Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳудуд /

Ўзбекистон Республикасидаги топонимик объектларга ном бериш масалаларини мувофиқлаштирувчи Республика комиссияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 31.05.1996 й. 203-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 31 майдаги

203-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасидаги топонимик

объектларга ном бериш масалаларини

мувофиқлаштирувчи Республика

комиссмяси тўғрисида

НИЗОМ


1. Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудидаги табиий-жўғрофий ва бошқа топонимик объектларга ном қўйиш, илгари берилган номларни ўзгартириш масалаларини тартибга солиб бориш, бу ишда суиистеъмолчиликка, таниш-билишчиликка ва бошқа тарздаги бузилишларга йўл қўймаслик чораларини кўриш, мамлакатимиз халқларининг тарихи ва анъаналари билан боғлиқ топонимларни муҳофаза этиш чораларини кўриш топонимик объектларга ном бериш масалаларини мувофиқлаштирувчи Республика комиссиясининг асосий вазифаларидир.


2. Комиссия амалдаги қонун ҳужжатлари ва Ҳукумат қарорлари асосида иш олиб боради.


3. Комиссия ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ:

ном қўйиш таклифини киритган ташкилотлардан топонимик объектларни тавсифловчи ҳамма керакли ҳужжатларни талаб қилиб олади;

машҳур кишиларнинг хотираларини абадийлаштириш масалалари бўйича тегишли ҳокимият органларига тавсиялар беради, зарур бўлган ҳолларда вақтинчалик экспертлар гуруҳини тузади;

ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича барча даражадаги ижроия ҳокимият ва тегишли бошқарув идоралари раҳбарларининг хисоботларини эшитиб боради.


4. Комиссия топонимик объектларга кишиларнинг номларини бериш ва илгари машҳур кишилар шарафига қўйилган номларни ўзгартириш ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раёсати, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг, вазирликлар ва идораларнинг таклифларини тарихчилар, тилшунослар, меъморлар ва бошқа соҳа мутахассисларини бу ишга жалб қилган ҳолда кўриб чиқади. Комиссия ўз хулосаларини белгиланган тартибда таклиф киритган ташкилотларга, мамлакат аҳамиятига молик объектлар бўйича эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълум қилади,


5. Ном бериш ҳақидаги таклифларни кўриб чиқишда комиссия:

халқнинг тарихий-миллий анъаналари, ҳис-туйғулари, ахлоқий қадриятларини ва аҳолининг истакларини ҳисобга олади ҳамда бунда умумдавлат манфаатларидан келиб чиқади;

берилаётган янги номнинг ўзбек топонимия тизимининг талаблари ва тил қонуниятларига зид келмаслигини кўриб чиқади;

давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда меҳнат жамоаларининг мулоҳазаларини ўрганади;

номини бериш тавсия этилаётган кишининг мамлакат халқи олдидаги улкан хизматлари, номи қўйилаётган жойга ва соҳага алоқаси, уни бунёд этиш ёки ривожлантиришга қўшган ҳиссасини ҳисобга олади.


6. Комиссия заруратга қараб ўз мажлисларини ўтказиб туради ва қарорларини баён шаклида расмийлаштиради. Комиссия аъзоларининг ярмидан кўпи қатнашган комиссия мажлиси қарор қабул қилишга ваколатли ҳисобланади. Қарор қабул қилиш учун мажлисда қатнашаётган комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми уни маъқуллаши керак.

Айрим ҳолларда комиссия қарорлари сўров йўли билан расмийлаштирилиши мумкин.





























Время: 0.0317
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск