Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар Департаменти тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.10.2002 й. 364-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 22 октябрдаги

364-сон қарорига

3-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар

ва хорижий инвестициялар Департаменти тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти (кейинги ўринларда "Департамент" деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ташқи иқтисодий алоқалар комплексининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

2. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, халқаро шартномаларга, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.

3. Департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Раиси, Бош вазир, Бош вазир ўринбосари - Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар комплекси раҳбари раҳбарлигида амалга оширади ҳамда бевосита уларга ҳисоб беради, ижро интизомини мустаҳкамлаш масалалари бўйича эса - Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига ҳисоб беради.

4. Департамент ўзбек ва инглиз тилларида ёзилган ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ўз бланкасига эгадир.



II. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ТУЗИЛМАСИ ВА МАҚОМИ


5. Департамент таркибига қуйидагилар киради:

Экспорт салоҳиятини кенгайтириш ва импорт ўрнини тўлдириш (ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш) масалалари гуруҳи;

Халқаро молия ва иқтисодий ташкилотлар билан алоқалар ҳамда Жаҳон савдо ташкилоти билан ҳамкорлик гуруҳи;

Хорижий инвестицияларни жалб этиш ва хорижий инвесторлар билан ишлаш масалалари гуруҳи;

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари билан иқтисодий ҳамкорлик масалалари гуруҳи;

Ташқи иқтисодий алоқаларни ҳуқуқий таъминлаш гуруҳи;

Комплекс тузилмасига кирувчи ташқи савдо ва транспорт акциядорлик компаниялари фаолияти мониторинги гуруҳи;

Экспорт имкониятини ривожлантиришни рағбатлантириш Республика кенгаши котибияти.

Департамент таркибига шунингдек мустақил юридик шахс бўлган Ўзбекистонда Европа Иттифоқи Комиссиясининг техникавий ёрдамни мувофиқлаштириш Бюроси ("ЎЗбюроКЕС") ҳам киради.

6. Департамент ишларига мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси вазирининг биринчи ўринбосарига тенглаштирилган Депатамент бошлиғи раҳбарлик қилади.

7. Департамент бўлинмалари ишини Ўзбекистон Республикаси вазирининг ўринбосарига тенглаштирилган гуруҳ раҳбарлари бошқаради.

8. Департамент бошлиғи ва бўлинмалар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан лавозимига тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.



III. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


9. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

а) экспорт имкониятини кенгайтириш ва импортнинг ўрнини тўлдириш (ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш) соҳасида:

вазирликлар, идоралар ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий бошқарув органларининг республиканинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;

жаҳон товар бозорларининг комплекс маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ва экспорт таркибини янада такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда товарлар (ишлар, хизматлар) экспортининг ҳар йилги прогнозларини шакллантириш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;

экспорт маҳсулотлари миқдорини кўпайтириш ва турларини кенгайтириш бўйича потенциал имкониятларни таҳлил қилиш ва чора-тадбирларни амалга ошириш;

ташқи иқтисодий фаолиятни янада эркинлаштиришга доир таклифлар тайёрлаш;

хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмлар айрим турлари импортининг ўрнини қоплаш тармоқ дастурларини шакллантиришга доир ишларни ташкил этиш;

ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурларини шакллантириш ишларини мувофиқлаштириш ва уларнинг амалга оширилиши мониторингини олиб бориш;

республика вазирликлари ва идораларининг хорижий мамлакатлар билан ҳарбий-техникавий ҳамкорлик дастурларини амалга оширишга доир фаолиятини мувофиқлаштириш;

б) халқаро молия ва иқтисодий ташкилотлар, Жаҳон савдо ташкилоти билан ҳамкорлик соҳасида:

Ўзбекистон Республикасининг халқаро молия ва иқтисодиёт ташкилотлари билан алоқаларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича ҳамкорлик стратегиясини ишлаб чиқишда қатнашиш ва чора-тадбирларни амалга ошириш;

Жаҳон савдо ташкилотига кириш бўйича стратегияни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

давлат бошқарув органларининг Жаҳон савдо ташкилотига кириш масалалари бўйича ишларини мувофиқлаштииш;

халқаро молия ва иқтисодиёт ташкилотларининг имтиёзли кредитлари ва грантларини, техникавий кўмаклашиш воситаларини мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ва дастурларини амалга ошириш учун жалб этиш ишларини мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикасининг донор мамлакатлар билан молиявий ва техникавий ҳамкорлиги дастурлари мониторингини олиб бориш;

ваколатли тижорат банкларининг халқаро молия институтлари маблағларини Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларини амалга оширишга жалб этишга доир ишларини мувофиқлаштириш;

в) хорижий инвестицияларни жалб этиш ва хорижий инвесторлар билан ишлаш соҳасида:

хорижий инвестицияларни жалб этиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантиришда қатнашиш;

Ўзбекистон Республикасида қулай инвестиция муҳитининг аҳволини таҳлил қилиш ва уни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

хорижий инвесторлар билан инвестиция шартномалари тузилиши ва уларнинг шартларига ҳамда энг муҳим лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослаш параметрларига риоя қилиниши мониторингини амалга ошириш;

потенциал инвесторларни Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳити тўғрисидаги ахборотлар билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш;

хорижий кредитлар ва бевосита инвестицияларни инвестиция дастурлари ҳамда устувор лойиҳаларни амалга ошириш учун жалб этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш;

вазирликлар, идоралар ва маҳаллий бошқарув органларига хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ташкил этишда ва уларнинг фаолиятини йўлга қўйишда кўмаклашиш;

Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурига киритилган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар лойиҳалари рўйхатини шакллантиришда ва мазкур лойиҳаларнинг амалга оширилиши устидан мониторинг ташкил этишда қатнашиш;

Вазирлар Маҳкамаси котибиятлари ва Департаментлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати остида амалга ошириладиган энг йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асослашларини, маблағ билан таъминлаш схемаларини кўриб чиқиш ва экспертизадан ўтказилишини ташкил этиш;

г) Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари билан ҳамкорлик соҳасида;

МДҲ мамлакатлари билан давлатлараро муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;

Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги билан биргаликда МДҲ мамлакатлари билан икки томонлама иқтисодий ҳамкорлик шартномалари ва битимларини тайёрлаш ҳамда уларнинг амалга оширилишини назорат қилиш ишларини мувофиқлаштириш;

вазирликлар ва идораларнинг минтақавий ҳамкорлик соҳасидаги битимларнинг МДҲ доирасида бажариш масалаларидаги ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;

МДҲга аъзо давлатлар иштирокида иқтисодий гуруҳлар билан ҳамкорлик соҳасида ягона сиёсатни шакллантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

д) ташқи иқтисодий алоқаларни ҳуқуқий таъминлаш соҳасида:

ташқи иқтисодий алоқаларнинг, хорижий инвестицияларни жалб этишнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш, хорижий инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;

энг муҳим инвестиция лойиҳалари бўйича шартномалар (контрактлар, битимлар)нинг ҳуқуқий экспертизасини ўтказишни мувофиқлаштириш;

энг муҳим ташқи иқтисодий, инвестиция, ташқи савдо шартномалари (битимлари, контрактлари, протоколлари ва бошқалар)ни тайёрлаш, тузиш ва амалга ошириш жараёнларини ҳуқуқий таъминлаш ҳамда энг муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш барча босқичларининг мунтазам мониторингини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ҳамда хўжалик юритувчи субъектлари томонидан имзоланган икки томонлама ва кўп томонлама идоралараро битимларнинг бажарилиши мониторингини амалга ошириш;

е) Комплекс таркибига кирувчи ташқи савдо ва транспорт акциядорлик компаниялари фаолияти мониторинги соҳасида:

ташқи савдо ва транспорт акциядорлик компаниялари фаолияти устидан назоратни таъминлаш;

ташқи савдо ва транспорт акциядорлик компаниялари томонидан давлат экспорт дастурлари ва импорт бўйича топшириқларнинг амалга оширилиши мониторингини олиб бориш, улар томонидан амалга ошириладиган энг йирик контрактлар самарадорлигини баҳолаш.



IV. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ АСОСИЙ ФУНКЦИЯЛАРИ


10. Департамент ўз зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

Департаментнинг юритишига тегишли масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва Ҳукумат қарорлари, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятининг топшириқлари бажарилишини назорат қилиш;

а) экспорт имкониятини кенгайтириш ва импортнинг ўрнини тўлдириш (ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш) соҳасида:

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти ҳажмини кўпайтириш ва уларнинг турларини кенгайтириш бўйича экспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти прогнозини ишлаб чиқиш ва унинг бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарорини тайёрлаш;

импортнинг ўрнини тўлдириш ва маҳаллий хом ашё негизида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш, шакллантириш ва амалга ошириш юзасидан вазирликлар, идоралар, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ишларини мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини, мамлакат корхоналари ва ташкилотларини ҳарбий-техник мол-мулк ва махсус технологиялар билан жиҳозлаш масалалари бўйича Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш;

б) халқаро молия ва иқтисодий ташкилотлар, Жаҳон савдо ташкилоти билан ҳамкорлик соҳасида:

