Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 02.05.2008 й. 82-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 2 майдаги

82-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар

бошқармаси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси (кейинги ўринларда Бошқарма деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида" 2008 йил 9 апрелдаги ПҚ-834-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган.

Бошқарма Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва халқаро шартномалар, стратегик муҳим инвестиция ва ташқи савдо шартномалари (контрактлар) лойиҳаларини ҳуқуқий жиҳатдан ишлаб чиқиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, унинг Раёсати, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати фаолиятини таъминлайди, шунингдек уларнинг бажарилишини назорат қилади ва мониторинг олиб боради.


2. Бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.


3. Бошқарма ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.

Бошқарма Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчисига бўйсунади.


4. Бошқарма ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўмиталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.



II. БОШҚАРМАНИНГ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


5. Қуйидагилар Бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама ҳуқуқий эскпертизадан ўтказилишини ташкил этиш, қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қонун лойиҳалари иш режаларини ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан киритилган қонун лойиҳалари ва бошқа масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва уларнинг қўмиталари билан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;

халқаро шартномалар лойиҳалари ва халқаро шартномаларни имзолаш, уларга қўшилиш, уларни ратификация қилиш ва тасдиқлашнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги таклифлар лойиҳаларини эксперт жиҳатдан пухта ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этиш;

стратегик муҳим инвестиция ва ташқи савдо шартномалари (контрактлар)ни тайёрлашда Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларига риоя қилинишини ва ташқи иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташрифлари, шунингдек хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари давомида имзоланган инвестиция ва ташқи савдо шартномалари амалга оширилишининг туркумланган маълумотлар банкини шакллантириш ва мониторинг олиб бориш.


6. Бошқарма ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказишни ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари лойиҳалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Макамасининг қарорлари лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказади ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек қонунчилик техникаси қоидалари талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар тайёрлайди;

қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳаларини тайёрлашда қатнашади ва уларни тайёрлайди;

қонунчилик ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига мувофиқлаштириш тўғрисида, ҳуқуқий тартибга солишнинг тизимлилиги ва яхлитлигини таъминлаш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқади;

қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир таклифларни таҳлил қилади ва умумлаштиради ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси кўриб чиқиши учун киритади;

қонунчилик ҳужжатларининг тизимли ҳисоб-китобини юритади, қонун ҳужжатлари бўйича маълумотнома ишларини ташкил этади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари, бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда белгиланган тартибда Ҳукумат қарорларини талқин қилиш ва қўллаш бўйича тушунтиришларни тайёрлайди ва уларни тайёрлашда иштирок этади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси кўриб чиқиши учун киритади;

қонунчилик ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари бошчилик қиладиган Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар қарорлари лойиҳаларини тайёрлашда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, унинг ўринбосарларига, Ижро этувчи аппарат бошқарувчисига ва Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппаратининг таркибий бўлинмаларига ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатлар беради;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати таркибий бўлинмаларини, унинг мутахассисларини норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари, шунингдек қонун ҳужжатлари бўйича маълумотнома материаллар билан таъминлашни яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни кўради;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишлар материалларини тайёрлашда ва қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда иштирок этади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси буйруқлари лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати фаолияти билан боғлиқ ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлашда иштирок этади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Умумий бўлими билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўпламини нашр этишга тайёрлайди;

фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал қилиш бўйича таклифларни тайёрлайди, ушбу мурожаатларни кўриб чиқиш ва чора кўриш учун давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, фуқароларни қабул қилади;

б) Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш ишларини ташкил қилиш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, бошқа органлар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати таркибий бўлинмалари билан биргаликда Бош вазирнинг кўриб чиқиши учун Ҳукуматнинг қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш ишлари режаси лойиҳаларини киритади;

Ҳукуматнинг қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш ишлари режасининг бажарилиши мониторинги олиб борилишини, кўрсатиб ўтилган режаларнинг амалга оширилишининг ҳолати тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсатини мунтазам хабардор қилинишини ташкил этади;

Бошқарма ваколатига кирадиган масалалар бўйича қонун лойиҳаларининг ишлаб чиқилишини ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига белгиланган тартибда тақдим этилишини ташкил қилади;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари қўмиталари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан киритилган қонун лойиҳалари улар томонидан муҳокама этилишида қатнашади, тегишли қонун лойиҳалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг вакиллари фаолиятини мувофиқлаштиради;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарида қонун лойиҳаларини муҳокама этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментлари ишини мувофиқлаштиради;

в) халқаро шартномалар лойиҳалари ва халқаро шартномаларни имзолаш, уларга қўшилиш, уларни ратификация қилиш ва тасдиқлашнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги таклифлар лойиҳаларини эксперт жиҳатдан пухта ишлаб чиқилишини ташкил этиш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати тегишли таркибий бўлинмалари билан биргаликда халқаро шартномалар лойиҳалари ва халқаро шартномаларни имзолаш, уларга қўшилиш, уларни ратификация қилиш ва тасдиқлашнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалалар белгиланган тартибда эксперт жиҳатидан пухта ишлаб чиқилишини ташкил этади;

халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлаш ва келишиш масалаларида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ва бошқа вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси топшириқларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташрифлари, шунингдек хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари давомида имзоланиши лозим бўлган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари лойиҳаларини тайёрлайди, уларни тайёрлашда иштирок этади;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ёки унинг ўринбосарлари топшириғига кўра Бошқармага тегишли соҳага кирадиган масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари раҳбарлик қиладиган ҳукуматлараро комиссиялар ва қўмиталар мажлисларида иштирок этади;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тайёрлаш ва тузиш масалалари бўйича хорижий давлатлар ҳукуматлари, халқаро ташкилотлар вакиллари билан ўтказиладиган музокараларда иштирок этади;

г) стратегик муҳим инвестиция ва ташқи савдо шартномалари (контрактлар)ни тайёрлашда Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларига риоя қилинишини ва ташқи иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг тегишли таркибий бўлинмалари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси иқтисодий манфаатларига риоя қилинишини ва ташқи савдо хавфсизлигини таъминлаш мақсадида стратегик муҳим инвестиция ва ташқи савдо шартномалари (контактлар) лойиҳалари белгиланган тартибда эксперт жиҳатидан пухта ишлаб чиқилишини ва хулосалар тайёрланишини ташкил қилади;

стратегик муҳим инвестиция ва ташқи савдо шартномалари (контрактлар) лойиҳаларини тайёрлаш ва келишишда Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларига ва ташқи иқтисодий хавфсизлигига риоя қилинишини таъминлаш масалаларида тегишли вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси топшириқларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташрифлари, шунингдек хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари давомида имзоланиши лозим бўлган инвестиция ва ташқи савдо шартномалари (контрактлар) лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этади;

стратегик муҳим инвестиция ва ташқи савдо шартномалари (контрактлар)ни тайёрлаш ва имзолаш масалалари бўйича хорижий давлатлар ҳукуматлари, фирмалар, компаниялар ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар, халқаро ташкилотлар вакиллари билан ўтказиладиган музокараларда иштирок этади;

д) Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, инвестиция ва ташқи савдо шартномаларининг туркумлаштирилган маълумотлар банкини шакллантириш ва юритиш ҳамда амалга оширилиши мониторингини олиб бориш соҳасида;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташрифлари, шунингдек хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари давомида имзоланган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, инвестиция ва ташқи савдо шартномалари (контрактлар)ни бажариш масалалари бўйича ахборотларни тўплайди, умумлаштиради ва таҳлил қилади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташрифлари, шунингдек хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари давомида имзоланган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, инвестиция ва ташқи савдо шартномалари (контрактлар)нинг туркумлаштирилган маълумотлар банкини шакллантиришни, юритишни ва мунтазам равишда янгилаб боришни таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташрифлари, шунингдек хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари давомида имзоланган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, инвестиция ва ташқи савдо шартномалари (контактлар) бўйича мажбуриятларни бажаришнинг ҳолати тўғрисида туркумлаштирилган маълумотлар банкини ва таҳлилий базани шакллантириш масалаларида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

"Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташрифлари, шунингдек хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари давомида имзоланган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, инвестиция ва ташқи савдо шартномалари (контрактлар)нинг амалга оширилиши мониторинги олиб борилишини ташкил қилади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташрифи, шунингдек хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари давомида имзоланган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, инвестиция ва ташқи савдо шартномалари (контрактлар)ни бажариш масалалари бўйича таҳлилий ва маълумотнома материалларни тайёрлайди.

Бошқарма белгиланган тартибда ўзига юкланган бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.



III. БОШҚАРМАНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


7. Бошқарма ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш ва сўраш;

тегишли материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тайёрлаш мақсадида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчисининг топшириғига кўра давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа ташкилотларнинг мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;

зарурат бўлганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш, ушбу мақсадларда ишчи гуруҳлар ташкил этиш;

зарурат бўлганда "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талаблари бузилган ҳолда тушган ҳужжатларни қайтариб юбориш.


8. Бошқарма:

ўзига юкланган вазифа ва функцияларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши учун;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари кўриб чиқиши, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қабул қилиши учун тайёрланадиган ва киритиладиган қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ҳуқуқий экспертизасининг комплекслилиги ва сифати учун;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий давлатларга ташрифлари, шунингдек хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари давомида имзоланган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, шунингдек стратегик муҳим инвестиция ва ташқи савдо шартномалари (контрактлар)нинг бажарилиши ва мониторингини олиб бориш таъминланиши учун;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомининг таъминланиши учун жавоб беради.



IV. БОШҚАРМАНИНГ ТУЗИЛМАСИ


9. Бошқарма таркибига ҳуқуқий экспертиза бўлими ҳамда халқаро шартномаларни экспертизадан ўтказиш ва уларнинг амалга оширилиши мониторинги бўлими киради.

Бошқарма тузилмаси Бошқарма бошлиғи, ҳуқуқий экспертиза бўлими мудири, халқаро шартномаларни экспертизадан ўтказиш ва уларнинг амалга оширилиши мониторинги бўлими мудири, халқаро шартномаларни экспертизадан ўтказиш ва уларнинг амалга оширилиши мониторинги бўлими мудирининг икки нафар ўринбосари, тегишли масалалар бўйича бош ва етакчи мутахассислар, шунингдек икки нафар инспектордан иборат бўлади.

Бошқарма тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.


10. Бошқарма ишларига бошлиқ раҳбарлик қилади.


11. Бошқарма бошлиғи, бўлимлар мудирлари, бўлим мудири ўринбосарлари ва мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.



V. БОШҚАРМА

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


12. Бошқарма ишлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича Йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Бошқарманинг иш режалари, бошлиқнинг, бўлимлар мудирлари, бўлим мудирининг ўринбосарлари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.

Бошқарманинг иш режалари ва Бошқарма бошлиғининг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси томонидан тасдиқланади.

Бўлим мудирлари, бўлим мудири ўринбосарлари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари Бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланади.


13. Бошқарма бошлиғи:

Бошқармага бевосита раҳбарликни амалга оширади, бўлимлар мудирлари, бўлим мудири ўринбосарлари ва мутахассислар ишини ташкил қилади ва Бошқармага юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши, ижро интизомининг ҳолати учун шахсан жавоб беради;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама ҳуқуқий эскпертизадан ўтказиш ташкил этилишини, шунингдек Бошқарма соҳасига кирувчи масалалар бўйича қонун ҳужжатлари лойиҳалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳалари тайёрланишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш иш режаларини ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан киритилган қонун лойиҳалари ва бошқа масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва уларнинг қўмиталари билан ўзаро ҳамкорликни ташкил қилади;

халқаро шартномалар лойиҳалари ва халқаро шартномаларни имзолаш, уларга қўшилиш, уларни ратификация қилиш ва тасдиқлашнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги таклифлар лойиҳалари эксперт жиҳатдан пухта ишлаб чиқилишини таъминлайди, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этади;

стратегик муҳим инвестиция ва ташқи савдо шартномалари (контрактлар)ни тайёрлашда Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларига риоя қилинишини ва ташқи савдо хавфсизлигини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий давлатларга ташрифлари, шунингдек хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари давомида имзоланган инвестиция ва ташқи савдо шартномалари амалга оширилишининг туркумланган маълумотлар банки шакллантирилишини ва мониторинг олиб борилишини ташкил қилади;

Бошқарманинг юритиши соҳасига кирадиган масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда қатнашади;

улар бўйича республика Ҳукумати қарори талаб этилмайдиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига келиб тушган ҳужжатларни давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органларига кўриб чиқиш учун юборади;

тасдиқланган тузилма ва штат жадвалига мувофиқ лавозимга тавсия этиладиган номзодлар бўйича таклифларни Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири кўриб чиқиши учун киритади, таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва мутахассисларнинг касб даражасини ва иш малакасини ошириш чораларини кўради, шунингдек уларни рағбатлантириш ёки жазолаш бўйича таклифлар киритади;

Бошқарманинг бўлим мудирлари, бўлим мудири ўринбосарлари ва мутахассислари ўртасида вазифалар тақсимоти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси томонидан тасдиқланиши учун киритади;

Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратида амал қиладиган Йўриқномага мувофиқ иш юритилишини таъминлайди;

чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.


14. Бошқарма бошлиғи вақтинча бўлмаган тақдирда унинг вазифасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси томонидан белгиланадиган бўлим мудирларидан бири бажаради.


15. Бўлим мудири ўзига биркитилган масалалар юзасидан:

бўлимга бевосита раҳбарлик қилади ва Бошқарма зиммасига юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши ва бўлимдаги ижро интизоми ҳолати учун шахсан жавоб беради;

материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини ва тайёрланишини ташкил этади, кўрсатиб ўтилган лойиҳаларга виза қўяди ва улар юзасидан эксперт хулосаларни имзолайди;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, халқаро шартномалар, стратегик муҳим инвестиция шартномалари ва ташқи савдо шартномалари (контрактлар) лойиҳаларини тайёрлашда ва экспертизадан ўтказишда бевосита қатнашади, улар бўйича тегишли таҳлилий ва маълумотнома материаллар, эксперт хулосалар тайёрланишини таъминлайди;

тегишли масалалар бўйича туркумлаштирилган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда янгилаб турилишини назорат қилади;

материаллар тўғрисида Бошқарма бошлиғига, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, унинг ўринбосарларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчисига ахборот беради;

республиканинг қонунчилигини янада такомиллаштириш, шунингдек қонунчиликнинг тегишли соҳаларидаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва Бошқарма бошлиғига тақдим этади;

ўзи юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ҳамда ташкилий қўмиталар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси томонидан ўтказиладиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари билан йиғилишлар ўтказади;

Бошқарма бошлиғининг топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;

Бошқарма бошлиғига тегишли мутахассислар ўртасида вазифаларни тақсимлаш бўйича таклифлар киритади;

мутахассисларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, малакасини ошириш, рағбатлантириш ва уларга жазолар бериш тўғрисида Бошқарма бошлиғига таклифлар тақдим этади.

Ҳуқуқий экспертиза бўлими мудири вақтинча бўлмаган тақдирда унинг вазифасини Бошқарма бошлиғи томонидан белгиланадиган бўлимнинг бош мутахассисларидан бири бажаради.

Халқаро шартномаларни экспертизадан ўтказиш ва уларнинг амалга оширилиши мониторинги бўлими мудири вақтинча бўлмаган тақдирда унинг вазифасини Бошқарма бошлиғи томонидан белгиланадиган бўлим мудирининг ўринбосарларидан бири бажаради.


16. Бўлим мудирининг ўринбосари ўзига биркитилган масалалар юзасидан:

тегишли мутахассисларга бевосита раҳбарлик қилади ва Бошқармага юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида эксперт жиҳатдан пухта ишлаб чиқилиши ва тайёрланишини ташкил этади, топшириқларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлайди;

тегишли масалалар бўйича туркумлаштирилган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда янгилаб турилишини назорат қилади;

материаллар тўғрисида бўлим мудирига, Бошқарма бошлиғига шунингдек, белгиланган тартибда, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, унинг ўринбосарларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчисига ахборот беради;

республиканинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш, шунингдек қонунчиликнинг тегишли соҳаларидаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва бўлим мудирига, Бошқарма бошлиғига тақдим этади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ҳамда ташкилий қўмиталар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси томонидан ўтказиладиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари билан йиғилишлар ўтказади;

Бошқарма бошлиғининг топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.


17. Бошқарманинг бош мутахассиси ўзига биркитилган масалалар бўйича:

материалларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, Бошқарма бошлиғи, бўлим мудири (унинг ўринбосари) топшириқларини бажаради, материаллар ўз вақтида тайёрланиши, уларнинг сифатли ишлаб чиқилиши ва топшириқларнинг бажарилиши устидан назорат таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппаратининг таркибий бўлинмалари томонидан тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, халқаро шартномалар, инвестиция шартномалари ва ташқи савдо шартномалари (контрактлар) лойиҳаларини ва бошқа материалларни ўрганади, уларни эксперт жиҳатидан пухта ишлаб чиқади, улар бўйича тегишли таҳлилий ва маълумотнома материаллар, эксперт хулосалар тайёрлайди;

халқаро шартномалар, стратегик муҳим ташқи савдо ва инвестиция шартномалари (контрактлар) амалга оширилиши юзасидан мониторинг олиб боради;

халқаро шартномалар, стратегик муҳим ташқи савдо ва инвестиция шартномалари (контрактлари)нинг туркумлаштирилган маълумотлар базасини юритади, уларни мунтазам равишда янгилаб боради;

материаллар тўғрисида Бошқарма бошлиғига, бўлим мудирига (унинг ўринбосарига), шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, унинг ўринбосарларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчисига ахборот беради;

қонун ҳужжатларини ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларини талқин қилиш ва тушунтириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва Бошқарма бошлиғига, бўлим мудирига (унинг ўринбосарига) тақдим этади;

ўзига биркитилган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси томонидан ўтказиладиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;

ўзига биркитилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотларнинг вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан материалларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишларда кўриб чиқишга тайёрлаш, шунингдек ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама этиш учун йиғилишлар ўтказади.


18. Бошқарманинг етакчи мутахассиси ўзига бириктирилган масалалар юзасидан:

материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, Бошқарма бошлиғи, бўлим мудири (унинг ўринбосари) топшириқларини бажаради, материаллар ўз вақтида тайёрланиши, уларни ишлаб чиқишнинг сифати ва топшириқларнинг бажарилиши устидан назорат таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва халқаро шартномалар лойиҳаларини эксперт жиҳатдан пухта ишлаб чиқади, улар юзасидан эксперт хулосалари тайёрлайди;

материалларни Бошқарма бошлиғига, бўлим мудирига (унинг ўринбосарига), тегишли бош мутахассисга, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, унинг ўринбосарларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчисига тақдим этади;

халқаро шартномалар, стратегик муҳим ташқи савдо ва инвестиция шартномалари (контрактлар) амалга оширилиши устидан мониторинг олиб боради;

халқаро шартномалар, стратегик муҳим ташқи савдо ва инвестиция шартномалари (контрактлар)нинг туркумлаштирилган маълумотлар базасини юритади, уларни мунтазам равишда янгилаб боради;

мутассадилик қилинадиган масалалар бўйича тегишли маълумотнома ва таҳлилий материалларни тайёрлашда қатнашади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси томонидан ўтказиладиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;

Бошқарма бошлиғи, бўлим мудири (унинг ўринбосари) ёки тегишли бош мутахассис билан келишган ҳолда ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади.


19. Инспекторлар Бошқармада ва бўлимларда иш юритилишини таъминлайди, ҳужжатлар ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғма жилдларининг тайёрланишини ва архивда сақлаш учун ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзларига юкланган бошқа функцияларни бажаради.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 19-сон, 156-модда.





















































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск