язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат)/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.05.2006 й. 91-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йирик инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бюросида мақсадли дастурлар, концепциялар ва инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш ва тавсиялар тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.05.2006 й.

N 91



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЙИРИК ИНВЕСТИЦИЯ

ЛОЙИҲАЛАРИНИ ЭКСПЕРТИЗАДАН ЎТКАЗИШ

БЮРОСИДА МАҚСАДЛИ ДАСТУРЛАР, КОНЦЕПЦИЯЛАР

ВА ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИ ЭКСПЕРТИЗАДАН

ЎТКАЗИШ ВА ТАВСИЯЛАР ТАЙЁРЛАШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йирик инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бюросини ташкил этиш тўғрисида" 2006 йил 3 апрелдаги ПҚ-316-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ёки қарори, шунингдек Ҳукумат қарори билан тасдиқланиши лозим бўлган мақсадли дастурлар, концепциялар ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мумкинлиги тўғрисида қарорлар қабул қилиш учун уларни экспертизадан ўтказиш ва тавсиялар тайёрлаш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йирик инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб аталади):

иқтисодиётнинг базавий тармоқлари - нефть-газ саноати, геология, энергетика, кимё, металлургия, машинасозлик корхоналарини, шунингдек йирик объектлар ва гидротехника иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва замонавийлаштириш билан боғлиқ бўлган мақсадли дастурлар, концепциялар ва инвестиция лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 3 апрелдаги ПҚ-316-сон қарорида белгиланган баҳолаш мезонлари ва талаблар асосида экспертизадан ўтказади;

мақсадли дастурлар, концепциялар ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги ва техник жиҳатдан мумкинлиги тўғрисида белгиланган тартибда қарор қабул қилиш имконини берувчи асосланган тавсиялар тайёрлайди.


2. Бюро директори ва экспертлари лойиҳаларнинг ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши ҳамда улар юзасидан киритилган тавсияларнинг асосланганлиги учун шахсан жавоб берадилар.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йирик инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бюросида мақсадли дастурлар, концепциялар ва инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш ва тавсиялар тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 ноябрдаги 251-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 11-сон, 61-модда) билан тасдиқланган Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ қўшимча киритилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда вазирликлар ва идоралар томонидан амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бюро директори - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 22 майдаги

91-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 ноябрдаги 251-сон

қарори билан тасдиқланган Инвестиция лойиҳалари

ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш

ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган қўшимча


1-банд қуйидаги таҳрирдаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Қуйидагилар:

а) мақсадли давлат дастурлари, концепцияларга киритилган ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ёки Қарори, шунингдек Ҳукумат қарори қабул қилинишини талаб этадиган инвестиция лойиҳалари;

б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг алоҳида қарорлари асосида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар берилиши назарда тутиладиган инвестиция лойиҳалари;

в) марказлаштирилган манбалар ресурслари ҳисобига ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати остида хорижий кредитлар жалб қилинган ҳолда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари;

г) маҳсулот тақсимотига оид битимларга мувофиқ амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда бир вақтнинг ўзида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йирик инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бюросида экспертизадан ўтказилади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 20-21-сон, 180-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 5, 33-модда.