ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Шартномаларнинг айрим турлари / Маҳсулотларни етказиб бериш. Давлат эҳтиёжлари учун маҳсулотларни етказиб бериш. Контрактация /

Моддий-техника ресурслари етказиб беришга Намунавий шартнома (ЎзР ВМ 30.10.2003 й. 476-сон қарорига 11-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 30 октябрдаги

476-сон қарорига

11-ИЛОВА



Моддий-техника ресурслари етказиб беришга

НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА*

_______________________

(шартнома тузилган жой)


№ ___________________

200__й. "____"____________




________________________________________________________________________

(фермер хўжалиги устави)

асосида иш кўрувчи, кейинчалик "Хўжалик" деб юритилувчи

________________________________________________________________________

(фермер хўжалиги номи)

номидан фермер хўжалиги бошлиғи ______________________________________

(Ф.И.О.)

бир томондан, ва _______________________________________________________

(устав, қарор, ишончнома)

асосида иш кўрувчи, кейинчалик "Етказиб берувчи" деб юритилувчи

________________________________________________________________________

(корхона, ташкилот номи)

номидан иш кўрувчи ____________________________________________________

(лавозими, Ф.И.О.)

иккинчи томондан мазкур шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:



I. ШАРТНОМА МАВЗУСИ


1.1. Мазкур шартнома бўйича "Етказиб берувчи" "Хўжалик"ка ____________________________________________________ (кейинги ўринларда - "Моддий-техника ресурслари" деб юритилади) етказиб бериш, "Хўжалик" эса уларни қабул қилиш ва қийматини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

"Моддий-техника ресурслари"нинг аниқ турлари, уларнинг сони, сифати ва нархи, шунингдек етказиб бериш муддатлари мазкур шартноманинг таркибий қисми ҳисобланган иловада келтирилади.



II. ТОМОНЛАРНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


2.1. "Хўжалик"нинг ҳуқуқлари:

"Етказиб берувчи"дан шартномани бажариш учун зарур бўлган амалдаги давлат стандартлари ва бошқа норматив ҳужжатлар билан таъминлашни талаб қилиш;

"Моддий-техника ресурслари" "Хўжалик"нинг ҳисобига транспортда ташилганда "Етказиб берувчи"дан транспорт харажатларини қоплашни талаб қилиш;

"Етказиб берувчи"дан мазкур шартномага мувофиқ бериладиган буюртманомага мувофиқ тегишли сифат, ассортиментдаги "Моддий-техника ресурслари" етказиб берилишини талаб қилиш;

зарур сифатга эга бўлмаган "Моддий-техника ресурслари" етказиб берилмаган тақдирда ўз танлашига кўра:

- зарур сифатга эга бўлмаган "Моддий-техника ресурслари" шунга ўхшаш "Моддий-техника ресурслари" билан алмаштирилишини;

- камчиликлар бепул бартараф этилишини ёки камчиликлар "Хўжалик" ёхуд учинчи шахслар томонидан тўғриланиши харажатларини қоплашни;

- баҳосининг мутаносиб тарзда камайтирилишини талаб қилиш;

мазкур шартнома шартлари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги натижасида етказилган зарар қопланишини "Етказиб берувчи"дан талаб қилиш.


2.2. "Хўжалик"нинг мажбуриятлари:

ўз буюртманомаси бўйича етказиб берилган "Моддий-техника ресурслари"ни мазкур шартномага мувофиқ қабул қилиш;

"Моддий-техника ресурслари"га мазкур шартноманинг 3.1-бандида кўрсатилган нарх бўйича, қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзоланган пайтдан бошлаб ___кун мобайнида ҳақ тўлаш.


2.3. "Етказиб берувчи" қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Етказиб берилган "Моддий-техника ресурслари" учун олдиндан ҳақ тўланишини ва амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва ҳажмда узил-кесил ҳисоб қилинишини хўжаликдан талаб қилиш;

берилган буюртманомага мувофиқ етказиб берилган "Моддий-техника ресурслари"ни қабул қилиш асоссиз рад этилиши натижасида етказилган зарар қопланишини "Хўжалик"дан талаб қилиш.


2.4. "Етказиб берувчи" қуйидагиларга мажбур:

"Хўжалик"ка "Моддий-техника ресурслари"ни мазкур шартномага мувофиқ ёки "Хўжалик" томонидан мазкур шартноманинг 4.8-бандида назарда тутилган тартибда бериладиган унинг буюртманомасига мувофиқ муддатлар, сифат ва миқдорда етказиб бериш;

агар "Моддий-техника ресурслари"ни етказиб бериш жараёнида "Етказиб берувчи" шартнома шартлари ва нормативлардан чекинишга йўл қўйган бўлса, "Хўжалик"нинг талаби билан аниқланган барча камчиликларни __ кун муддатда текин тузатиб бериш.



III. ШАРТНОМАНИНГ

БАҲОСИ ВА ҲИСОБ-КИТОБ ТАРТИБИ


3.1. Мазкур шартноманинг баҳоси ___________________________________

(сумма рақамлар ва ҳарфлар билан ёзилади)

сўмни ташкил этади.

Етказиб бериладиган "Моддий-техника ресурслари"нинг баҳоси мазкур шартномага иловада кўрсатилган.


3.2. Маҳсулотни транспортда ташиш ва тушириш бўйича барча харажатларни "Етказиб берувчи" кўтаради.

Маҳсулот "Хўжалик"нинг транспорти билан етказиб берилган тақдирда "Етказиб берувчи" транспортда ташиш харажатларини унга қоплайди (идишни ҳам ўз ичига олган ҳолда амалдаги масса бўйича).


3.3. "Хўжалик" етказиб бериладиган "Моддий-техника ресурслари" туркуми суммасининг _______ фоизи миқдорида олдиндан ҳақ тўлайди. Етказиб берилган "Моддий-техника ресурслари" учун қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзолангандан кейин ____ кун муддатда узил-кесил ҳисоб-китоб қилинади.


3.4. Етказиб берилган "Моддий-техника ресурслари" учун

___________________________________________________________________

(ҳисоб-китоб шакли кўрсатилади)

йўли билан нақд пулсиз тартибда ҳисоб-китоб қилинади.



IV. ШАРТНОМАНИНГ БАЖАРИЛИШИ


4.1. Шартнома мазкур шартнома ва қонун ҳужжатлари шартлари ва талабларига мувофиқ зарур тарзда бажарилиши керак.

Агар томонлар ўз зиммаларига қабул қилинган барча мажбуриятлар бажарилишини таъминласа, шартнома бажарилган деб ҳисобланади.


4.2. Шартнома бажарилишини бир томонлама рад этишга ёки шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.


4.3. "Моддий-техника ресурслари" қабул қилиш-топшириш далолатномалари тузилган сана шартномалар бўйича мажбуриятлар бажарилган сана ҳисобланади.

Ҳисоб-китоб ҳужжатида банк муассасаси штампида кўрсатилган сана "Моддий-техника ресурслари"га ҳақ тўлаш бўйича "Хўжалик" мажбуриятлари бажарилган сана ҳисобланади.


4.4. "Хўжалик"нинг розилиги билан "Моддий-техника ресурслари" муддатидан олдин етказиб берилиши мумкин. Етказиб берилган ва "Хўжалик" томонидан қабул қилинган "Моддий-техника ресурслари" учун кейинги даврларда етказиб берилиши керак бўлган "Моддий-техника ресурслари" ҳисобига ҳақ тўланади ва улар ҳисобига ўтказилади.


4.5. "Хўжалик" муддатлар бузилган ҳолда етказиб берилган "Моддий-техника ресурслари"ни қабул қилишни рад этишга ҳақлидир.


4.6. Назарда тутилган миқдордан ортиқча бир номда "Моддий-техника ресурслари" етказиб берилиши ушбу ассортиментга кирувчи бошқа номдаги етказиб берилмаган "Моддий-техника ресурслари" ўрнини тўлдириш сифатида қаралмайди ва етказиб берилмаган "Моддий-техника ресурслари"нинг ўрни тўлдирилиши керак, бундай "Моддий-техника ресурслари" етказиб бериш "Хўжалик"нинг олдиндан берилган ёзма розилиги бўйича амалга оширилган ҳоллар бундан мустасно.


4.7. Етказиб берилган "Моддий-техника ресурслари" бевосита "Хўжалик"нинг масъул ходими томонидан далолатнома бўйича қабул қилинади. Далолатномада етказиб берилган "Моддий-техника ресурслари" миқдори, уларнинг сифати кўрсатилади.


4.8. Мазкур шартномада назарда тутилган "Моддий-техника ресурслари" етказиб бериш мазкур шартномага мувофиқ ёки "Хўжалик"нинг буюртманомасида кўрсатилган муддатлар ва ҳажмда мазкур шартномада кўрсатилган давр мобайнида амалга оширилади. Ушбу мақсадларда "Етказиб берувчи" Хўжаликларнинг буюртманомаларини рўйхатдан ўтказиш дафтарини юритади.

Буюртманома "Моддий-техника ресурслари"нинг тегишли туркумларини етказиб беришнинг мўлжалланаётган санасигача камида 5 кун олдин чопар орқали, почта орқали ёки бошқача тарзда берилади. Буюртманомани чопар орқали қабул қилишда "Етказиб берувчи"нинг ходими "Хўжалик"да қоладиган нусхага санани кўрсатган ҳолда у қабул қилинганлиги тўғрисида белги қўяди.


4.9. "Хўжалик" илгари берилган буюртманомани бекор қилишга ёхуд "Моддий-техника ресурслари"нинг тегишли туркумларини етказиб бериш санасини ўзгартиришга ҳақлидир, бу ҳақда "Етказиб берувчи"ни буюртманомада кўрсатилган сана бошланишидан камида 1 кун олдин хабардор қилади.



V. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


5.1. Томонлар ўртасида келишилган жадвал бўйича келган транспортнинг белгиланган муддатлардан ортиқча туриб қолганлиги учун айбдор томон бекор туриб қолганлик билан боғлиқ сарф-харажатларни тўлайди. Бекор туриб қолиш вақти томонлар ўртасида имзоланган далолатномага мувофиқ расмийлаштирилади.


5.2. Етказиб берилаётган "Моддий-техника ресурслари" сифати, миқдори "Етказиб берувчи" томонидан нотўғри аниқланиши, уларнинг қиймати нотўғри белгиланиши ва ундирилиши ҳоллари аниқланган тақдирда "Етказиб берувчи" етказиб берилаётган "Моддий-техника ресурслари"нинг сифатини, шунингдек уларнинг миқдорини ҳисобга олган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилади ва ҳисоблаб чиқилган ушбу суммадан ташқари "Хўжалик"ка нотўғри ҳисоб-китоб қилинган сумманинг 20 фоизи миқдорида жарима тўлайди.


5.3. Агар етказиб берилган "Моддий-техника ресурслари"нинг сифати, ассортименти, навлари, техник регламентлар ёки стандартлар талабларига, намуналарга (эталонларга) ёки шартномада белгиланган бошқа шартларга жавоб бермаган тақдирда, айбдор томон етказиб берилган, сифати зарур даражада бўлмаган "Моддий-техника ресурслари" қийматининг 20 фоизи миқдорида жирма тўлайди.

5.4. "Моддий-техника ресурслари" етказиб бериш бўйича шартномада назарда тутилган мажбуриятлар бажарилиши рад этилганлиги учун "Етказиб берувчи" "Хўжалик"ка белгиланган устамалардан ташқари етказиб берилиши керак бўлган "Моддий-техника ресурслари"нинг 25 фоизи миқдорида жарима тўлайди. Жаримадан ташқари, "Етказиб берувчи" "Хўжалик"ка "Моддий-техника ресурслари" етказиб берилмаслиги натижасида етказилган зарарни тўлайди.


5.5. "Моддий-техника ресурслари"ни етказиб бериш кечиктирилган ёки тўлиқ етказиб берилмаган тақдирда "Етказиб берувчи" "Хўжалик"ка кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган "Моддий-техника ресурслари" қийматининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак. Пеня тўланиши шартнома мажбуриятларини бузган томонни шартномани зарур тарзда бажаришдан ва "Моддий-техника ресурслари" етказиб бериш муддати кечиктирилиши ёки тўлиқ етказиб берилмаслиги туфайли етказилган зарарлар қопланишидан озод этмайди.


5.6. Етказиб берилган "Моддий-техника ресурслари" учун ўз вақтида ҳақ тўланмаганда "Хўжалик" "Етказиб берувчи"га муддати кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бу кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак.


5.7. "Хўжалик" томонидан тегишли контрактация шартномаси бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун "Хўжалик"ни жавобгарликка тортишда шунингдек унинг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) "Хўжалик" томонидан контрактация шартномаси бўйича шартнома мажбуриятлари бажарилмаслигига (зарур тарзда бажарилмаслигига) олиб келган "Етказиб берувчи"нинг жавобгарлиги ҳам кўриб чиқилади.

"Етказиб берувчи"нинг айби билан контрактация шартномасининг "Хўжалик" томонидан бажарилмаслиги (зарур тарзда бажарилмаслиги) натижасида етказилган зарар белгиланган тартибда "Етказиб берувчи" томонидан қопланади.


5.8. Мазкур шартномада назарда тутилмаган томонларнинг жавобгарлиги чора-тадбирлари фуқаролик қонунчилиги нормаларига мувофиқ қўлланилади.



VI. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


6.1. Келишмовчиликлар ва низоли масалалар келиб чиққан тақдирда, томонлар, қоидага кўра, мустақил равишда ёхуд туман қишлоқ хўжалиги бўлими иштирокида уларни судгача ҳал этиш чораларини кўрадилар.

6.2. Томонлар келишмовчиликлар ва низоларни ҳал этиш учун бевосита судга мурожаат қилишга ҳақлидир.



VII. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИ


7.1. Мазкур шартнома мазкур шартноманинг 8.4-бандига мувофиқ рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб амалга киради ва томонлар ушбу шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажаргунга қадар амал қилади.


7.2. Томонлар ўртасидаги муносабатлар улар томонидан мазкур шартноманинг барча шартлари бажарилган ва ҳисоб-китоб тўлиқ тугалланган тақдирда тўхтатилади.



VIII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


8.1. Мазкур шартнома томонларнинг келишувига кўра ёки бошқа томон шартнома шартларини жиддий равишда бузган тақдирда, томонлардан бирининг талаби бўйича суд тартибида бекор қилиниши мумкин.


8.2. Мазкур шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар улар ёзма шаклда содир этилиши ва томонларнинг бунга зарур даражада вакил қилинган вакиллари томонидан имзоланиши шарти билан ҳақиқий ҳисобланади.


8.3. Мазкур шартнома томонларнинг ҳар бири ва қишлоқ хўжалиги бўлими учун бир нусхадан уч нусхада тузилади. Шартноманинг барча нусхалари тенг юридик кучга эгадир.

8.4. Мазкур шартнома, унга ўзгартиришлар (қўшимчалар) "Хўжалик" жойлашган жой бўйича туман қишлоқ хўжалиги бўлимида рўйхатдан ўтказилгандан кейин бажарилиши керак.


IX. Томонларнинг манзили ва банк реквизитлари:

"ХЎЖАЛИК"

________________________

________________________

Солиқ тўловчининг идентификация рақами ________________________

________________________

________________________

________________________

М.Ў. Фермер хўжалиги бошлиғининг имзоси, Ф.И.О.

"ЕТКАЗИБ БЕРУВЧИ"

________________________

________________________

Солиқ тўловчининг идентификация рақами ___________________________

___________________________

___________________________

___________________________

М.Ў. имзо, лавозими, Ф.И.О.


200_ йил "___" _______________да _______рақами билан

туман қишлоқ хўжалиги бўлимида

Туман фермерлар кенгашининг фермер хўжаликларининг шартномавий-ҳуқуқий муносабатлари бўйича бош мутахассиси


        




(Ф.И.О.)


(имзо)

"РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛДИ"

________________________________

М.Ў. имзо, лавзими, Ф.И.О.



Юристнинг хулосаси:

________________________________________________________________

________________________________________________________________

________________________________________________________________


__________(имзо) ______________________ (Ф.И.О.)





200__ йилдаги "___"__________даги

____-сон шартномага илова


Минерал ўғитлар етказиб бериш

ЖАДВАЛИ

Маҳсулотнинг номи

Давлат стандарти, Техник шартлар

Ўлчов бирлиги

Баҳоси, сўм

Сумма, сўм

Етказиб беришнинг йиллик ҳажми

Шу жумладан ойлар бўйича

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

















































































































































Етказиб берувчи___________________

(имзо, муҳр)

Хўжалик _________________

(имзо, муҳр)






200__ йилдаги "___"__________даги

____-сон шартномага илова


Нефть маҳсулотлари етказиб бериш

ЖАДВАЛИ

Маҳсулотнинг номи

Давлат стандарти, Техник шартлар

Ўлчов бирлиги

Баҳоси, сўм

Сумма, сўм

Етка-зиб беришнинг йиллик ҳажми

Шу жумладан ойлар бўйича


1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

















































































































































Етказиб берувчи___________________

(имзо, муҳр)

Хўжалик _________________

(имзо, муҳр)



*) "Моддий-техника ресурсларининг аниқ турига шартнома намунаси манфаатдор ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилади.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 йил, 20-сон, 200-модда.






























































Время: 0.0349
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск