ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Резервдаги хизмат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.09.2015 й. 267-сон “Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 22 февралдаги 99-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.09.2015 й.

N 267



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИНИНГ

САФАРБАРЛИК ЧАҚИРУВИ РЕЗЕРВИДАГИ ХИЗМАТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"

2003 ЙИЛ 22 ФЕВРАЛДАГИ 99-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олинган шахсларнинг ҳарбий ҳисобини юритиш бўйича мудофаа ишлари органларининг фаолиятини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 22 февралдаги 99-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 17-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг "Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари" Махсус ҳисоб рақамидаги маблағлар ҳисобидан сафарбарлик чақируви резерви хизматчиларининг ҳисобини юритиш бўйича қўшимча ходимлар сонига ҳар йили иш ҳақи тўлаш ҳуқуқи берилсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 16 сентябрдаги

267-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси

фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервидаги

хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"

2003 йил 22 февралдаги 99-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-бандда:


а) тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирдаги учта хатбоши сифатида баён қилинсин:

"ҳарбий йиғинлардан ўтиш даврида, уларни ўтказиш жойига бориш ва қайтишга кетадиган вақтни қўшиб ҳисоблаганда, сафарбарлик чақируви резерви хизматчиларининг иш жойларида уларнинг иш ўрни (лавозими) сақлаб турилади. Ҳарбий йиғинларга юборилганлик ҳақидаги маълумотнома олинган кундан бошлаб ҳарбий йиғинлардан қайтгунга қадар бўлган даврда кўрсатиб ўтилган шахслар билан тузилган меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиниши мумкин эмас, корхонанинг тугатилиши ҳолатларидан ташқари. Агар сафарбарлик чақируви резерви хизматчиси ҳарбий йиғинлар вақтида касалланиб қолган бўлиб, улар тугагандан кейин ҳам тузалмаётган бўлса унинг иш ўрни (лавозими) сақлаб турилади, ҳарбий йиғинлар тугаган кундан бошлаб эса қонун ҳужжатларига мувофиқ вақтинчалик ишга яроқсизлиги бўйича нафақа тўланади;

сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахслар томонидан тўланадиган маблағлар Молия вазирлигининг очиладиган "Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари Махсус ҳисоб рақамида (кейинги ўринларда Махсус ҳисоб рақами деб аталади) жамланади ҳамда муддатли хизмат ҳарбий хизматчиларининг пул таъминотини оширишга, уларнинг яшаш шароитларини яхшилашга, сафарбарлик чақируви резерви хизматчиларининг ҳисобини юритувчи ходимларнинг мудофаа ишлари органларидаги таъминотига, шунингдек сафарбарлик чақируви резерви сафига олинган шахслар билан ҳарбий йиғинлар ўтказишга йўналтирилади;

мудофаа ишлари органларидаги сафарбарлик чақируви резерви хизматчиларининг ҳисобини юритувчи қўшимча ходимлар сони ҳар йили Махсус ҳисоб рақамининг баланси тасдиқланаётганда белгиланади. Бунда янги молия йилида Махсус ҳисоб рақамининг баланси тасдиқлангунга қадар уларга иш ҳақи тўлаш ўтган молия йилида белгиланган ходимлар сони доирасида амалга оширилади";

бешинчи - саккизинчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи - ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. 4-бандда:


а) тўртинчи хатбошидаги "15 декабргача" сўзлари "15 мартгача" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар қўшилсин:

"ҳар йили Махсус ҳисоб рақамининг баланси тасдиқлангунга қадар келгуси молия йилининг 25 декабригача Махсус ҳисоб рақами маблағларидан тўланадиган харажатларнинг вақтинчалик сметаларини рўйхатга олиш назарда тутилсин;

ҳар йили Махсус ҳисоб рақами балансини тасдиқлаш вақтида Мудофаа вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича Махсус ҳисоб рақамидаги маблағлар ҳисобидан мудофаа ишлари органларидаги сафарбарлик чақируви резерви хизматчиларининг ҳисобини юритувчи қўшимча ходимлар сонига иш ҳақи тўлаш назарда тутилсин";

в) бешинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


3. 1-иловада:


а) 2-банднинг иккинчи хатбошидаги иккинчи жумла қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Бунда шартномада кўрсатилган пул бадалининг миқдори ўзгартирилмайди";


б) 9-банддаги иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


в) қуйидаги мазмундаги 9-1, 9-2 ва 9-3-бандлар қўшилсин:

"9-1. Пул бадалларини тўлаган, бироқ ҳарбий йиғинлардан ўтмаган сафарбарлик чақируви резерви хизматчисининг тўлаган пул бадаллари белгиланган тартибда қуйидаги ҳолатларда қайтариб берилади:

сафарбарлик чақируви резерви хизматчиси ҳарбий хизматга яроқсиз деб эътироф этилганда;

унга тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси (ТМЭК) томонидан I ёки II гуруҳ ногиронлиги берилганда.

Сафарбарлик чақируви резерви хизматчиси вафот этган тақдирда тўланган пул бадаллари унинг яқин қариндошига, меросхўрига, васийсига ёки ҳомийсига қайтарилади.

Ортиқча тўланган, шунингдек Махсус ҳисоб рақамига янглиш ўтказилган пул бадаллари мазкур Низомнинг 9-2 ва 9-3-бандларида белгиланган тартибда қайтарилади.

Бошқа ҳолатларда Махсус ҳисоб рақамига ўтказилган пул бадаллари қайтариб берилмайди.

9-2. ТМЭК томонидан I ёки II гуруҳ ногирони (лаёқатсиз) деб топилган сафарбарлик чақируви резерви хизматчиси ёки белгиланган тартибда берилган ишончнома асосида унинг номидан иш кўраётган сафарбарлик чақируви резерви хизматчисининг лаёқатсиз деб топилган ишончли вакили ёки вафот этган (ҳалок бўлган) сафарбарлик чақируви резерви хизматчисининг яқин қариндоши (меросхўри, васийси ёки ҳомийси) ТМЭК хулосасининг (ўлганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг) нусхаси, Махсус ҳисоб рақамига бадаллар ўтказиш тартиби тўғрисидаги томонларнинг имзолари қўйилган шартноманинг, шунингдек яқин қариндошлик алоқаларини (меросхўрлик ҳуқуқини, васийликни ёки ҳомийликни) тасдиқловчи тегишли ҳужжатларнинг нусхаларини илова қилган ҳолда (ҳарбий ҳисобга қўйилган жойидаги) мудофаа ишлари бўлими бошлиғининг номига тўланган пул бадалларини қайтариш ҳақида (тўланган пул суммасини кўрсатган ҳолда) ариза беради.

Махсус ҳисоб рақамига пул бадалларини тўлаган сафарбарлик чақируви резерви хизматчиси тўланган пул бадаллари тўғрисидаги квитанцияларнинг (тўлов топшириқномасининг) нусхаларини илова қилган ҳолда (ҳарбий ҳисобга қўйилган жойидаги) мудофаа ишлари бўлими бошлиғининг номига ортиқча тўланган пул бадалларини қайтариш ҳақида (тўланган ва ортиқча тўланган пул суммасини кўрсатган ҳолда) ариза беради.

Мудофаа ишлари бўлими тўланган пул бадалларини қайтариш ҳақида берилган аризани кўриб чиқади ва аризада кўрсатилган пул суммасини ҳисоб маълумотлари билан таққослайди (аризада кўрсатилган пул суммаси билан ҳисоб маълумотлари ўртасида тафовут мавжуд бўлган ҳолларда мудофаа ишлари бўлими аниқланган тафовут ҳақида ариза берган шахсни хабардор қилади).

Аризада кўрсатилган пул суммасини таққослаб кўргандан сўнг мудофаа ишлари бўлими тақдим этилган ҳужжатларни уч иш куни мобайнида мудофаа ишлари бошқармасига юборади.

Мудофаа ишлари бошқармаси мудофаа ишлари бўлими тақдим этган ҳужжатларни кўриб чиққандан сўнг уч иш куни мобайнида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига тўланган пул бадалларини қайтариш ҳақида илтимоснома юборади.

Мудофаа вазирлиги мудофаа ишлари бошқармаси тақдим этган ҳужжатларни кўриб чиққандан сўнг уч иш куни мобайнида Молия вазирлигига транзит ҳисоб рақамига тўланган пул бадалларини қайтариш ҳақида хат юборади.

Молия вазирлиги Мудофаа вазирлиги томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиққандан сўнг уч кун муддатда аризада кўрсатилган пул суммасини, тўлов тақдимномасининг "Тўлов тафсилотлари" сатрида Мудофаа вазирлигидан юборилган хатнинг санаси ва рақамини, тузилган шартноманинг рақамини, пул маблағларини олувчининг фамилияси, исми ва отасининг исмини кўрсатган ҳолда Махсус ҳисоб рақамидаги пул маблағларини сақлаш учун Мудофаа вазирлигининг депозит ҳисоб рақамига қайтаради.

Мудофаа вазирлиги аризада кўрсатилган пул маблағлари Молия вазирлигидан Махсус ҳисоб рақамига келиб тушгандан сўнг уларни мансублигига кўра ҳарбий округнинг тегишли молия хизматига юборади.

Ҳарбий округнинг молия хизмати, Мудофаа вазирлигидан Махсус ҳисоб рақамига пул маблағлари келиб тушгандан сўнг, уларни мансублигига кўра тегишли мудофаа ишлари бошқармасига юборади.

Мудофаа ишлари бошқармаси, ҳарбий округнинг молия хизматидан Махсус ҳисоб рақамига пул маблағлари келиб тушгандан сўнг, уларни мансублигига кўра тегишли мудофаа ишлари бўлимига юборади.

Мудофаа ишлари бўлими, мудофаа ишлари бошқармасидан Махсус ҳисоб рақамига пул маблағлари келиб тушгандан сўнг уч кун муддатда:

ариза берган шахсга пул маблағларини нақд пулда тўлайди ёки (ариза берувчининг розилиги билан) пластик карточкага ўтказиб беради - пул бадаллари нақд пулда тўланган тақдирда;

пул маблағларини ариза берган шахснинг ҳисоб рақамига ўтказади - пул бадаллари Махсус ҳисоб рақамига жисмоний (юридик) шахслар томонидан ўтказилган тақдирда.

Мудофаа ишлари бўлими, уч иш куни мобайнида, квитанциянинг (тўлов топшириқномасининг) рақами ва санасини кўрсатган ҳолда пул бадалларининг ариза берган шахсга тўланганлиги (ўтказилганлиги) ҳақида белгиланган тартибда мудофаа ишлари бошқармасига хабар қилади ҳамда ҳисоб маълумотларига тегишли ўзгартиришлар киритади.

9-3. Махсус ҳисоб рақамига пул маблағларини янглишиб ўтказган жисмоний (юридик) шахс, ўтказилган пул маблағлари тўғрисидаги квитанцияни (тўлов топшириқномасини) илова қилган ҳолда, янглишиб ўтказган пул маблағларини қайтариш ҳақида (тўланган пул суммасини кўрсатиб) тегишли мудофаа ишлари бўлим бошлиғи номига ариза беради.

Мудофаа ишлари бўлими янглишиб ўтказилган пул маблағларини қайтариш ҳақида берилган аризани кўриб чиқади ва аризада кўрсатилган пул суммасини ҳисоб маълумотлари билан таққослаб кўради (аризада кўрсатилган пул суммаси билан ҳисоб маълумотларининг ўртасида тафовут мавжуд бўлган ҳолларда мудофаа ишлари бўлими аниқланган тафовут ҳақида ариза берган шахсга хабар қилади).

Мудофаа ишлари бўлими, аризада кўрсатилган пул суммасини таққослаб кўргандан сўнг, уч иш куни мобайнида мудофаа ишлари бошқармасига тақдим этилган ҳужжатларни юборади.

Мудофаа ишлари бошқармаси, мудофаа ишлари бўлими томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, уч иш куни мобайнида янглишиб ўтказилган пул маблағларини қайтариш тўғрисидаги илтимосномани Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига юборади.

Мудофаа вазирлиги, мудофаа ишлари бошқармаси томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, уч иш куни мобайнида Молия вазирлигига транзит ҳисоб рақамига янглишиб ўтказилган пул маблағларини қайтариш ҳақида хат юборади.

Молия вазирлиги, Мудофаа вазирлиги тақдим этган ҳужжатларни кўриб чиқиб, уч кун мобайнида аризада кўрсатилган пул суммасини, тўлов тақдимномасининг "Тўлов тафсилотлари" сатрида Мудофаа вазирлигидан юборилган хатнинг рақами ва санасини, пул маблағларини олувчи жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини (ёки юридик шахснинг номини) кўрсатган ҳолда пул маблағларини транзит ҳисоб рақамига янглишиб ўтказилган Халқ банки тегишли филиалининг алоҳида махсус ҳисоб рақамига қайтаради.

Халқ банкининг тегишли филиали янглишиб ўтказилган пул маблағларини Молия вазирлигидан алоҳида махсус ҳисоб рақамига қабул қилиб:

пул маблағлари нақд пул билан тўланганда - уларни ариза берган шахсга нақд пул маблағлари билан тўлайди ёки (ариза берган шахснинг розилиги билан) пластик карточкасига ўтказади;

пул маблағи жисмоний (юридик) шахслар томонидан ўтказилганда - пул маблағларини ариза берган шахснинг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказади.".


4. 2-илованинг 13-банди биринчи хатбошидаги "15 декабргача" сўзлари "15 мартгача" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. 3-иловада:


а) 2.4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2.4. Бадал суммаси шартнома имзоланган кунда Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдори асосида белгиланади";


б) 5.1-бандда:

"тўрт" сўзи "уч" сўзи билан алмаштирилсин;

иккинчи жумла чиқариб ташлансин;


в) 5.2-банддаги "нотариал тасдиқланган" сўзлари "тарафлар имзолаган" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 21 сентябрь, 37-сон, 488-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 9-сон, 83-модда





































Время: 0.1872
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск