Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳудуд /

Ўзбекистон Республикасидаги топономик объектларга ном бериш масалаларини мувофиқлаштирувчи Республика комиссияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 11.08.2004 й. 383-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 11 августдаги

383-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасидаги топонимик объектларга

ном бериш масалаларини мувофиқлаштирувчи

Республика комиссияси тўғрисида

НИЗОМ


1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги табиий-жуғрофий ва бошқа топонимик объектларга ном бериш ҳамда илгари берилган номларни ўзгартириш ишларини тартибга солиш;

халқимизнинг қадимий ўтмиши ва қадриятлари билан боғлиқ жойларнинг тарихий номларини муҳофаза этиш, уларнинг асоссиз равишда ўзгартирилишининг олдини олиш;

жой ва объектларнинг тарихий-миллий анъаналаримизга, миллий тафаккур ва маънавиятимизга ёт бўлган номларини ўзгартириш;

янги қўйилаётган жой номлари ўзбек тили топонимия қоидаларига, миллий истиқлол ғояси талабларига мос бўлишини таъминлаш;

жойларга ном беришда маҳаллийчилик, таниш-билишчилик, мансабини суиистеъмол қилиш ҳолатларига йўл қўймаслик - Ўзбекистон Республикасидаги топонимик объектларга ном бериш масалаларини мувофиқлаштирувчи Республика комиссиясининг (кейинги ўринларда матнда Комиссия деб юритилади) асосий вазифаларидир.


2. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорларига ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.


3. Комиссия ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ:

ном қўйиш таклифини киритган ташкилотлардан топонимик объектларни тавсифловчи барча зарур ҳужжатларни талаб қилиб олади;

хизмат кўрсатган одамларнинг хотираларини абадийлаштириш масалалари бўйича тегишли ҳокимият органларига тавсиялар беради, зарур бўлган ҳолларда вақтинчалик экспертлар гуруҳини тузади;

ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича барча даражадаги ижроия ҳокимият ва тегишли бошқарув идоралари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиб боради.


4. Комиссия топонимик объектларга ном бериш ва илгари қўйилган номларни ўзгартириш ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг, вазирликлар ва идораларнинг таклифларини тарихчилар, тилшунослар, меъморлар ва бошқа соҳа мутахассисларини бу ишга жалб қилган ҳолда кўриб чиқади. Комиссия ўз хулосаларини белгиланган тартибда таклиф киритган ташкилотларга, мамлакат аҳамиятига молик объектлар бўйича эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълум қилади.


5. Комиссия ном бериш ҳақидаги таклифларни кўриб чиқишда:

халқнинг тарихий-миллий анъаналари, ҳис-туйғулари, ахлоқий қадриятларини ва аҳолининг истакларини ҳисобга олади ҳамда бунда умумдавлат манфаатларидан келиб чиқади;

берилаётган янги номнинг ўзбек топонимия тизимининг талаблари ва тил қонуниятларига зид келмаслигини инобатга олади;

давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда меҳнат жамоаларининг мулоҳазаларини ўрганади.


6. Комиссия заруратга қараб ўз мажлисларини ўтказади ва қарорларини баён шаклида расмийлаштиради. Комиссия аъзоларининг ярмидан кўпи қатнашган комиссия мажлиси қарор қабул қилишга ваколатли ҳисобланади. Қарор қабул қилиниши учун мажлисда қатнашаётган комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми уни маъқуллаши керак.

Айрим ҳолларда комиссия қарорлари сўров йўли билан расмийлаштирилиши мумкин.

































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск