Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳудуд /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.01.2011 й. 17-сон "2011-2012 йилларда Тошкент вилояти Оҳангарон туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини оширишга доир комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.01.2011 й.

N 17




2011-2012 ЙИЛЛАРДА

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ОҲАНГАРОН

ТУМАНИНИ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ

РИВОЖЛАНТИРИШ  ВА  АҲОЛИ  ТУРМУШ

ДАРАЖАСИНИ ОШИРИШГА ДОИР КОМПЛЕКС

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

ТЎҒРИСИДА


Тошкент вилояти Оҳангарон туманининг иқтисодий салоҳиятини, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмасини янада ривожлантириш, ер, сув ва меҳнат ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари ташкил этиш ҳамда аҳоли даромадларини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг "Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳри ва Оҳангарон тумани ҳудудларини бирлаштириш ҳамда Оҳангарон шаҳрини туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш тўғрисида" 2010 йил 30 ноябрдаги 219-II-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг "Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳри ва Оҳангарон тумани ҳудудларини бирлаштириш ҳамда Оҳангарон шаҳрини туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш тўғрисида" 2010 йил 4 декабрдаги 137-II-сонли қарорларига асосан Оҳангарон шаҳар ва Оҳангарон тумани ҳудуди бирлашганлиги ҳамда Оҳангарон туманининг маъмурий маркази Оҳангарон шаҳри этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. 2011-2012 йилларда Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини оширишга доир комплекс чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Дастурнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, аҳолини иш билан таъминлаш даражаси ва фаровонлигини ошириш;

тижорат банклари томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш ҳисобига кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш;

саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш ҳамда мавжуд қувватлардан самарали фойдаланиш, шу жумладан, янги замонавий қурилиш ва пардозлаш материаллари, халқ истеъмоли моллари ва фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш;

мавжуд фойдали қазилмалар конларини ўзлаштириш натижасида янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш ва табиий ресурслардан самарали фойдаланиш;

Тошкент-Андижон автомагистрал йўли атрофида инфратузилмани ва сервис хизмати кўрсатишни ривожлантириш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш, мева-сабзавот маҳсулотлари етиштиришда замонавий агросаноат технологияларини амалиётга татбиқ этиш ҳисобига ер майдонларидан фойдаланишни кенгайтириш;

ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, аҳолини ичимлик суви, электр энергияси ва табиий газ билан таъминлаш ҳамда бошқа ижтимоий-маиший хизматлар кўрсатиш даражасини яхшилаш.


3. Дастурга киритилган лойиҳаларнинг амалга оширилишини таъминлаш бўйича 2-иловага мувофиқ таркибда Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ ташкил этилсин.


4. Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳга давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тижорат банклари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг Дастурда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ фаолиятини мувофиқлаштириш вазифаси юклансин.


5. Дастурни амалга ошириш учун масъул бўлган Тошкент вилояти ва Оҳангарон тумани ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари:

белгиланган чора-тадбирлар Дастурда назарда тутилган параметрлар ва муддатларга мувофиқ тўлиқ бажарилишини таъминласинлар;

барча йўналишлар бўйича Дастур параметрлари бажарилиши юзасидан ҳар ойда мониторинг олиб борсинлар, уларни ҳал этиш бўйича зарур бўлган тезкор ва қатъий чора-тадбирларни амалга оширсинлар;

ҳар чоракда Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳга Дастурнинг бажарилиши тўғрисида ахборот тақдим этсинлар.


6. Тошкент вилояти ва Оҳангарон тумани ҳокимликлари лойиҳалар ташаббускорларига зарур ер участкалари ва тураржой бўлмаган объектларни ажратишда, шунингдек бизнесни ташкил этиш учун зарур бўлган рўйхатдан ўтказиш тартиботларини амалга оширишда ҳар томонлама кўмаклашсинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов ва Тошкент вилояти ҳокими Р.Қ. Холматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 3-сон, 24-модда.




Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 18 январдаги

17-сон қарорига

2-ИЛОВА



Дастурга киритилган лойиҳаларнинг

амалга оширилишини таъминлаш бўйича

Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

        

Ибрагимов Ғ.И.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари


Холматов Р.Қ.

-

Тошкент вилояти ҳокими, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари


Ғуломов Р.А.

-

Иқтисодиёт вазири


Мараҳимов Р.А.

-

Халқ таълими вазири


Хаитов А.А.

-

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири


Рўзиев Р.Ш.

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири


Исмаилов Ж.Г.

-

Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси


Арабов С.А.

-

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри қўмитаси раиси


Тўраев Б.Э.

-

Давлат статистика қўмитаси раиси


Турсунов Ё.Э.

-

Молия вазирининг ўринбосари


Камалов А.С.

-

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирининг ўринбосари


Мусаев Б.А.

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Абдурахмонов Б.А.

-

"Ўзбекэнерго" ДАК раисининг биринчи ўринбосари


Холмуҳамедов Ў.О.

-

"Ўзкоммунхизмат" агентлиги бош директори


Содиқов А.М.

-

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директорининг ўринбосари


Акромов А.Ю.

-

Оҳангарон тумани ҳокими


Абдуллаев С.С.


Тошкент вилоят ҳокими ўринбосари


Турсунов А.Ғ.


Вазирлар Маҳкамасининг макроиқтисодий ривожлантириш, иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари ЙАТД бош мутахассиси - ишчи гуруҳ котиби


               

Изоҳ: Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда ишчи гуруҳ таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.



















































Время: 0.0178
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск