Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.07.1998 й. 309-сон "Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссиясини тузиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.07.1998 й.

N 309



ҲИСОБ-КИТОБЛАР МЕХАНИЗМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА БЮДЖЕТГА

ТЎЛОВЛАР ИНТИЗОМИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

БЎЙИЧА ҲУКУМАТ КОМИССИЯСИНИ

ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА


Хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш, солиқлар ва мажбурий тўловларнинг бюджетга ҳамда бюджетдан ташқари жамғармаларга ўз вақтида тушишини, солиқлар йиғилишини ошириш, тўлов муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг, тўлов бўйича ўз вақтида тўланмаган қарзларнинг йиғилиб қолишига йўл қўймаслик бўйича ишларни ташкил этишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1.

Белгилансинки, тугатилган комиссиялар фаолияти масалалари бўйича илгари қабул қилинган қонун ҳужжатлари Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссиясига татбиқ этилади.

2. Қуйидагилар Ҳукумат комиссиясининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:

халқ хўжалигида ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштиришни, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида қилиниши, солиқлар ва мажбурий тўловларнинг тўлиқ тўланиши бўйича қонунчилик нормаларига барча хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қаттиқ риоя қилиниши устидан таъсирчан назоратни таъминлаш;

корхоналарнинг дебитор қарздорлиги аҳволини таҳлил қилиш, хўжалик юритувчи субъектларнинг тўлов муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзларини, бюджетга ўз вақтида тўланмаган қарзларини қисқартириш, шунингдек амалдаги қонунчиликка мувофиқ тўланиши керак бўлган солиқларнинг тўлиқ ундирилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

корхоналар ва ташкилотлар айланма маблағларининг тайёр маҳсулотлар захираларига, тугалланмаган қурилишга йўналтирилиши сабабларини аниқлаш ҳамда уларни қисқартиришни таъминловчи механизмнинг ишлаб чиқилишини ташкил этиш;

тўловга қодир бўлмаган истеъмолчиларга ва буюртмачиларга маҳсулотлар берилишига, ишларнинг бажарилишига ва хизматлар кўрсатилишига йўл қўймаслик устидан назоратни амалга ошириш, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.


3. Ҳукумат комиссиясига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

вазирликлар, идоралар, банклар, солиқ органлари, хўжалик уюшмалари, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари раҳбарларининг дебитор ва кредитор қарздорликнинг аҳволи, солиқ ва тўлов интизоми масалалари бўйича ҳисоботларини эшитиш ҳамда тегишли органларга халқ хўжалигида ҳисоб-китобларни юритишнинг белгиланган тартибини ва солиқ қонунчилигини бузган айбдор мансабдор шахсларни жиноий жавобгарликкача бўлган жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритиш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги таклифлари бўйича, пеня ёзишни тўхтатган ҳолда, ўз вақтида тўланмаган қарзларни тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш учун муддат бериш, солиқлар ва бюджетга тўловлар бўйича пеняларни ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

молия, солиқ ва божхона органлари фаолиятини текширишни ташкил қилиш, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, давлат бошқаруви маҳаллий органларидан комиccияга юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш учун зарур бўлган ахборотни белгиланган тартибда олиш;

Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига тўлов муддати ўтган дебитор ва кредитор қарздорликка муттасил йўл қўяётган корхоналар ва ташкилотларни банкрот деб эълон қилиш тўғрисида таклифлар киритиш;

Вазирлар Маҳкамасига халқ хўжалигида ҳисоб-китоблар тизимини яхшилашга қаратилган республика қонунчилигини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;

маҳфий.


4. Белгилансинки, Комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари ва ёзма кўрсатмаларининг вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда уларнинг бирлашмалари (хўжалик уюшмалари), мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.


5. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бошчилигида ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича тегишли минтақавий комиссиялар тузилсин.

Қуйидагилар минтақавий комиссияларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Ҳукумат комиссияси томонидан қабул қилинган қарорларнинг ўз вақтида ва қатъий бажарилишини таъминлаш;

ҳиссб-китоб-тўлов интизомини мустаҳкамлаш бўйича амалдаги қонунчиликнинг ҳамда республика Ҳукумати қабул қилган қарорларнинг корхоналар ва ташкилотлар томонидан бажарилиши, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида ўтказилиши, солиқлар ва мажбурий тўловларнинг бюджетга ҳамда бюджетдан ташқари жамғармаларга ўз вақтида тушишини таъминлаш, шунингдек ўз вақтида тўланмаган қарзларни қисқартириш устидан қаттиқ назорат ўрнатиш;

минтақадаги корхоналар ва ташкилотларда тўлов муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг ҳамда бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар бўйича ўз вақтида тўланмаган қарзларнинг вужудга келишига йўл қўймасликка доир аниқ чора-тадбирлар кўриш;

тўловлар тизимини такомиллаштириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш ва Ҳукумат комиссиясига киритиш;

давлат корхоналари ва ташкилотлари айланма маблағларининг асоссиз йўналтирилишига йўл қўймаслик.

Минтақавий комиссияларга бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларининг дебитор ва кредитор қэрздорликнинг аҳволи масалалари бўйича ҳисоботларини эшитиш ҳамда ҳисоб-китобларнинг белгиланган тартибини бузаётган мансабдор шахсларни маъмурий, жиноий ва қонунда назарда тутилган бошқача жавобгарликка тортиш тўғрисида тегишли органларга таклифлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


6. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджетга тўловлар механизмини такомиллаштириш ва тўлов интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 5 декабрдаги 431-сон қарорининг 1-4-бандлари;

Вазирлар Маҳкамасининг "Республика халқ хўжалигида ҳисоб-китобларни такомиллаштириш бўйича Ҳукумат комиссиясини тузиш тўғрисида" 1997 йил 7 майдаги 229-сон қарори.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир Ў.Т.Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов






































Время: 0.0284
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск