Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Истеъмол товарлари ва савдо комплекси масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 01.12.2004 й. 561-сон қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 1 декабрдаги

561-сон қарорига

5-ИЛОВА



Истеъмол товарлари ва савдо комплекси масалалари

ахборот-таҳлил департаменти тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Истеъмол товарлари ва савдо масалалари ахборот-таҳлил департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб юритилади) Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 12 октябрдаги 475-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.


2. Департаментнинг фаолияти Вазирлар Маҳкамасини, унинг Президиумини, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси Аппаратини озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш соҳасини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш, савдо ва пулли хизматлар кўрсатиш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий материаллар билан таъминлашга йўналтирилган.


3. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.


4. Департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.

Департамент ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарига, ташкилий масалалар ва ижро интизоми масалалари бўйича эса - Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига бўйсунади.


5. Департамент ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.



II. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

а) озиқ-овқат товарларини ишлаб чиқариш ва сотиш соҳасида:

озиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;

ички истеъмол бозорини озиқ-овқат товарлари билан тўлдириш масалалари мониторингини таъминлаш ҳамда таҳлил этиш, озиқ-овқат товарларини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишдаги сифат ўзгаришларини ва уни ривожлантириш тенденцияларини баҳолаш;

озиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқариш ва сотиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини ижро этишни ташкил этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг озиқ-овқат товарларини ишлаб чиқариш ва сотиш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;

иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантиришга доир вазифаларнинг комплекс ҳал этилишини ташкил қилиш;

озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш ва сотиш соҳасида бошқарув тузилмасини такомиллаштириш, тармоққа хорижий инвестициялар ва технологияларни жалб этиш учун шарт-шароитлар яратиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;

жаҳон стандартларига жавоб берадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, тармоқ корхоналарининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш, импорт ўрнини тўлдирадиган товарлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

б) ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқариш ва сотиш соҳасида:

ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши тизимли ва комплекс ўрганилишини ташкил этиш;

ички истеъмол бозорини ноозиқ-овқат истеъмол товарлари билан тўлдириш масалалари мониторингини таъминлаш ҳамда таҳлил этиш, ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишдаги сифат ўзгаришларини ва уни ривожлантириш тенденцияларини баҳолаш;

ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқариш ва сотиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини ижро этишни ташкил қилиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқариш ва сотиш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;

иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантиришга доир вазифаларнинг комплекс ҳал этилишини ташкил этиш;

ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқариш ва сотиш соҳасида бошқарув тузилмасини такомиллаштириш, тармоққа хорижий инвестициялар ва технологияларни жалб этиш учун шарт-шароитлар яратиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

жаҳон стандартларига жавоб берадиган ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, тармоқ корхоналарининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш, импорт ўрнини тўлдирадиган товарлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

в) савдо ва пулли хизматларни ривожлантириш соҳасида:

савдо ва пулли хизматлар кўрсатиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши тизимли ва комплекс ўрганилишини ташкил этиш;

савдо ва пулли хизматлар кўрсатиш соҳаси фаолияти мониторингини таъминлаш ҳамда таҳлил этиш, савдо ва пулли хизмат кўрсатиш соҳасидаги сифат ўзгаришларини ва уни ривожлантириш тенденцияларини баҳолаш;

савдо ва пулли хизматлар кўрсатиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини ижро этишни ташкил этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг савдо ва пулли хизматлар кўрсатиш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;

бозорлар фаолиятини, ярмаркалар ва кўргазмаларнинг истеъмол товарлари қисми бўйича фаолиятини, аҳолини истеъмол товарлари билан таъминлаш ва пулли хизматлар кўрсатиш бўйича маркетинг тадқиқотларини мувофиқлаштириш;

чакана ва улгуржи савдоларни, пулли хизматлар кўрсатиш соҳасини ташкил этиш, савдо ва хизматлар кўрсатишни ташкил этишнинг янги шакллари ва методларини кенг жорий этиш, хусусий ва кичик тадбиркорликни ривожлантириш тизимларини такомиллаштириш, шунингдек савдо ва хизматлар кўрсатишнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

савдо ва пулли хизматлар кўрсатиш соҳаси учун кадрлар тайёрлашни ташкил этиш тизимларини ўрганиш ва таҳлил қилиш, мазкур соҳаларни малакали кадрлар билан таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлаш.


7. Департамент ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича ахборотларни тўплайди ва умумлаштиради;

иқтисодиётнинг тегишли тармоқларида ва ҳудудларда ишларнинг аҳволини ўрганади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг ўринбосари учун тегишли материалларни тайёрлайди;

тегишли тармоқларда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурларини шунингдек ходимларни ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш ва янада такомиллаштириш дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш мониторингини олиб боради;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарининг топшириқлари ижросини назорат қилади;

тегишли тармоқлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда янгиланишини таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши учун таҳлилий, маълумотнома материаллар ва бошқа материалларни, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқлари лойиҳаларини тайёрлайди;

Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳалари экспертизасини амалга оширади ва уларни ишлаб чиқади, улар юзасидан зарур таҳлилий ва маълумотнома материаллар тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;

материалларнинг комплекслилиги ҳамда уларни ишлаб чиқиш ва тайёрлашнинг сифати, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг топшириқлари лойиҳаларининг давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органлари, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари билан келишилиши учун жавоб беради;

Департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ташкил этади;

ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ давлат ва хўжалик бошқарувининг мутасаддилик қилинадиган органлари фаолиятини мувофиқлаштиради;

ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича ҳукуматлараро битимларни тайёрлашда қатнашади;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари бошчилик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар иши самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш учун ушбу мурожаатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, фуқароларни шахсан қабул қилишни амалга оширади;

ўзига юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.



III. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


8. Департамент ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш ва сўраш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

мутасаддилик қилинадиган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, хўжалик бошқаруви органларининг коллегиал органлари мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Бош вазир ўринбосарининг топшириғига биноан эса -давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг Департамент тасарруфидаги соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлисларида ва йиғилишларида қатнашиш;

зарурат бўлганда Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш;

зарурат бўлганда "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартиби талаблари бузилган ҳолда тушган ҳужжатларни қайтариб юбориш.

Департаментнинг зарур материаллар, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг ва Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарининг топшириқларида бошқа бажариш муддатлари белгиланмаган бўлса, Департамент томонидан белгиланган муддатларда бажарилиши керак.

9. Департамент:

ўзига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши учун;

Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва масалаларни эксперт жиҳатидан сифатли ишлаб чиқишнинг ташкил этилиши учун;

Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари ва бошқа ҳужжатларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Ҳукумат қарорлари, фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқларининг мутасаддилик қилинадиган идоралар томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилиши таъминланиши учун;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми мустаҳкамланиши учун жавоб беради.



IV. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ТУЗИЛМАСИ


10. Департаментнинг тузилмасига Департамент мудири, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш соҳасини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш; савдо ва пулли хизматлар кўрсатиш масалалари бўйича бош ва етакчи мутахассислар, шунингдек инспектор киради.

Департамент тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


11. Департамент ишларига мудир раҳбарлик қилади.


12. Департамент мудири ва мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.



V. ДЕПАРТАМЕНТ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


13. Департамент ишлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартибига, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратида иш юритиш бўйича Йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Департаментнинг чораклик иш режалари, мудир ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.

Департаментнинг чораклик иш режалари, мудирнинг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари билан келишилади ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосари томонидан тасдиқланади.

Мутахассисларнинг шахсий иш режалари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосари билан келишилади ва Департамент мудири томонидан тасдиқланади.


14. Департамент мудири:

Департаментга бевосита раҳбарликни амалга оширади, мутахассислар ишларини ташкил қилади ҳамда Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ва ижро интизомининг аҳволи учун шахсан жавоб беради;

Вазирлар Маҳкамасига киритилган Департамент мутасаддилик қиладиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ҳужжатлар лойиҳаларини ва бошқа ҳужжатларни кўриб чиқади, мазкур лойиҳаларга розилик беради ҳамда улар юзасидан эксперт хулосаларни имзолайди;

Вазирлар Маҳкамасининг ва унинг Президиумининг мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари томонидан Департамент мутасаддилик қиладиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;

Вазирлар Маҳкамасига давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан тушган, Вазирлар Маҳкамасининг қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига кўриб чиқиш учун юборади;

Департамент мутахассислари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ ишларнинг юритилишини таъминлайди;

Департаментдан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;

Департамент ишларини такомиллаштириш, ходимларнинг иш малакасини ошириш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Департамент мутахассисларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш тўғрисидаги, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларга танбеҳ бериш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари билан келишилган таклифларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарига тақдим этади.


15. Департамент мудири вақтинчалик бўлмаган тақдирда унинг вазифасини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосари томонидан белгиланадиган Департаментнинг бош мутахассисларидан бири бажаради.


16. Департаментнинг бош мутахассиси:

ўзига биркитилган масалалар бўйича материалларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, материалларнинг ўз вақтида тайёрланиши, сифатли ишлаб чиқилиши ҳамда топшириқларнинг бажарилиши устидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

ишлаб чиқилаётган қарорлар лойиҳаларини амалга оширишнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини эксперт баҳолашни амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг ўзига биркитилган масалалар бўйича топшириқлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан бажарилишини назорат қилади;

тегишли тармоқ бўйича маълумотларнинг туркумланган базасини яратилишини ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгилаб борилишини ташкил қилади;

материаллар тўғрисида Департамент мудирига, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг Раҳбарига ахборот беради;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган материалларни ўрганади, ўзига биркитилган масалалар бўйича ахборотларни умумлаштиради, зарур таҳлилий материалларни, прогнозлар ва эксперт хулосаларни тайёрлайди;

ислоҳотларни чуқурлаштириш, янада ривожлантириш, шунингдек иқтисодиётнинг тегиши тармоқларидаги ва ҳудудлардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва Департамент мудирига тақдим этади;

ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг Раҳбари ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек тайёрланаётган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилиш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;

тегишли масалалар бўйича етакчи мутахассиснинг фаолиятини назорат қилади.


17. Департаментнинг етакчи мутахассиси:

материалларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, Департамент мудири ва бош мутахассиснинг ўзига биркитилган масалалар бўйича топшириқларини бажаради, материалларнинг ўз вақтида тайёрланиши, сифатли ишлаб чиқилиши ҳамда топшириқларнинг бажарилиши устидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг ўзига биркитилган масалалар бўйича топшириқлари бажарилишининг аҳволи тўғрисидаги ахборотларни тўплаш ва умумлаштиришни амалга оширади;

тегишли тармоқ бўйича маълумотларнинг туркумланган базасини шакллантиради, унинг тўлдирилишини ва мунтазам равишда янгилаб борилишини таъминлайди;

материалларни Департамент мудирига ва бош мутахассисга, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг Раҳбарига тақдим этади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган материалларни ўрганади, ўзига биркитилган масалалар бўйича ахборотларни умумлаштиради, зарур маълумотномаларни ва таҳлилий материалларни тайёрлайди;

ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг Раҳбари ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;

бош мутахассис билан келишган ҳолда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентнинг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорларининг ишлаб чиқилаётган лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади.


18. Инспектор Департаментда иш юритишни амалга оширади, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивда сақлашга ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 48-49-сон, 495-модда.


































Время: 0.0325
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск