язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат)/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантириш департаменти тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 02.02.2004 й. 47-сон қарорига илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 2 февралдаги

47-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

Ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантириш

департаменти тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантириш департаменти (кейинги ўринларда "Департамент" деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.


2. Департаментнинг фаолияти республика ёқилғи-энергетика комплекси таркибига кирувчи идоралар ва хўжалик бирлашмаларининг нефть-газ, энергетика ва геология-разведка тармоқларини барқарор ва мутаносиб ривожлантиришни таъминашга доир фаолиятини мувофиқлаштиришни кучайтиришга; ушбу мақсадларда мамлакатнинг энергетика мустақиллигини таъминловчи ёқилғи-энергетика базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш дастурларини шакллантириш ва амалга оширишни ташкил этишга; ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантиришга чет эл инвестициялари кенг жалб этилишини таъминлашга йўналтирилган.


3. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.



II. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ

ТУЗИЛМАСИ ВА МАҚОМИ


4. Департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари  Машинасозлик, металлургия, кимё, ёқилғи, энергетика ва геология комплекси раҳбари бошчилигида амалга оширади ва бевосита унга ҳисоб беради, ижро интизомини мустаҳкамлаш масалалари бўйича эса  Вазирлар Маҳкамаси Аппарати раҳбарига ҳисоб беради.


5. Департамент таркибида қуйидаги гуруҳлар тузилади:

а) ёқилғи-энергетика балансларини ишлаб чиқиш гуруҳи;

б) қуйидаги дастурларни:

геология-қидирув ишлари соҳасида дастурлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш гуруҳи;

нефть-газ тармоғида дастурлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш гуруҳи;

энергетика ва кўмир саноати соҳасида дастурлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш гуруҳи;

в) энергия ресурсларини тежаш масалалари гуруҳи, Ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш комиссияси котибияти ҳам шу жумлага киради.


6. Департамент ишига мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси вазирининг биринчи ўринбосарига тенглаштирилган департамент бошлиғи раҳбарлик қилади.


7. Департамент бошлиғи лавозимга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тайинланади ва озод қилинади.


8. Департамент давлат тилида ёзилган ва Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ўз бланкига эгадир.



III. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


9. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

мамлакат ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантириш ҳамда нефть ва газ қидирувга оид геология-разведка ишлари олиб бориш соҳасида ягона давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда нефть-газ ва энергетика тармоқларини ривожлантиришнинг қисқа муддатли ва узоқ муддатли прогнозлари ва дастурлари, ёқилғи-энергетика ва бирламчи энергетика ресурслари ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш баланслари ишлаб чиқилишини ташкил этиш;

иқтисодиёт тармоқларини ва республика аҳолисини ёқилғи-энергетика ресурслари билан барқарор таъминлаш, электр энергетикасини, нефть-газ ва кўмир саноати корхоналарини замонавий асбоб-ускуналар ва илғор технологиялар негизида замонавийлаштириш ва техника билан қайта жиҳозлаш ишларини мувофиқлаштириш;

Устюрт минтақасида ва республиканинг бошқа истиқболли нефть-газли вилоятларида қидирув ва разведка ишларини жадал суръатда амалга оширишни таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш, ушбу мақсадлар учун чет эл инвестицияларини кенг жалб этиш;

нефть ва газ қидирувга оид геология-разведка ишлари, нефть ва газ конденсати, табиий газ ва кўмир қазиб олиш ва қайта ишлаш, энергетикани ривожлантириш соҳасида алоҳида йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим инвестиция лойиҳаларининг техника-иқтисодий асосланишини ва маблағ билан таъминлаш схемаларини кўриб чиқиш, шунингдек уларни амалга ошириш мониторингини ташкил этиш;

етакчи хорижий компаниялар ва фирмалар билан ҳамкорликни кенгайтириш чора-тадбирлари комплексини ташкил этиш, республика ёқилғи-энергетика ва геология-разведка тармоғига чет эл инвестицияларини кенг жалб этиш учун норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

монополиядан чиқариш жараёнларини чуқурлаштириш, ёқилғи-энергетика тармоғида рақобат учун шарт-шароитлар яратиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

энергия манбалари жаҳон бозори мониторинги асосида ёқилғи-энергетика комплекси тармоқларининг экспорт салоҳиятини ривожлантиришга доир аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

нефть ва газ қидирувга оид геология-разведка, углеводород хом ашё излаб ер қаърини геологик ўрганиш ишларининг стратегик йўналишларини белгилашга доир ишланмаларни мувофиқлаштириш;

Бош вазир ўринбосарининг кўриб чиқиши учун Вазирлар Маҳкамасига киритилаётган таклифлар эксперт ишлаб чиқилишини, Вазирлар Маҳкамасининг Раиси, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазир ўринбосарининг топшириғи бўйича Ҳукумат қарорлари лойиҳаси тайёрланишини ташкил этиш;

қуйидаги комиссияларнинг:

Ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш; Ягона энергетика тизимига уланадиган турғун электр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш; Нефть, газ ва газ конденсати қазиб олиш, қайта ишлаш ва сотиш, магистраль газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, фойдаланиш ва таъмирлаш бўйича фаолиятни лицензиялаш; Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларини ишлаб чиқиш ва маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимлар лойиҳаларини кўриб чиқиш комиссиялари самарали ишлашини таъминлаш. Комиссиялар томонидан қабул қилинган қарорлар бажарилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;

ёқилғи-энергетика ресурсларини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишда улардан оқилона фойдаланиш масалалари бўйича давлат бошқаруви органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, самарали, энергияни тежовчи технологияларни жорий этишга доир лойиҳалар ва чора-тадбирларни амалга ошириш.



IV. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ

АСОСИЙ ФУНКЦИЯЛАРИ


10. Департамент ўз зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда Ёқилғи-энергетика комплекси тармоқларини ривожлантиришнинг ўртача муддатли ва узоқ муддатли дастурларини, ёқилғи-энергетика ресурслари ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш балансларини ишлаб чиқиш, улар бўйича Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларини тайёрлаш;

ёқилғи-энергетика комплекси тармоқларини ривожлантириш стратегияси бўйича таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлаш;

ёқилғи-энергетика комплекси тармоқларининг молиявий-иқтисодий ҳолатини тизимли таҳлил этиш ва Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда солиқ ва нархларни тартибга солиш чора-тадбирларини ҳисобга олган ҳолда комплекс тармоқларининг молиявий-иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

ёқилғи-энергетика комплекси тармоқларида молиявий интизомга риоя этилишини назорат қилиш ишларини ташкил этиш;

республика ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантириш бўйича алоҳида инвестиция лойиҳалари юзасидан Ҳукумат қарорлари ишлаб чиқилиши, тайёрланиши жараёнини ва уларнинг бажарилиши назорат қилинишини таъминлаш;

хорижий давлатларнинг сиёсий ва ишбилармон доираларини, халқаро молия-иқтисодиёт институтларини ва чет эл банкларини республика ёқилғи-энергетика тармоғидаги инвестиция муҳитидан ва амалга оширилишида чет эл инвесторлари қатнашиши мумкин бўлган лойиҳалардан кенг хабардор қилиш учун республикада ва чет элда конференциялар ва тақдимотлар ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш;

чет эл инвесторларини нефть ва газ қидирувга оид геология-разведка ишларига жалб қилиш мақсадида вазирликлар ва идоралар билан биргаликда халқаро тендерлар ўтказиш ишларини ташкил этиш;

янги геоахборот технологиялари ва тизимларини жорий этиш соҳасида истиқболли ривожлантиришни прогнозлаш, устувор давлат илмий-техник дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ишларини ташкил этиш;

вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишлари, Ҳукуматнинг қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг департамент юритадиган масалаларга тегишли бўлган топшириқлари ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш.



V. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


11. Департамент қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

Вазирлар Маҳкамаси комплекслари котибиятлари ва бўлимларидан, вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар, бирлашмалар, корхоналардан, шунингдек барча даражалардаги давлат бошқаруви органларидан департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича материалларни сўраб олиш;

нефть-газ, энергетика ва геология-разведка тармоқларини барқарор ва мутаносиб ривожлантириш, республиканинг энергетика мустақиллигини ва минерал-хом ашё базасини янада мустаҳкамлашга қаратилган хорижий инвестициялар жалб қилинган дастурларни тайёрлаш ва амалга ошириш масалалари бўйича вазирликлар ва идораларнинг, барча даражалардаги давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳисоботларини эшитиш ва ўз ваколатлари доирасида уларга топшириқлар бериш;

ёқилғи ва энергетика соҳасидаги энг муҳим муаммоларни маслаҳатлашиш, ўрганиш ва ҳал этиш учун мамлакатимиз экспертларини ва хорижий экспертларни жалб қилиш, ушбу соҳада таклифлар тайёрлаш учун вақтинчалик ишчи гуруҳлар тузиш;

халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича халқаро конференциялар, конгресслар, симпозиумлар ва кенгашлар ишида, давлатлараро ва ҳукуматлараро ҳамкорлик масалаларига доир музокараларда қатнашиш;

вазирликлар ва идоралар раҳбарлари иштирокида кенгашлар ўтказиш, уларнинг ҳайъатлари ишида, Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида, ижроия ҳокимият маҳаллий органлари мажлисларида, вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар ва корхоналардаги кенгашларда қатнашиш;

Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари билан, шунингдек ўзаро ҳамкорлик масалалари бўйича халқаро, хорижий, молиявий ва иқтисодий ташкилотлар билан мустақил равишда ёзишмалар олиб бориш;

ўз ваколатлари доирасида Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари ва идоралари ахборотидан ва маълумотлар электрон базаларидан фойдаланиш;


12. Департамент қуйидагиларга мажбурдир:

нефть-газ қазиб олиш ва қайта ишлаш саноати тармоқларини, энергетика ва кўмир саноатини ривожлантириш дастурлари лойиҳаларини, улар амалга оширилиши мониторинги ва молиявий ресурслардан, шу жумладан жалб этиладиган хорижий инвестициялардан самарали фойдаланиш натижаларини, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ёқилғи-энергетика комплекси идоралари ва хўжалик бирлашмалари томонидан бажарилиши устидан амалий назорат қилиш;

халқаро компаниялар ва фирмаларнинг, хорижий ҳукумат муассасалари молиявий ва иқтисодий ташкилотларининг ёқилғи-энергетика тармоғида ўзаро ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги таклифларини ишлаб чиқиш.

Департамент ўзи томонидан қабул қилинадиган қарорлар учун амалдаги қонун ҳужжатларида ва мазкур Низомда белгиланган ўз ваколатлари доирасида жавоб беради.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 5-сон, 52-модда