язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат)/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.11.2003 й. 518-сон "Ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш комиссияси таркибини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.11.2003 й.

N 518



ЁҚИЛҒИ-ЭНЕРГЕТИКА РЕСУРСЛАРИНИ

ТЕЖАШ КОМИССИЯСИ ТАРКИБИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг Умумиқтисодиёт комплекси ишлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 29 декабрдаги 517-сон қарорига қўшимчалар киритиш ҳақида" 2003 йил 5 сентябрдаги 386-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш комиссиясининг янгиланган таркиби 1-иловага мувофиқ;

Ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш комиссияси тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар Комиссия фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

иқтисодиёт тармоқларида ва ижтимоий соҳада энергетика ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича доимий мониторингни амалга ошириш, энергетика ресурсларидан самарасиз ва ноқонуний фойдаланиш ҳолларини аниқлаш ҳамда уларга барҳам бериш юзасидан тезкор ва қатъий чора-тадбирлар кўриш;

иқтисодиёт тармоқларида энергияни тежовчи технологиялар ва механизмларнинг жорий этилишини таъминловчи дастурлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, энергияни тежовчи лойиҳаларни, шу жумладан хорижий инвестициялар ҳамда халқаро ташкилотлар иштирокида амалга ошириш;

энергетикада энергия яратувчи қувватларни ривожлантириш ва реконструкция қилиш дастурлари амалга оширилишини назорат қилиш, иқтисодиёт тармоқларини ва ижтимоий соҳани энергетика ресурсларидан оқилона ва тежамли фойдаланишни таъминловчи, ресурсларни эҳтиётловчи замонавий технологияларга босқичма-босқич ўтказиш;

ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантириш истиқболларидан келиб чиққан ҳолда республикани иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг қисқа муддатли, ўрта муддатли ва узоқ муддатли прогнозларини шакллантиришда қатнашиш;

ёқилғи-энегетика ресурсларидан самарали фойдаланиш устидан назоратни амалга оширувчи органлар, шунингдек ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш бўйича ҳудудий комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштириш.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 18 ноябрдаги

518-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси комплекслари раҳбарияти тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2000 йил 5 августдаги 310-сон қарорига 2-иловада:

а) илова номидаги "Макроиқтисодиёт ва статистика" сўзлари "Иқтисодиёт" сўзи билан алмаштирилсин;

б) I бўлимда:

"Макроиқтисодиёт ва статистика" сўзлари "Иқтисодиёт" сўзи билан алмаштирилсин;

"Меҳнат вазирлиги" ва "Ижтимоий таъминот вазирлиги" сўзлари чиқариб ташлансин;

"Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги" сўзлари қўшилсин;

в) II бўлим қуйидаги мазмундаги хат бошилар билан тўлдирилсин:

"Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссияси;

"Соғлом авлод, аёллар соғлиғини мустаҳкамлаш ва оиланинг тиббий маданиятини ошириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси;

қилғи-энергетика ресурсларини тежаш комиссияси".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 19 январдаги 42-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2001 й., 1-сон, 4-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Бирлашган ҳайъат тўғрисида Низомнинг (қарорга 2-илова) 3.1-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3.1. Кўрсатиб ўтилган вазифаларга мувофиқ Бирлашган ҳайъатга қуйидаги функциялар юкланади:

иқтисодиётни ривожлантириш ва ислоҳ қилишнинг устуворликлари ва стратегик вазифалари юзасидан қабул қилинаётган қарорларнинг коллегиаллигини таъминлаш;

баланслар тизими, мақсадли комплекс дастурлар, жаҳон иқтисодий ривожланишининг вужудга келаётган тенденциялари асосида ҳамда ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантириш истиқболларидан келиб чиққан ҳолда республикани иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг қисқа муддатли, ўрта муддатли ва узоқ муддатли прогнозларини ишлаб чиқиш, шакллантириш, эксперт баҳолаш, шунингдек уларни келишилган ҳолда Ҳукуматнинг кўриб чиқиши учун киритиш;

ёқилғи-энегетика комплекси тармоқларини, республика иқтисодиётини барқарор ривожлантириш ва экспорт потенциалини кенгайтириш учун база сифатида унинг роли ва аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда истиқболли, стратегик ривожлантириш муаммоларини ҳал этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ва амалий тавсияномалар ишлаб чиқиш;

республика иқтисодиётининг барча тармоқлари ва секторлари билан ёқилғи-энегетика комплексини ривожлантиришнинг мутаносиблигини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

геология қидирув ишлари дастурларини амалга ошириш, ёқилғи-энергетика комплекси тармоқларини ривожлантириш, комплекс корхоналарини замонавийлаштириш, реконструкция қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш учун хорижий инвестицияларни, айниқса тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этишга ёрдам кўрсатиш;

ёқилғи-энергетика комплекси тармоқлари ва корхоналарининг молиявий барқарорлиги устидан доимий мониторинг олиб бориш, молиявий оқимларнинг мутаносиблигини ва корхоналар ишларининг барқарорлигини таъминловчи комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, жалб қилинаётган кредит ресурсларини қайтариш бўйича мажбуриятларни ўз вақтида бажариш;

Умумиқтисодиёт комлекси вазирликлари ва идоралари томонидан иқтисодиётни эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш бўйича устувор вазифаларни амалга ошириш юзасидан уларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг, шунингдек Бирлашган ҳайъат томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мунтазам назорат қилиш ва мониторингини олиб бориш;

иқтисодий идоралар фаолияти самарадорлиги ва уларнинг иқтисодиётни ривожлантириш ва ислоҳ қилиш вазифаларини амалга оширишдаги ҳиссасини таҳлил қилиш ва баҳолаш".





Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 18 ноябрдаги

518-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари билан ташкил этилган Республика комиссиялари таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 1999 йил 5 мартдаги 101-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазири ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш тўғрисида" 1999 йил 11 мартдаги 109-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари билан ташкил этилган Республика комиссиялари таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 1999 йил 5 мартдаги 101-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазири ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш тўғрисида" 1999 йил 11 мартдаги 109-сон қарорларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида" 1999 йил 4 августдаги 375-сон қарори.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш комиссиясининг янги таркибини ва Комиссия тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2000 йил 20 апрелдаги 157-сон қарори.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ташкил этилган Республика комиссиялари ва кенгашлари раҳбарлари таркиби тўғрисида" 2000 йил 5 августдаги 308-сон қарорига 1-илованинг "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.Й.Отаев бошчилик қиладиган комиссиялар" бўлими.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари билан ташкил этилган Комиссиялар ва Кенгашлар таркибларини тасдиқлаш тўғрисида" 2000 йил 30 сентябрдаги 374-сон қарорига 27-илова.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 11, 122-модда.