Ўзбекистон Республикасининг халқаро молия ва иқтисодий ташкилотлар билан ҳамкорлиги, шунингдек ҳам қарз олинган, ҳам қарз олинмаган операцияларни кенгайтириш стратегиясини ишлаб чиқишда қатнашиш;

халқаро молия ва иқтисодий ташкилотлар билан ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, техник кўмаклашиш воситаларини жалб этиш бўйича таклифлар тайёрлаш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро молия ва иқтисодий ташкилотлар ва донор мамлакатлар билан молиявий ва техник ҳамкорлиги дастурлари мониторингини олиб бориш;

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги билан биргаликда халқаро молия ва иқтисодий ташкилотлар билан битимлар лойиҳаларини тайёрлаш, шунингдек имзоланган битимлар бажарилишини назорат қилиш;

халқаро молия ва иқтисодий ташкилотлар иштирокида ишлаб чиқилаётган ва амалга оширилаётган лойиҳалар мониторингини олиб бориш;

халқаро молия ва иқтисодий ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхоналари фаолиятига кўмаклашиш, уларга зарур иқтисодий ахборотларни, шу жумладан махфий тусдаги ахборотларни тайёрлаш ва тақдим этиш ишларини мувофиқлаштириш;

Жаҳон савдо ташкилоти билан ҳамкорлик қилиш жараёнини ташкил этиш ва Жаҳон савдо ташкилотига кириш бўйича Идоралараро комиссия котибияти функцияларини бажариш;

республика вазирликлари, идоралари ва ташкилотларининг маблағ билан таъминлаш ва суғурталашни ташкил этиш юзасидан халқаро молия институтлари, хорижий мамлакатларнинг экспорт-кредит агентликлари билан ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш;

в) хорижий инвестицияларни жалб этиш ва хорижий инвесторлар билан ишлаш соҳасида:

хорижий давлатларнинг сиёсий ва ишбилармон доиралари, халқаро молия-иқтисодий институтлар ва хорижий банкларнинг республикадаги инвестиция муҳити ва амалга оширилишида хорижий инвесторлар қатнашиши мумкин бўлган лойиҳалар тўғрисида кенг хабардор қилинишини ташкил этиш;

халқаро ташкилотларнинг техник-иқтисодий асослаш ишлаб чиқилишига мўлжалланган ва хорижий инвестициялар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари амалга оширилишига кредитлари ва техник ёрдамидан самарали фойдаланилишини таъминлаш;

Вазирлар Маҳкамасининг Комплекслари котибиятлари ва Департаментлари кўмагида, хорижий инвестициялар жалб этилган ҳолда амалга ошириладиган айрим инвестиция лойиҳалари бўйича Ҳукумат қарорлари тайёрланиши, қабул қилиниши ва уларнинг ижро этилиши назорат қилиниши жараёнини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги ҳузурида ташкил этиладиган хорижий инвестициялар жалб этилишини ахборот билан таъминлаш бўйича махсус гуруҳлар фаолиятини мувофиқлаштириш;

хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар фаолиятининг ташкилий масалалари ўз вақтида ҳал этилиши мониторингини олиб бориш;

хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва хорижий инвесторлар билан ишлаш масалаларида "Ўзинвестлойиҳа" республика инжиниринг компанияси, Хорижий инвестициялар бўйича агентлик ва инвестиция жараёнининг бошқа қатнашчилари фаолиятини мувофиқлаштириш;

г) Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари билан иқтисодий ҳамкорлик соҳасида:

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари иқтисодиёти ривожланишининг аҳволини ва уларда иқтисодий ислоҳотларнинг боришини таҳлил қилиш ҳамда улар билан иқтисодий ҳамкорлик қилиш стратегиясининг асосий йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлаш;

Вазирлар Маҳкамаси Комплекси котибиятлари ва Департаментлари билан биргаликда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари билан икки томонлама ҳамкорлик шартномалари ва битимлари тайёрлаш ҳамда уларнинг амалга оширилишини назорат қилиш ишларини мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва хўжалик юритувчи субъектлари Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари субъектлари билан имзолаган икки томонлама ва кўп томонлама идоралараро битимларнинг бажарилишини назорат қилиш.

д) ташқи иқтисодий алоқаларни ҳуқуқий таъминлаш соҳасида:

ташқи иқтисодий фаолиятнинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш ишларини мувофиқлаштириш ва улар бўйича таклифлар тайёрлаш;

ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестицияларни жалб этиш соҳасидаги норматив ҳуқуқий амалиётни ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг мавқеини ҳуқуқий таҳлил қилиш;

ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга, хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантиришга, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар фаолиятига, хорижий инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга йўналтирилган норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашиш;

энг муҳим ташқи иқтисодий, инвестиция, ташқи савдо шартномалари (битимлари, контрактлари, протоколлари ва бошқалар)нинг ҳуқуқий экспертизасини ўтказиш ҳамда энг муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг барча босқичларида мунтазам мониторингни ташкил этиш;

е) Комплекс таркибига кирувчи ташқи савдо ва транспорт акциядорлик компаниялари фаолияти мониторингини олиб бориш соҳасида;

ташқи савдо ва транспорт акциядорлик компаниялари фаолияти самарадорлигини таҳлил қилиш ҳамда уни ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;

ташқи савдо ва транспорт компаниялари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда уларнинг келишилган савдо ва маркетинг сиёсатини ишлаб чиқиш;

акциядорлик компаниялари учун давлат экспорт дастурларини ва импорт бўйича топшириқларни шакллантиришда қатнашиш;

стратегик товар позициялари бўйича энг йирик контрактларнинг амалга оширилиши самарадорлигини баҳолаш.



V. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


11. Департамент қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Вазирлар Маҳкамаси Комплекслари котибиятлари, бўлимлари ва Департаментларидан, вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар, бирлашмалар, корхоналардан, шунингдек барча даражалардаги давлат бошқаруви органларидан Департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича материалларни сўраб олиш;

хорижий инвестицияларни жалб қилиш, ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, барча даражалардаги давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, шунингдек давлат-тижорат банкларининг ҳисоботларини эшитиш ва ўз ваколатлари доирасида уларга топшириқлар бериш;

ташқи иқтисодий алоқалар соҳасидаги энг муҳим муаммоларни маслаҳатлашиш, ўрганиш ва ҳал этиш, ушбу соҳада таклифлар тайёрлаш учун вақтинчалик ишчи гуруҳлар тузиш учун Ўзбекистон Республикаси олимлари ва мутахассисларини, шунингдек хорижий экспертларни жалб қилиш;

молиявий ва техник кўмаклашиш юзасидан халқаро молия ва иқтисодий ташкилотларга ва хорижий агентликларга сўровлар бериш;

халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича халқарo конференциялар, конгресслар, симпозиумлар ва кенгашлар ишида, давлатлараро ва ҳукуматлараро ҳамкорлик масалаларига доир музокараларда Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар комплекси раҳбари билан келишилган ҳолда қатнашиш;

вазирликлар ва идоралар раҳбарлари иштирокида кенгашлар ўтказиш, уларнинг ҳайъатлари ишида, Вазирлар Маҳкамаси, ижроия ҳокимият маҳаллий органлари мажлисларида, вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар ва корхоналардаги кенгашларда қатнашиш;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини ташқи иқтисодий ва инвестиция фаолияти юзасидан такомиллаштиришга доир таклифлар киритиш;

Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари билан, шунингдек ўзаро ҳамкорлик масалалари бўйича халқаро, хорижий, молиявий ва иқтисодий ташкилотлар билан мустақил равишда ёзишмалар олиб бориш;

Ўз ваколатлари доирасида Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари ахборотларидан ва маълумотлар электрон базаларидан фойдаланиш;

"Ўзмахсусимпэкс" давлат корхонаси орқали давлат харидлари портфелини шакллантиришда Ўзбекистон Республикасининг ҳарбийлаштирилган тузилмаларидан ҳарбий-техник мол-мулкка ва махсус технологияларга бўлган эҳтиёж тўғрисида ахборотларни белгиланган тартибда сўраб олиш.

12. Департамент қуйидагиларга мажбур:

хорижий инвестициялар жалб қилинган инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши самарадорлиги мониторинги натижаларини, товарлар (хизматлар) экспорти ва импортининг йиллик ва узоқ муддатли прогнозларини, импортнинг ўрнини тўлдириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурлари бажарилишини, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари бажарилиши бўйича ҳисоботларни Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти кўриб чиқиши учун тақдим этиш;

вазирликлар ва идоралар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларининг, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар жалб қилинган инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши юзасидан бажарилишини амалий назорат қилиш;

молиявий ва иқтисодий ташкилотларнинг, хорижий ҳукумат муассасаларининг ва йирик инвесторларнинг ўзаро ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги таклифларини ишлаб чиқиш.

13. Департамент ўзи қабул қилган қарорлар учун амалдаги қонун ҳужжатлари ва мазкур Низомда белгиланган ўз ваколатлари доирасида жавоб беради.






























Время: 0.0122
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск