язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат)/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий инвестициялар ва кредитлар масалалари бўйича Идоралараро кенгаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 21.11.2003 й. 526-сон қарорига 2-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 21 ноябрдаги

526-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Хорижий инвестициялар ва кредитлар

масалалари бўйича Идоралараро кенгаш тўғрисида

НИЗОМ


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги хорижий инвестициялар ва кредитлар масалалари бўйича Идоралараро кенгаш (кейинги ўринларда "Идоралараро кенгаш" деб юритилади) хорижий инвестицияларни жалб этиш жараёнларини фаоллаштириш, инвестиция муҳитини яхшилаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек Ҳукумат томонидан ёки унинг кафолати остида жалб қилинган кредитлар ва инвестицияларга хизмат кўрсатиш ва уларни жалб этиш механизмини такомиллаштириш мақсадида ташкил этилади.


2. Идоралараро кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.

Идоралараро кенгаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.


3. Қуйидагилар Идоралараро кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

инвестиция муҳитини тизимли таҳлил этиш ва уни яхшилаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда иқтисодиётнинг устувор тармоқларига хорижий инвестициялар жалб этилишини фаоллаштириш;

ваколатли экспертиза органларининг хулосалари асосида хорижий инвестициялар ва Ҳукумат кафолати остида кредитлар жалб этган ҳолда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги таклифларни ишлаб чиқиш;

ўзаро қизиқиш уйғотувчи муаммоларни муҳокама қилиш учун республикада ва ва чет элларда халқаро конференциялар, семинарлар ва бизнес-форумлар ("Ўзбекистонда бизнес қилинг", "Ўзбекистоннинг инвестиция имкониятлари" ва бошқалар) мунтазам равишда ўтказилишини назарда тутган ҳолда потенциал инвесторлар ва донор мамлакатлар билан доимий алоқалар ўрнатиш ва бундай алоқаларни қўллаб-қувватлаш;

жалб этилаётган инвестицияларни иқтисодиёт тармоқлари ва республика минтақалари бўйича мақбул тақсимлаш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

корхоналарнинг хусусий хорижий инвестициялар (хорижий давлат фуқаролари бўлган жисмоний шахслар, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва Ўзбекистон Республикасининг чет элда доимий яшайдиган фуқаролари, шунингдек хорижий нодавлат юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган инвестициялар) жалб этиладиган корхоналар учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзларни уларга татбиқ этиш мақсадида иқтисодиёт тармоқларига мувофиқлигини белгилаш;

Ҳукумат томонидан ва унинг кафолати остида жалб этилган кредитларнинг тизимли мониторингини олиб бориш ва улар бўйича мажбуриятларга ўз вақтида хизмат кўрсатилишини таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

хорижий инвестициялар ва кредитлар соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлаш;


4. Идоралараро кенгашга юкланган вазифаларни амалга ошириш учун унинг таркибида қуйидаги масалалар бўйича гуруҳлар ташкил этилади:

хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш;

инвестиция муҳитини ва хорижий инвесторларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш механизмларини такомиллаштириш;

инвестиция лойиҳалари самарали амалга оширилишини ва кредитларга ўз вақтида хизмат кўрсатилишининг мониторинги ва бошқа масалалар.


5. Ишчи гуруҳлар, Идоралараро кенгашга юкланган вазифаларга мувофиқ, қуйидаги функцияларни амалга оширадилар:

вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва ишчи гуруҳ аъзоларининг таклифларини кўриб чиқиш;

тизимли муаммолар аниқланган тақдирда уларни ҳал этиш учун аниқ таклифлар ишлаб чиқиш;

Идоралараро кенгашнинг кўриб чиқиши учун тегишли таклифлар киритиш.


6. Идоралараро кенгаш ва ишчи гуруҳлар заруриятга кўра, бироқ йил чорагида камида бир марта мажлис ўтказади.


7. Идоралараро кенгаш ва ишчи гуруҳлар мажлислари, башарти уларда улар аъзоларининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлса, ҳуқуқий ваколатли ҳисобланади. Идоралараро кенгаш ва ишчи гуруҳлар аъзолари уларнинг мажлисларида шахсан ҳозир бўлиши керак. Идоралараро кенгаш ва ишчи гуруҳ аъзоси холисона сабабларга кўра мажлисда ҳозир бўлмаганда унинг ваколатли вакили овоз бериш ҳуқуқисиз мажлисга юборилиши мумкин.


8. Идоралараро кенгашнинг навбатдаги мажлисини ўтказиш, мажлиснинг кун тартиби тўғрисидаги таклифлар ва барча зарур ҳужжатлар тегишли ишчи гуруҳларнинг раҳбарлари томонидан Идоралараро кенгаш аъзоларининг кўриб чиқиши учун Идоралараро кенгаш мажлиси мўлжалланаётган санадан камида беш кун олдин киритилади.


9. Идоралараро кенгаш ва ишчи гуруҳларнинг қарорлари, башарти уларнинг мажлисда ҳозир бўлган аъзоларининг камида 75 фоизи овоз берса, қабул қилинади ҳамда икки иш кунида Идоралараро кенгаш ва ишчи гуруҳларнинг овоз беришда қатнашган барча аъзолари томонидан имзоланадиган протокол билан расмийлаштирилади. Идоралараро кенгаш ва ишчи гуруҳлар аъзолари протоколни имзолашда ўз фикрларини ёзма шаклда ифодалашга ҳақлидир.


10. Холисона сабабларга кўра Идоралараро кенгаш мажлисида иштирок этмаган Идоралараро кенгаш ва ишчи гуруҳлар аъзолари Идоралараро кенгашнинг ҳар қандай қарори билан танишишга ҳақлидирлар, қабул қилинган қарорга рози бўлмаган тақдирда эса:

ўз фикрини ёзма шаклда ифодалашга;

қабул қилинган қарорни қайта кўриб чиқиш талабига Идоралараро кенгаш барча аъзоларининг камида учдан бир қисми қўшилиши шарти билан қарорни қайта кўриб чиқиш мақсадида ушбу масала бўйича Идоралараро кенгаш мажлиси такроран ўтказилишини талаб қилишга ҳақлидир.


11. Ишчи гуруҳлар ўз фаолиятини гуруҳларнинг раҳбарлари томонидан тасдиқланадиган иш режасига мувофиқ ташкил этадилар.