ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суғурта / Умумий қоидалар /

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 29.08.2015 й. 32-Б-сон “Корхона, ташкилот, муассаса, фермер хўжалиги, ўқув юртининг ижтимоий суғурта бўйича комиссияси тўғрисидаги низом, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Буйруғи (АВ томонидан 16.09.2015 й. 431-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.09.2015 й.

N 431-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ

29.08.2015 й.

N 32-Б


БУЙРУҒИ



Корхона, ташкилот, муассаса, фермер хўжалиги,

ўқув юртининг ижтимоий суғурта бўйича комиссияси

тўғрисидаги низом, шунингдек унга ўзгартиришларни

ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сонли "Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сонли "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан тасдиқланган Корхона, ташкилот, муассаса, фермер хўжалиги, ўқув юртининг ижтимоий суғурта бўйича комиссияси тўғрисида низом (рўйхат рақами 431, 1998 йил 9 апрель);

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 28 январдаги 4/Б-сонли "Корхона, ташкилот, муассаса, жамоа хўжалиги, ўқув юртининг ижтимоий суғурта бўйича комиссияси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 431-1, 2009 йил 17 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 8-сон, 86-модда).


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                   А. Абдуҳакимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 21 сентябрь, 37-сон, 497-модда




































Время: 0.1700
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск