ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Тиббиёт муассасалари /

Хизмат кўрсатиладиган аҳоли сонини ҳисобга олган ҳолда марказий туман (шаҳар) шифохоналарининг койкалар фондини аниқлашнинг ҳамда касалликларнинг йўналишлари бўйича профилли койкалар диапазонини белгилашнинг норматив методи тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 21.04.2015 й. 95-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 21 апрелдаги

95-сон қарорига

ИЛОВА



Хизмат кўрсатиладиган аҳоли сонини ҳисобга

олган ҳолда марказий туман (шаҳар) шифохоналарининг

койкалар фондини аниқлашнинг ҳамда касалликларнинг

йўналишлари бўйича профилли койкалар диапазонини

белгилашнинг норматив методи тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом хизмат кўрсатиладиган аҳоли сонини ҳисобга олган ҳолда марказий туман (шаҳар) шифохоналарининг койкалар фондини аниқлашнинг ҳамда профилли койкалар диапазонини белгилашнинг норматив методи тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомнинг амал қилиши Бухоро, Самарқанд ва Тошкент вилоятларининг марказий туман (шаҳар) шифохоналарига (кейинги ўринларда МТШШ деб аталади) эксперимент тариқасида татбиқ этилади.

Ушбу Низомнинг амал қилиши пулли асосда тиббий хизматлар кўрсатишдан олинадиган бюджетдан ташқари тушумлар ҳисобига таъминланадиган МТШШнинг койкалар фондини шакллантиришга татбиқ этилмайди.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


койкалар фонди - умуман МТШШ бўйича ҳам, профиллар (ёки шаҳар, туманнинг барча жами тиббиёт ташкилотлари) бўйича ҳам стационар тиббий ёрдам кўрсатадиган тиббиёт ташкилотларидаги (реанимация койкаларидан ташқари) сметадаги койкалар сони;


койкалардан бир йилдаги фойдаланиш нормативи - койкаларнинг бир йилда банд бўладиган кунларининг чекланган сонини белгиловчи кўрсаткич;


беморнинг койкада бўладиган кунларининг ўртача сони - койканинг бир нафар бемор томонидан ўртача банд бўлишини характерловчи кўрсаткич;


стационарда даволанган беморлар сони - ушбу тиббиёт ташкилотида ҳисобот даврида жойлаштирилган беморларнинг умумий сонини аниқловчи кўрсаткич;


профилли койкалар - профиллар бўйича касалликларнинг асосий гуруҳларига кўра беморларни жойлаштириш учун мўлжалланган койкалар.



II. КАСАЛЛИКЛАРНИНГ ЙЎНАЛИШЛАРИ БЎЙИЧА

КОЙКАЛАР ФОНДИНИ ҲИСОБЛАШ ВА ПРОФИЛЛИ

КОЙКАЛАР ДИАПАЗОНИНИ БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ


4. Келгуси йил учун МТШШнинг койкалар фондини аниқлашнинг норматив методида қуйидагилардан фойдаланилади:

МТШШнинг ҳисобот даврида (йилида) койкалар фондидан фойдаланиш, профиллар бўйича кўрсатилган стационар тиббий ёрдамнинг аниқ ҳажми тўғрисидаги, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси раҳбари томонидан тасдиқланган ҳисобот маълумотлари;

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси органларининг туман (шаҳар) аҳолисининг сони ҳамда жинси ва ёши бўйича таркиби тўғрисидаги маълумотлари.


5. МТШШнинг койкалар фондини аниқлаш қуйидаги изчиллик бўйича амалга оширилади:

МТШШнинг профилли койкалари сонининг ҳисоби;

профилли койкаларнинг ҳисобланган сонидан келиб чиққан ҳолда умуман МТШШ бўйича койкалар фондининг ҳисоби.

Келгуси йил учун МТШШнинг ҳисоблаб чиқилган койкалар фондининг таркиби ушбу Низомнинг 1-иловасига* мувофиқ намунавий шакл бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тасдиқлаш учун тақдим этилади.


6. МТШШнинг профилли койкалари сонини ҳисоблаш хизмат кўрсатиладиган аҳоли сонидан, беморни жойлаштириш коэффициентидан, беморнинг койкада бўлган ўртача вақтидан, шунингдек тегишли профилдаги койкадан фойдаланишнинг бир йилдаги нормативидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

Келгуси йил учун МТШШнинг профилли койкалари сони қуйидаги формула бўйича аниқланади:

Фпк =

Чон х Кгб х Псд

, бунда:

Нкд х 1000

          

Фпк - келгуси йил учун профилли койкаларнинг ҳисоблаб чиқилган сони;

Чон - режалаштирилаётган йилнинг 1 январигача хизмат кўрсатиладиган аҳолининг (шаҳар/туман) статистика органлари томонидан тасдиқланган сони;

Пед - ҳисобот йилида тегишли профилдаги битта койкада беморнинг бўладиган кунларининг ўртача сони;

Нкд - тегишли профилдаги койкадан бир йилдаги фойдаланиш нормативи (ушбу Низомга 2-иловага* мувофиқ аниқланади);

Кгб - хизмат кўрсатиладиган ҳар 1000 нафар киши ҳисобига беморларни жойлаштириш даражаси кўрсаткичи қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқилади:

Кгб =

Пбп

х 1000, бунда:

Чон

          

Пбп - тегишли профил бўйича ҳисобот даврида даволанган беморлар сони.


7. Умуман МТШШ бўйича койкалар фондининг ҳисоби қуйидаги формула бўйича аниқланади:


Фок = Фпк1 + Фпк2 + ФпкN, бунда:


Фок - умуман МТШШ бўйича койкаларнинг ҳисоблаб чиқилган сони;

Фпк1, Фпк2, ФпкN, - келгуси йил учун профилли койкаларнинг ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган формула бўйича ҳисоблаб чиқиладиган сони.

Марказий шаҳар шифохонасининг койкалар фондини ҳисоблаб чиқишга мисол ушбу Низомнинг 3-иловасида* келтирилган.


8. Таъмирлаш-қуриш ишларининг амалга оширилиши сабабли бир ойдан кўп вақтда койкалардан фойдаланилмаган (бўш турган) ҳолатларда, МТШШнинг койкалар фондини ҳисоблаб чиқишда ушбу фойдаланиш вақти койканинг бир йилдаги фойдаланиш нормативларидан чиқариб ташланади.



III. МАРКАЗИЙ ТУМАН (ШАҲАР) ШИФОХОНАСИНИНГ

ПРОФИЛЛИ БЎЛИМЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


9. МТШШнинг профилли бўлимлари койкаларнинг қуйидаги минимал сони мавжуд бўлган тақдирда ташкил этилади:

режали жарроҳлик (жарроҳлик, офтальмология, ЛОР) ва туғруқ (гинекология, ҳомиладорлар патологияси) бўлими - камида 15 та койка мавжуд бўлганда;

терапия (терапия, кардиология, неврология, эндокринология), болалар ва юқумли касалликлар бўлими - камида 20 та койка мавжуд бўлганда.

Бунда ҳар қайси профилдаги бўлимда койкаларнинг чекланган сони 40 тадан ошмаслиги керак.

Бир профилдаги койкалар 40 та ва ундан кўп бўлган тақдирда, ҳар бир бўлимда камида 20 та койка бўлишини ҳисобга олган ҳолда, бир профилдаги иккита ва ундан кўп бўлимлар ташкил этилишига йўл қўйилади.


10. Профилли койкалар сонини ҳисоблаб чиқишда якуний рақамлар қуйидаги тартибда 5 (беш)гача йириклаштирилади ёки 0 (ноль)гача чиқариб ташланади:

1 ва 2 якуний рақамлари 0 гача чиқариб ташланади;

3 ва 4 рақамлари 5 рақамигача етказилади;

6 ва 7 рақамлари 5 рақамигача чиқариб ташланади;

8 ва 9 рақамлари кейинги ўн сонигача етказилади.


11. Тўлиқ ҳажмдаги шошилинч ёрдамни таъминлаш, шунингдек терапия, педиатрия ва туғруққа ёрдам бериш профилидаги бўлимларнинг фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадида, аҳоли сонидан ва ҳисоблаб чиқиш натижаларидан қатъи назар, ҳар бир бўлимда камида 15 та койка бўлиши керак.

Қурилма ва жиҳозлашнинг алоҳида элементлари мавжуд бўлишини талаб қиладиган алоҳида нозология шакллари бўйича изоляторлар ташкил этилишини ҳисобга олган ҳолда юқумли касалликлар койкалари сони, аҳоли сонидан ва ҳисоблаб чиқиш натижаларидан қатъи назар, камида 20 та бўлиши керак.


12. МТШШ раҳбари касалликларнинг турларига ва аҳоли эҳтиёжига кўра, МТШШнинг умумий фонди доирасида бўлимлардаги койкалар сонини кўпайтириш ёки камайтириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига таклифлар киритишга ҳақлидир.


13. МТШШнинг койкалар фондини ҳисоблашда вилоятдаги барча МТШШнинг койкалари жами сонининг келгуси давр бошидаги сонидан оширилишига йўл қўйилмайди.


14. Истисно ҳолатларда, МТШШнинг географик жойлашишига, туман (шаҳар)нинг маҳаллий шароитларига кўра, шошилинч тиббий ёрдам бўлимларининг койкаларни кўпайтиришга (80 тадан кўп) эҳтиёжини аниқлашда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда, ушбу бўлимлар базасида, МТШШ бўлинмасининг мақомини сақлаб қолган ҳолда, алоҳида юридик шахслар тарзида шошилинч тиббий ёрдам хизмати муассасаларини ташкил этишга ҳақлидир.


15. МТШШда анестезиология, реанимация ва интенсив терапия бўлимларини (палаталарини) ташкил этиш ёки ёпиш, шунингдек улардаги сметадагидан ташқари койкалар сонини белгилаш масалалари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан регламентланади.



IV. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


16. Ушбу Низом нормаларини ҳисобга олган ҳолда, койкалар фондини аниқлаш учун ҳар бир марказий туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасида ташкилий-методик бўлим мудиридан, барча профилли бўлимлар мудирларидан, туман (шаҳар) санитария-эпидемиология назорати хизмати раҳбаридан ва туман (шаҳар) молия органи ходимидан иборат бўладиган махсус ишчи гуруҳлар ташкил этилади.

Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси бошлиғи - МТШШ раҳбари махсус ишчи гуруҳнинг раҳбари ҳисобланади.


17. Қуйидагилар махсус ишчи гуруҳнинг вазифалари ҳисобланади:

аҳолининг шифохонага жойлаштиришга бўлган эҳтиёжига тўғридан-тўғри ёки бевосита таъсир кўрсатадиган ўзаро боғлиқ омилларни ўрганиш ва баҳолаш;

минтақа бўйича МТШШнинг койкалар фондини белгилаш нормативини ҳисоблашда ҳисоблашнинг тасдиқланган нормативларига риоя этиш;

бўлимларнинг профиллари бўйича зарур койкалар фондини ҳисоблаб чиқиш ва МТШШнинг койкалар фонди таркибини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тасдиқлаш учун вазирлик белгилайдиган муддатларда киритиш.


18. МТШШнинг зарур койкалар фондини аниқлаш ва профилли койкалари диапазонини белгилаш нормативларига риоя этилиши учун туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси раҳбари жавоб беради.

МТШШнинг зарур койкалар фондини норматив бўйича ҳисоблаб чиқишда ва профилли койкалари диапазонини белгилашда фойдаланиладиган тақдим этиладиган дастлабки маълумотларнинг ишончлилиги учун МТШШнинг ташкилий-методик бўлими мудири жавоб беради.


19. Хизмат кўрсатиладиган аҳоли сонини ҳисобга олган ҳолда, касалликларнинг йўналишлари бўйича профилли койкалар диапазони белгиланишини назарда тутувчи МТШШнинг койкалар фонди нормативларини кўриб чиқиш ва аниқлаш, шунингдек нормативлар маълумотларини тасдиқлаш учун киритиш махсус ишчи гуруҳнинг протокол қарори билан расмийлаштирилади.



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 27 апрель, 16-сон, 196-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 4-сон, 30-модда















































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск