язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат)/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.12.1999 й. 522-сон "Маъмурий-бошқарув аппаратини такомиллаштириш ва қисқартиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.12.1999 й.

N 522



МАЪМУРИЙ-БОШҚАРУВ АППАРАТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА ҚИСҚАРТИРИШГА

ДОИР ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Бошқарув ходимлари сонини мақбуллаштириш, уларни иқтисодиётни ва ижтимоий соҳани бошқаришнинг бозор усулларига ўтиш шароитлари эҳтиётларига мувофиқлаштириш, бошқарув органлари таъминоти харажатларининг қисқартирилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Маъмурий-бошқарув аппарати тузилмасини такомиллаштириш ва ходимлар сонини қисқартириш бўйича иловага мувофиқ таркибда Республика комиссияси ташкил этилсин.


2. Республика комиссияси:

бошқарувнинг амалдаги тузилмасини ва бошқарув ходимлари сонини, республика ва ҳудудий даражада маъмурий-бошқарув аппарати таъминотининг мақсадга мувофиқлиги ва самарадорлигини танқидий баҳоласин, бунда зарур бўлмаган, бир-бирини такрорловчи, бир-бирига ўхшаш тузилмаларни уларни маблағ билан таъминлаш манбаларидан (бюджет, бюджетдан ташқари фондлар, хўжалик фаолиятидан ажратмалар) қатъи назар тугатишга эътиборни қаратсин;

2000 йил 1 январдан бошлаб маъмурий-бошқарув аппарати ходимлари сонини камида 15 фоизга, шу жумладан бюджет ташкилотлари бўйича - 10 фоизга қисқартириш зарурлигига алоҳида эътиборни қаратсин;

Вазирлар Маҳкамаси комплекслари билан биргаликда 1999 йил 20 декабргача амалдаги маъмурий-бошқарув тузилмаларини таҳлил қилиш асосида бошқарув аппарати ходимлари сонини қисқартириш юзасидан таклифлар тайёрласин ҳамда ушбу масала бўйича қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 7 декабрдаги

522-сон қарорига

ИЛОВА



Маъмурий-бошқарув

аппарати тузилмасини такомиллаштириш

ва ходимлар сонини қисқартириш бўйича

Республика комиссияси

ТАРКИБИ

     

Ҳамидов Б.С

-

Бош вазир ўринбосари, комиссия раиси


Шоабдураҳмонов Р.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари (келишув бўйича)


Комиссия аъзолари:


Голишев В.А

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишув бўйича)


Азимов Р.С.

-

Молия вазири


Иброҳимов Ш.Ғ.

-

Меҳнат вазири


Мирсафоев С.М.

-

Адлия вазири


Алимбоев С.А.

-

Давлат солиқ қўмитасининг раиси


Дурнов Г.Г.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг бош консультанти (келишув бўйича)


Баҳромов А.У.

-

Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғининг ўринбосари


Гуськова Т.Н.

-

Молия вазирининг биринчи ўринбосари


Қудратов Ғ.С.

-

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирининг биринчи ўринбосари


Чиженок И.Г.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг етакчи консультанти