Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Иқтисодиётнинг тегишли тармоқларида ва ижтимоий соҳада амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилиш бўйича идоралараро тендер комиссияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.09.2015 й. 264-сон қарорига 8-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 14 сентябрдаги

264-сон қарорига

8-ИЛОВА



Иқтисодиётнинг тегишли тармоқларида ва ижтимоий

соҳада амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари

доирасида товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилиш

бўйича идоралараро тендер комиссияси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом иқтисодиётнинг тегишли тармоқларида ва ижтимоий соҳада амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилиш бўйича идоралараро тендер комиссиясининг (кейинги ўринларда идоралараро тендер комиссияси деб аталади), шунингдек товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилиш идоралараро тендер комиссияси ишчи органининг (кейинги ўринларда ишчи орган деб аталади) вазифалари, функциялари ва жавобгарлигини белгилайди.

Ушбу Низомнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ амалга ошириладиган товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилишга татбиқ этилмайди.


2. Идоралараро тендер комиссиясининг таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


3. Идоралараро тендер комиссияси иқтисодиётнинг тегишли тармоқларида ва ижтимоий соҳада амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида тендер (танлов) савдоларини ўтказиш бўйича доимий коллегиал орган ҳисобланади.


4. Идоралараро тендер комиссияси коллегиал асосда тендер (танлов) савдоларини ўтказади ҳамда қуйидагилар ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилиш юзасидан тендер (танлов) савдолари натижалари бўйича ғолибларни аниқлайди:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек устав жамғармасидаги давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган ташкилотларнинг ўз маблағлари;

давлатнинг ташқи қарзлари, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ хорижий грантлар ва техникавий кўмаклашиш маблағлари.


5. Идоралараро тендер комиссияси ўз фаолиятида ушбу Низомга ҳамда тендер (танлов) савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича қонун ҳужжатларига амал қилади. Инвестиция лойиҳалари халқаро ташкилотларнинг, халқаро молия ва иқтисодиёт институтларининг ва/ёки хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг ва/ёки ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотларнинг (кейинги ўринларда молиялаштирувчи ташкилотлари деб аталади) молиявий маблағлари ва/ёки грантлари ҳисобига амалга оширилган тақдирда тендер (танлов) савдоларини ўтказиш уларнинг тартиботлари бўйича амалга оширилади.

Иқтисодиётнинг тегишли тармоқларида ва ижтимоий соҳада амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилиш бўйича тендер (танлов) савдоларини идоралараро тендер комиссиялари томонидан ўтказиш ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



II. ИДОРАЛАРАРО ТЕНДЕР КОМИССИЯСИНИНГ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Қуйидагилар идоралараро тендер комиссиясининг вазифалари ҳисобланади:

иқтисодиётнинг тегишли тармоқларида ва ижтимоий соҳада амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилиш учун маблағлардан самарали ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;

харид қилинадиган товарлар, ишлар ва хизматлар сифатини ошириш;

тендер (танлов) савдоларини ўз вақтида ва сифатли ўтказиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш.


7. Идоралараро тендер комиссияси ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

ишчи органларнинг таркибларини тасдиқлайди;

тендер (танлов) ҳужжатларини ишлаб чиқишнинг ва тендер (танлов) савдоларини ўтказишнинг тармоқ жадвалини тасдиқлайди, унда ишчи орган молиялаштирувчи ташкилотларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва харид қилиш қоидалари талаблари доирасида аниқланган тендер (танлов) савдолари қатнашчилари томонидан таклифлар беришнинг белгиланган муддатларини (оммавий ахборот воситаларида эълон берилган кундан бошлаб 30 кун ёки ёпиқ савдоларни ўтказишда таклифномалар юборилган кундан бошлаб 35 кун) мажбурий тартибда ҳисобга олади;

тендер (танлов) ҳужжатларини ва талабгорларга қўйилган тендер (танлов) таклифларини баҳолаш мезонларини тасдиқлайди;

қонун ҳужжатларига ва инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг тасдиқланган жадвалига мувофиқ тендер (танлов) таклифларини тайёрлаш муддатини белгилайди;

тендер (танлов) савдоларида қатнашиш учун қўйиладиган талабгорларни дастлабки малака бўйича танлашни амалга оширади, агар бу тендер (танлов) ҳужжатлари шартларида назарда тутилган бўлса;

тендер (танлов) савдоларида қатнашишга қўйишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади, ишчи орган бу тўғрида талабгорларни ёзма шаклда хабардор қилади;

оферталар жойланган конвертларни очади, уларнинг тендер (танлов) савдоларининг шартларига мувофиқлигини текширади, конвертларни очиш тўғрисидаги протоколни тасдиқлайди;

тендер (танлов) таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш муддатларини тасдиқлайди;

тендер (танлов) ҳужжатларини олиш учун тўлов миқдорини белгилайди;

зарурат бўлганда, тендер (танлов) таклифларини баҳолаш учун эксперт ва консультация ташкилотларининг вакилларини жалб этади;

талабгорларнинг буюртманомаларини ишчи орган томонидан кўриб чиқиш натижалари бўйича малака танловидан ўтган ва тендер (танлов) савдоларига қўйилган қатнашчилар рўйхатини тасдиқлайди, тендер (танлов) савдолари ғолибини аниқлайди;

ишчи орган ишлари натижалари бўйича иқтисодиётнинг тегишли тармоқларида ва ижтимоий соҳада амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилиш бўйича тендер (танлов) савдолари ғолибларини аниқлайди.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаментлари раҳбарлари идоралараро тендер комиссияларининг масъул котиблари ҳисобланади.


9. Идоралараро тендер комиссияларининг масъул котиблари қуйидаги функцияларни бажарадилар:

идоралараро тендер комиссияларининг ишларини ташкил этишни таъминлайдилар;

тендер (танлов) ҳужжатларини ишлаб чиқишнинг ҳамда тендер (танлов) савдоларини ўтказишнинг йиллик, чораклик ва ойлик жадваллари ишчи орган томонидан бажарилиши юзасидан мониторингни амалга оширадилар;

тендер (танлов) таклифларини баҳолаш мезонларини, ишчи орган мажлисларининг белгиланган тартибда расмийлаштирилган протоколларини ҳам ўз ичига оладиган тендер (танлов) ҳужжатлари пакетини, шунингдек идоралараро тендер комиссияси талаби бўйича тендер (танлов) савдоларига тааллуқли бўлган бошқа ҳужжатларни ишчи органлардан қабул қилиб оладилар ва кўриб чиқиш учун идоралараро тендер комиссиясига тақдим этадилар;

идоралараро тендер комиссияси раиси билан келишган ҳолда идоралараро тендер комиссияси мажлисини чақиришни таъминлайдилар;

идоралараро тендер комиссияси таклифларини, шунингдек аъзоларининг фикр-мулоҳазаларини қабул қилиб оладилар ва тизимлаштирадилар;

идоралараро тендер комиссиясининг иш регламентига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширадилар.



III. ИДОРАЛАРАРО ТЕНДЕР КОМИССИЯСИНИНГ

ИШЧИ ОРГАНИ


10. Буюртмачи (буюртмачи ташкилот) ҳисобланадиган вазирлик ёки идора тендер (танлов) савдолари ўтказишни ташкил этиш бўйича ишчи орган таркибига доир таклифларни кейинчалик идоралараро тендер комиссияси раиси томонидан тасдиқлаш учун киритади.

11. Ишчи орган таркиби идоралараро тендер комиссиясининг қарори билан тасдиқланади ва вазирлик ёки идора - лойиҳа ташаббускорининг, буюртмачи хизматининг, лойиҳалаш ташкилотининг, тижорат банкларининг, шунингдек тегишли вазирликлар ва идораларнинг юқори малакали мутахассисларидан шакллантирилади. Бунда буюртмачининг тегишли вазирлиги ёки идорасининг раҳбари ишчи орган раҳбари ҳисобланади.


12. Ишчи орган ўз фаолиятида қонун ҳужжатларига, шу жумладан Вазирлар Маҳкамасининг "Тендер савдоларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 21 ноябрдаги 456-сон ва "Капитал қурилишда танлов савдолари тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 3 июлдаги 302-сон қарорларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.


13. Ишчи орган қуйидаги функцияларни бажаради:

тендер (танлов) ҳужжатларини ишлаб чиқишнинг ва тендер (танлов) савдоларини ўтказишнинг йиллик тармоқ жадвалини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун идоралараро тендер комиссиясига киритади;

эълон беради ёки таклифномалар юборади;

тендер (танлов) савдолари қатнашчиларига тендер (танлов) ҳужжатларини беради;

тендерда қатнашиш учун талабгор томонидан тўланадиган закалатни тўлаш тартибини, миқдорини ва шаклини идоралараро тендер комиссиясига тасдиқлаш учун тақдим этади;

тендер (танлов) таклифларини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқади ва идоралараро тендер комиссиясига тасдиқлаш учун киритади;

тендер (танлов) буюртманомаларини қабул қилишнинг охирги санасини, конвертларни очиш вақти ва жойини белгилайди;

идоралараро тендер комиссияси мажлисини ўтказишдан 10 кун олдин кун тартибидаги кўриб чиқиладиган масалалар бўйича материалларни унинг аъзоларига олдиндан танишиш учун юборади;

тендер (танлов) савдолари натижалари идоралараро тендер комиссияси томонидан тасдиқлангунгача тендер (танлов) таклифларини қабул қилади, рўйхатдан ўтказади ва сақлайди;

идоралараро тендер комиссиясининг қарори асосида тендер (танлов) савдоларига қатнашишга қўйишни рад этиш тўғрисида талабгорларни ёзма шаклда хабардор қилади;

тендер (танлов) таклифларини техник мезонлар, энг рақобатли нархлар, етказиб бериш, тўлов шартлари ва тендер (танлов) савдоларининг шартларида белгиланган бошқа параметрлар бўйича баҳолашни амалга оширади;

тендер (танлов) савдоларининг барча қатнашчилари учун тендер (танлов) таклифларини тақдим этиш муддатини узайтириш тўғрисида идоралараро тендер комиссияси билан келишган ҳолда қарор қабул қилади;

дастлабки малака бўйича танлов ва тендер (танлов) таклифларини баҳолаш натижалари бўйича идоралараро тендер комиссияси учун тавсиялар ишлаб чиқади.


14. Ишчи орган қуйидагиларга ҳақлидир:

талабгордан унинг малакавий маълумотларга мувофиқлигини тасдиқловчи қўшимча ҳужжатлар ва далилларни тақдим этишини белгиланган тартибда талаб қилиш;

талабгорларнинг малакавий маълумотларини ва тендер (танлов) таклифларини баҳолаш учун бошқа вазирликлар ва идоралардан ваколатли мутахассисларни, шунингдек эксперт ва бошқа ташкилотларнинг вакилларини жалб этиш бўйича таклифларни идоралараро тендер комиссиясига киритиш.


15. Талабгорларнинг дастлабки малакасини аниқлаш тендер (танлов) таклифларини очгунгача (тендер савдоларигача) ишчи орган томонидан амалга оширилади. Дастлабки малакани аниқлаш натижалари у тугалланган кундан бошлаб 2 кун мобайнида идоралараро тендер комиссиясига тақдим этилади. Идоралараро тендер комиссияси дастлабки малакани аниқлаш натижаларини ишчи орган томонидан ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб 3 кун мобайнида кўриб чиқади ва тасдиқлайди.


16. Тендер (танлов) таклифларини очиш идоралараро тендер комиссияси мажлисида, оммавий ахборот воситаларида берилган эълонда белгиланган муддатларга қатъий мувофиқ равишда кўрсатилган вақтда ва жойда, қатнашиш истагини билдирган талабгорлар иштирокида амалга оширилади, агар бу тендер тартиботларини ўтказиш тартибида назарда тутилган бўлса.


17. Тендер (танлов) таклифларини ишчи орган томонидан таққослаш ва баҳолаш тасдиқланган баҳолаш мезонларига ва тендер (танлов) ҳужжатларининг бошқа талабларига мувофиқ ҳолда амалга оширилади.


18. Баҳолаш тугалланган кундан бошлаб 3 кун мобайнида баҳолаш материаллари ва тавсиялар кўриб чиқиш ҳамда тасдиқлаш учун идоралараро тендер комиссиясига тақдим этилади.

Тендер (танлов) савдоларининг натижаларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш ҳужжатлар ишчи орган томонидан тақдим этилган кундан бошлаб 3 кун мобайнида амалга оширилади.


19. Ишчи орган мажлисларида протоколлар юритилади, улар ишчи органнинг барча аъзолари томонидан имзоланади ва раис томонидан тасдиқланади.


20. Ишчи орган мажлисда умумий таркиб аъзоларининг камида 75 фоизи, шу жумладан, раҳбар қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади.


21. Тендер (танлов) савдолари тугагунгача тендер (танлов) таклифларининг ҳаммаси ишчи органда сақланади, савдолар тугаллангач барча тендер (танлов) таклифлари сақлаш учун буюртмачига берилади. Тендер таклифлари контракт тугаган санадан бошлаб 3 йил мобайнида сақланади.



IV. ИДОРАЛАРАРО ТЕНДЕР КОМИССИЯСИНИНГ

ИШ РЕГЛАМЕНТИ


22. Идоралараро тендер комиссиясининг қарорлари мажлисларда кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда раиснинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

Идоралараро тендер комиссиясининг қарори мажлис ўтказилган кунда протокол билан расмийлаштирилади, протокол мажлисда қатнашган аъзолар томонидан имзоланади ва идоралараро тендер комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.

23. Идоралараро тендер комиссияси мажлисда унинг аъзоларининг камида 75 фоизи, шу жумладан раиси қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади.


24. Идоралараро тендер комиссияси ҳар бир аъзосининг овоз бериш натижалари тўғрисидаги ахборот қатъиян махфий тусда бўлади ва ошкор қилинмайди.


25. Тендер (танлов) савдолари ғолиби идоралараро тендер комиссиясининг қарори билан тасдиқланади. Тендер (танлов) савдолари натижалари тўғрисидаги ахборот тегишли вазирлик ва идоранинг - буюртмачининг веб-сайтларига жойлаштирилади.

26. Идоралараро тендер комиссиясининг қарорлари юзасидан қонун ҳужжатларига мувофиқ шикоят билдирилиши мумкин.


27. Идоралараро тендер комиссияси мажлислари тасдиқланган жадвалларга мувофиқ буюртмачи ташкилот ва ишчи орган томонидан тегишли инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг тасдиқланган тармоқ жадвалларини ҳисобга олган ҳолда материаллар тайёрланишига кўра ўтказилади.


V. ИДОРАЛАРАРО ТЕНДЕР КОМИССИЯСИНИНГ

ЖАВОБГАРЛИГИ


28. Идоралараро тендер комиссияси тендер (танлов) савдоларини ўтказиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан жавоб беради.


29. Идоралараро тендер комиссияси савдолар бўлиб ўтмаган деб эътироф этилганда ёхуд салбий натижага эга бўлганда мулкий ёки бошқача юридик тарзда жавоб бермайди.


30. Идоралараро тендер комиссияси аъзолари комиссия мажлисларида шахсан иштирок этишлари учун шахсан жавоб берадилар. Фақат узрли сабабларга кўра иштирок этмасликка йўл қўйилади.

Идоралараро тендер комиссияси аъзоси узрли сабабларга кўра иштирок этмаган тақдирда мажлисга олдиндан фирма бланкасида расмийлаштирилган ишончнома асосида тегишли вазирлик ёки идоранинг унинг ўрнини босувчи ходими (раҳбари) юборилади. Тегишли тарзда расмийлаштирилган ишончномага эга бўлмаган унинг ўрнини босувчи ходим (раҳбар) идоралараро тендер комиссияси мажлисига қўйилмайди ҳамда ушбу ҳолат узрсиз сабабларга кўра иштирок этмаслик сифатида расмийлаштирилади.

Комиссия ёки ишчи орган аъзоси мажлисда узрсиз сабабларга кўра иштирок этмаганда идоралараро тендер комиссияси ёки ишчи орган котибининг билдиришномаси асосида унга нисбатан интизомий чоралар кўрилиши мумкин.


31. Тендер (танлов) савдолари натижаларига кўра тузилган шартномага ўзгартиришлар, буюртмачи ва пудратчи ўртасидаги келишувдан қатъи назар, улар идоралараро тендер комиссияси томонидан кўриб чиқилгандан ва белгиланган тартибда тасдиқлангандан кейин қабул қилинган деб ҳисобланади.






Низомга

ИЛОВА



Иқтисодиётнинг тегишли тармоқларида ва ижтимоий

соҳада амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари

доирасида товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилиш

бўйича идоралараро тендер комиссияси томонидан

тендер савдоларини ўтказиш

СХЕМАСИ

       

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш

муддатлари







1-босқич

Буюртмачи


        

Битта контракт бўйича 5, 0 млн доллардан ортиқ эквивалентдаги суммага харид қилинадиган товарлар, ишлар ва хизматлар рўйхатини белгилайди ва тендер савдолари ўтказиш учун тегишли идоралараро тендер комиссиясига киритади.

       


Тасдиқланган жадвалга асосан






Идоралараро тендер комиссияси


        

Буюртмачи томонидан рўйхат киритилгандан кейин тендер савдоларини ўтказишни ташкил этиш мақсадида ишчи орган таркибини тасдиқлайди.

       


3 кун






Идоралараро тендер комиссиясининг ишчи органи


         

Идоралараро тендер комиссияси томонидан ишчи орган таркиби тасдиқлангандан кейин:

тендерда иштирок этиш учун талабгор томонидан қўйиладиган закалатни киритиш тартиби, унинг қиймати ва шаклини идоралараро тендер комиссияси тасдиқлаши учун киритади;

тендер (танлов) таклифларини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқади ва идоралараро тендер комиссиясига тасдиқлаш учун киритади;

тендер буюртмаларини қабул қилишнинг охирги санасини, конвертларни очиш вақти ва жойини белгилайди.

      


5 кун






Идоралараро тендер комиссияси


       

Талабгор томонидан берилган тендер (танлов) ҳужжатлари ва тендер (танлов) таклифларини баҳолаш мезонларини тасдиқлайди, шунингдек қонун ҳужжатларига ва тасдиқланган инвестиция лойиҳасини амалга ошириш жадвалига мувофиқ тендер (танлов) таклифларини тайёрлаш муддатини белгилайди.

         


3 кун







2-босқич

Идоралараро тендер комиссиясининг ишчи органи


          

Эълон беради ёки таклиф юборади.

Тендер (танлов) савдолари иштирокчиларига тендер (танлов) ҳужжатларини беради.

         


Дастлабки буюртма тушгандан кейин






Идоралараро тендер комиссиясининг ишчи органи


        

Тендер савдоларида иштирок этиш учун буюртмаларни қабул қилади.

          


30 кун






Идоралараро тендер комиссиясининг ишчи органи


          

Тендер (танлов) таклифларини очгунга қадар (тендер савдоларига қадар) талабгорларнинг дастлабки малака танловини ўтказади.

Тендер (танлов) савдолари шартларида белгиланган техник мезонлар, энг рақобатли нархлар, етказиб бериш шартлари ва бошқа параметрлар бўйича тендер (танлов) таклифларини баҳолашни амалга оширади.

Идоралараро тендер комиссияси учун дастлабки малака танлови ва тендер (танлов) таклифларини баҳолаш натижалари бўйича тавсиянома ишлаб чиқади.

          


10 кун







3-босқич

Идоралараро тендер комиссияси


       

Ишчи органнинг тавсиясига кўра:

агар тендер (танлов) ҳужжатлари шартларида назарда тутилган бўлса, тендер (танлов) савдоларида иштирок этиш учун рухсат бериладиган талабгорларнинг дастлабки малака танловини ўтказади;

тендер (танлов) савдоларида иштирок этишга рухсат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади, ишчи орган бу тўғрида талабгорларни ёзма шаклда хабардор қилади;

оферта жойланган конвертларни очади, уларнинг тендер шартларига мувофиқлигини текширади, конвертларни очганлиги тўғрисидаги протоколни тасдиқлайди;

зарур ҳолларда, тендер (танлов) таклифларини баҳолаш учун эксперт ва консультация ташкилотлари вакилларини жалб этади.

Ишчи орган томонидан талабгорларнинг буюртманомаларини кўриб чиқиш натижалари бўйича малака танловидан ўтган ва савдода қатнашишга рухсат берилган иштирокчиларнинг рўйхатин тасдиқлайди, тендер (танлов) савдолари ғолибини аниқлайди.

         


7 кун






Буюртмачи


        

Тендер (танлов) савдолари ғолибларини аниқлаш якунлари бўйича товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилиш тўғрисида шартнома тузади.

     


3 кун

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 21 сентябрь, 37-сон, 485-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 9-сон, 80-модда


































Время: 0.2070
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск