Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳудуд /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.04.1999 й. 206-сон "Жиззах вилояти таркибида Янгиобод маъмурий-ҳудудий туманини тузишга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.04.1999 й.

N 206



ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ТАРКИБИДА ЯНГИОБОД

МАЪМУРИЙ-ҲУДУДИЙ ТУМАНИНИ ТУЗИШГА

ДОИР ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг "Жиззах вилояти таркибида Янгиобод маъмурий-ҳудудий тумани тузиш тўғрисида" 1999 йил 15 апрелдаги 774-1-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ҳокимият ижроия органларининг алоҳида ўзига хос тузилмасига эга бўлган Янгиобод маъмурий-ҳудудий туманини тузишнинг ташкилий масалаларини ҳал этиш бўйича 1-иловага мувофиқ Республика комиссияси тузилсин.


2. Янгиобод маъмурий-ҳудудий тумани ҳокимлиги аппарати тузилмаси ва унинг ходимларининг чекланган сони, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича разрядлар 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси  Молия вазирлиги Сирдарё ва Жиззах вилоятлари ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 15 кун муддатда:

қўшимча ажратиладиган ва Сирдарё вилоятининг Ховос ва Боёвут туманларидан бериладиган штат бирликларини ҳисобга олган ҳолда давлат бошқарув органларининг янгидан ташкил этилаётган ҳар бир туман бўлинмаси ходимлари сонини белгиланган тартибда белгиласин;

1999 йилда кўрсатиб ўтилган туманнинг бошқарув аппаратини молиявий таъминлаш учун жорий йилда назарда тутилган бюджет кўрсаткичлари доирасида зарур маблағлар ажратсин, 2000 йилдан бошлаб эса, ҳар йили бюджетни шакллантиришда уларнинг таъминотига маблағларни назарда тутсин.


4. Ўзбекистон Республикаси  Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги Сирдарё ва Жиззах вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда кейинчалик статистика базаси қиёсийлигини таъминлаш учун Сирдарё ва Жиззах вилоятларининг статистика кўрсаткичларига бир ой муддатда тегишли ўзгартиришлар киритсин.


5. Жиззах (Ш.М. Мирзиёев) ва Сирдарё (Ў.Қ. Исмоилов) вилоятлари ҳокимликлари 15 кун муддатда:

Янгиобод маъмурий-ҳудудий тумани тузилиши билан боғлиқ барча зарур ташкилий-техник тадбирларнинг амалга оширилишини таъминласинлар;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тегишли туман бўлинмаларининг ишлашини ташкил этсинлар.


6. Жиззах вилояти ҳокимлиги (Ш.М. Мирзиёев):

Республика комиссияси билан биргаликда Янгиобод маъмурий-ҳудудий туманини Жиззах вилояти таркибига узвий равишда киритишнинг ташкилий масалаларини тезроқ ҳал этиш учун зарур чора-тадбирлар кўрсин;

Вазирлар Маҳкамасининг  Агросаноат комплекси (Б.М. Олимжонов) ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (А. Жалолов) билан биргаликда туман қишлоқ хўжалиги ривожлантирилишини, шу жумладан, янги суғориладиган ерларни ўзлаштириш мақсадида қурилаётган (Янгиер-Баландчақир) насос станцияси ўз вақтида ишга туширилишини таъминласин;

Вазирлар Маҳкамасининг Йўл-транспорт коммуникацияларини қуриш ва ривожлантириш комплекси (Р.Р. Юнусов), "Ўзавтойўл" давлат концерни билан биргаликда Янгиобод маъмурий-ҳудудий туманини Жиззах ва Сирдарё вилоятлари, шунингдек, Ховос тумани марказлари билан туташтирувчи йўллар тузатилишини ва улар тегишли тоифага келтирилишини таъминласин;

Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол бозори комплекси (М.З. Усмонов) ва "Ўзбекнефтгаз" компанияси (И.А. Зайнутдинов) билан биргаликда туман аҳолиси озиқ-овқат маҳсулотлари билан, хўжалик юритувчи субъектлар - моддий-техника ва ёнилғи-мойлаш материаллари билан узлуксиз равишда таъминланишини ташкил қилсин;

Вазирлар Маҳкамасининг  Коммуникациялар комплекси (Л.А. Ахметов), "Ўзавтотранс" давлат корпорацияси (Қ.М. Сидиқназаров) билан биргаликда Янгиобод маъмурий-ҳудудий туманининг иқтисодиёти ва аҳолисининг транспорт хизматларига бўлган талабларини тўлиқ қондириш учун юк ва узлуксиз ҳаракат қилувчи янги йўловчилар ташиш йўналишларини ташкил этсин;

Ўзбекистон Республикаси  Давлат мулки қўмитаси (В.А. Чжен), Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси (М.А. Собиров), Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси (А. Бобомирзаев) билан биргаликда Янгиобод маъмурий-ҳудудий туманида кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўрсин.


7. Ўзбекистон Республикаси  Давлат божхона қўмитаси (Ў.Т. Комилов) ва Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита (Ғ.Қ. Тешаев) божхона ва чегара постлари жойлашувига тегишли ўзгартиришлар киритсинлар.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси  Бош вазирининг ўринбосари Б.М. Олимжонов ва Жиззах вилояти ҳокими Ш.М. Мирзиёев ҳамда Сирдарё вилояти ҳокими Ў.Қ. Исмоилов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов




























Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск