ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суғурта / Йўловчиларни суғурта қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.09.2015 й. 266-сон "Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.09.2015 й.

N 266



"ТАШУВЧИНИНГ ФУҚАРОЛИК ЖАВОБГАРЛИГИНИ

МАЖБУРИЙ СУҒУРТА ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ҲАҚИДА


"Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишнинг тўлақонли фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта пули битта йўловчига 44 млн. сўм миқдорда белгилансин, улардан:

40 млн. сўми - йўловчининг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун;

4 млн. сўми - йўловчининг мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун.

2. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги суғурталовчилар билан биргаликда икки ҳафта муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин:

2015 йил 26 ноябргача бўлган муддатда ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни амалга оширувчи суғурталовчилар билан ўз фаолиятини суғурта қилиш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлаштириш;

2015 йил 27 ноябрдан бошлаб ўз фаолиятини кўрсатиб ўтилган лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлаштирмаган суғурталовчилар лицензияларининг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиш чораларини кўриш;

оммавий ахборот воситалари орқали ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишнинг жорий этилаётган тартиби тўғрисида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш, шунингдек суғурталовчилар ходимлари учун ўқув курслари ва семинарлар ташкил этиш.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Ушбу қарорнинг 1, 4 ва 5-бандлари "Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга кирган кундан бошлаб амал қилади.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 15 сентябрдаги

266-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

қўшимчалар ва ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 72-модда):

б) 3-илованинг I банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 1 ноябрдаги 229-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 11-сон, 62-модда) билан тасдиқланган Тошкент вилояти ҳокимлиги йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти тўғрисидаги низомда:


а) 7-бандда:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:

"Тошкент вилоятида йўловчи транспорти соҳасида ташувчиларнинг йўловчилар ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказганлик учун қонунда белгиланган ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича мажбурияти бажарилишини назорат қилиш";

бешинчи - ўн иккинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи - ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 8-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Тошкент вилоятида йўловчи транспорти соҳасида ташувчиларнинг йўловчилар ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказганлик учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича мажбурияти бажарилмаганлиги учун айбдор шахсларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка тортиш ҳақида суд органларига тақдимномалар киритиш".


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 июндаги 141-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 6-сон, 32-модда) билан тасдиқланган Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларининг 7-бандида:

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши қўшилсин:

"йўловчининг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зиён етказилганлиги туфайли келиб чиққан зарарларнинг ўрнини ташувчи томонидан қоплаш мажбурияти;";

тўққизинчи - ўн учинчи хатбошилар тегишли равишда ўнинчи - ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 15 сентябрдаги

266-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Умумий фойдаланиладиган ҳаво, темир йўл, ички сув ва автомобиль транспорти йўловчиларини бахтсиз ҳодисалардан мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта суммалари ва суғурта тарифлари миқдорлари тўғрисида" 1993 йил 30 июлдаги 379-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 30 июлдаги 379-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 1994 йил 20 апрелдаги 217-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 4-сон, 24-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 21 сентябрь, 37-сон, 487-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 9-сон, 82-модда



























Время: 0.1522
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск