ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Жиноий жавобгарлик. Жазони ижро этиш /

Оғир касалликка чалинган маҳкумларни тиббий текширувдан ўтказиш ва уларни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилишга тақдим этиш Қоидалари (АВ томонидан 09.09.2008 й. 1854-сон билан рўйхатга олинган 13.08.2008 й. Ички ишлар вазирлигининг 12-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 9-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2008 йил 9 сентябрда 1854-сон

билан рўйхатга олинган

Ички ишлар вазирлиги ва

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

2008 йил 13 августдаги

12, 9-сонли қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Оғир касалликка чалинган маҳкумларни

тиббий текширувдан ўтказиш ва уларни касаллиги

туфайли жазони ўташдан озод қилишга тақдим этиш

ҚОИДАЛАРИ


Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 75-моддаси, Жиноят-ижроия кодексининг 165-моддаси ва Жиноят-процессуал кодексининг 534 ва 542-моддаларига мувофиқ маҳкумларни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилишга тақдим этиш тартибини белгилайди.



I. ОҒИР КАСАЛЛИККА ЧАЛИНГАН

МАҲКУМЛАРНИ ТИББИЙ ТЕКШИРУВДАН

ЎТКАЗИШ ВА УЛАРНИ КАСАЛЛИГИ

ТУФАЙЛИ ЖАЗОНИ ЎТАШДАН ОЗОД

ҚИЛИШГА ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ


1. Суд ҳукми билан жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар жазони ўташ даврида оғир касалликка чалинсалар ёки уларда судланишдан олдин бор бўлган касалликлар жазо муддатини ўташ даврида кучайиб кетиб, жазони ўташга тўсқинлик қиладиган мазкур Қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ, Маҳкумларни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилишга тақдим этиш учун асос бўладиган касалликлар рўйхатида (бундан кейин матнда касалликлар рўйхати деб юритилади) кўрсатилган касалликлардан бирининг ёки бир нечтасининг тусини олса, улар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Махсус тиббий комиссияси (бундан кейин матнда ИИВ махсус тиббий комиссия деб юритилади), жойларда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ИИБ махсус тиббий комиссиялари (бундан кейин матнда жойлардаги махсус тиббий комиссиялар деб юритилади) томонидан тиббий кўрикдан ўтказиладилар.


2. ИИВ махсус тиббий комиссияси ва жойлардаги махсус тиббий комиссиялар қуйидаги таркибда тузилади:

раис - Ички ишлар вазирлиги Тиббиёт бошқармаси бошлиғи ўринбосари (жойларда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ИИБ Тиббиёт бўлимлари бошлиғи);

аъзолари - Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тиббиёт бошқармаси бош мутахассислари, жойларда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ИИБ Тиббиёт бўлимлари мутахассис шифокорлари; (жами уч кишидан кам бўлмаган таркибда тузилади)

ИИВ махсус тиббий комиссияси бемор маҳкумларни (жойлардаги махсус тиббий комиссия эса, фақат жойидан қўзғатиб бўлмайдиган оғир бемор маҳкумларни, ИИВ махсус тиббий комиссия аъзоларидан бири иштирокидагина) тиббий текширувдан ўтказади ва уларда касалликлар Рўйхатида қайд этилган касалликлар борлиги тасдиқланган ҳолатларда уларни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод этиш учун судга тавсия киритиш ҳақида қарор қабул қилади ва мазкур Қоидаларнинг 2-иловасига мувофиқ маҳкумнинг тиббий кўрикдан ўтказилганлиги ҳақида хулоса тузади.


3. ИИВ махсус тиббий комиссияси таркиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, жойлардаги махсус тиббий комиссиялар таркиби эса Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, вилоятлар ИИБ бошлиқлари томонидан тасдиқланади. ИИВ махсус тиббий комиссияси Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари, Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг меъёрий ҳужжатларига ҳамда ушбу Қоидаларга асосан фаолият юритади.

ИИВ махсус тиббий комиссияси аъзолари жазони ижро этиш муассасаларига кириб чиқишлари учун Ички ишлар вазирлиги жазони ижро этиш Бош бошқармаси томонидан ўрнатилган тартибда доимий рухсатнома билан таъминланадилар.

ИИВ махсус тиббий комиссияга ўз мажлисларини ўтказиши учун қулай хоналар ажратиш, зарур ҳолларда автотранспорт билан таъминлаш жазони ижро этиш муассасаси бошлиғига юклатилади.

ИИВ махсус тиббий комиссияси фаолиятига аралашиш, комиссия аъзоларига тазйиқ ўтказиш қатъиян тақиқланади.


4. ИИВ махсус тиббий комиссияси касалликлар Рўйхатида қайд этилган оғир касалликка чалинганлиги ҳақидаги қарорни, бемор маҳкум даволаш муассасаларида стационар шароитда чуқур тиббий текширувдан ўтказилиб, ундаги клиник ташхис соғлиқни сақлаш идораларининг етакчи мутахассислари томонидан тасдиқланганидан сўнг қабул қилади.

Жазони ижро этиш бош бошқармасига қарашли республика миқёсидаги касалхонада даволанаётган оғир беморлар ташхиси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тиббиёт бошқармаси бош мутахассислари томонидан ҳам тасдиқланиши лозим.

Руҳий касалликка дучор бўлган маҳкумлар руҳий беморлар касалхонасида ёки руҳий касалликларни даволаш бўлинмасида стационар шароитда синчиклаб тиббий текширувдан ўтказиладилар.

Ушбу стационарларда уларга қўйилган клиник ташхис Соғлиқни сақлаш вазирлигининг психиатрия бўйича етакчи мутахассиси ва Ички ишлар вазирлиги Тиббиёт бошқармаси бош психиатри томонидан маслаҳат кўригида тасдиқланиши лозим.

Клиник ташхиси тасдиқланган ва беморнинг руҳий ҳолати бўйича камида иккита врач-психиатр иштирокида психиатрик текширув далолатномаси тузилган беморлар комиссия кўригига тақдим этиладилар.

Жазони ижро этиш муассасалари касалхоналарида даволанаётган бу тоифадаги маҳкумлар томонидан содир этилган ҳар бир ўз жонига ёки ўзга шахснинг соғлиғи ва жонига суиқасд қилиш, шунингдек муассасанинг ички тартиб интизомини бузиш ҳолатлари тегишли назоратчи-навбатчи гуруҳ ходимлари томонидан ҳужжатлаштириб борилиши лозим.


5. Мутахассис-шифокорлар томонидан клиник ташхис қўйилиши жараёнида тиббий кўрик баёни тўлиқ, аниқ далиллар билан ёритилиши, клиник симптомлар ва лаборатор таҳлиллар билан исботланиши лозим. Бемор қўйилган клиник ташхисга биноан зарурий адекват (консерватив, радикал, хирургик ва баъзи касалликлар учун махсус) даво муолажаларини имкон борича олган бўлиши лозим.

Агар маҳкумни Соғлиқни сақлаш тизимидаги касалхоналарда қўшимча тарзда текшириш ва стационар шароитда даво муолажаларини ўтказишга зарурат бўлса муассаса бошлиғи ушбу масалани шифокорлар томонидан киритилган билдиргида кўрсатилган вақтдан кечиктирмай Соғлиқни сақлаш вазирлиги, жойлардаги Соғлиқни сақлаш бошқармалари билан аввалдан келишилган тартибга мувофиқ ҳал қилади.


6. Беморга нисбатан даво муолажаларининг ўз вақтида тўлиқ ўтказилаётгани, ўтказилган адекват даво муолажалари натижасида беморнинг ҳолатида ижобий натижаларга эришилмаётганлиги ҳамда беморнинг соғлиғи ҳолатида ҳаёти учун хавфли аломатлар пайдо бўлаётганлиги тўғрисидаги маълумотларни қайд этиш билан бир қаторда касаллик тарихининг сифатли, аниқ ва тўғри тўлдирилишига даволовчи шифокор ва бўлинма (касалхона) бошлиғи жавобгар бўлади.

Бундай оғир беморларни ўз вақтида, ўрнатилган тартибда ИИВ махсус тиббий комиссияси кўригига тақдим этиш жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги республика миқёсидаги касалхона, жойларда тергов ҳибсхонаси, жазони ижро этиш муассасалари (шу жумладан, манзил-колониялар ҳам) тиббиёт бўлимлари ва бу муассасаларнинг бошлиқлари зиммасига юклатилади.


7. Маҳкумга нисбатан ўтказилган текширув ва даволаш натижаларига асосан ИИВ махсус тиббий комиссияси уни тиббий кўрикдан ўтказади.

Бемор маҳкумларда аниқланган касалликлар, касалликлар Рўйхатида қайд этилган касалликлардан бири ёки бир нечтасининг тусини олганлиги ва улар жазони ўташга монелик қилиши маълум бўлган ҳолларда, ИИВ махсус тиббий комиссияси уларга нисбатан тиббий кўрикдан ўтказилганлиги ҳақида хулоса тузади.

Хулоса ИИВ махсус тиббий комиссияси аъзолари томонидан имзоланади ва унга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тиббиёт бошқармасининг (жойларда ИИВ, ИИБ Тиббиёт бўлимларининг) гербли муҳри қўйилади. Имзоланган ва муҳр қўйилган хулоса муассаса маъмуриятига комиссия мажлиси ўтказилган пайтдан бошлаб 12 соатдан кечиктирилмай топширилиши шарт.


8. Бемор маҳкумда аниқланган касалликлар, касалликлар Рўйхатидаги касалликларга тўғри келмаганлиги ва комиссия бемор маҳкумга нисбатан тегишли тиббий хулоса тузишни рад этиш ҳақида қабул қилган қарори беморнинг касаллик тарихига ёзиб қўйилади.

Ушбу рад қарори маҳкумга даволовчи шифокор ёки туркум бошлиғи иштирокида комиссия раиси томонидан эълон қилинади.

Жойларда, рад қарори ИИВ махсус тиббий комиссияси вакили томонидан эълон қилинади. Комиссия кўригидан ўтган маҳкумлар мазкур Қоидаларнинг 3-иловасига мувофиқ махсус дафтарда қайд қилинади.


9. Маҳкумдаги касаллик жазо муддатини ўташ даврида ўзига-ўзи атайлаб шикаст етказиш натижасида пайдо бўлганлиги аниқланса ҳамда бемор маҳкум даво муолажаларидан бош тортган ҳолларда (бу ҳолат тегишли далолатномалар билан тасдиқланган бўлиши керак) у касаллиги туфайли жазо муддатини ўташдан озод қилинишга тавсия этилмайди.

Маҳкумларнинг ўткир руҳий ҳолатда ўзига-ўзи шикаст етказганлиги ёки ўзини бошқара олмай даво муолажаларини тўлиқ олмаганлиги мутахассис-шифокорлар томонидан тасдиқланган ҳолатлар бундан мустасно.


10. Маҳкумларни касаллиги туфайли ўталмай қолган жазодан озод қилиш масаласи у сақланаётган жойдаги суд томонидан қонунда белгиланган муддатларда кўриб чиқилиши лозим.

Суд мажлисида бемор маҳкум, прокурор, қонунда белгиланган ҳолатларда ҳимоячи, тақдимнома киритган муассаса бошлиғи ва касалхона (тиббиёт бўлими) масъул ходими ҳамда беморни даволовчи (руҳий касалликка чалинган бемор масаласи кўрилаётганда - психиатр) шифокор иштирок этади.

Ҳимоячи қатнашиши мажбурий бўлган ҳолларда унинг иштирок этиши муассаса бошлиғи томонидан таъминланади.


11. Маҳкумни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилиш ҳақидаги тақдимнома бўйича қабул қилинган суд қарори устидан юқори турувчи судга прокурор, ҳимоячи ва маҳкум томонидан протест ёки шикоят киритилиши мумкин.


12. Касалликнинг кечишидаги ўзгаришлар тўхтамай, бемор маҳкумнинг саломатлиги ёмонлашиши давом этса, бундай бемор маҳкум тақдимномани рад этиш ҳақида суднинг ажрими чиққан кундан қанча вақт ўтишидан қатъи назар, ўрнатилган тартибда, қайтадан комиссия кўригига тақдим этилиши лозим.


13. Жойлардаги махсус тиббий комиссия қарорига норозилик билдирилган ҳолларда ИИВ Махсус тиббий комиссиясига мурожаат киритилади. ИИВ махсус тиббий комиссияси томонидан қабул қилинган қарорга норозилик билдириш белгиланган тартибда судга мурожаат қилиш орқали амалга оширилади.

Суд, бемор маҳкумга нисбатан берилган ИИВ махсус тиббий комиссиясининг хулосаси билан келишмаган ёки хулосада кўрсатилган ҳолатлар ишнинг ҳақиқий ҳолатига мос келмаган ёхуд шубҳа туғдирган тақдирда, хулосанинг асослилигини текшириб кўриш мақсадида, кўрилаётган иш бўйича қонунда белгиланган тартибда тегишли суд-тиббиёт, суд-психиатрик ёки бошқа турдаги экспертиза тайинлаш ҳуқуқига эга.

Экспертиза тайинланган ҳолда унинг хулосаси олингунга қадар ишни кўриш муддати вақтинча тўхтатилади.


14. Орттирилган иммунитет танқислиги вируси (ОИВ), орттирилган иммунитет танқислиги синдроми (ОИТС) касаллигига чалинган бемор маҳкумларнинг таҳлил учун олинадиган қони жазони ижро этиш муассасаси раҳбарияти томонидан тузилган, камида икки кишилик гуруҳ, хусусан муассаса ва касалхона (тиббиёт бўлими) вакили иштирокида олиниши шарт.

Таҳлил учун олинган қон ва унинг натижаси махсус китобда ҳамда касаллик тарихида қайд этилади.

Комиссия кўригига орттирилган иммунитет танқислиги синдроми - ОИТС клиник ташхиси қўйилган бемор маҳкум тақдим этилади. Бундай беморнинг қон таҳлили республика (вилоят) ОИТС Маркази лабораториясида текширилган бўлиши шарт.


15. Бемор маҳкум томонидан касаллик аломатлари бўрттириб кўрсатилаётганлиги ёки бемор ноқонуний йўл билан комиссияга тақдим этилаётганлиги ҳақида маълумотлар бўлса, муассаса маъмурияти бу ҳолатлар тўғрисида ИИВ махсус тиббий комиссиясига (жойлардаги махсус тиббий комиссияга) дарҳол билдириши шарт.


16. Бемор маҳкумда аниқланган касалликлар касалликлар рўйхатида қайд этилган касалликлар тусини олганлиги ИИВ махсус тиббий комиссияси томонидан тасдиқланиб, тиббий хулоса тузилган ҳолларда, муассаса бошлиғи маҳкумни ўталмай қолган жазодан озод қилиш тўғрисидаги тақдимномани мазкур тиббий хулоса билан биргаликда унинг шахсий йиғмажилди ва бошқа зарур ҳужжатларни комиссия хулоса тузиб берган пайтдан бошлаб 24 соат мобайнида жиноят ишлари бўйича ҳудудий судга тақдим этиши шарт.


17. Оғир касалликка дучор бўлган маҳкумдаги ташхисга аниқлик киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги Ихтисослаштирилган илмий тиббий марказларда ва бошқа тиббий муассасаларда замонавий тиббий текширувлардан ўтказиш ҳамда бемор маҳкумдаги касаллик касалликлар рўйхатидаги касаллик тусини олганлигини тасдиқлаш учун уни етакчи мутахассисларнинг маслаҳат кўригидан ўтишини таъминлаш масъулияти қайд этилган марказлар, тиббий муассасаларнинг бошлиқларига юклатилади.

Бу ҳолатда қўшимча текшириш ва маслаҳат кўриклари учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан пул тўлаш йўли билан ҳал қилиш белгиланган бўлса, бемор маҳкум сақланаётган жазони ижро этиш муассасаси бошлиғи ушбу масалани ўрнатилган тартибда ҳал қилиши лозим.


18. Оғир касалликка дучор бўлганлиги туфайли суд ажримига кўра жазони ўташдан озод этилган шахс даволанишни давом эттириши учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармалари томонидан аввалдан белгилаб қўйилган, у озод этилган муассасага яқин жойлашган, унинг касаллиги хусусиятига мос бўлган, тегишли касалхонага кечиктирилмасдан ётқизилиши шарт.

Беморнинг қариндош-уруғи илтимосига кўра, унинг розилиги билан, умумий саломатлик ҳолати у яшайдиган ёки танлаган манзилга етиб бориши мумкинлиги шифокор маълумотномаси билан кафолатланган ҳолатлар бундан мустасно.



II. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


19. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Бош прокуратураси билан келишилган.





Қоидаларга

1-ИЛОВА


Маҳкумларни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод

қилишга тақдим этиш учун асос бўладиган касалликлар

РЎЙХАТИ


1. Сил касаллиги


а) Инфильтратив ўпка сили (казеоз пневмония), тез ривожланувчан даври, ўпка-юрак етишмовчилигининг II-III даражаси билан

Бир ёки иккала ўпканинг субтотал яллиғланиши, улкан ёки кўплаб каверналарнинг ҳосил бўлиши, адекват антибактериал даволаш ўтказилишига қарамай бемор аҳволининг оғирлашиб бориши, интоксикациянинг яққол белгилари ва ўпка-юрак етишмовчилигининг II-III даражаси билан ажралиб туради. Бунда бир ёки иккала ўпкада бронхоген диссеминация ўчоқлари пайдо бўлиши, ўпкадан қон кетиши ёки қон туфуриш ҳолатлари, доимо балғамда сил микобактерияларининг аниқланиши кузатилади.

Ташхисни асослаш учун функционал, инструментал, лаборатор (ўпкани рентген-томографияси, қон ва балғамнинг клиник-лаборатор таҳлили) текширувлари ўтказилади.

б) Ўткир диссеминацияли ўпка сили (генерализациялашган формаси), менингизм ёки ўпканинг казеоз яллиғланиши билан

Касалликнинг бу кўринишида бемор аҳволининг ўта оғирлиги, кескин умумий ҳолсизлик, адинамия ҳолати бўлиши мумкин ҳамда интоксикациянинг яққол кўринишлари билан кечади. Умумий интоксикациядан ташқари менингит ва менингоэнцефалитнинг клиник кўринишлари намоён бўлади. Ўткир диссеминацияли ўпка силининг махсус формаларидан бири диссеминация ўчоқлари йирик бўлиб, лобуляр казеоз яллиғланиш кўринишида бўлади. Рентгенологик суратдаги бундай кўриниш "қорли тўфон" деб ҳам юритилади.

Ташхисни асослаш учун функционал, инструментал, лаборатор текширувлар ўтказилади.

в) Фиброз-кавернали ўпка сили, тез ривожланувчан даври, ўпка етишмовчилигининг II-III даражаси билан

Бу жараён касалликнинг асосий ўчоғи бўлган фиброзли каверна ва асосий ўчоқ жойлашган ўпкада ёки иккинчи ўпкада ҳосил бўлган бошқа фиброзли каверналар мавжудлиги билан ажралиб туради. Бу шаклда ўчоқларнинг икки томонлама бронхоген диссеминацияси, кўп ёки кам ривожланган фиброз (цирроз), плевраларнинг ёпишиб, битиб қолиб дағаллашиши, иккиламчи эмфизема, бронхоэктаз, пневмосклероз, ўпканинг сурункали бошқа ўзгаришлари, бронхоген диссеминациянинг янги ўчоқлари пайдо бўлиш ҳоллари кузатилади. Бу жараён ўпка сили турли формаларининг охирги босқичи бўлиб, касалликнинг нохуш кечаётганлигидан далолат беради, II-III даражали ўпка фаолияти етишмовчилиги билан асоратланганлигини, ўқтин-ўқтин қон туфуриш ёки ўпкадан қон кетишини, доимо сил микобактериясининг балғам билан ажралиб чиқишини ўз ичига олади.

Тез ривожланувчан фиброз-кавернали ўпка силини аниқлашда бемор ҳаёти давомида касалликнинг узоқ вақтдан бери кечаётганлигини, касалликнинг ўқтин-ўқтин қўзғалиши, меҳнат қобилиятининг доимий йўқолиши билан кечишини ҳисобга олмоқ керак.

Ташхисни асослаш учун функционал, инструментал, лаборатор текширувлар ўтказилади.

г) Цирротик ўпка сили, тез ривожланувчан даври, шаклланаётган "ўпка юраги" кўринишлари ёки II-III даражали ўпка-юрак етишмовчилиги ёки бронхоэктазлар ва ўқтин-ўқтин қон туфуриш ёки ўпкадан қон кетиши билан

Бунда касаллик бир ўпкани бутунлай қамраб олиши, бошқа ўпкада эмфизема ривожланиши билан ёки касалликнинг иккала ўпкада ривожланиши билан намоён бўлади. Биринчи навбатда беморда хансираш, нафас олиш имкониятининг ва айниқса, ўпка ҳаёт ҳажмининг кескин камайиши кузатилади. "Ўпка юраги"нинг субкомпенсация ва декомпенсация синдроми ривожланади. Беморда ҳансирашдан ташқари цианоз, тахикардия, юрак тонларининг бўғиқлиги кузатилади.

Шаклланган бронхоэктазларнинг клиник кўринишида қайталанувчи қон туфуриш ёки ўпкадан қон кетишлар ўрин олган бўлади. Асоратларнинг бу кўриниши бемор ҳаёти учун ўта хавфли ҳисобланади.

Бундай беморларнинг рентгенологик суратида каверналар тирқишсимон, деформацияланган бўлади, катта ўчоқли ўзгаришлар битта-иккита ёки кўплаб бўлиши, диссеминация ўчоқлари бир ёки иккала ўпкада бўлиши кузатилади.

Ташхисни асослаш учун функционал, инструментал, лаборатор текширувлар ўтказилади (рентген, томография, қон ва балғамнинг клиник-лаборатория текширувлари).

д) Сурункали субтотал плевра эмпиемаси тез ривожланувчан даври, ўпка етишмовчилигининг II-III даражаси, бронх ва ёки торакал оқма яраси асоратлари билан

Плеврал бўшлиқда йиринг, бронх ёки торакал оқма яра мавжудлиги, фиброз, иккиламчи эмфизема, ўпкадаги деструктив ўзгаришлар ҳосил бўлиши, бемор аҳволининг ўта оғирлиги, интоксикация белгиларининг яққоллиги билан тавсифланади.

Ташхисни асослаш учун функционал, инструментал, лаборатор текширувлар ўтказилади. Плеврал бўшлиқдаги суюқликнинг таҳлили алоҳида аҳамиятга эга бўлади.

е) Мия пардалари ва марказий нерв системаси сили. Сил менингити

Касалликнинг бу кўринишида бемор коматоз ҳолатгача бўлган ўта оғир аҳволда бўлиши, кескин умумий ҳолсизлик, адинамия, умумий интоксикация, неврологик синдром ва неврологик белгилар кузатилади. Бундан ташқари беморда ўпка ва мия шиши каби асоратлари бўлиши мумкин.

Люмбал пункция орқали орқа мия суюқлигининг текширилиши алоҳида аҳамиятга эга.

Ташхисини асослаш учун функционал, инструментал, лаборатор текширувлар ўтказилади.

ж) Умуртқа, йирик суяклар ва бўғимларнинг тез ривожланувчан деструктив сили, ички аъзолар амилоидози асоратлари билан

Касалликнинг бу кўринишида шикастланган жойларда катта емирилишлар ҳамда барча тўқима ва аъзоларда дистрофик ўзгаришлар кузатилади.

Бўғим атрофида чандиқли пайлар ҳосил бўлиши, унинг халтачасида рўй бераётган чандиқли бузилишлар артроген контрактураларга олиб келади. Сил спондилитида кўпинча сил абсцесслари, орқа мия фаолияти бузилишлари ва спастик фалажликлар кузатилади.

Ташхисни асослаш учун қоннинг клиник ва биохимик лаборатория текширувлари, сил абсцессидан, шикастланган бўғимлардан олинган йирингни лаборатория шароитида экиб ўстириш йўли билан сил микобактериясини аниқлаш, бўғим суюқлиги ва регионар лимфа тугунларининг цитологик текширувлари, икки (олд ва ён) томондан кўринишдаги рентгенография текширувлари ўтказилади. Имконият борича компьютер-томография (КТ) ва магнит-резонас томография (МРТ) текширувларини ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлади.

з) Ичак, қорин пардаси сили, тез ривожланувчан даври, кахексия босқичидаги ичакда сўрилишнинг яққол бузилиши синдроми билан

Касалликнинг бу кўринишида бемор аҳволининг ўта оғирлиги, умумий интоксикациянинг яққол белгилари, кескин умумий ҳолсизлик, апатия, қорин соҳасидаги оғриқ "ўткир қорин" кўринишларигача, дистрофиядан кахексияга ўтиш даври, ичакда сўрилиш фаолияти бузилиши синдроми кузатилади. Ичак тутилиши, перитонит, ичакда сўрилиш фаолияти бузилиш синдроми кўринишлари ва бошқа асоратлар эътиборга олинади.

Ташхисни асослаш учун функционал, инструментал, лаборатор текширувлар ўтказилади. Бунда лапароскопия (лапаротомия), эндоскопия, гистологик таҳлиллар билан, қорин бўшлиғи соҳасининг ультратовуш текширувлари ўтказилади.

и) Сийдик чиқариш ва таносил аъзолари сили, тез ривожланувчан даври, асоратлари билан

Касалликнинг бу кўринишида адекват антибактериал даволанишга қарамай бемор аҳволининг ўта оғирлиги, кескин умумий ҳолсизлик, умумий интоксикация, сурункали буйрак етишмовчилигининг терминал босқичга ўтиши, бемор иш қобилиятининг бутунлай ва доимий йўқолиши билан кечади. Икки томонлама буйраклар каверноз сили мавжудлиги, аёлларда пельвиоперитонит асоратлари эътиборга олинади.

Сийдик чиқариш ва таносил аъзоларининг тез ривожланувчан силини аниқлашда сийдикнинг клиник таҳлилида изостенурия - сийдик солиштирма оғирлигининг бирдек бўлиб қолиши, пиурия - йиринг, протеинурия - оқсил, цилиндрурия - цилиндрлар борлигига ва таносил аъзоларидан чиқаётган оқмаларда сил микобактерияларининг топилишига асосланилади. Буйрак ва сийдик пуфаги атрофини қамраган рентген, экскретор урография, индигокарминли цистоскопия ва ретроград пиелография, гистеросальпингография, ультратовуш текширувлари (УЗИ), зарур бўлганда лапароскопия, КТ ёки МРТ текширувлари ўтказилади.


2. Хавфли ўсмалар


2.1. Хавфли ўсмалар (барча турлари, асосий ўчоғи аниқланмаган ҳолатлар ҳам) Халқаро TNM классификацияси бўйича IV босқич даври.

Клиник ташхис одатда гистологик текширув асосида қўйилади (гистологик текширувга тўқима парчаларидан намуна олиш имконияти бўлмаган: ўпка марказий раки, бош, орқа мия ва бошқа тўқима олиниши қийин жойлар бундан мустасно) Рентген, лаборатория, цитология, зарур ҳолларда компьютер, магнито-резонанс томография текширувлари ўтказилади.

2.2. Лимфа ва қон тўқималарининг хавфли ўсмалари. Миелопролифератив ўсмалар:

а) Ўткир кечадиган лейкоз (ҳамма кўринишлари).

б) Сурункали миелолейкоз, кахексия, камқонлик, спленомегалия, геморогия белгиларининг кучайиб бориши билан.

в) Сурункали эритромиелоз, терминал босқичда.

г) Эритремия, бош мияда қон қуюлиши ёки бош мия қон томирлари тромбози билан асоратланган ҳолатлари.

д) Сурункали лимфолейкоз, апластик анемиялар, агранулоцитозларнинг оғир формалари камқонлик, тромбоцитопения ва узлуксиз қайталанадиган инфекциялар билан асоратланган ҳолатлари.

е) Сурункали моноцитар лейкоз. Камқонлик ва геморрагия аломатлари билан кечадиган терминал босқичи.

ж) Кўп сонли миелома. Остеодеструктив асоратлари (умуртқа ва оёқ суякларининг патологик синиши) билан.

з) Лимфагранулематоз. IV босқичи. Лимфа тугунларининг жароҳатланиши билан кечаётган, бир ёки ундан кўпроқ экстролимфа аъзоларининг диффузли жароҳатланиши билан.

и) Рецидив хавфли ўсмалар IV босқичи, генерализация жараёни билан. Периферик лимфа тугунларида ва ички аъзоларда метастазлар билан кечаётган ҳолатлар.


3. Эндокрин тизими касалликлари


Адекват даво таъсир қилмаётган ҳолатлар:

а) Қандли диабет. I-II турлари, инсулинга талаб хили (инсулин миқдори бир кеча-кундузда 60 ўлчов бирлиги ва ундан кўп) оғир кечаётган ва яққол ифодаланган микроангиопатия, ретинопатия, полинейропатия белгилари билан.

б) Қандли диабет. I-II турлари, (инсулин миқдори бир кеча кундузда 60 ўлчов бирлигидан кам бўлган ёки инсулинсиз) декомпенсация ҳолати, кетоацидоз, лабил кечиши, гипогликимик ва гипергликимик ҳолатларнинг алмашиб туриши билан диабетик ретинопатия (препролифератив ёки пролифератив босқичда кўриш ўткирлигининг коррекция қилиб бўлмайдиган пасайиши) билан диабетик полинейропатия (автоном полинейропатия, диабетик энтеропатия, сийдик чиқариш йўллари ва сийдик қопининг атонияси), диабетик нефропатия-V, диабетик оёқ cиндроми (ишемик, нейропатик, ёки аралаш шакли узоқ вақт битмаётган трофик яралар ривожланиши билан, оёқ панжаларининг "қуруқ" ёки "ҳўл" гангренаси, шаклланаётган Шарко бўғимининг остеоартропатиялари билан.

в) Иценко-Кушинг касаллиги (синдроми) яққол ифодаланган асоратлари билан: умуртқа ёки найсимон суякларнинг патологик синишлари; мушаклар атрофияси; кардиомиопатия III даражали қон айланиши етишмовчилиги билан; мия қон айланишининг бузилиши натижасида икки ёки ундан ортиқ оёқ, қўллар ҳаракатларининг чуқур, турғун ва тиклаб бўлмайдиган бузилишлари билан.

г) Гипофизар етишмовчилик. (Симондс касаллиги), кахексия босқичи.

Агар касалликнинг келиб чиқишига бош миянинг гипофизар қисмида ўсма ривожланаётганлиги сабаб бўлган бўлса - кўриш функцияларининг бузилиши, неврологик ва руҳий бузилишлар, буйрак усти бези қобиғи иккиламчи етишмовчилигининг оғир кечиши.

д) Диффузли токсик буқоқ. Тиреотоксикознинг оғир шакли қуйидаги асоратлари билан: эндокрин офтальмопатияси, тиреотоксик юрак, мерцал аритмия ва юрак-қон томир етишмовчилигининг III босқичи, касалликнинг жарроҳлик йўли билан даволаб бўлмайдиган барча турлари.

е) Буйрак усти безининг сурункали етишмовчилиги, оғир шакли, доимий ўрин босувчи гормонлар терапияси ўтказилишига қарамай компенсация ҳолатининг йўқлиги, озиш, миастения, гипотония, буйрак усти бези кризи ривожланиши мумкин бўлган ҳолатлари билан.

ж) Қандсиз диабет, вазопрессин гормони етишмовчилиги сабаб бўлган, доимий ўрин босувчи гормон терапияси ўтказилишига қарамай бемор аҳволининг яхшиланмаётганлиги (нейроэндокрин етишмовчилигининг оғир босқичи).

Бунда беморда полиурия (меъёрдан ортиқ сийиш), полидипсия, жисмоний ва психологик астенизация, ошқозоннинг кенгайиши, тери ва шиллиқ пардаларнинг қуриши, ҳароратнинг кўтарилиши, қоннинг қуюқлашиши, эритроцитларда натрий миқдори, гемоглобин ва қолдиқ азотнинг кўпайиши кузатилади.

з) Гипопаратиреоз, тез-тез қўзғалиб турадиган тетаник судорогалар, ларинго ва бронхоспазмлар, дисфагия, қусиш, руҳий бузилиш каби оғир асоратлар билан.

и) Гиперпаратиреоз: суяк шакли - сон, тос, елка, қовурға суякларининг патологик синиши, ёлғон бўғимлар ҳосил бўлиши; ривожланиб бораётган сийдик тош касаллигининг буйрак шаклида - буйрак етишмовчилигининг терминал босқичи, аралаш шаклида - юқорида қайд этилган симптомларнинг қай бири яққол кўринишда эканлиги эътиборга олинади.

к) Гипофиз ва гипоталамус ўсмалари, оғир асоратлари: кўриш функциясининг қайта тикланмас бузилиши, яққол неврологик ва руҳий бузилишлари билан.

л) Буйрак усти бези касалликлари: Феохромоцитома ёки гиперальдостеронизм (ўсма сабаб бўлган аммо хирургик йўли билан даволашнинг имконияти бўлмаган ҳолатлар) оғир асоратлари: гипертоник кризларнинг тез-тез қайталанишлари, миастения, тетания, периодик фалажлар билан; Гиперальдостеронизм (ўсма сабаб бўлмаган) юқорида қайд этилган оғир асоратлари билан.


4. Руҳий касалликлар


4.1. Шизофреник психозлар: узлуксиз (оддий; гебефреник; кататоник; параноид) ва хуружсимон-прогредиент кечаётган шакллари, нохуш оқибатлари билан.

4.2. Маниакал-деперессив психоз, циркуляр хили. Аралаш психотик ҳолатли, тез-тез алмашиб кечадиган маниакал ва деперессив фазали узлуксиз кечаётган тури.

4.3) Бош миянинг органик шикастланиши оқибатидаги психотик ўзгаришлари.

а) Сенил деменциянинг барча шакллари: оддий; галюцинатор-параноид бузилишлари; сенил деменцияси касаллиги бошланишидан олдинги илк сенил деменция шакли; Альцгеймер ва Пик касалликларида кузатиладиган бош миянинг ўчоғли атрофияси оқибатидаги деменциялар.

б) Атеросклеротик ақл заифлиги. Психозсиз; депрессия; галюцинатор-параниод бузилишлари; ўткир фикр чалғиши сингари кўринишлари билан.

в) Корсаков психози (ичкиликбозлик, мия захми ёки жароҳатланиш оқибатида)

г) Органик деменция (энцефалит, менингоэнцефалит, мия захми, мия жароҳатланиши оқибатида).

4.4. Сурункали реактив психозлар. Прогредиент кечаётган, соматик органларни ҳам жалб қилиб, сурункали руҳий касалликлар хусусиятини олаётган ҳолатлар.

4.5. Сурункали психозлар (келиб чиқишига турли хил ҳолатлар сабаб бўлган)

а) Симптоматик психозлар, системали инфекция сабаб бўлган прогредиент ёки қайталаниб кечаётган ҳолатлар.

б) Интоксикацион психозлар, қайталаниб ёки узоқ давом этаётган, касал руҳиятидаги бузилишлар кучайиб, тиклаб бўлмайдиган ҳолатга ўтиши билан.

в) Сурункали психозлар, бош мия жароҳатланиши оқибатида касал руҳиятидаги турғун ўзгариш белгилари билан.

4.6. Шахснинг патологик ривожланиши, қайталаниб ва узоқ муддат давом этаётган декомпенсация босқичидаги бузилишлари билан (психопатиялар).

4.7. Эпилепсия:

а) Эпилептик психоз, сурункали жараён тусини олаётган, узоқ муддат давом этаётган, даволаш таъсир қилмаётган ҳолатлар.

б) Пароксизмал бузилишларнинг мураккаблашиши ва тарқалиши (генерализация), касал руҳиятидаги ўзгаришларнинг кучайиб бориши билан.

в) Эпилептик ақл заифлик.


5. Асаб тизими ва сезги аъзолари касалликлари


5.1. Бош ва орқа мия қон томирлари касалликлари: эмболиялар; бош мия қон айланишининг геморрагик, ишемик ёки аралаш ўткир бузилишлари: III босқичдаги сурункали энцефалопатия ва миелопатия, бирламчи (жароҳат сабаб бўлмаган) субарахноидал қон қуйилиши туфайли, мияда ўчоқли шикастланишнинг яққол ифодаланган турғун белгилари (геми-параплегиялар, чуқур геми ва парапарезлар, бемор ўзининг қаердалигини ва қай маҳал эканлигини англай олмаслиги, акинетико-ригид синдроми) билан.

5.2. Бош ва орқа миянинг органик шикастланиши билан кечаётган марказий нерв системасининг юқумли, демиелинловчи касалликлари, мия фаолиятининг чуқур, турғун бузилишлари (оғир даражадаги фалажлар, нерв сезгирлиги фаолиятининг бузилишлари, трофик бузилишлар, яққол ифодаланган акинетико-ригид синдроми билан) ва касаллик жараёнининг кучайиб бориши билан.

а) Иккиламчи йирингли менингитлар.

б) Бирламчи вирусли энцефалитлар.

в) Бош мия абсцесси.

г) Орқа мия қаттиқ пардаси абсцесси ва сил касаллиги сабаб бўлмаган гранулёмалар.

д) Нейрозахм.

е) Нерв системасининг сил касаллигидан шикастланиши.

ж) Тарқалган склероз.

з) Тарқалган энцефаломиелит. Бош мия функцияларининг турғун, чуқур бузилишлари билан.

и) Лейкоэнцефалитларнинг тез авж олувчи шакллари.

к) Ўткир ва сурункали яллиғланган демиелинловчи полирадикулоневропатиялар.

5.3. Жароҳатланиш оқибатида рўй берган марказий асаб тизимининг касалликлари, мияда ўчоқли шикастланишнинг яққол, турғун белгилари (геми- ва параплегиялар; чуқур гемипарезлар) билан.

5.4. Тез кечиб кучайиб бораётган касалликлар, ҳаракат, сезги ва вегетатив трофик фаолиятининг турғун яққол ифодаланган бузилиши ва ўтказилаётган даво таъсир қилмаётган ҳоллари:

а) Бош мия ўсмалари.

б) Бош-орқа мия ўсмалари.

в) Орқа мия ўсмалари.

г) Сирингомиелия, "куртка" туридаги тарқоқ гипестезияли ва яққол ифодаланган вегетатив-трофик бузилишлар билан кечадиган шакли.

д) Гепатоцеребрал дистрофия (гепатолентикуляр дегенерация, Вильсон-Коновалов касаллиги)

е) Орқа ва бош мия атаксиялари.

ж) Ёнланма амиотрофик склероз.

з) Миастениянинг тарқалган шакли, авж олувчи кечиши.

5.4. Бутунлай кўрлик, шунингдек яхши кўрадиган кўздаги кўриш равшанлиги, касалликлар туфайли бўлган ўзгаришлардан сўнг 0,03 дан ошмай қолган ва уни тузатиб бўлмайдиган ёки иккала кўздаги кўриш бурчаги бир хилда 10 даражага торайиб қолган ҳоллар.

5.5. Паркинсонизм, яққол акинетико-регидли синдроми ва вегетатив бузилишлар билан (ортостатик гипестезия).


6. Қон айланиш аъзоларининг касалликлари


6.1. Юрак касалликлари: тез ривожланувчан даври, қон айланиши етишмовчилигининг II-III босқичи билан ва даволаш таъсир этмаётган ҳолатлар.

а) Конструктив перикардит, жарроҳлик йўли билан даволаб бўлмайдиган ҳолатлар.

б) Юракнинг туғма ва орттирилган нуқсонлари.

в) Бактериал эндокардит, узоқ давом этувчан шакли.

г) Кардиомиопатия (қон айланиши ҳаракатининг сусайиб қолган, гипертрофик, обструктив ва дилятацион шакллари)

д) Эндомиокардиал фиброз.

е) Миокардитик кардиосклероз.

ж) Юрак ишемик касаллиги. Ностабил стенокардия. Инфарктдан кейинги кардиосклероз, СЮЕ III-IV функционал синф, асоратлари ва мураккаб юрак қоринчаси аритмиялари билан.

з) Юрак ритми ва ўтказувчанлигининг турғун бузилиши (қисман, политопик, жуфт қоринчали экстрасистолия, пароксизмал тахикардия, атриовентрикуляр блокада-Моргань-Эдемс-Стокс синдроми билан)

и) Инфекцион-аллергик миокардит.

6.2. Гипертония касаллигининг III босқичи.

а) Юрак ритмининг турғун бузилиши ва қон айланишининг кучайиб борувчи етишмовчилиги бўлган ўткир трансмурал ёки катта ўчоқли қайталанган миокард инфаркти билан.

б) Қон айланиши етишмовчилигининг III босқичи билан.

в) Сурункали буйрак етишмовчилигининг III босқичи билан.

6.3. Артерия касалликлари гангреноз-некротик босқичи, камида иккита қўл-оёқ магистрал қон томирларининг шикастланиши билан.

а) Облитерацияловчи эндоартерит.

б) Облитерацияловчи атеросклероз.

6.4. Ўткир ревматик иситма.

а) Ревматизм фаол даври (юрак нуқсонларининг қон айланиши етишмовчилигининг IIБ-III босқичлари билан)

б) Ревматизм нофаол даври (юрак нуқсонларининг қон айланиши етишмовчилигининг IIБ-III-босқичлари билан).


7. Нафас олиш аъзолари касалликлари


Ўпканинг сурункали носпецифик касалликлари, тарқалган пневмосклероз, эмфизема, сурункали "ўпка юраги"нинг декомпенсация давридаги II-III босқич нафас етишмовчилиги ва буйрак етишмовчилигининг терминал босқичи билан асоратланган ҳолатлар:

а) Сурункали обструктив ўпка касалликлари, оғир шакли.

б) Бронхиал астма IV даражаси, Status astmaticus билан.

в) Икки томонлама бронхоэктаз касаллиги, оғир шакли, асоратлари билан.

г) Сурункали ўпка абсцесси, оғир кечиши.

д) Плевра эмпиемаси.

е) Турли сабабдан келиб чиққан пневмокониозлар IIБ-III даражали ўпка-юрак етишмовчилиги билан.

ж) Идиопатик фиброзловчи альвеолит.

з) Саркоидоз, оғир кечиши.

и) Бирламчи эмфизема.

к) Иккала ўпканинг тарқалган эхинококкоз касаллиги.

л) Иккала ўпканинг ялпи поликистоз (альвиокистоз) касаллиги.


8. Овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликлари


а) Ичак ва бошқа овқат ҳазм қилиш аъзоларида сўрилиш бузилиши синдромининг яққол кўриниши билан кечувчи, кахексия босқичидаги касалликлар.

б) Жигар циррозлари - декомпенсация босқичидаги, кучли ифодаланган портал гипертензия, гиперспленизм ва жигар етишмовчилиги энцефалопатияси билан.

в) Қорин бўшлиғи аъзоларининг тарқалган эхинококкоз ва альвеококкоз касаллиги, жигар ёки буйрак етишмовчилиги билан.


9. Буйрак касалликлари, сурункали буйрак

етишмовчилигининг III босқичи билан


а) Сурункали гломерулонефрит.

б) Сурункали пиелонефрит.

в) Гидронефроз.

г) Буйракнинг киста касаллиги.


10. Суяк-мускул тизими ва бириктирувчи

тўқима касалликлари


Касаллик жараёнининг тўхтовсиз ўта кучайиб борувчи ва сурункали буйрак етишмовчилигининг терминал босқичи ёки III даражали қон айланиши етишмовчилиги ёки марказий нерв системасининг турғун ўчоқли шикастланиши (гемипараплегия, гемипарапарезлар) ёки кўндаланг тарғил мускулларнинг кенг тарқалган шикастланиши дисфагия, дизартрия аломатлари билан:

а) Серопозитив ва серонегатив ревматоид артрит.

б) Системали геморрагик васкулит.

в) Анкилозловчи спондилоартрит (Бехтерев касаллиги)

г) Системали қизил "волчанка".

д) Дерматомиозит.

е) Тугунчали периартрит.

ж) Системали склеродермия.

з) Коксоартроз (тос-сон бўғими артрози, функционал бўғим етишмовчилиги - ФБЕ II-III даражаси)

и) Системали некрозловчи васкулопатиялар.


11. Моддалар алмашинуви касалликлари


Подагра касаллиги, буйрак етишмовчилигининг терминал босқичи билан.


12. Анатомик нуқсонлар


Жазо ўташ даврида касалланиш ёки жароҳатланиш оқибатида:

а) Иккала қўл ёки иккала оёқнинг юқори қисмидан ампутация қилиниши.

б) Бир оёқ ва бир қўлнинг юқори қисмидан ампутация қилиниши.


13. Нурланиш касаллиги


13.1. Ўткир нурланиш касаллиги.

а) Ўткир нурланиш касаллигининг барча (I - IV) оғир босқичлари.

б) Нурланиш оқибатида тери куйган жойларида ўзгаришлар ва касалликнинг I - IV оғир даражадаги хуруж қилган босқичи.

в) Ўткир нурланиш касаллигининг асоратлари:

астеник аломатлар, биринчи навбатда бошқарув тизимига кирувчи нерв ва қон томирлари тизимларининг тез чарчаши ва функционал етишмовчиги билан;

асаб ва қон томирлари тизимларининг органик шикастланиши, мия ва периферик қон айланишининг бузилишлари билан;

таҳлилдаги қон кўрсаткичларининг турғун эмаслиги яққол ифодаланган цитопеник кўринишлар, иликнинг гиперплазик кўрсаткичлари билан (лейкоцитлар сони 3,0 х 10 дан кам, тромбоцитлар сони 1,5х10 дан кам);

одам танасидаги чуқур трофик, дегенератив ва склеротик ўзгаришлар, кейинчалик пайдо бўлган радиацион яралар, оғриқ синдроми билан; контрактуралар ва ампутацион нуқсонлар;

нурланиш катарактаси III босқичи (кўриш равшанлиги яхши кўраётган кўзда 0,1-0,5).

13.2. Сурункали нурланиш касаллиги, узоқ муддат кечаётган ва II - IV оғир даражадаги босқичлари (хуруж даври).

13.3. Нурланиш таъсири натижасида нурланиш оқибатлари (қон ишлаб чиқарувчи тўқималарда, суяк тўқималарида, ўпкада, жигарда хавфли ўсмалар) пайдо бўлиши.

Нурланиш касаллиги ва нурланиш таъсири кўринишлари ҳақидаги ташхис тиббиёт радиологияси мутахассислари томонидан тасдиқланган бўлиши шарт.


14. Орттирилган иммунитет танқислиги синдроми (ОИТС)


(ОИТС)нинг қуйидаги турғун клиник белгилари пайдо бўлган ҳолларда: ВИЧ-кахексия; пневмоцист пневмония (клиник); сурункали диарея; ўпкадан ташқари криптококкоз; цитомегаловирус инфекция бошқа аъзоларнинг зарарланиши билан (жигар, талоқ ва лимфа тугунларининг зарарланиши бундан мустасно); оддий герпес вируси чақирган инфекциялар, ички аъзолар зарарланиши ёки тери ва шиллиқ қаватларининг сурункали (1 ойдан ортиқ) зарарланиши; диссеминирланган эндемик микоз (гистоплазмос, кокцидиоидоз); қизилўнгач, трахея, бронх ва ўпка кандидози; атипик микробактериялар чақирган диссеминирланган инфекциялар; сальмонеллез септицемия; ўпкадан ташқари сил; лимфома; саркома Капоши, ВИЧ-энцефалопатия.


15. Мохов касаллигининг ҳамма кўринишлари


16. Ушбу рўйхатда қайд этилмаган ташхиси аниқланган

ёки аниқланмаган касалликлар, оғир асоратлари билан


Касаллик жараёни кучайиб бориб, ўтказилаётган адекват даво таъсир қилмай, бемор ҳолатининг ўта оғирлиги, тананинг бир ёки бир нечта аъзоларида қайтариб бўлмайдиган бузилишлар пайдо бўлиши, касаллик оқибати нохушликдан дарак бериши билан кечаётган ҳолатлар.

Бундай касаллик ва унинг асоратларини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли Республика илмий текшириш институти(маркази)нинг хулосаси бўлиши шарт.



Изоҳ: Соғлиқни сақлаш идоралари тиббий муассасаларининг барча масъул раҳбарлари касалликлар рўйхатида қайд этилган касалликларни аниқлашда, даволашда, ташхис қўйишда, (пуллик текшириш ва даволаш муолажалари ўрнатилган тартибда тўланади) бош, етакчи мутахассисларни маслаҳат кўригидан ўтказишда ва суд ҳукми билан касаллиги туфайли жазони ўташдан озод этилган оғир беморларни Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги касалхоналарга ётқизишда амалий ёрдам беришлари шарт.





Қоидаларга

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси ИИВ махсус тиббий комиссияси


Маҳкумнинг тиббий кўрикдан ўтказилганлиги ҳақида

Х У Л О С А


Фамилияси ________________________________________________________

Исми, шарифи _____________________________________________________

Туғилган йили ва жойи _____________________________________________

___________________________________________________________________

Ким томонидан ва қачон ҳукм қилинган ______________________________

___________________________________________________________________

ЎзР ЖК _________-моддаси    Жазо муддати __________________________

Муддат бошланган вақти _______ Муддатнинг тугаш вақти ____________

Шахсий ҳужжатларнинг йиғмажилди N ______________________________

Судлангунгача ким бўлиб ишлаган __________________________________

                                                 (ишламаган бўлса сабаби кўрсатилсин)

Жазо муддатини ўташ даврида касал бўлгунгача ким бўлиб ишлаган ____

___________________________________________________________________

(ишламаган бўлса сабаби кўрсатилсин)

Ҳозирги кунда сақланаётган (даволанаётган) муассасанинг номи _______

___________________________________________________________________

Соғлиғига шикоятлар ______________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________


Анамнез

Ҳаёти давомида қандай касалликларга чалинган ва қаерда даволанган

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________


Қандай жароҳатлар олган ва операция бўлган _________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________


Асосий касалликнинг бошланиши ва кечиши, асосий касалликлари

бўйича қаерда ва қанча вақт даволанган, ўтказилган даволаниш

муолажалари ______________________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________


Объектив текшириш маълумотлари:

1. Бўйи _______ см. Вазни ______ кг.


2. Тана териси ва шиллиқ пардалари ҳолати __________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________


3. Мускул ва суяк тизими, бўғинлар ҳолати ___________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________


4. Нафас олиш аъзолари ____________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________


5. Юрак, қон-томир аъзолари _______________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________


6. Овқат ҳазм қилиш аъзолари _______________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________


7. Сийдик йўллари ва жинсий аъзолар тизими _________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________


8. Асаб тизими ва руҳий ҳолати ______________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________


9. Кўриш ҳолати ___________________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________


10. Қулоқ, томоқ ва бурун аъзолари ҳолати ___________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________


11. Рентген текшируви натижалари __________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________


12. Лаборатория текширувлари натижалари __________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________


Якуний ташхис: ____________________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон

Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2008 йил 13 августдаги

12 ва 9-сонли ҳамкорликдаги қарори билан тасдиқланган "Маҳкумларни

касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилишга тақдим этиш учун асос

бўладиган касалликлар Рўйхати"нинг _____-бандига асосан маҳкум _____

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

(фамилияси, исми, шарифи)


жазо муддатини ўташдан озод қилишга тавсия этилади.


Комиссия раиси

ЎзР ИИВ Тиббиёт бошқармаси ___________________________________

бошлиғи ўринбосари                                   имзоси, фамилияси

Комиссия аъзолари:                      ___________________________________

лавозими,                                                      имзоси, фамилияси

                                                          ___________________________________

                                                          ___________________________________

                                                          ___________________________________

                                                          ___________________________________

                                                          ___________________________________

                                                          ___________________________________



Даволовчи шифокор                    ___________________________________

          Муҳр ўрни                      200___ йил "____" _____________





Қоидаларга

3-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси ИИВ Махсус тиббий комиссияси


Тиббий кўрикдан ўтган маҳкумларни қайд этиш

ДАФТАРИ

Тартиб сони

Бемор маҳкумнинг фамилияси, исми, шарифи, туғилган йили

Бемор маҳкумни

жўнатган муассаса

Бемор маҳкумнинг

касалхонага келган куни

ЎзР ЖК моддаси, жазо муддати ва бошланган куни

Бемор касалхонага келгандаги ташхис

Махсус тиббий комиссия кўригига тақдим этилган ташхис

Махсус тиббий

комиссия мажлиси ўтган кун ва чиқарилган қарор

Суд мажлиси ўтган кун ва чиқарилган қарор

1

2

3

4

5

6

7

8

9


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 37-38-сон, 385-модда.














































Время: 0.0069
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск