Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат унвонлари ва мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш /

"1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 60 йиллиги" юбилей медалини ва пул мукофотини топшириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.04.2005 й. 102-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 15 апрелдаги

102-сон қарорига

ИЛОВА



"1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушидаги

Ғалабанинг 60 йиллиги" юбилей медалини ва пул

мукофотини топшириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ



1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 60 йиллиги нишонланиши муносабати билан 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва ногиронларини мукофотлаш тўғрисида" 2005 йил 6 апрелдаги ПФ-3593-сон Фармонини (кейинги ўринларда - Фармон деб юритилади) бажариш юзасидан ишлаб чиқилган.


2. Фармоннинг 1-бандига мувофиқ Иккинчи жаҳон уруши даврида ҳарбий қисмларда, штабларда ва ҳаракатдаги армия таркибига кирган муассасаларда ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчилар ва ногиронлар, шунингдек уларга тенглаштирилган:

а) 1941 йил 22 июндан 1945 йил 9 майгача қирувчи батальонлар, аҳолини ҳимоя қилиш взводлари ва отрядлари таркибида собиқ СССР ҳудудида жанговар ҳаракатларда иштирок этган шахслар;

б) Иккинчи жаҳон уруши йилларида партизан отрядлари ва қўшилмаларида ёхуд яширин ҳаракатларда бўлган шахслар;

в) Ватан уруши йилларида ҳаракатдаги армия таркибида ёки жанговар ҳаракатлар районларида хизматни ўтаган собиқ СССР Ички ишлар вазирлиги органлари ҳамда Давлат хавфсизлик қўмитаси органларининг бошлиқлар ва оддий аскарлар таркибига кирган шахслар;

г) уруш даврида ҳаракатдаги армия ҳамда флот қисмлари ва бўлинмалари таркибида балоғат ёшига етгунга қадар полк ўғли ёки юнга сифатида бўлган шахслар;

д) фронт яқинидаги темир йўл участкалари, уруш йилларида жанговар ҳаракатлар районларида мудофаа иншоотлари, ҳарбий-денгиз базалари, аэродромлар ва бошқа ҳарбий объектлар қурилиши ишларида қатнашган ходимлар;

е) ҳаракатдаги армия таркибида ёлланиб ишлаган шахслар;

ж) Иккинчи жаҳон уруши даврида фашистларнинг концлагерларида (гетто ва бошқа мажбурий сақлаш жойларида) бўлган шахслар (тутқунлар, шу жумладан болалар);

з) Ленинград шаҳри қамали даврида шаҳар корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида ишлаган ва "Ленинград мудофааси учун" медали билан тақдирланган, шунингдек "Қамалдаги Ленинградда яшаганга" нишони билан тақдирланган шахслар юбилей медали ва пул мукофоти билан тақдирланиш ҳуқуқига эга.


3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, МХХ Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси, Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий органлари мудофаа ишлари ҳудудий органларига мазкур Низомнинг 2-бандида санаб ўтилган уруш фахрийларининг рўйхатини тақдим этадилар.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тақдим этилган рўйхатларга мувофиқ медалларнинг зарур миқдорини минтақалар бўйича тақсимлайди.


4. Мукофотланувчилар рўйхати уларнинг фронтларда жанговар ҳаракатларда қатнашганлигини, уруш йилларида Қуролли кучларда хизмат қилганлигини, концлагерда бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, шунингдек мукофотлаш ҳужжатлари, уруш қатнашчиси гувоҳномалари асосида тузилади.

Юқорида кўрсатиб ўтилган идораларнинг ҳар бири ўзларининг ҳисобида турган ногиронлар ва уруш қатнашчилари бўйича рўйхат тузадилар.


5. Юбилей медали ва пул мукофоти билан мукофотланувчилар рўйхатига:

Фармон чиққунга қадар вафот этган шахслар;

Ўзбекистон Республикасида яшовчи, лекин бошқа мамлакатлар ҳисобига пенсия олувчи шахслар киритилмайди.

Юбилей медали ва пул мукофоти олиш ҳуқуқига Фармон чиққан кунда эга бўлган шахс вафот этган тақдирда медаль ва пул мукофоти оила аъзоларига топширилади.


6. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги органлари ҳисобида турган Иккинчи жаҳон уруши ногиронлари ва қатнашчилари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар бўйича:

туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан юбилей медаллари топшириш юзасидан 2 (икки) нусхадан рўйхат тузилади ҳамда бир нусхадан туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимларига ва ҳокимликларга тақдим этилади;

пул мукофотлари билан мукофотланадиганлар рўйхати туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан 20 (йигирма) минг сўм суммаси кўрсатилган ҳолда 2 (икки) нусхада тузилади. Ушбу рўйхатларнинг бир нусхаси туман (шаҳар) алоқа узелига берилади, иккинчи нусхаси эса туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимида қолади.

Туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимлари мукофотланадиганлар сони тўғрисидаги маълумотларни Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаларига берадилар, улар ўз навбатида маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига берадилар.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига мукофотланадиганлар тўғрисидаги маълумотларни минтақалар бўйича тақдим этади.

Пул мукофотларини тўлашни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари билан ўзаро ҳисоб-китоб қилган ҳолда республика бюджетидан маблағлар ажратади. Улар ўз навбатида қуйи шаҳар ва туман бюджетларига маблағлар ажратади, улардан маблағлар туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимларига ажратилади, кейинчалик маблағлар "Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамиятининг алоқа узелларига ўтказилади.

Тўлов амалга оширилгандан кейин алоқа узеллари туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимларига амалда тўланган пул мукофотлари реестрлари билан ҳисобот тақдим этадилар, улар ўз навбатида молия органларига ҳисобот берадилар.


7. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитаси орқали пенсия олувчи, мазкур Низомга 2-бандида кўрсатилган шахсларга пул мукофотлари тўлаш тегишли вазирликлар ва идораларнинг таркибий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.


8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига пул мукофотларини тўлаш учун туман (шаҳар) алоқа узелларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасининг тегишли бўлинмаларини нақд пул билан ўз вақтида таъминлаш чора-тадбирларини кўради.


9. Иккинчи жаҳон уруши ногиронлари ва қатнашчиларига медаллар ва пул мукофотларини Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан топшириш тантанали вазиятда, маҳаллий ҳарбий бошқарув органлари, уруш ва меҳнат фахрийлари кенгашлари вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири, Ички ишлар вазири, Миллий хавфсизлик хизмати раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқарғи Кенгеси Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари томонидан амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 15-16-сон, 115-модда.





























Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск