Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банк операциялари /

Марказий банк Бошқарувининг 05.09.2015 й. 24/3-сон “Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қарори (АВ томонидан 15.09.2015 й. 1948-10-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.09.2015 й.

N 1948-10




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

05.09.2015 й.

N 24/3


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган

банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 16 мартдаги 7/2-сон қарори (рўйхат рақами 1948, 2009 йил 27 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 18-сон, 229-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                   Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган

банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги, "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги ва "Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида"ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сонли "Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун рўйхатдан ўтказиш тартиботлари тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, банклар томонидан миллий ва чет эл валютасида банк ҳисобварақларини очиш, уларни қайта расмийлаштириш ҳамда ёпиш тартибини белгилайди.".


2. 5-банд ва 28-банднинг "г" кичик банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. 8-банднинг учинчи ҳатбошисидан ", қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


4. 13-банд қуйидаги мазмундаги "д" кичик банд билан тўлдирилсин:

"д) давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (маълумотнома).".


5. 18-банднинг учинчи хатбошисидаги "(рўйхат рақами 2205, 2011 йил 4 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 9-сон, 97-модда)" деган сўзлар "(рўйхат рақами 2711, 2015 йил 26 август)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 35-банддаги "имзоланиб, муҳр қўйилади" деган сўзлар "имзоланади ва муҳрланади (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 36-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Мазкур банд талаблари банк мижозида муҳр мавжуд бўлган тақдирдагина қўлланилади.".


8. 3-иловада:

номи "*" белгиси билан тўлдирилсин;

олд томони қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:

"* Ушбу варақчанинг муҳр изига тегишли ўринлари банк мижозида муҳр мавжуд бўлган тақдирдагина тўлдирилади.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 21 сентябрь, 37-сон, 493-модда































Время: 0.1427
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск