган маълумотлар кўрсатилган, маҳфий ёзув, белгилар билан ёзилган, давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ўз ичига олган аризалар, таклифлар ва шикоятлар адресатга юборилмайди ҳамда жиноят ишини юритаётган мансабдор шахсга ёки органга топширилиб, бу ҳақда ТҲда сақланаётган шахс, шунингдек прокурор ёзма равишда хабардор қилинади.


208. Аризалар, таклифлар ва шикоятларга берилган ёзма жавоблар, шунингдек улар жўнатилганлиги тўғрисидаги илова хатларнинг кўчирма нусхалари ТҲда сақланаётган шахсларга тилхат олиб эълон қилинади ҳамда уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига қўшиб қўйилади.


209. ТҲда сақланаётган шахсларни ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари бузилганлиги ҳақидаги аризалар ва шикоятлар билан мурожаат этганлиги учун ҳар қандай шаклда таъқиб қилиш тақиқланади.



XVII БОБ. ТҲда САҚЛАНАЁТГАН ШАХСЛАРНИНГ

ТҲ БОШЛИҒИ ВА У ВАКОЛАТ БЕРГАН ШАХСЛАР

ТОМОНИДАН ШАХСАН ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ


210. ТҲда сақланаётган шахслар ТҲнинг бошлиғига ёки у ваколат берган шахсга, шунингдек ТҲларни назорат қилувчи ёки текширувчи мансабдор шахсларга шахсан қабул қилиш тўғрисида илтимос билан мурожаат этиш ҳуқуқига эга.


211. ТҲ бошлиғи ва у ваколат берган шахсларнинг шахсий қабулига ёзилиш ТҲ ходимлари томонидан ҳар куни камераларни айланиб чиқиш чоғида амалга оширилади. Қабул қилиш тўғрисидаги мурожаат ёзма ёки оғзаки равишда ТҲ бошлиғи номига берилади ва шахсий қабул журналида навбат билан рўйхатга олинади.


212. ТҲда сақланаётган шахсларни ТҲ бошлиғи ва у ваколат берган шахслар томонидан қабул қилиш ҳар куни белгиланган жадвалга мувофиқ амалга оширилади, дам олиш ва байрам кунлари бундан мустасно. Зарур ҳолларда, ТҲда сақланаётган шахслар жадвалдан ташқари қабул қилиниши мумкин.


213. Мурожаат қилганларни қабул қилиш мазкур журналдаги рўйхат бўйича амалга оширилади ва қабул натижалари журналга ёзиб қўйилади. Ёзма равишда берилган мурожаатларга унинг натижаси ҳақида белги қўйилиб, ТҲда сақланаётган шахсларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига қўшиб қўйилади.


214. ТҲда сақланаётган шахсларнинг қариндошлари ва бошқа шахсларни ТҲ бошлиғи ва у ваколат берган шахслар томонидан шахсан қабул қилиш ТҲнинг фуқароларни қабул қилиш хонасида амалга оширилади. Қабулга келган шахслар махсус журналда рўйхатга олинади ва қабул натижалари журналга ёзиб қўйилади.



XVIII БОБ. ТҲда САҚЛАНАЁТГАН ШАХСЛАРНИНГ

ТЕРГОВ ҲАРАКАТЛАРИ ВА СУД МАЖЛИСЛАРИДА

ИШТИРОК ЭТИШИНИ ТАЪМИНЛАШ


215. ТҲ маъмурияти жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки органнинг ёзма кўрсатмаси бўйича қуйидагиларни таъминлайди:

ушлаб турилганлар, қамоққа олинганларни ТҲларга қабул қилиш ва жойлаштириш, шунингдек уларни белгиланган жойга жўнатиш учун соқчига топширишни;

ТҲ ҳудудида тергов ва суд ҳаракатларини, амбулатория суд-психиатрия экспертизасини ҳамда бошқа экспертизаларни ўтказиш учун жиҳозланган хоналар берилишини.


216. ТҲнинг навбатчи ходими томонидан сменани топшириш-қабул қилиш (камида бир соат ичида) ва ТҲда сақланаётган шахсларнинг овқатланиш (нонушта, тушлик ва кечки овқат) вақтида, шунингдек тунги вақтда, яъни кеч соат 22.00 дан эрталаб соат 6.00 гача ТҲда сақланаётган шахсларни чақирув бўйича камерадан олиб чиқиш тақиқланади, ЖПКда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


217. ТҲ маъмурияти ТҲда сақланаётган шахсларни бошқа туманда (шаҳарда) жойлашган ТҲларга ўтказишни ТҲда сақланаётган шахсларни бошқа ерга кўчириш тўғрисидаги суриштирувчининг ёки терговчининг прокурор билан келишилган қарори, шунингдек прокурорнинг қарори ёхуд суднинг ажрими асосида амалга оширади.


XIX БОБ. ТҲда МАДАНИЙ-ТАРБИЯВИЙ

ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


218. ТҲда сақланаётган шахслар учун маданий-тарбиявий ишлар ташкил этилади.


219. ТҲда сақланаётган шахсларга тарбиявий ишлар камераларда, маҳкумларга эса, алоҳида белгиланган хоналарда ўтказилади.


220. Тарғибот ва ташвиқот ишлари гуруҳ билан ҳамда якка тартибда суҳбатлар ўтказиш, шунингдек сиёсий, ҳуқуқий ва бошқа мавзуларда ахборот бериш шаклида амалга оширилади.


221. ТҲда сақланаётган вояга етмаганларга шарт-шароитлар мавжуд бўлган тақдирда, кинофильмлар намойиш этилади, улар учун телекўрсатувларни томоша қилиш ташкил этилади, спорт машғулотлари ва бўш вақтни ўтказиш учун хоналар, шунингдек очиқ ҳавода спорт майдончалари жиҳозланади. Улар мазкур Қоидаларда белгиланган талабларга риоя этган ҳолда кинофильмлар томоша қилиш учун ТҲ ҳудудидан ташқарига олиб чиқилади.



XX БОБ. ТҲда САҚЛАНАЁТГАН ШАХСЛАРГА НИСБАТАН

РАҒБАТЛАНТИРИШ ЧОРАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ


222. ТҲда сақланаётган шахсларга нисбатан мажбуриятларини намунали бажарганлик, қамоқда сақлашнинг белгиланган тартиби ва шарт-шароитларига риоя этганлик учун қуйидаги рағбатлантириш чоралари қўлланилиши мумкин:

ташаккур эълон қилиш;

илгари қўлланилган интизомий жазони муддатидан илгари олиб ташлаш;

ҳар кунги сайр вақтини кўпайтириш;

вояга етмаганларга қўшимча кинофильм намойиш этиш, телекўрсатувлар томоша қилишни ташкил этиш, спорт машғулотлари хонасига қўшимча равишда кириш, шунингдек бўш вақтни ўтказишнинг бошқа шакллари учун рухсат бериш.


223. Рағбатлантириш чоралари ТҲ бошлиғи ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг буйруғи билан қўлланилади ва ТҲда сақланаётган шахсга эълон қилинади. Рағбатлантириш чоралари қўлланилганлиги тўғрисида ТҲда сақланаётган шахснинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига тегишли ёзув киритилади.


224. Рағбатлантириш чоралари ёзма равишда эълон қилинади. Рағбатлантирилган шахснинг камера карточкасига қўлланилган рағбатлантириш чоралари ҳақида тегишли ёзув киритилади ва мазкур Қоидаларнинг 9-иловасига мувофиқ шаклдаги дафтарда рўйхатга олинади.



XXI БОБ. ТҲда САҚЛАНАЁТГАН ШАХСЛАРГА НИСБАТАН

ИНТИЗОМИЙ ЖАЗО ЧОРАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ


225. ТҲда сақланаётган шахсларга нисбатан белгиланган мажбуриятларни бажармаганлик, қамоқда сақлаш тартиби ва шарт-шароитларини, ажратиб қўйишни таъминлаш талабларини бузганлик учун қуйидаги интизомий жазо чоралари қўлланилиши мумкин:

огоҳлантириш;

ҳайфсан;

қамоққа олинганларни карцерга ўн суткагача, вояга етмаганларни эса карцерга беш суткагача бўлган муддатга киритиб қўйиш.

Интизомий жазо ёзма шаклда берилади. Интизомий жазо қўлланилганлиги ҳақидаги материаллар ТҲда сақланаётган шахснинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига қўшиб қўйилади.


226. Интизомий жазога тортилган шахснинг камера карточкасига унга нисбатан қўлланилган интизомий жазо чоралари ҳақида тегишли ёзув киритилади ва Рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини ҳисобга олиш дафтарида рўйхатга олинади. Карцерга киритилган шахслар ТҲБЁ-ТН томонидан юритиладиган карцерга киритилган шахсларни ҳисобга олиш дафтарида ҳам рўйхатга олинади.


227. ТҲда сақланаётган шахсдан интизомий жазо қўлланилишидан олдин ёзма тушунтириш олинади, бундай тушунтириш беришдан бош тортилган ҳолларда эса, тегишли далолатнома тузилади.


228. Интизомий жазони қўллаш чоғида қоидабузарлик содир этилган ҳолатлар, ТҲда сақланаётган шахснинг хулқ-атвори ва шахсига оид сифатлар, илгари интизомий жазолар берилган-берилмаганлиги инобатга олинади.


229. Интизомий жазо қоидабузарлик аниқланган кундан эътиборан ўн суткадан кечиктирмай, қоидабузарлик факти юзасидан текширув ўтказилган тақдирда эса - у тугаган кундан эътиборан, лекин қоидабузарлик содир этилган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмай берилиши мумкин. Интизомий жазо дарҳол қўлланилади, уни дарҳол қўллаш имконияти бўлмаган тақдирда эса, ушбу жазо берилган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай қўлланилади.


230. Интизомий жазо ТҲ бошлиғи ёки унинг ўрнини босувчи шахс томонидан берилади. Бир вақтнинг ўзида содир этилган бир нечта қоидабузарлик учун битта интизомий жазо қўлланилади. Битта қоидабузарлик учун бир нечта интизомий жазо қўллаш тақиқланади.


231. ТҲда сақланаётган шахслар юқори турувчи мансабдор шахсга, прокурорга ёки судга қўлланилган интизомий жазо устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга. Шикоят бериш интизомий жазонинг ижро этилишини тўхтатиб турмайди.


232. Қамоққа олинганлар қуйидагилар учун карцерга киритиб қўйилиши мумкин:

қамоқда сақланаётган бошқа шахсларга зулм қилганлик ва уларни ҳақорат қилганлик;

ТҲ ходимларининг ёки бошқа шахсларнинг қонуний талабларига итоат этмаганлик ёхуд уларни ҳақорат қилганлик;

ажратиб қўйишни таъминлаш талабларини бир неча марта бузганлик;

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й., 3-сон) таъсир доирасига тушадиган ҳуқуқбузарлик содир этганлик;

Қонунда ва мазкур Қоидаларда тақиқланган нарсаларни ва моддаларни сақлаганлик, тарқатганлик, истеъмол қилганлик ҳамда улардан фойдаланганлик учун.


233. Карцерга киритиб қўйиш тарзидаги интизомий жазо илгари огоҳлантириш ёки ҳайфсан тарзидаги иккита ва ундан ортиқ интизомий жазо қўлланилган қамоққа олинганларга нисбатан ҳам қўлланилиши мумкин.


234. Карцерга киритиб қўйиш тарзидаги интизомий жазо ҳомиладор аёлларга ва болали аёлларга, шунингдек биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга нисбатан қўлланилиши мумкин эмас.

235. Карцерга киритиб қўйиш ТҲ бошлиғининг мазкур Қоидаларнинг 10-иловасига мувофиқ шаклдаги қарори ва шифокорнинг қамоққа олинганнинг соғлиғи ҳолатига кўра карцерда туриши мумкинлиги ҳақидаги ёзма хулосаси асосида амалга оширилади.


236. Карцерга киритиб қўйиш тарзидаги интизомий жазо қўлланилган шахс қарор билан ТҲ бошлиғи ёки ТҲБЁ-ТН томонидан таништирилиб, имзо қўйдирилади.


237. ТҲ бошлиғи тиббий кўрсатувларни инобатга олган ҳолда карцерга киритиб қўйиш тарзидаги интизомий жазонинг ижросини кечиктириш, карцерда сақлаш муддатини қисқартириш ёки қамоққа олинганни карцердан муддатидан илгари озод қилиш ҳуқуқига эга.


238. Агар қамоққа олинган кечиктириш даврида янги қоидабузарлик содир этмаган бўлса, у карцерга киритиб қўйиш тарзидаги интизомий жазодан озод қилиниши мумкин.


239. Юқори турувчи мансабдор шахс, прокурор ёки суд карцерга киритиб қўйиш тарзидаги интизомий жазо асоссиз ёхуд у содир этилган қоидабузарликка номутаносиб бўлган ҳолларда интизомий жазони енгиллаштириш ёки бекор қилиш ҳуқуқига эга.


240. Карцерда қамоққа олинганларни якка сақлаш белгиланади.


241. Карцерда қамоққа олинганлар ётиш учун алоҳида жой ва кўрпа-тўшак билан фақат тунги ухлаш вақти учун таъминланади.


242. Карцерга киритиб қўйиладиган шахс ўзи билан сочиқ, совун, тиш чёткаси, тиш пастаси ёки порошогини олиб кириши мумкин. Карцерга киритиб қўйилган шахснинг ашёлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари (тез бузиладиган озиқ-овқат маҳсулотларидан ташқари) ТҲ маъмурияти томонидан сақланади.


243. Карцерга киритиб қўйиладиган шахсларга карцерда сақлаш учун мўлжалланган махсус кийим кийдирилади.


244. Карцерга киритилган шахсларни санитария ишловидан ўтказиш улар мазкур жазони ўтаб бўлганларидан кейин ёки ТҲ тиббий ходимининг кўрсатмаси бўйича карцерда сақлаш вақтида ҳам ўтказилади.


245. Карцерга киритилган шахс касалликка чалинган тақдирда, ТҲ тиббий ходимининг уни муддатидан олдин карцердан озод қилиш тўғрисидаги ёзма хулосасига асосан дарҳол озод этилади.



XXII БОБ. ТҲда САҚЛАНАЁТГАН ВАФОТ ЭТГАН

ШАХСЛАРНИНГ ЖАСАДЛАРИНИ БЕРИШ


246. ТҲда сақланаётган шахс вафот этган тақдирда, ТҲ маъмурияти бу ҳақда унинг яқин қариндошларига, қонуний вакилига, жиноят ишини юритаётган мансабдор шахсга ёки органга ва прокурорга дарҳол хабар қилади. ТҲда сақланаётган шахснинг вафот этганлиги факти бўйича ЖПКда назарда тутилган тартибда терговга қадар текширув ўтказилади.

247. ТҲда сақланаётган вафот этган шахснинг жасади у билан боғлиқ барча тегишли терговга қадар текширув ўтказилганидан сўнг, жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки органнинг қарорига асосан сақлаш учун ТҲга яқин жойдаги соғлиқни сақлаш муассасасининг моргига топширилади.

248. ТҲда сақланаётган вафот этган шахснинг жасади суд-тиббий экспертизасидан ўтказилганидан, шунингдек ЖПКда назарда тутилган бошқа ҳаракатлар бажарилганидан кейин вафот этган шахснинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандлари ва бошқа қариндошларига ёки қонуний вакилларига ёхуд дафн этишни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган бошқа шахсларга топширилади.


249. Вафот этган шахснинг жасади уни талаб қилган шахснинг аризаси ва жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки органнинг қарори асосида дафн этиш учун берилади. Бунда вафот этган ТҲда сақланаётган шахсга тегишли бўлган ҳужжатлар, ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари унинг ариза билан мурожаат қилган қариндошлари ёки бошқа шахсларга белгиланган тартибда топширилади.

Ариза билан мурожаат қилган шахс ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатиши зарур.


250. ТҲда сақланаётган вафот этган шахснинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандлари ва бошқа қариндошлари ёки қонуний вакилларидан ёхуд дафн этишни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган бошқа шахслардан жасадни бериш тўғрисида ариза тушмаган тақдирда, вафот этган шахсни дафн этиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



XXIII БОБ. ТҲда САҚЛАНАЁТГАН

ШАХСЛАРНИ ОЗОД ҚИЛИШ


251. Жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки органнинг қарори, шунингдек ушлаб туриш ёки қамоқда сақлашнинг ЖПКда назарда тутилган муддати тугаши ТҲда сақланаётган шахсларни қамоқдан озод қилишга асос бўлади.


252. ТҲда сақланаётган шахсларни қамоқдан озод қилиш ТҲда сақланаётган шахсни қамоқдан озод қилиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ёхуд суднинг ажрими келиб тушгач, ТҲ бошлиғи томонидан дарҳол амалга оширилади.

253. ТҲ бошлиғи ушлаб туриш муддати тугашидан ўн икки соат олдин ва қамоқда сақлаш муддати тугашидан етти сутка олдин бу ҳақда жиноят ишини юритаётган мансабдор шахсни ёки органни, шунингдек прокурорни ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.


254. Агар ушлаб туриш ёки қамоқда сақлашнинг ЖПКда белгиланган муддатлари тугаганидан кейин ТҲда сақланаётган шахсни озод қилиш ҳақидаги прокурорнинг, терговчининг ёки суриштирувчининг қарори ёхуд суднинг ушлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисидаги ёки унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ёхуд қамоқда сақлаш муддатини узайтириш ҳақидаги ажрими келиб тушмаган бўлса, ТҲларда қонунлар ижроси устидан назорат қилувчи прокурор ёхуд ТҲ бошлиғи ТҲда сақланаётган шахсни ўз қарори билан дарҳол озод қилади. Қарорнинг кўчирма нусхаси кечиктирмасдан жиноят ишини юритаётган мансабдор шахсга ёки органга, шунингдек прокурорга юборилади.

255. Қамоқдан озод қилинаётган ТҲда сақланаётган шахсга унинг шахсий ҳужжатлари, ашёлари, шахсий ҳисобварағида сақланаётган пуллари, шунингдек қимматли қоғозлари ва бошқа қимматликлари, ТҲда сақланаётган шахс сақланган муддат ҳамда уни озод қилиш асослари кўрсатилган маълумотнома берилади.


256. Зарур бўлган тақдирда, ТҲ маъмурияти қамоқдан озод қилинган шахсни яшаш жойига етиб олиши учун йўл ҳужжатлари ва белгиланган нормалар бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари ёхуд тегишли пул компенсацияси, шунингдек жинси ҳамда иқлим шароитларини инобатга олган ҳолда мавсумий кийим-бош ва пойабзал билан таъминлайди.



XXIV БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


257. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Олий суд билан келишилган.





Қоидаларга

1-ИЛОВА



Тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларининг

РЎЙХАТИ


1. Барча турдаги ўқотар ва совуқ қуроллар, шунингдек ўқ-дорилар.


2. Пуллар, қимматли қоғозлар, қимматбаҳо тошлар, дурлар ва улардан ясалган буюмлар, турли маркадаги соатлар ва бошқа қимматликлар.


3. Оптик асбоблар, кўзойнак бундан мустасно.


4. Алкоголь маҳсулотлари, шунингдек таркибида спирт бўлган атир ва бошқа маҳсулотлар.


5. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва кучли таъсир этувчи препаратлар.

6. Барча турдаги радиоаппаратура, компьютер техникаси, ёзув машинкаси, нусха кўчириш воситалари.


7. Алоқа воситалари, жумладан уяли алоқа воситаси, радиотелефонлар, пейжерлар, рациялар ва уларнинг барча турдаги қисмлари.


8. Пичоқлар, қайчилар, устаралар, электр устара бундан мустасно, шунингдек бошқа барча турдаги санчувчи ва кесувчи ҳамда инсон ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли, жиноят қуроли сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёлар.


9. Ойналар, камера деворига ўрнатилган ойна бундан мустасно.


10. Чилангарлик ва бошқа асбоб-ускуналар.


11. Спорт анжомлари.


12. Ўйин карталари.


13. Ҳар қандай турдаги фото, аудио ва видеоаппаратуралар ҳамда уларнинг қисмлари.


14. Порнографик ва диний экстремистик хусусиятга эга бўлган нашр ва материаллар, шунингдек тақиқланган адабиётлар.


15. Топографик хариталар ва компас.


16. Ҳарбий ва бошқа формали кийим-бош ҳамда унинг жиҳозлари.


17. Нусха кўчирадиган қоғозлар (копирка).


18. Мусиқа асбоблари.


19. Хамиртуруш ва ачитқилар.


20. Уйда пиширилган, шунингдек истеъмол қилиниши иситиш ва пиширишни талаб қиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари.






Қоидаларга

2-ИЛОВА

              


"ТАСДИҚЛАЙМАН"

____-сон - ТҲ бошлиғи


__________________________

(унвони ва Ф.И.О.)

           


______________________


(имзо)

               


20__ йил "____" _____________


            

                

Камераларга жойлаштириш

РЕЖАСИ

               

            

Алоҳида сақланиши ва жойлаштирилиши

лозим бўлган шахслар тоифаси

Камера рақами

Камерадаги

жойлар сони

Изоҳ

1

2

3

4

I. ГУМОН ҚИЛИНАЁТГАН ВА АЙБЛАНАЁТГАН ЭРКАКЛАР


1. Ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки эҳтиётсизлик оқибатида унча оғир бўлмаган жиноят содир этган шахслар




2. Биринчи марта қасддан унча оғир бўлмаган ёки оғир жиноят содир этган шахслар




3. Биринчи марта қасддан ўта оғир жиноят содир этган шахслар




4. Судья, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходими, адвокат бўлиб ишлаган ёки ишлаётган шахслар:




ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки эҳтиётсизлик оқибатида унча оғир бўлмаган жиноят содир этган шахслар




биринчи марта қасддан унча оғир бўлмаган ёки оғир жиноят содир этган шахслар




биринчи марта қасддан ўта оғир жиноят содир этган шахслар




жиноят таркибидан қатъи назар, муқаддам озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаган шахслар




5. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар:




ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки эҳтиётсизлик оқибатида унча оғир бўлмаган жиноят содир этган шахслар




биринчи марта қасддан унча оғир бўлмаган ёки оғир жиноят содир этган шахслар




биринчи марта қасддан ўта оғир жиноят содир этган шахслар




жиноят таркибидан қатъи назар, муқаддам озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаган шахслар




6. Муқаддам қасддан унча оғир бўлмаган, оғир ёки ўта оғир жиноят содир этган шахслар




7. Ўта хавфли рецидивистлар




8. Умрбод озодликдан маҳрум қилинган шахслар




II. ГУМОН ҚИЛИНАЁТГАН ВА АЙБЛАНАЁТГАН АЁЛЛАР

1. Жиноят таркибидан қатъи назар, муқаддам озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтамаган шахслар





2. Жиноят таркибидан қатъи назар, муқаддам озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаган шахслар




3. Судья, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходими, адвокат бўлиб ишлаган ёки ишлаётган шахслар:




ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки эҳтиётсизлик оқибатида унча оғир бўлмаган жиноят содир этган шахслар




биринчи марта қасддан унча оғир бўлмаган ёки оғир жиноят содир этган шахслар




биринчи марта қасддан ўта оғир жиноят содир этган шахслар




жиноят таркибидан қатъи назар, муқаддам озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаган шахслар




4. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар:




ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки эҳтиётсизлик оқибатида унча оғир бўлмаган жиноят содир этган шахслар




биринчи марта қасддан унча оғир бўлмаган ёки оғир жиноят содир этган шахслар




биринчи марта қасддан ўта оғир жиноят содир этган шахслар




жиноят таркибидан қатъи назар, муқаддам озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаган шахслар




5. Ўта хавфли рецидивистлар




6. 2 ёшга тўлмаган боласи бор, шунингдек ҳомиладор (ҳомиладорлик муддати 24 ҳафта ва ундан юқори бўлган) аёллар




III. ГУМОН ҚИЛИНАЁТГАН ВА АЙБЛАНАЁТГАН ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР

1. Ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки эҳтиётсизлик оқибатида унча оғир бўлмаган жиноят содир этган шахслар




2. Биринчи марта қасддан жиноят содир этган шахслар




3. Жиноят таркибидан қатъи назар, муқаддам тарбия колониясида жазони ўтаган шахслар




IV. ЖАЗО ЎТАШ УЧУН ҲУКМ ҚИЛИНГАН ЭРКАКЛАР

1. Жазони манзил-колонияда ўташ учун ҳукм қилинган шахслар




2. Жазони умумий тартибли колонияда ўташ учун ҳукм қилинган шахслар




3. Жазони қаттиқ тартибли колонияда ўташ учун ҳукм қилинган шахслар




4. Жазони махсус тартибли колонияда ўташ учун ҳукм қилинган шахслар




5. Умрбод озодликдан маҳрум қилинган шахслар




6. Турмага қамаш тариқасидаги озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинган шахслар




V. ЖАЗО ЎТАШ УЧУН ҲУКМ ҚИЛИНГАН АЁЛЛАР

1. Жазони манзил-колонияда ўташ учун ҳукм қилинган шахслар




2. Жазони умумий тартибли колонияда ўташ учун ҳукм қилинган шахслар




3. Жазони қаттиқ тартибли колонияда ўташ учун ҳукм қилинган шахслар




4. Ўта хавфли рецидивист деб топилган шахслар




5. Турмага қамаш тариқасидаги озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинган шахслар




6. 2 ёшга тўлмаган боласи бор, шунингдек ҳомиладор (ҳомиладорлик муддати 24 ҳафта ва ундан юқори бўлган) аёллар




VI. ЖАЗОНИ ЎТАШ УЧУН ҲУКМ ҚИЛИНГАН ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР

1. Жазони тарбия колонияларида ўташга ҳукм қилинган шахслар





VII. ВАҚТИНЧА САҚЛАШ УЧУН ОЛИБ КЕЛИНГАН

ШАХСЛАР (ТРАНЗИТ ОРҚАЛИ ЎТУВЧИЛАР)

1. Эркаклар:

жазони манзил-колонияда ўташ учун ҳукм қилинган шахслар




жазони умумий тартибли колонияда ўташ учун ҳукм қилинган шахслар




жазони қаттиқ тартибли колонияда ўташ учун ҳукм қилинган шахслар




жазони махсус тартибли колонияда ўташ учун ҳукм қилинган шахслар




умрбод озодликдан маҳрум қилинган шахслар




турмага қамаш тариқасидаги озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинган шахслар





2. Аёллар:

жазони манзил-колонияда ўташ учун ҳукм қилинган шахслар




жазони умумий тартибли колонияда ўташ учун ҳукм қилинган шахслар




жазони қаттиқ тартибли колонияда ўташ учун ҳукм қилинган шахслар




ўта хавфли рецидивист деб топилган шахслар




турмага қамаш тариқасидаги озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинган шахслар




2 ёшга тўлмаган боласи бор, шунингдек ҳомиладор (ҳомиладорлик муддати 24 ҳафта ва ундан юқори бўлган) аёллар





VIII. ХЎЖАЛИК ХИЗМАТИГА ОИД ИШЛАРНИ

БАЖАРИШ УЧУН ҚОЛДИРИЛГАН МАҲКУМЛАР

1. Эркаклар




2. Аёллар




IX. КАРЦЕРДА САҚЛАНАЁТГАН ШАХСЛАР

1. Эркаклар




2. Аёллар




3. Вояга етмаганлар




X. ТИББИЁТ БЎЛИМИДА ДАВОЛАНАЁТГАН ШАХСЛАР

1. Касаллик турига қараб эркаклар:

а) ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этган шахслар




б) биринчи марта қасддан унча оғир бўлмаган ва оғир жиноят содир этган шахслар




в) биринчи марта қасддан ўта оғир жиноят содир этган шахслар




г) судья, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходими, адвокат бўлиб ишлаган ёки ишлаётган шахслар:




ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этган шахслар




биринчи марта қасддан унча оғир бўлмаган ва оғир жиноят содир этган шахслар




биринчи марта қасддан ўта оғир жиноят содир этган шахслар




жиноят таркибидан қатъи назар, муқаддам озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаган шахслар




д) чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар




ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этган шахслар




биринчи марта қасддан унча оғир бўлмаган ва оғир жиноят содир этган шахслар




биринчи марта қасддан ўта оғир жиноят содир этган шахслар




жиноят таркибидан қатъи назар, муқаддам озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаган шахслар




е) ўта хавфли рецидивистлар




ж) муқаддам қасддан унча оғир бўлмаган, оғир ва ўта оғир жиноят содир этган шахслар




з) умрбод озодликдан маҳрум қилинган шахслар




2. Касаллик турига қараб аёллар:

а) ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этган шахслар




б) биринчи марта қасддан унча оғир бўлмаган ва оғир жиноят содир этган шахслар




в) биринчи марта қасддан ўта оғир жиноят содир этган шахслар




г) судья, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходими, адвокат бўлиб ишлаган ёки ишлаётган шахслар:




ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этган шахслар




биринчи марта қасддан унча оғир бўлмаган ва оғир жиноят содир этган шахслар




биринчи марта қасддан ўта оғир жиноят содир этган шахслар




жиноят таркибидан қатъи назар, муқаддам озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаган шахслар




д) чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар:




ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этган шахслар




биринчи марта қасддан унча оғир бўлмаган ва оғир жиноят содир этган шахслар




биринчи марта қасддан ўта оғир жиноят содир этган шахслар




жиноят таркибидан қатъи назар, муқаддам озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаган шахслар




е) ўта хавфли рецидивистлар




ж) муқаддам қасддан унча оғир бўлмаган, оғир ва ўта оғир жиноят содир этган шахслар




з) 2 ёшга тўлмаган боласи бор, шунингдек ҳомиладор (ҳомиладорлик муддати 24 ҳафта ва ундан юқори бўлган) аёллар




3. Касаллик турига қараб вояга етмаган шахслар




XI. ЙИҒМА БЎЛИМЛАРДА САҚЛАНАЁТГАН ШАХСЛАР

1. Эркаклар:

а) ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этган шахслар




б) биринчи марта қасддан унча оғир бўлмаган ва оғир жиноят содир этган шахслар




в) биринчи марта қасддан ўта оғир жиноят содир этган шахслар




г) судья, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходими, адвокат бўлиб ишлаган ёки ишлаётган шахслар:




ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этган шахслар;




биринчи марта қасддан унча оғир бўлмаган ва оғир жиноят содир этган шахслар




биринчи марта қасддан ўта оғир жиноят содир этган шахслар




жиноят таркибидан қатъи назар, муқаддам озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаган шахслар




д) чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар:




ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этган шахслар




биринчи марта қасддан унча оғир бўлмаган ва оғир жиноят содир этган шахслар




биринчи марта қасддан ўта оғир жиноят содир этган шахслар




жиноят таркибидан қатъи назар, муқаддам озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаган шахслар




е) ўта хавфли рецидивистлар




ж) муқаддам қасддан унча оғир бўлмаган, оғир ва ўта оғир жиноят содир этган шахслар




з) умрбод озодликдан маҳрум қилинган шахслар




2. Аёллар:

а) ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этган шахслар




б) биринчи марта қасддан унча оғир бўлмаган ва оғир жиноят содир этган шахслар




в) биринчи марта қасддан ўта оғир жиноят содир этган шахслар




г) судья, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходими, адвокат бўлиб ишлаган ёки ишлаётган шахслар:




ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этган шахслар




биринчи марта қасддан унча оғир бўлмаган ва оғир жиноят содир этган шахслар




биринчи марта қасддан ўта оғир жиноят содир этган шахслар




жиноят таркибидан қатъи назар, муқаддам озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаган шахслар




д) чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар:




ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этган шахслар




биринчи марта қасддан унча оғир бўлмаган ва оғир жиноят содир этган шахслар




биринчи марта қасддан ўта оғир жиноят содир этган шахслар




жиноят таркибидан қатъи назар, муқаддам озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаган шахслар




е) ўта хавфли рецидивистлар




ж) муқаддам қасддан унча оғир бўлмаган, оғир ва ўта оғир жиноят содир этган шахслар




з) 2 ёшга тўлмаган боласи бор, шунингдек ҳомиладор (ҳомиладорлик муддати 24 ҳафта ва ундан юқори бўлган) аёллар




Эслатма: мазкур режа 3 нусхада тузилади ва навбатчилик қисмида, тартибот ва махсус бўлимда сақланади.






Қоидаларга

3-ИЛОВА


"ТАСДИҚЛАЙМАН"



прокурори


         


(унвони ва Ф.И.О.)



          




(имзо)



20 ___ йил "___" _______

Бир кишилик камерага жойлаштириш тўғрисида

ҚАРОР


           


(Ф.И.О.)

           

(бир кишилик камерада сақлаш учун асос бўлувчи ҳолат кўрсатилади)


сабабли,

"Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 40-моддасига асосан:


Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н:



20____ йил


(Ф.И.О.)


"____" ___________дан эътиборан бир кишилик камерага жойлаштирилсин.

____-сон - ТҲ бошлиғи


              






(унвони)


(имзо ва муҳр)


(Ф.И.О.)

20__ йил "___" _____________

____-сон



орқа томони

Қарор билан танишдим



Ҳда сақланаётган шахснинг имзоси ва Ф.И.О.)

  

20___ йил "___" _____________






Қоидаларга

4-ИЛОВА



Шахсий тинтув қилиш ҳамда ашёлар ва озиқ-овқат

маҳсулотларини кўздан кечириш

БАЁННОМАСИ

_______ йил "__"__________да туғилган



(Ф.И.О.)

20___ йил "____" _____________ соат __________да ____-сон - ТҲга олиб келинган.

20___ йил "___" _________________да шахсий тинтув қилиниб ҳамда ашёлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари кўздан кечирилиб, ундан қуйидагилар олиб қўйилди:

          

(ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларининг номи)

         

         

          

Мазкур баённомага олиб қўйилган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари тўлиқ киритилди.

Шахсий тинтув қилган ҳамда ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини кўздан кечирган ТҲ ходимлари:

              





(лавозими ва унвони)


(имзо)


(Ф.И.О.)

      





(лавозими ва унвони)


(имзо)


(Ф.И.О.)

       





(лавозими ва унвони)


(имзо)


(Ф.И.О.)

         





(лавозими ва унвони)


(имзо)


(Ф.И.О.)

Мени шахсий тинтув қилиш ҳамда ашёларим ва озиқ-овқат маҳсулотларимнинг кўздан кечирилишига нисбатан эътирозим йўқ ёки бор.*

           

(эътироз бўлганда, унинг қисқача мазмуни ёзилади)

      

        

(шахсий тинтув қилинган ҳамда ашёлари ва озиқ-овқат маҳсулотларини кўздан кечириш ўтказилган шахснинг имзоси ва Ф.И.О.)

*) Изоҳ: кераклисининг тагига чизилади.






Қоидаларга

5-ИЛОВА



Тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини

олиб қўйиш тўғрисида

ҚАРОР

_____________________ йилда туғилган



(Ф.И.О.)

шахсий тинтув қилинганда ҳамда ашёлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари кўздан кечирилганда тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари аниқланганлиги сабабли, "Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 42-моддасига асосан:


Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н:



дан


(Ф.И.О.)


қуйидаги тақиқланган



(ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларининг номи)


олиб қўйилсин.

Шулардан



(ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларининг номи)

       

        


молия бўлимига, омборхонага

сақлаш ёки вақтинчалик сақлаш ва келгусида шахснинг қариндошлари ёки бошқа шахсларга бериб юбориш, давлат даромадига ўтказиш учун топширилсин*,

           

(ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларининг номи)

          

        


йўли билан йўқ қилинсин.

(йўқ қилиш усуллари кўрсатилади)


____-сон - ТҲ бошлиғи


       






(унвони)


(имзо ва муҳр)


(Ф.И.О.)

20__ йил "___" _____________

____-сон



*) Изоҳ: кераклисининг тагига чизилади.



орқа томони

Қарор билан танишдим



Ҳда сақланаётган шахснинг имзоси ва Ф.И.О.)

20___ йил "___" _____________






Қоидаларга

6-ИЛОВА


"ТАСДИҚЛАЙМАН"


____-сон - ТҲ бошлиғи


         


(унвони ва Ф.И.О.)



          




(имзо)



20 ___ йил "___" _______

Тақиқланган ашёлар ва озиқ-овқат

маҳсулотларини йўқ қилиш ҳақида

ДАЛОЛАТНОМА

20___ йил "___" __________





(ҳудуд номи)

Биз қуйида имзо чекувчилар,


           

Ҳ ходимларининг лавозими, унвони ва Ф.И.О.)

               

          


йўли билан

(йўқ қилиш усуллари кўрсатилади)



нинг

Ҳда сақланаётган шахснинг Ф.И.О.)


қуйидаги тақиқланган



(ашё ва озиқ-овқат маҳсулотларининг номи)


йўқ қилинганлигини маълум қиламиз.

ТҲ ходими:

          





(лавозими ва унвони)


(имзо)


(Ф.И.О.)

ТҲ ходими:

             





(лавозими ва унвони)


(имзо)


(Ф.И.О.)

ТҲ ходими:

           





(лавозими ва унвони)


(имзо)


(Ф.И.О.)

Далолатнома билан танишдим:



Ҳда сақланаётган шахснинг имзоси ва Ф.И.О., сана)

         





Қоидаларга

7-ИЛОВА



_____-сон камера, _____-сон квитанция

ТҲда сақланаётган


нинг шахсий ҳисобварағида


(Ф.И.О.)


_____ сўм ______ тийин мавжуд.

ТҲ ҳисобчиси



(имзо)

20__ йил "___" _____________


-----------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

         

              


____-сон - ТҲ бошлиғи



га


(унвони)



        


(Ф.И.О.)



дан


Ҳда сақланаётган шахс, Ф.И.О.)


А Р И З А


Қуйидаги ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олишга рухсат беришингизни сўрайман:

Т/р


Ашё ва озиқ-овқат

маҳсулотининг номи


Оғирлиги


ТҲ дўконидан сотилди


миқдори


қиймати


сўм


тийин


1.



кг

гр




2.








3.








...








Жами:








      

-----------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

         

             

               

_______________ сўмлик ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилиб олдим, ушбу маблағни менинг шахсий ҳисобварағимдан ечиб олишингизни сўрайман.

                



(имзо)

   

20___ йил "___" _____________






Қоидаларга

8-ИЛОВА


____-сон - ТҲ бошлиғи



га


(унвони)



        


(Ф.И.О.)

А Р И З А

Мен,



(туғилган йили, санаси, яшаш манзили ва Ф.И.О.)


, сиздан

ТҲда сақланаётган



(туғилган йили, санаси ва Ф.И.О.)

учун олиб келган йўқловни қабул қилишингизни сўрайман.


Йўқловдаги ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларининг рўйхати:

Т/р


Ашё ва озиқ-овқат

маҳсулотининг номи


Оғирлиги


Миқдори


Изоҳ


1.



кг

гр



2.







3.













           



(аризачининг имзоси ва Ф.И.О.)

   

20___ йил "___" _____________

Йўқловни ТҲда сақланаётган шахсга

топшириш учун қабул қилдим:

     

          

Ҳ ходимининг имзоси ва Ф.И.О.)

       

20___ йил "____" _______________

Йўқловни олдим:



Ҳда сақланаётган шахснинг имзоси ва Ф.И.О.)

20___ йил "____" ______________






Қоидаларга

9-ИЛОВА



Рағбатлантириш ва интизомий жазо

чораларининг ҳисобини юритиш

ДАФТАРИ


Бошланди: 20___йил "___"________________


Тамом бўлди: 20___йил "___"______________

                  


-----------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

         

                 

1-қисм

Т/р

Ф.И.О.


Рағбатлантиришнинг

сабаби


Рағбатлантиришнинг

тури


Рағбатлантирган шахснинг

Ф.И.О. ва сана


Изоҳ


1.







2.







3.







....







         

         

-----------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

         

       

2-қисм

Т/р

Ф.И.О.


Жазо тайинлашнинг

сабаби


Жазонинг тури


Жазо тайинлаган шахснинг

Ф.И.О. ва сана


Изоҳ


1.







2.







3.







...







            





Қоидаларга

10-ИЛОВА



Карцерга киритиб қўйиш тўғрисидаги

ҚАРОР

ТҲда сақланаётган



(туғилган йили, санаси ва Ф.И.О.)

ТҲнинг ички тартиб-қоидаларини



(ички тартиб-қоидаларни бузган санаси, вақти, ҳолати ва хусусияти)

           

      


бузганлиги аниқланди.

"Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 38-моддасига асосан:


Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н:

ТҲда сақланётган



(Ф.И.О.)

шахсий тинтув қилинсин ҳамда ашёлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари кўздан кечирилсин, шунингдек унга нисбатан __ кун карцерга киритиб қўйиш тарзидаги жазо қўлланилсин.


____-сон - ТҲ бошлиғи

          





(унвони)


(имзо ва муҳр)


(Ф.И.О.)

20__ йил "___" _____________

____-сон



орқа томони

Қарорни ўқиб эшиттирдим



Ҳ ходимининг унвони, имзоси ва Ф.И.О.)

20___ йил "____" _____________

Қарор билан танишдим



Ҳ сақланаётган шахснинг имзоси ва Ф.И.О.)

20___ йил "____"____________


карцерга киритиб қўйилишидан олдин

(Ф.И.О.)


шахсий тинтув қилинди ҳамда ашёлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари кўздан кечирилди. Унда карцерга олиб кириш тақиқланган

          

(ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотларининг номи)


лар борлиги аниқланди ва улар олиб қўйилди.

ТҲ ходими:

         





(унвони)


(имзо)


(Ф.И.О.)

20___ йил "___" ___________



Тайинланган жазонинг ижро этилганлиги тўғрисида

МАЪЛУМОТ


20__ йил "___" __________ соат "____" да карцерга киритиб қўйилди.


ТҲБЁ-ТН

        





(унвони)


(имзо)


(Ф.И.О.)

20___ йил "____" ____________


20___ йил "____" ___________ соат "___" да карцерга киритиб қўйиш тарзидаги жазо муддатининг тугаши муносабати билан, ТҲ тиббий ходимининг кўрсатмаси билан карцердан озод қилинди*.


ТҲБЁ-ТН

         





(унвони)


(имзо)


(Ф.И.О.)

*) Изоҳ: кераклисининг тагига чизилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 20 май, 20-сон, 260-модда










































Время: 0.0077
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск