ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суғурта / Йўловчиларни суғурта қилиш /

Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш Қоидалари (ЎзР ВМ 15.09.2015 й. 266-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 15 сентябрдаги

266-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини

мажбурий суғурта қилиш

ҚОИДАЛАРИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Қоидалар ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тартибини белгилайди. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш мазкур Қоидаларга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


2. Ушбу Қоидаларда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


жабрланувчи - соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказилган, суғурта товони олиш ҳуқуқига эга бўлган йўловчи;


йўловчи - ташувчининг хизматларидан фойдаланувчи жисмоний шахс;


йўловчининг мол-мулки - багаж ва йўловчининг ўзи билан бирга ташиётган қўл юки;


наф олувчи - йўловчи суғурта ҳодисаси туфайли вафот этган тақдирда, суғурта товонини олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс;


суғурталовчи - тижорат ташкилоти бўлган, мажбурий суғурта қилишни амалга оширишга ҳақли юридик шахс;


суғурта пули - бу шундай суммаки, суғурталовчи суғурта ҳодисаси содир бўлганда йўловчининг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини ушбу сумма доирасида қоплаш мажбуриятини олади;


суғурта ҳодисаси - ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси амал қилиши даврида йўловчиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказилганлиги учун ташувчининг фуқаролик жавобгарлиги юзага келганлигининг белгиланган тартибда тасдиқланган факти;


ташувчи - шаҳар йўловчилар транспортида, темир йўл, ҳаво, автомобиль, дарё транспортида ва бошқа транспортда йўловчиларни ҳамда уларнинг мол-мулкини ташиш бўйича тижорат асосида хизматлар кўрсатувчи ва бунинг учун махсус рухсатномага (лицензияга) эга бўлган юридик шахс.


3. Ташувчи йўловчиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказганлик учун ўз фуқаролик жавобгарлигини ташиш бўйича хизматлар кўрсатиш бошлангунга қадар "Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган шартлар асосида ва тартибда суғурталаши шарт.

Ташувчининг ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш мажбурияти "Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни амалга киритилган кундан бошлаб кучга киради.


4. Агар ташувчиларнинг фуқаролик жавобгарлиги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари талабларига мувофиқ ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш юзасидан белгиланган суғурта пулидан кам бўлмаган миқдорда суғурталанган бўлса, уларга нисбатан ташувчининг ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш мажбурияти татбиқ этилмайди.


5. Ташувчининг йўловчилар ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича фуқаролик жавобгарлиги юзага келган чоғдаги мулкий манфаатлари ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш объекти ҳисобланади.


6. Ташувчи, суғурталовчи, йўловчи, жабрланувчи ва наф олувчи ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш субъектлари ҳисобланади.


7. Қуйидагилар оқибатида ташувчи фуқаролик жавобгарлигининг юзага келиши суғурта ҳодисаси бўлмайди:

маънавий зарар етказилганлиги ва (ёки) бой берилган фойданинг ўрнини қоплаш мажбурияти юзага келганлиги;

нодир ва бошқа ноёб буюмларга, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлардан ва металлардан ишланган буюмларга, диний қадриятга эга буюмларга, санъат асарларига, қўлёзмаларга, ноёб аудиовизуал асарларга ҳамда интеллектуал фаолиятнинг бошқа натижаларига, қимматли қоғозларга, нақд пулларга, шу жумладан, чет эл валютасига шикаст етказилганлиги ёки уларнинг йўқ қилинганлиги;

йўловчининг суғурта ҳодисасини юзага келтиришга қаратилган қасддан қилинган ҳаракатлари натижасида унинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказилганлиги.

Ташувчининг фуқаролик жавобгарлиги ушбу бандда кўрсатилган ҳолатларда юзага келган тақдирда етказилган зарарнинг ўрни ташувчи томонидан қопланиши ва (ёки) у ушбу зарарни компенсация қилиши керак.


8. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси ва ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади.

Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш полиси (кейинги ўринларда суғурта полиси деб аталади) тегишли бланкада ва ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасига киритилган транспорт воситаларининг сонига тенг нусхаларда расмийлаштирилади.


II. ТАШУВЧИНИНГ ФУҚАРОЛИК ЖАВОБГАРЛИГИНИ

МАЖБУРИЙ СУҒУРТА ҚИЛИШ ШАРТНОМАСИНИ

ТУЗИШ, ЎЗГАРТИРИШ ВА УНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ

МУДДАТИДАН ОЛДИН ТЎХТАТИШ ТАРТИБИ


9. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси оммавий ҳисобланади ва ташувчи ҳамда суғурталовчи ўртасида ушбу Қоидаларга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича, ушбу банднинг иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлардан ташқари, бир йил муддатга тузилади.

Йўловчиларни ва уларнинг мол-мулкини автомобилда ташишни амалга оширадиган ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси уч ойдан бир йилгача бўлган муддатга тузилиши мумкин.

10. Ташувчи ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузиш учун суғурталовчини танлаш ҳуқуқига эга.


11. Суғурталовчи ўзига ёзма шаклдаги ариза билан мурожаат қилган ва ушбу Қоидаларга мувофиқ ҳужжатларни тақдим этган ташувчига ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузишни рад этишга ҳақли эмас.


12. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузиш учун ташувчи суғурталовчига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ушбу Қоидаларга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузиш тўғрисидаги ариза;

ташувчининг фаолиятини амалга ошириш учун махсус рухсатноманинг (лицензиянинг) ташувчи томондан тасдиқланган нусхаси, ташувчи ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ махсус рухсатномасиз (лицензиясиз) амалга ошириш ҳоллари бундан мустасно;

ўтган йилда тузилган ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта мукофотининг ҳисоб-китоби, агар ўтган йилда ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси тузилган бўлса.

Ташувчи суғурталовчига тақдим этиладиган маълумотлар ва ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги учун жавобгар ҳисобланади.


13. Суғурта полиси ташувчига суғурталовчининг ёки суғурта агентининг ҳисоб рақамига ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта мукофоти (кейинги ўринларда суғурта мукофоти деб аталади) келиб тушган кундан кейинги уч иш кунидан кечикмай берилади.

Суғурта полиси бланкаси қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат бўлиб, ҳисобга олиш сериясига, рақамига ва ҳимояланганликнинг камида 3 даражасига эга бўлиши керак. Суғурта полиси бланкаси суғурталовчининг буюртмаси бўйича, босмахона усулида, А4 (210-297 мм) форматда "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида ушбу Қоидаларга 4-иловага биноан намунага мувофиқ тайёрланади.

14. Суғурта полиси йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда ташувчи унинг дубликатини олиш ҳуқуқига эга.

Дубликат ташувчи мурожаат қилган ва у дубликатни тайёрлаш харажатларини қонун ҳужжатларида белгиланган, ўзи мурожаат қилган санадаги базавий ҳисоблаш миқдорининг кўпи билан 10 фоизи миқдорида тўлаган кундан эътиборан икки иш куни мобайнида суғурталовчи томонидан берилади.

15. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси амал қиладиган даврда ташувчи суғурталовчига ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузиш тўғрисидаги аризада кўрсатилган маълумотлардаги ўзгаришлар ҳақида ёзма шаклда зудлик билан хабар қилиши шарт.


16. Ташувчидан ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузишда тақдим этилган маълумотлардаги ўзгаришлар тўғрисида ахборот олинганда суғурталовчи, зарурат бўлганда, мазкур шартномага қўшимча битимни тузади ва суғурта полисини қайтадан расмийлаштиради.

17. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси шартлари унинг амал қилиш муддати мобайнида ўзгарган тақдирда суғурта мукофоти миқдорига ўзгарган шартларга мувофиқ ҳолда ўзгартириш киритилади. Бунда томонларнинг суғурта мукофотининг ўзаро ҳисоб-китобларига тааллуқли бўлган мажбуриятлари ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасига қўшимча битим тузилган санадан бошлаб уч иш кунидан кечикмай бажарилиши керак.


18. Агар ташувчи ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси шартлари ёки ушбу Қоидаларнинг 17-бандида назарда тутилган ҳолларда қўшимча суғурта мукофоти тўлашга қарши бўлса, у ҳолда суғурталовчи мазкур шартноманинг бекор қилинишини талаб қилишга ҳақлидир. Бунда тўланган суғурта мукофоти қайтариб берилмайди.


19. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасининг амал қилиши қуйидаги ҳолларда муддатидан олдин тўхтатилади:

ташувчи тугатилганда ёки қайта ташкил этилганда;

ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси суд қарорига кўра ҳақиқий эмас деб эътироф этилганда.

Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасининг амал қилиши қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатларда ҳам муддатидан олдин тўхтатилиши мумкин.


20. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасининг амал қилиши муддатидан олдин тўхтатилган тақдирда суғурта мукофотининг бир қисми тўланган суғурта товони суммасига ва мазкур шартнома амал қилишининг кунлар ҳисобидаги қолган муддатига мутаносиб равишда қайтариб берилади. Бунда ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасининг амал қилиши ушбу Қоидалар 19-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошиларда кўрсатилганлардан бошқа асосларга кўра муддатидан олдин тўхтатилган тақдирда суғурталовчи суғурта мукофотининг қайтариб берилаётган қисмидан ушбу шартнома бўйича исботланадиган харажатларнинг суғурта мукофотининг 25 фоизидан кўп бўлмаган миқдордаги суммасини чегириб қолиши мумкин.

Ташувчига суғурта мукофотининг бир қисмини ушбу бандда назарда тутилган ҳолларда қайтариш ташувчининг тегишли тартибда мурожаат қилган кунидан бошлаб ўн тўрт календарь кун мобайнида амалга оширилади.



III. СУҒУРТА ПУЛИ, СУҒУРТА МУКОФОТИ ВА СУҒУРТА

МУКОФОТИНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ


21. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта пули қуйида кўрсатилган формулага мувофиқ аниқланади:


Сс = Сп х V, бунда:


Сс - ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта пули;

Сп - битта йўловчига белгиланган суғурта пули;

V - ташувчи томонидан фойдаланилаётган барча транспорт воситаларининг ишлаб чиқарувчи завод паспортлари бўйича йўловчи сиғими, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйича умумий фойдаланишдаги темир йўлларда қатновчи, бошқа давлатлар темир йўл ташувчиларига тегишли бўлган вагонлар бундан мустасно. Бунда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйича умумий фойдаланишдаги темир йўлларда қатновчи, бошқа давлатлар темир йўл ташувчиларига тегишли бўлган вагонлардаги йўловчиларга нисбатан суғурта ҳодисаси содир бўлиши суғурталовчини суғурта товонини тўлаш бўйича мажбуриятни бажаришдан озод қилмайди.


22. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта пули, битта йўловчига унинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун белгиланган суғурта пули ва битта йўловчига унинг мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун белгиланган суғурта пули ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасида алоҳида миллий валютада кўрсатилади. Бунда ушбу суғурта пуллари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг мазкур шартнома тузилган кундаги курси бўйича белгиланади.


23. Суғурта мукофоти миқдори ушбу Қоидаларнинг 5-иловасига биноан суғурта тарифларига мувофиқ ҳисоблаб чиқилади.

Суғурта тарифларининг ўзгариши ташувчи тўлаш санасида амалда бўлган суғурта тарифларига кўра тўлаган суғурта мукофоти миқдори ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасининг амал қилиш муддати мобайнида ўзгаришига олиб келмайди.


24. Суғурта мукофотини ҳисоблаш суғурталовчи томонидан, ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузиш тўғрисидаги аризада ташувчи томонидан кўрсатилган маълумотлардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.


25. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси тузилгандан кейин мазкур шартномани тузиш тўғрисидаги аризада ташувчининг ҳаққоний бўлмаган ва (ёки) хато маълумотлар кўрсатганлиги аниқланган тақдирда суғурта мукофоти миқдори мазкур шартнома тузилган вақтда амалда бўлган суғурта тарифларига мувофиқлаштирилиши керак.


26. Суғурта мукофоти ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси тузилган санадан бошлаб беш иш куни мобайнида бир йўла тўланади. Пул маблағлари суғурталовчининг ёки суғурта агентининг ҳисоб рақамига келиб тушган сана суғурта мукофоти тўланган сана ҳисобланади.


27. Ташувчининг ҳисоб рақамидаги пул маблағлари етарли бўлмаган тақдирда суғурта мукофотини тўлаш ташувчининг ишлаб чиқариш фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжларига мўлжалланган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.


28. Агар ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасининг амал қилиши даврида ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта товони (кейинги ўринларда суғурта товони деб аталади) суғурталовчи томонидан тўланса, суғурта пули тўланган суғурта товони суммаси миқдорида камайтирилади. Бунда суғурта пулини тиклаш учун ташувчи тўланган суғурта товони суммасига ҳамда мазкур шартноманинг қолган амал қилиш муддатига мутаносиб суғурта мукофотини суғурталовчининг тегишли ёзма билдиришномаси олингандан кейин етти иш куни мобайнида қўшимча равишда тўлаши шарт.

Қўшимча равишда тўланадиган суғурта мукофотини ҳисоблаш ушбу Қоидаларнинг 6-иловасида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.



IV. ТАШУВЧИНИНГ ФУҚАРОЛИК ЖАВОБГАРЛИГИНИ

МАЖБУРИЙ СУҒУРТА ҚИЛИШ СУБЪЕКТЛАРИНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


29. Ташувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

"Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузиш учун суғурталовчини танлаш;

суғурталовчидан ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси шартларини тушунтириб беришни талаб қилиш;

суғурталовчининг суғурта товонини тўлашни рад этиш тўғрисидаги қарори юзасидан шикоят қилиш.

Ташувчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


30. Ташувчи:

суғурта мукофотини қонун ҳужжатларида белгиланган шартлар асосида ва тартибда тўлаши;

ташувчининг транспорт воситаларини бошқарувчи шахсларни ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси шартлари билан таништириши, шу жумладан, мазкур шартнома бўйича тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириши;

ташиш кунида амалда бўлган суғурта полисининг нусхасини ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасига киритилган барча транспорт воситаларига ва (ёки) ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштириши;

жабрланувчи ёки наф олувчи етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги талабни ўз ичига олган талабнома билан мурожаат этган пайтдан эътиборан беш иш кунидан кечиктирмай суғурталовчини ташиш чоғидаги ҳодиса ҳақида ёзма шаклда хабардор қилиши;

агар суғурта товони жабрланувчи ёки наф олувчи томонидан ҳужжатларни қалбакилаштириш ёки бошқача тарзда алдаш оқибатида асоссиз равишда ортиқча тўланган бўлса, бу ҳақда суғурталовчига маълум қилиши ва ортиқча тўланган маблағларни суғурталовчига қайтариш юзасидан зарур чораларни кўриши шарт.

Ташувчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам олади.


31. Суғурталовчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

жабрланувчининг ёки наф олувчининг талабномасини ташувчи томонидан кўриб чиқишда иштирок этиш, зарур ҳолларда эса, тегишли экспертларни жалб этиш;

суғурта ҳодисалари юзага келишининг олдини олиш бўйича тавсиялар бериш;

ташувчига ушбу Қоидаларнинг 55-бандида белгиланган ҳолларда регресс талаби қўйиш.

Суғурталовчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


32. Суғурталовчи:

ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси шартлари билан ташувчини таништириши, шу жумладан, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириши;

ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида олинган ташувчи ва жабрланувчи ёки наф олувчи тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши;

ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни амалга оширишга ҳақли бўлган суғурталовчилар ўртасида суғурта шерикчилигини тузиш ҳақида биргаликдаги фаолият тўғрисида шартнома тузиши шарт.

Суғурталовчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам олади.


33. Йўловчи, жабрланувчи ва наф олувчи ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси шартлари тўғрисидаги ахборотни ҳамда суғурталовчи ҳақидаги зарур маълумотларни ташувчидан бепул олиш ҳуқуқига эга.


34. Жабрланувчи ва наф олувчи ушбу Қоидаларнинг 33-бандида кўрсатилган ҳуқуқлардан ташқари қуйидаги ҳуқуқларга ҳам эга:

етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги талабни ўз ичига олган талабнома билан ташувчига ёки суғурталовчига мурожаат этиш;

қонун ҳужжатларида белгиланган шартлар асосида ва тартибда суғурта товони олиш.



V. СУҒУРТА ҲОДИСАСИ СОДИР БЎЛГАНДА

ШАХСЛАРНИНГ ҲАРАКАТЛАРИ


35. Суғурта ҳодисаси содир бўлганда ташувчи ушбу Қоидаларнинг 7-иловасига мувофиқ шакл бўйича суғурта товонини тўлаш талаби кўрсатилган ариза билан қуйидагиларнинг аслини ёки нусхаларини илова қилган ҳолда суғурталовчига мурожаат этади:

жабрланувчининг ёки наф олувчининг етказилган зарар ўрнини қоплаш тўғрисидаги талабини ўз ичига олган, ташувчи номига ёзилган талабномаси;

зарар етказилганлиги фактини ва етказилган зарар миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар (ваколатли органнинг ташиш чоғидаги ҳодиса тўғрисидаги хулосаси ёки қарори, тиббиёт муассасасидан олинган маълумотнома ёхуд йўловчининг ҳаётига ёки соғлиғига зарар етказилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар);

йўловчининг мол-мулкига зарар етказилганлиги фактини ва етказилган зарар миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар (багаж паттаси - мавжуд бўлган тақдирда; ташиш чоғида шикаст етказилган ёки йўқотилган мол-мулкнинг тахминий вазни кўрсатилган, йўловчи томонидан ихтиёрий равишда тузилган рўйхати; йўқотилган мол-мулк қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар - мавжуд бўлган тақдирда ва ҳоказо);

ташувчининг етказилган зарар ўрнини қоплаш тўғрисидаги қарори;

агар иш суд томонидан кўрилган бўлса, етказилган зарар ўрнини қоплаш тўғрисидаги суд қарори;

жабрланувчи ёки наф олувчи шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг;

агар суғурта товони йўловчининг меросхўрларига тўланиши керак бўлса, мерос ҳуқуқи олинганлигини, шунингдек меросхўрлар шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар.

Ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатлар тақдим этилишини талаб қилиш тақиқланади.


36. Ҳужжатлар суғурталовчи томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ташувчига юборилади (топширилади).


37. Суғурталовчи тегишли сўровнома бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан, судлардан, тиббиёт, сейсмология, ветеринария, гидрометеорология ва бошқа ташкилотлардан ташиш чоғидаги ҳодиса билан боғлиқ ҳужжатларни ва хулосаларни олишга, шунингдек йўловчига етказилган зарарнинг сабабларини, ҳолатини ва миқдорини мустақил равишда аниқлашга ҳақлидир.


38. Суғурта ҳодисасини тан олиш ва суғурта товони миқдорини аниқлаш суғурталовчи томонидан, ташувчи тақдим этган ҳужжатларни ўрганиш, шунингдек ташиш чоғидаги ҳодисани текшириш учун жалб этилган экспертларнинг тегишли хулосалари асосида амалга оширилади.


39. Суғурта ҳодисаси тан олинганда ва суғурта товони суммаси белгиланганда суғурта ҳодисаси тўғрисида далолатнома тузилади, у ҳар қайси томон учун бир нусхадан - икки нусхада, суғурталовчи ва ташувчи томонидан имзоланади.


40. Суғурталовчининг суғурта товонини тўлаш ҳақидаги ёки тўлашни рад этиш тўғрисидаги қарори ташувчига у суғурта товонини тўлаш талаби кўрсатилган ёзма шаклдаги ариза билан мурожаат этгандан кейин ўн беш кундан кечиктирмай хабар қилиниши керак. Суғурталовчининг суғурта товонини тўлашни рад этиш тўғрисидаги қарорида рад этишнинг асослантирилган сабаблари кўрсатилган бўлиши лозим.



VI. ЙЎЛОВЧИНИНГ ҲАЁТИГА, СОҒЛИҒИГА ВА (ЁКИ)

МОЛ-МУЛКИГА ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАР МИҚДОРИНИ

АНИҚЛАШ ТАРТИБИ


41. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича ўрни қопланадиган, йўловчининг ҳаёти ёки соғлиғи етказилган зарар миқдори йўловчининг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича қоплаш юзасидан тўловлар жадвалига (кейинги ўринларда тўловлар жадвали деб аталади) мувофиқ ушбу Қоидаларнинг 8-иловасига* биноан аниқланади.

Агар ҳаёт ёки соғлиққа етказилган зарарни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилган шикастланиш характери тўловлар жадвалида келтирилмаган бўлса, суғурталовчи тўловлар жадвалида келтирилган шикастланишнинг у ёки бу характерга мувофиқлигини аниқлаш учун ушбу ҳужжатларни берган муассасага ёзма равишда мурожаат қилади. Шикастланиш характерининг тўловлар жадвалида келтирилган шикастланишнинг у ёки бу характерига мувофиқлигини аниқлашда шикастланишнинг энг мувофиқ характери танланади.


42. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича ўрни қопланадиган йўловчининг мол-мулкига етказилган зарар миқдори қуйидаги тартибда аниқланади:

йўловчининг мол-мулки йўқолган ёхуд кам чиққан тақдирда - йўқолган ёки кам чиққан мол-мулк қиймати миқдорида;

йўловчининг мол-мулкига шикаст етказилган (бузилган) тақдирда - унинг қиймати қанча пасайган бўлса, шунча сумма миқдорида, шикастланган (бузилган) мол-мулкни тиклаш мумкин бўлмаганда эса, унинг қиймати миқдорида;

йўловчининг баҳосини эълон қилган ҳолда ташишга топширилган мол-мулки йўқолган тақдирда - мол-мулкнинг эълон қилинган қиймати миқдорида;

йўловчининг йўқолган, кам чиққан ёки шикаст етказилган (бузилган) мол-мулки қийматини аниқлаш имконияти бўлмаган тақдирда - йўқолган, кам чиққан ёки шикаст етказилган (бузилган) мол-мулк вазнининг ҳар бир килограми учун 100 минг сўм миқдорида.

43. Суғурталовчи йўловчиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарарни бартараф этиш ва (ёки) камайтириш юзасидан ташувчининг ташаббусига ёки суғурталовчининг талабига кўра кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўрилиши муносабати билан ташувчининг юзага келган барча билдирилган ва исботланадиган харажатлари ўрнини ҳатто бу чоралар муваффақиятсиз бўлган ҳолларда ҳам қоплайди. Бунда суғурта товонининг ва ташувчи мазкур харажатларининг умумий суммаси суғурта пули миқдоридан ортиқ бўлиши мумкин эмас.


44. Суғурта товони суд харажатларининг, шунингдек жарималар ва бошқа шу каби тўловларнинг ўрнини қопламайди.



VII. СУҒУРТА ТОВОНИНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ


45. Суғурта товони суғурталовчи суғурта товонини тўлаш тўғрисида қарор қабул қилган кундан эътиборан беш иш кунидан кечиктирмай бевосита жабрланувчига ёки наф олувчига тўланади.


46. Агар суғурта товонини тўлаш ушбу Қоидаларнинг 45-бандида белгиланган муддатда амалга оширилмаган бўлса, суғурталовчи суғурта товонини тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундаги банк фоизининг ҳисоб ставкасидан келиб чиққан ҳолда жабрланувчига ёки наф олувчига суғурта товонига қўшимча равишда пеня тўлайди.


47. Агар ташувчи йўловчининг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини суғурталовчининг ёзма розилигига кўра ўз ҳисобидан қопласа, суғурталовчи ташувчига суғурта товонини мазкур зарарнинг ўрнини қоплаш тартибида ташувчи амалга оширган тўловларни тасдиқловчи ҳужжатлар ташувчи томонидан тақдим этилгандан кейин тўлайди. Ташувчи йўловчининг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини ўз ҳисобидан қисман қопласа суғурталовчи суғурта товонининг тегишли қисмини ташувчига, қолган қисмини эса - жабрланувчига ёки наф олувчига тўлайди.

Банкнинг тўлов амалга оширилганлиги тўғрисидаги белгиси қўйилган тўлов топшириқномаси нусхаси етказилган зарар ўрнини қоплаш тартибида ташувчи томонидан тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.


48. Агар ташувчи йўловчининг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини суғурталовчининг ёзма розилигисиз ҳар қандай усулда қоплаган бўлса ёки етказилган зарарнинг ўрнини қоплашни ваъда қилган бўлса, ташувчининг ушбу ҳаракатлари суғурталовчи учун мажбуриятларни келтириб чиқармайди.


49. Йўловчининг ҳаётига ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳисобига бошқа манбалардан жабрланувчи ёки наф олувчи томонидан олинган тўловлар суғурталовчининг суғурта товонини тўлаш бўйича мажбуриятларини камайтирмайди.


50. Агар ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш объекти бир вақтнинг ўзида ихтиёрий суғурта бўйича ҳам суғурталанган бўлса, ихтиёрий суғурта бўйича суғурта товони, мажбурий суғурта бўйича суғурта товонини тўлаш шартларидан қатъи назар, тўланади.

Мажбурий ва ихтиёрий суғурта шартномаси бўйича йўловчининг мол-мулкига етказилган зарар учун суғурта товони тўлаш юзасидан суғурталовчиларнинг мажбуриятлари пайдо бўлган тақдирда, биринчи навбатда мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта товони тўланади, мол-мулкка етказилган зарарнинг тўланмаган қисми ихтиёрий суғурта шартномаси бўйича қопланади. Бунда мажбурий ва ихтиёрий суғурта бўйича тўланган суғурта товонининг умумий суммаси йўловчининг мол-мулкига етказилган ҳақиқий зарардан ортиқ бўлиши мумкин эмас.


51. Йўловчининг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган, ўрни қопланиши лозим бўлган зарар миқдори тўлиқ аниқлангунга қадар, суғурталовчи суғурта товонининг мазкур зарарнинг амалда аниқланган қисмига мувофиқ бўлган қисмини ташувчининг аризасига кўра тўлашга ҳақли.


52. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси амал қилиши даврида жабрланувчининг ёки наф олувчининг юзага келган зарарлари ўрни, агар жабрланувчи ёки наф олувчи мазкур шартноманинг амал қилиш муддати тугагандан кейин уч йил мобайнида судга зарарларни ундириш тўғрисидаги даъво билан мурожаат этган бўлса, суғурталовчи томонидан қопланади.


53. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси амал қилиши даврида ташувчи тугатилган ҳолларда суғурталовчининг жабрланувчига ёки наф олувчига суғурта товонини тўлаш мажбуриятлари сақланиб қолади.


54. Суғурта товонини ўтказиш бўйича харажатлар суғурталовчининг ҳисобидан амалга оширилади.



VIII. СУҒУРТАЛОВЧИНИНГ РЕГРЕСС

ТАЛАБИ ҚЎЙИШ ҲУҚУҚИ


55. Суғурталовчи ташувчига ўзи тўлаган суғурта товони миқдорида қуйидаги ҳолларда регресс талаби қўйиш ҳуқуқига эга, агар зарар:

йўловчиларни белгиланган тартибда тасдиқланмаган йўналиш бўйича ташиш оқибатида етказилган бўлса, бундан йўловчиларни йўналишсиз таксида ташиш мустасно;

ташувчининг транспорт воситасини бошқарган шахс йўловчиларни ушбу транспорт воситасини бошқариш учун тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган ҳолда ташиши оқибатида етказилган бўлса;

носозликлари мавжудлиги ёки муайян шароитлар туфайли транспорт воситасидан фойдаланиш қонун ҳужжатларида тақиқланган транспорт воситасида йўловчиларни ташиш оқибатида етказилган бўлса;

ташувчи ходимларининг ёки вакилининг суғурта ҳодисаси содир бўлишига қаратилган ёхуд унинг содир бўлишига кўмаклашадиган қасддан қилинган ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) оқибатида етказилган бўлса;

ташувчининг транспорт воситасини бошқарган шахс йўловчиларни алкоголли ичимликдан мастлик ҳолатида ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёхуд шахснинг ақл-иродасига таъсир кўрсатувчи бошқа моддалар таъсири остида ташиши оқибатида етказилган бўлса;

ташувчининг транспорт воситасини бошқарган шахснинг меҳнат ва дам олиш режими ташувчи томонидан бузилганлиги оқибатида етказилган бўлса.



IX. ТАШУВЧИНИНГ ФУҚАРОЛИК ЖАВОБГАРЛИГИНИ

МАЖБУРИЙ СУҒУРТА ҚИЛИШ БЎЙИЧА

СУҒУРТА ШЕРИКЧИЛИГИ


56. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта операцияларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида суғурталовчилар томонидан суғурта шерикчилиги тузилади.

Суғурталовчилар ўртасидаги биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартнома асосида ташкил этилган суғурталовчиларнинг касбий бирлашмаси ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта шерикчилиги (кейинги ўринларда суғурта шерикчилиги деб аталади) ҳисобланади.


57. Суғурта шерикчилиги томонидан ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишдан бошқа суғурта турлари бўйича хавфлар қабул қилинишига йўл қўйилмайди. Бунда суғурталовчилар - суғурта шерикчилиги иштирокчилари ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишдан бошқа суғурта турлари бўйича суғурта шерикчилигини тузиш тўғрисида алоҳида шартномалар тузишга ҳақли.


58. Суғурта шерикчилиги фаолиятига умумий раҳбарликни суғурталовчиларнинг - суғурта шерикчилиги иштирокчиларининг биринчи раҳбарларидан иборат таркибдаги кузатув кенгаши амалга оширади.


59. Кузатув кенгаши, агар мажлисда унинг аъзоларининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлса, қарор қабул қилишга ҳақлидир. Агар ҳозир бўлганларнинг камида учдан икки қисми кузатув кенгаши қарори учун овоз берса кузатув кенгаши қарори қабул қилинган ҳисобланади.


60. Суғурта шерикчилигининг жорий фаолияти кузатув кенгаши томонидан тайинланган ижро этувчи орган сифатида қатнашувчи суғурталовчиларнинг - суғурта шерикчилиги иштирокчиларининг бири ёки бошқа ташкилот томонидан амалга оширилади.

Ижро этувчи орган суғурталовчиларнинг - суғурта шерикчилиги иштирокчиларининг ҳар бири билан тузиладиган шартномаларга мувофиқ фаолият юритади.


61. Ижро этувчи орган қуйидагиларни амалга оширади:

суғурталовчилар - суғурта шерикчилиги иштирокчилари томонидан ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни амалга оширишда уларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;

ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш, шу жумладан ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномалари ва суғурта ҳодисалари, ташувчилар, жабрланувчилар ва наф олувчилар тўғрисидаги маълумотлардан иборат бўлган маълумотлар ахборот базасини шакллантириш;

суғурталовчиларга - суғурта шерикчилиги иштирокчиларига ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни амалга ошириш соҳасида маслаҳат хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатиш;

кузатув кенгаши қарорларига мувофиқ қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа функция ва фаолиятни амалга ошириш.


62. Суғурталовчи ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини ўз номидан тузади. Бунда мазкур шартномада суғурталовчи суғурта шерикчилиги номидан унинг фаоли сифатида ҳаракат қилаётганлиги кўрсатилади.

Ташувчи суғурталовчидан барча суғурталовчиларнинг - суғурта шерикчилиги иштирокчиларининг рўйхатини ва улар томонидан ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича қабул қилинган мажбуриятлар ҳажми тўғрисидаги маълумотни талаб қилишга ҳақлидир. Бунда суғурталовчи ана шундай маълумотни ташувчидан тегишли ёзма ариза олинган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида тақдим этиши шарт.


63. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича мажбуриятлар ҳажми суғурталовчилар - суғурта шерикчилиги иштирокчилари ўртасида уларнинг суғурталовчилар - суғурта шерикчилиги иштирокчилари ўртасидаги биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартномада белгиланадиган иштирок улушига мувофиқ тақсимланади. Бунда ҳар бир суғурталовчи - суғурта шерикчилиги иштирокчиси ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича мажбуриятлар ҳажми тақсимлангандан сўнг қолган мажбуриятларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олади.


64. Бирон-бир суғурталовчи - суғурта шерикчилиги иштирокчиси томонидан суғурта товонининг ўзига тегишли улушини белгиланган муддатларда тўланиши имкони бўлмаган тақдирда, суғурта товонининг ушбу қисми қолган суғурталовчилар - суғурта шерикчилиги иштирокчилари ўртасида уларнинг ҳар бири олган мажбуриятларига мутаносиб равишда тақсимланади ва улар томонидан кейинчалик суғурта товонини тўлаш бўйича мажбуриятни бажармаган суғурталовчидан - суғурта шерикчилиги иштирокчисидан ундириб олинган ҳолда тўланади.



X. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


65. Суғурталовчини алмаштиришга қуйидаги ҳолларда йўл қўйилади:

суғурталовчи қайта ташкил этилганда ёки тугатилганда;

суғурталовчига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили қўлланганда;

суғурта фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тегишли лицензиянинг амал қилиши белгиланган тартибда тугатилганда ёки у бекор қилинганда.


66. Ташувчининг ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш бўйича мажбурияти бажарилишини назорат қилиш:

ҳаво транспорти соҳасида - ҳаво қатновига хизмат кўрсатувчи корхоналар ва ташкилотларни белгиланган тартибда текширишда ва ҳаво кемалари эксплуатантлари, авиация корхоналари ва ташкилотлари томонидан ҳаво кемалари қатновлари хавфсизлигини таъминловчи белгиланган қоидалар ва нормаларга риоя этилиши юзасидан давлат назоратига доир бошқа ваколатларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги томонидан;

темир йўл транспорти соҳасида - ўз фаолиятини темир йўл транспорти соҳасида амалга оширувчи муассасалар ва ташкилотларнинг корхоналари объектларини белгиланган тартибда текширишда ҳамда Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида ташиш хавфсизлиги таъминланиши юзасидан давлат назоратига доир бошқа ваколатларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси томонидан;

шаҳар йўловчилар, автомобиль транспорти соҳасида - ташувчилар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширишда, автомобиль ва дарё транспорти соҳасидаги ахборотни ташувчилардан сўрашда ва олишда ҳамда жамоат автомобиль ва дарё транспорти фаолиятини мувофиқлаштиришга доир бошқа ваколатларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.

67. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасидан келиб чиқадиган барча низолар ва келишмовчиликлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


68. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.



*) 8-илова рус тилидаги матнда берилган.





Қоидаларга

1-ИЛОВА



Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини

мажбурий суғурта қилишни амалга ошириш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш

муддатлари

1-босқич

Ташувчи


        

Мажбурий суғурта шартномасини тузиш учун зарур ҳужжатларни суғурталовчига тақдим этиш.

      


ташиш бўйича хизматлар кўрсатиш бошлангунгача










2-босқич

Суғурталовчи,

Ташувчи


          

1. Мажбурий суғурта шартномасини тузиш.



тарафларнинг келишувчига биноан




2. Ташувчи томонидан мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта мукофотини тўлаш.


мажбурий суғурта шартномаси тузилган санадан бошлаб 5 иш куни мобайнида


3. Суғурталовчи томонидан мажбурий суғурта полисини бериш.

               

суғурта мукофоти келиб тушган кундан кейинги 3 иш кунидан кечикмай

         








3-босқич

Ташувчи


       

Ташувчининг транспорт воситаларини бошқарувчи шахсларни мажбурий суғурта шартномаси шартлари билан таништириш, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш.


суғурта полиси олингандан кейин



Суғурта полисининг ўзи тасдиқлаган нусхасини барча транспорт воситаларига ва (ёки) ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштириш.

         

суғурта полиси олингандан кейин








4-босқич

Ташувчи


      

Ташиш чоғидаги ҳодиса ҳақида (у юз берган тақдирда) суғурталовчини ёзма шаклда хабардор қилиш

    


      

жабрланувчи ёки наф олувчи етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги талабнома билан мурожаат этган пайтдан эътиборан 5 иш кунидан кечиктирмай

     










5-босқич

Ташувчи


      

1. Жабрланувчининг ёки наф олувчининг етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги талабни ўз ичига олган мурожаатини кўриб чиқиш ва кўриб чиқиш натижалари бўйича қарор қабул қилиш.



қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда



2. Суғурта товонини тўлаш юзасидан суғурталовчига мурожаат қилиш. Зарур ҳужжатларни тақдим этиш.

         

жабрланувчининг ёки наф олувчининг мурожаатини кўриб чиқиш натижалари юзасидан қарор қабул қилингандан кейин

     








6-босқич

Суғурталовчи


       

Тақдим этилган ҳужжатларни, экспертларнинг хулосаларини (мавжуд бўлса) ўрганиш, суғурта товонини тўлаш ҳақидаги ёки рад этишнинг асослантирилган сабаблари ташувчига тақдим этилган ҳолда тўлашни рад этиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш.


ташувчи мурожаат этгандан кейин 15 кундан кечиктирмай

  



Суғурта товонини тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда:

суғурта ҳодисаси тўғрисида далолатнома тузиш;

жабрланувчига ёки наф олувчига суғурта товонини тўлаш.

         

қарор қабул қилинган кундан эътиборан 5 иш кунидан кечиктирмай

         





Қоидаларга

2-ИЛОВА



Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини

мажбурий суғурта қилиш

ШАРТНОМАСИ

______ -сон


____________ ш.                                       20__ йил "___" ____________

Кейинги ўринларда "Ташувчи" деб аталадиган



(ташувчининг номи)


асосида ҳаракат қиладиган


орқали,

(ҳужжатнинг номи)


(Ф.И.О., лавозими)


бир томондан, ва суғурта соҳасида ваколатли давлат органи томонидан 20__ йил "___" ___________да берилган ___ серияли ______-сон лицензия асосида фаолиятни амалга оширадиган ва 20__ йил "___" ___________ даги ______-сон суғурта шерикчилигини тузиш тўғрисида биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартномага асосан Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта шерикчилиги номидан унинг фаоли сифатида ҳаракат қиладиган, кейинги ўринларда "Суғурталовчи" деб аталадиган

       

(суғурталовчининг номи)


асосида ҳаракат қиладиган


орқали,

(ҳужжатнинг номи)


(Ф.И.О., лавозими)


     

иккинчи томондан, ушбу шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:


1. Шартноманинг предмети


1. Суғурталовчи ушбу шартномага ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20__ йил "___" ___________ даги ______-сон қарори билан тасдиқланган Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига мувофиқ, суғурта ҳодисаси юз берган тақдирда жабрланувчига ёки наф олувчига ёхуд Ташувчига ушбу шартноманинг амал қилиши даврида йўловчиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш мажбуриятини олади.


2. Суғурта пули ва суғурта мукофоти


2. Ушбу шартнома бўйича суғурта пули мазкур шартноманинг иловасига мувофиқ


сўмни ташкил қилади.

(суммаси рақамлар ва ёзув билан)


3. Битта йўловчига белгиланган суғурта пули:

унинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун -


сўмни;

(суммаси рақамлар ва ёзув билан)


         

унинг мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун - _________


сўмни ташкил қилади.

(суммаси рақамлар ва ёзув билан)


          

4. Ушбу шартнома бўйича суғурта мукофоти мазкур шартноманинг иловасига мувофиқ


сўмни ташкил қилади.

(суммаси рақамлар ва ёзув билан)


     

5. Суғурта мукофоти ушбу шартнома тузилган санадан бошлаб беш иш куни мобайнида бирйўла тўланади.


3. Шартноманинг кучга кириши ва амал қилиш муддати


6. Ушбу шартнома томонлар имзолаган вақтдан бошлаб кучга киради ва бир йил мобайнида амал қилади.

Суғурталовчининг мажбуриятлари ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида кўрсатилган суғурта даврининг бошланғич санасидаги соат 00.00 дақиқадан, лекин суғурта мукофоти Суғурталовчининг ёки суғурта агентининг ҳисоб рақамига тушган кундан кейинги кундан олдин бўлмаган санадан бошлаб кучга киради ва ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида кўрсатилган суғурта даврининг охирги санасидаги соат 24.00 дақиқада тугайди.


7. Суғурта мукофоти Ташувчи томонидан Суғурталовчининг ҳисоб рақамига пул маблағларини ўтказиш йўли билан тўланади. Пул маблағларининг Суғурталовчининг ҳисоб рақамига тушган санаси ушбу шартнома бўйича суғурта мукофоти тўланган сана ҳисобланади.


4. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


8. Ташувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Суғурталовчидан ушбу шартнома шартларини тушунтириб беришни талаб қилиш;

Суғурталовчининг суғурта товонини тўлашни рад этиш тўғрисидаги қарори юзасидан шикоят қилиш.

Ташувчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


9. Ташувчи:

ушбу шартнома бўйича суғурта мукофотини қонун ҳужжатларида белгиланган шартлар асосида ва тартибда тўлаши;

Ташувчининг транспорт воситаларини бошқарувчи шахсларни ушбу шартнома шартлари билан таништириши, шу жумладан, мазкур шартнома бўйича тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириши;

ташиш кунида амалда бўлган ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисининг ўзи тасдиқлаган нусхасини ўзи фойдаланаётган барча транспорт воситаларига ва (ёки) ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштириши;

жабрланувчи ёки наф олувчи етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги талабни ўз ичига олган талабнома билан мурожаат этган пайтдан эътиборан беш иш кунидан кечиктирмай Суғурталовчини ташиш чоғидаги ҳодиса ҳақида ёзма шаклда хабардор қилиши;

агар суғурта товони жабрланувчи ёки наф олувчи томонидан ҳужжатларни қалбакилаштириш ёки бошқача тарзда алдаш оқибатида асоссиз равишда ортиқча тўланган бўлса, бу ҳақда Суғурталовчига маълум қилиши ва ортиқча тўланган маблағларни суғурталовчига қайтариш юзасидан зарур чораларни кўриши шарт.

Ташувчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам олади.


10. Суғурталовчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

жабрланувчининг ёки наф олувчининг талабномасини Ташувчи томонидан кўриб чиқишда иштирок этиш, зарур ҳолларда эса тегишли экспертларни жалб этиш;

суғурта ҳодисалари юзага келишининг олдини олиш бўйича тавсиялар бериш;

Ташувчига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20__ йил "___" ___________ даги ______-сон қарори билан тасдиқланган Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларининг 55-бандида белгиланган ҳолларда регресс талаби қўйиш.

Суғурталовчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


11. Суғурталовчи:

ушбу шартнома шартлари билан Ташувчини таништириши, шу жумладан, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириши;

ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида олинган Ташувчи ва жабрланувчи ёки наф олувчи тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши шарт.

Суғурталовчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам олади.


5. Тарафларнинг жавобгарлиги


12. Тарафлар ушбу шартнома бўйича ўз зиммасига қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги юзасидан қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Ташувчи мазкур суғурта шартномасини имзолаш орқали шартнома тузилганидан бошлаб беш иш куни ичида суғурта мукофоти тўланмаган ҳолларда суғурталовчи томонидан ташувчининг ҳисоб рақамидан суғурта мукофотини сўзсиз тартибда банк муассасаси орқали ундириб олинишига розилигини билдиради.

6. Форс-мажор ҳолатлари


13. Тарафлар форс-мажор ҳолатлари амал қилган даврда ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича ўз мажбуриятларининг қисман ёки тўлиқ бажарилмаганлиги учун жавоб бермайдилар.

Форс-мажор ҳолатларига қуйидагилар киради: табиий ҳодисалар (зилзила, кўчки, довул, қурғоқчилик ва суғурта шартномасида санаб ўтилмаган бошқа табиий ҳодисалар) ёки ижтимоий-иқтисодий вазиятлар (ҳарбий ҳаракатлар, иш ташлашлар, қамаллар, давлат ташкилотларининг ҳамда давлатлар ўртасидаги чекловчи ва тақиқловчи чоралар, шунингдек Ҳукумат қарорлари ва бошқалар) оқибатида келиб чиққан фавқулодда, ушбу шароитларда бартараф этиб бўлмайдиган ва олдиндан кутилмаган вазиятлар, агар ушбу вазиятлар ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини бажаришга бевосита таъсир кўрсатган бўлса.

Форс-мажор ҳолатлари юзага келганда ва тўхтаганда тарафлар ёзма шаклда бир-бирини хабардор қиладилар.

Форс-мажор ҳолатлари юзага келган тақдирда мажбуриятларни бажариш муддатини тарафлар форс-мажор ҳолатлари мавжуд бўладиган вақтга мутаносиб тарзда кечиктирадилар.


7. Низоларни ҳал этиш тартиби


14. Ушбу шартномадан келиб чиқадиган барча низолар ва келишмовчиликлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


8. Якунловчи қоида


15. Ушбу шартномани ўзгартириш, бекор қилиш ва муддатидан олдин тўхтатиш тартиби, ушбу шартнома бўйича суғурта даъволарини кўриб чиқиш тартиби, етказилган зарар миқдорини аниқлаш ва суғурта товонини тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20__ йил "___" ___________ даги ______-сон қарори билан тасдиқланган Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига мувофиқ белгиланади.


9. Тарафларнинг реквизитлари:


Суғурталовчи: ____________________

Манзил: _________________________

тел: ____________, факс: ___________

ҳ/р ______________________________

МФО __________ СТИР ____________

Ташувчи: _________________________

Манзил: __________________________

тел: _____________, факс: ___________

ҳ/р _______________________________

МФО __________ СТИР ____________



________________________________

(Ф.И.О., лавозими)


_______________

(имзо)

_________________________________

(Ф.И.О., лавозими)


_______________

(имзо)

     

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20___ йил "___" ___________ даги ______-сон қарори билан тасдиқланган Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларини олдим.


             


        


(имзо)


(Ташувчи ваколатли шахсининг Ф.И.О.)

         





Шартномага

ИЛОВА



Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий

суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта

пули ва суғурта мукофотининг

ҲИСОБ-КИТОБИ

        







Суғурталовчи


Ташувчи


1 АҚШ доллари курси =


     


     



сўм

1. Ушбу шартнома бўйича суғурта тарифларининг йиллик базавий ставкаси миқдорини ҳисоблаш (1-жадвал):

          

Т/р

Транспорт

воситасининг

(ТВ) тури


Ўтган йилда

белгиланган

суғурта

тарифларининг

йиллик базавий

ставкаси миқдори

(Тбn)


Ўтган

йилдаги

суғурта

товонлари

суммаси

n)


Ўтган

йилдаги

суғурта

мукофоти

суммаси

(Пpn)


Зарарлилик

даражаси


Навбатдаги

йил учун

белгиланган

суғурта

тарифларининг

йиллик базавий

ставкаси миқдори

(Тбn+1)*


1

2


3

4

5

6 (4/5)

7

1.












   

*) 3-устундаги кўрсаткични Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига 5-илованинг 3-бандига мувофиқ белгиланадиган коэффициентга кўпайтириш йўли билан ҳисобланади.



2. Ушбу шартнома бўйича суғурта пули ва суғурта мукофотини ҳисоблаш (2-жадвал):

      

Т/р


ТВ тури


ТВ типи


Битта ТВнинг

йўловчи

сиғими

(нафар)


ТВ

сони

ТС

(нафар)


Жами

йўловчи

сиғими

(нафар)


Битта

йўловчига

белгиланган

суғурта пули

(сўм)


Йиллик

базавий

ставка

(%)**


Суғурта

мукофоти

(сўм)


Суғурта

пули

(сўм)


1


2

3

4

5

6 (4 х 5)

7

8

9 (6 х 7 х 8)

10 (6 х 7)

1.






















Жами


-

-




-



      

**) ТВ турига мувофиқ 1-жадвалнинг 7-устунидаги тегишли кўрсаткичдан фойдаланилади.


             


        


(имзо)


(Ташувчи ваколатли шахсининг Ф.И.О.)

        





Қоидаларга

3-ИЛОВА


Суғурталовчига




(суғурталовчининг номи)

Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий

суғурта қилиш шартномасини тузиш тўғрисида

АРИЗА





асосида ҳаракат қилувчи


(ташувчининг номи)


(ҳужжатнинг номи)



орқали Сиздан Ташувчининг фуқаролик

(ваколатли шахснинг Ф.И.О., лавозими)


жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларида назарда тутилган шартларда ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузишни сўрайди.


1. Ташувчининг реквизитлари:

почта манзили: ________________________________________________;

телефон: ____________, факс: __________, эл. манзили: _____________;

СТИР _________________; ИФУТ _________________.

2. Ташувчининг банк реквизитлари:

банкнинг номи: ________________________________________________;

банк ҳисоб рақами: _____________________________________________;

хизмат кўрсатувчи банкнинг МФО _________________.


3. Ташувчининг йўловчиларни ва уларнинг мол-мулкини ташишда фойдаланиладиган транспорт воситалари (вагонлари) тўғрисида маълумотлар, шу жумладан тури, маркаси, модели, рақамли (танитувчи) белгиси, ишлаб чиқарувчи завод паспортлари бўйича йўловчи сиғими (иловага қаранг, ____ в.).


4. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси:

биринчи марта тузилмоқда / ўтган йилда тузилган.

                         (кераклисининг тагига чизилсин)


5. Ўтган йилда тузилган ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси тўғрисида маълумотлар:


а) ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси: 20__ йил "___" _____________ даги __ серияли _____-сон;


б) суғурта мукофоти, сўмда:

            

;

(суммаси рақамлар ва ёзув билан)


      

в) жами тўланган суғурта товони, сўмда:

        

.

(суммаси рақамлар ва ёзув билан)


     

6. Аризага шунингдек қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:


а) ___________________________________________________________;


б) ___________________________________________________________;


в) ___________________________________________________________.


7. Биз ушбу аризада келтирилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва тўлиқлигини тасдиқлаймиз.


             


        


(имзо)


(ташувчи ваколатли шахсининг Ф.И.О.)

   

8. Ариза


томонидан қабул қилинган


(суғурталовчи ходимининг лавозими ва Ф.И.О.)


        

ва 20__ йил "___" __________ да дафтарда _____________ рақам билан рўйхатдан ўтказилган.






Аризага

ИЛОВА



нинг йўловчиларни ва уларнинг



(ташувчининг номи)



мол-мулкини ташишда фойдаланиладиган

транспорт воситалари (вагонлари) тўғрисида

МАЪЛУМОТЛАР

    

Т/р


Тури

Маркаси ва

модели


Рақамли

(танитувчи)

белгиси


Ишлаб чиқарувчи

завод паспортлари

бўйича йўловчи

сиғими (нафар)


1.






2.












Жами:


-

-



             


        


(имзо)


(ташувчи ваколатли шахсининг Ф.И.О.)

      





Қоидаларга

4-ИЛОВА



Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта

қилиш бўйича суғурта полиси бланкасининг намунаси


(Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта

қилиш бўйича суғурта полиси бланкасининг олд томони)


Ўзбекистон Республикасининг

Давлат герби


Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий

суғурта қилиш шартномаси бўйича

СУҒУРТА ПОЛИСИ

______________-сон

Серияси _____

___________-сон

1. Суғурталовчининг тўлиқ номи ва реквизитлари


       

               

.

         

2. Ташувчининг тўлиқ номи ва реквизитлари


       

               

.

3. Суғурта пули


       

               

сўм.

(суммаси рақамлар ва ёзув билан)


4. Битта йўловчига белгиланган суғурта пули:

унинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун -


сўм;

(суммаси рақамлар ва ёзув билан)


     

унинг мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун -


сўм;

(суммаси рақамлар ва ёзув билан)


    

5. Суғурта мукофоти



(суммаси рақамлар ва ёзув билан)

     

______________ сўм миқдорида 20__ йил "___" ____________ да тўланган.

6. Суғурта даври: 20 йил "___"____________ дан 20 йил "___"____________ гача.


Транспорт воситалари (вагонлар) ҳақида

МАЪЛУМОТЛАР

Тури


Русуми ва

модели


Рақамли (танитувчи)

белгиси


Ишлаб чиқарувчи завод

паспорти бўйича йўловчи

сиғими (нафар)




7. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси амал қилиши даврида йўловчиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказилганлиги учун ташувчининг фуқаролик жавобгарлиги юзага келиши ушбу полис бўйича суғурта ҳодисаси ҳисобланади.



(Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта

қилиш бўйича суғурта полиси бланкасининг орқа томони)


8. Суғурталовчининг, шунингдек унинг ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузишга, ташувчилар, жабрланувчилар ва наф олувчиларнинг суғурта товони ҳақидаги талабларини кўриб чиқишга ҳамда суғурта товонини амалга оширишга ваколатли барча филиалларининг почта манзиллари, улар билан боғланиш воситалари ва иш вақти тўғрисидаги маълумотлар:

     

      

     

       

    

9. Алоҳида қайдлар


         

         

      


Суғурталовчининг раҳбари ёки

ваколатли шахси





(имзо)


(Ф.И.О.)




М.Ў.





Берилган санаси: 20_ йил "__" _________.

       





Қоидаларга

5-ИЛОВА



Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини

мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта тарифлари,

уларнинг энг юқори даражалари, суғурта тарифларининг

тузилиши ва уларнинг суғурталовчи томонидан суғурта

мукофотини белгилашда қўлланилиши

ТАРТИБИ


I. ТАШУВЧИНИНГ ФУҚАРОЛИК ЖАВОБГАРЛИГИНИ

МАЖБУРИЙ СУҒУРТА ҚИЛИШ БЎЙИЧА

СУҒУРТА ТАРИФЛАРИ


1. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини биринчи марта тузишда ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта тарифларининг йиллик базавий ставкаси миқдори (битта йўловчига белгиланган суғурта пули миқдорига нисбатан фоизларда).

          

Т/р

Транспорт воситасининг тури

Йиллик базавий

ставка, Тб1


1.

Енгил автомобиллар


0,2046

2.

Микроавтобуслар


0,0606

3.

Автобуслар


0,0151

4.

Троллейбуслар


0,0102

5.

Трамвайлар


0,0102

6.

Метрополитен


0,0018

7.

Темир йўл транспорти


0,0091

8.

Ҳаво транспорти


0,2513

9.

1 - 8-бандларда назарда тутилмаган бошқа транспорт воситалари


0,0909

           

2. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини иккинчи ва келгуси йилларда тузишда суғурта тарифларининг йиллик базавий ставкаси миқдорига суғуртанинг ўтган йилдаги зарарлилик даражасидан келиб чиққан ҳолда тузатиш киритилади ва у қуйидаги формулага мувофиқ ҳисобланади:


Тб(n+1) = Тбn х Kn, бунда:


Тб(n+1) - тузатиш киритилган суғурта тарифларининг йиллик базавий ставкаси миқдори;

Тбn - ўтган йилда белгиланган суғурта тарифларининг йиллик базавий ставкаси миқдори;

Kn - суғуртанинг ўтган йилдаги зарарлилик даражасидан келиб чиққан ҳолда суғурта тарифлари коэффициенти.


3. Суғуртанинг ўтган йилдаги зарарлилик даражасидан келиб чиққан ҳолда суғурта тарифлари коэффициенти (n-йил учун суғурта товони суммасининг (Уn) n-йил учун суғурта мукофоти суммасига (Пpn) нисбати).

Т/р

Зарарлилик даражаси


Коэффициент Кn


1.

агар Уn / Пpn = 0


0,95

2.

агар 0 < Уn / Пpn  0,3


1,00

3.

агар 0,3 < Уn / Пpn  0,5


1,50

4.

агар 0,5 < Уn / Пpn


2,00

II. СУҒУРТА ТАРИФЛАРИНИНГ

ЧЕКЛАНГАН ДАРАЖАЛАРИ


4. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига ушбу илованинг 2 ва 3-бандларига мувофиқ тузатиш киритилган суғурта тарифларининг йиллик базавий ставкаси миқдори Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига ушбу илованинг 1-бандида белгиланган тегишли суғурта тарифларининг йиллик базавий ставкасининг йигирма беш фоизи миқдоридан кам ва саккиз баробари миқдоридан ортиқ бўлиши мумкин эмас.



III. СУҒУРТА ТАРИФЛАРИНИНГ СУҒУРТАЛОВЧИ

ТОМОНИДАН СУҒУРТА МУКОФОТИНИ

БЕЛГИЛАШДА ҚЎЛЛАНИЛИШИ ТАРТИБИ


5. Навбатдаги n-йил учун ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта мукофоти ташувчи транспорт воситаларининг ҳар бир тури бўйича қуйидаги формулага мувофиқ алоҳида ҳисоблаб чиқарилган суғурта мукофотларини қўшиш йўли билан аниқланади:


Прni = Сп х Тбni х Vi, бунда:


Прni - i-турдаги транспорт воситалари бўйича n-йил учун ҳисоблаб чиқарилган суғурта мукофоти;

Сп - битта йўловчига белгиланган суғурта пули;

Тбni - i-турдаги транспорт воситаси бўйича n-йил учун суғурта тарифларининг йиллик базавий ставкаси миқдори;

Vi - ташувчи томонидан фойдаланилаётган i-турдаги барча транспорт воситаларининг ишлаб чиқарувчи завод паспортлари бўйича йўловчи сиғими, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйича умумий фойдаланишдаги темир йўлларда қатновчи, бошқа давлатлар темир йўл ташувчиларига тегишли бўлган вагонлар бундан мустасно.

IV. СУҒУРТА ТАРИФЛАРИНИНГ ТУЗИЛИШИ

      

Кўрсаткичлар


%

Суғурта мукофотининг брутто-ставкаси


100

Нетто-ставка (мажбурий суғурта шартномалари бўйича жорий суғурта тўловларини таъминлашга мўлжалланган брутто-ставканинг бир қисми)


70

Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни амалга ошириш харажатлари:

30

шу жумладан суғурта ҳодисалари содир бўлишининг олдини олиш ва огоҳлантириш бўйича олдини олиш чора-тадбирлари захирасига ажратмалар


5

       

Изоҳ: огоҳлантирувчи чора-тадбирлар захираси маблағларидан суғурталовчи томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган огоҳлантириш чора-тадбирлари захираси тўғрисидаги низомда назарда тутилган мақсадлар учун фойдаланилади.






Қоидаларга

6-ИЛОВА



Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини

мажбурий суғурта қилиш шартномасининг амал қилиши

даврида суғурта товони тўланганда қўшимча равишда

тўланадиган суғурта мукофотини ҳисоблаш

ТАРТИБИ


Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасининг амал қилиши даврида суғурта товони тўланганда қўшимча равишда тўланадиган суғурта мукофоти (Прд) қуйидаги формулага мувофиқ ҳисобланади:


Прд = Пр х (Св / Сс) х (Оп / Пс), бунда:


Пр - суғурта мукофоти суммаси;

Св - тўланган суғурта товони суммаси;

Сс - суғурта пули;

Оп - суғурталовчи томонидан суғурта товонини тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб кунлар ҳисобидаги қолган суғурта даври;

Пс - ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида назарда тутилган кунлар ҳисобидаги суғурта даври.






Қоидаларга

7-ИЛОВА



Суғурта товонини тўлаш тўғрисида

АРИЗА


Суғурталовчига




(суғурталовчининг тўлиқ номи)



дан


(аризачининг тўлиқ номи (исми)



           

Аризачи - юридик шахснинг реквизитлари:


СТИР ___________, хизмат кўрсатувчи банкнинг


МФО__________, ҳ/р ______________


Аризачи - жисмоний шахснинг паспорти:


серияси: ____ рақами:______________, 20__ йил


"___" ________ да __________________ берилган.


Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий


суғурта қилиш бўйича суғурта полиси: 20__ йил


"___" _________ даги серия: ___ ____________-сон

Ушбу билан 20__ йил "___" __________ даги _____-сон ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасига кўра суғурта ҳодисаси деб эътироф этилиши мумкин бўлган ташиш чоғидаги ҳодиса юз берганлигини маълум қиламан.

Ташиш чоғидаги ҳодисанинг сабаблари ва ҳолатлари тўғрисида қуйидагиларни маълум қиламан:

Суғурта ҳодисаси деб эътироф этилиши мумкин бўлган ташиш чоғидаги ҳодисага дуч келган йўловчилар:

1.



(йўловчининг фамилияси, исми, отасининг исми)

2.



(йўловчининг фамилияси, исми, отасининг исми)

      

Ташиш чоғидаги ҳодисанинг санаси ва вақти:


Ташиш чоғидаги ҳодисанинг жойи:


Ташиш чоғидаги ҳодиса тўғрисида


га мурожаат қилинган.

Ташиш чоғидаги ҳодисанинг ҳолатлари:


       

     

       

      

Ушбу ташиш чоғидаги ҳодиса бўйича ҳаққоний ва менга маълум бўлган барча маълумотларни хабар қилдим.

20__ йил "___" _________





(имзо)


(аризачининг Ф.И.О.)

Ариза


томонидан қабул қилинган


(суғурталовчи ходимининг лавозими ва Ф.И.О.)


ва 20__ йил "___" __________ да дафтарда _____________ рақам билан рўйхатдан ўтказилган.


Ушбу аризага илова қилинган ҳужжатлар (асли ёки нусхалари) рўйхати:

Т/р

Ҳужжатнинг номи


Саҳифалар

сони


Ҳужжатнинг

санаси ва

рақами


Илова

қилинмоқда

(ҳа/йўқ)


1.

Жабрланувчининг ёки наф олувчининг етказилган зарар ўрнини қоплаш тўғрисидаги талабини ўз ичига олган, ташувчи номига ёзилган талабномаси





2.

Ваколатли органнинг ташиш чоғидаги ҳодиса тўғрисидаги хулосаси ёки қарори





3.

Тиббиёт муассасасидан олинган маълумотнома ёхуд йўловчининг ҳаётига ёки соғлиғига зарар етказилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар





4.

Багаж паттаси - мавжуд бўлган тақдирда





5.

Ташиш чоғида шикаст етказилган ёки йўқолган мол-мулкнинг тахминий вазни кўрсатилган, йўловчи томонидан ихтиёрий равишда тузилган рўйхати





6.

Йўқолган мол-мулк қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар - мавжуд бўлган тақдирда





7.

Ташувчининг етказилган зарар ўрнини қоплаш тўғрисидаги қарори





8.

Агар иш суд томонидан кўрилган бўлса, етказилган зарар ўрнини қоплаш тўғрисидаги суд қарори





9.

Жабрланувчи ёки наф олувчи шахсини тасдиқловчи ҳужжат





10.

Агар суғурта товони йўловчининг меросхўрларига тўланиши керак бўлса, мерос ҳуқуқи олинганлигини, шунингдек меросхўрлар шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар





"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 21 сентябрь, 37-сон, 487-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 9-сон, 82-модда





































Время: 0.1550
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск