Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Жиноий жавобгарлик. Жазони ижро этиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.09.1994 й. 458-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ахлоқ тузатиш-меҳнат муассасаларининг ишлаб чиқариш базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.09.1994 й.

N 458


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ

ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ АХЛОҚ ТУЗАТИШ-

МЕҲНАТ МУАССАСАЛАРИНИНГ ИШЛАБ

ЧИҚАРИШ БАЗАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Озодликдан маҳрум этиш жойларида вазиятни барқарорлаштириш, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ахлоқ тузатиш-меҳнат муассасалари ишлаб чиқариш базасини ривожлантириш ва ҳукм этилганларни ижтимоий-фойдали меҳнатга жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси 1994 йилнинг IV чорагидан бошлаб вилоятлар ҳокимликларига ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ахлоқ тузатиш-меҳнат муассасаларининг ишлаб чиқариш зоналарини лойиҳалаштириш ва қуришга иловага мувофиқ капитал маблағлар ажратишни белгиланган тартибда назарда тутсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳокимликлар ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг буюртномалари бўйича ахлоқ тузатиш-меҳнат муассасалари ишлаб чиқариш зоналарини лойиҳалаштириш ва қуриш учун пул маблағларига бўлган эҳтиёжни белгиланган тартибда таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ахлоқ тузатиш-меҳнат муассасалари қурилиши тугаллангандан кейин озодликдан маҳрум этиш жойлари қўриқланиши ва ҳукм этилганлар устидан назорат амалга оширилиши таъминланиши учун қўшимча равишда ички қўшинлар ходимлари ажратиш тўғрисидаги ҳисоб-китобларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар ва уларнинг идоравий бўлинмалари жазони ижро этувчи муассасаларнинг корхоналарига давлат эҳтиёжини қондириш учун маҳсулотлар ва хизматларнинг муайян турларига буюртма берсинлар.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 9 сентябрдаги

458-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги аҳлоқ

тузатиш-меҳнат муассасаларининг қуриладиган

ишлаб чиқариш зоналари

N


Объектларнинг номи


Объектлар

сони


Қурилиш

муддатлари


Буюртмачи


1.

Йилига 38 млн. дона ғишт ишлаб чиқарадиган ғишт заводи (Сирдарё вилояти)


1

1995-1998

Сирдарё вилояти ҳокимлиги


2.

1200 ишчи ўринли тикувчилик корхонаси (Бухоро вилояти)


1

1995-1998

Бухоро вилояти ҳокимлиги


3.

1200 ишчи ўринли кигиз-намат корхонаси (Фарғона вилояти)


1

1995-1998

Фарғона вилояти ҳокимлиги


4.

1200 ишчи ўринли тикувчилик корхонаси (Жиззах вилояти)


1

1995-1998

Жиззах вилояти ҳокимлиги


5.

350 ишчи ўринли тикувчилик корхонаси (Тошкент вилояти)

1

1995-1998

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги


Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск