Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.12.1997 й. 535-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил бошқармаси таркибида истеъмол товарларини харид қилиш юзасидан тендерлар ўтказишни мувофиқлаштириш ва назорат қилиш шўъбасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.12.1997 й.

N 535



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ АХБОРОТ-

ТАҲЛИЛ БОШҚАРМАСИ ТАРКИБИДА ИСТЕЪМОЛ

ТОВАРЛАРИНИ ХАРИД ҚИЛИШ ЮЗАСИДАН

ТЕНДЕРЛАР ЎТКАЗИШНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ

ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ ШЎЪБАСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Истеъмол товарларини харид қилиш юзасидан тендерлар ўтказишни мувофиқлаштириш ва назорат қилишни таъминлаш, товар ресурсларини тақсимлашнинг бозор механизмини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ;


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил бошқармасининг Ҳудудлар ва тармоқларни ривожлантириш дастурлари бўлими таркибида штатдаги ходимлари сони 3 нафардан иборат бўлган истеъмол товарларини харид қилиш юзасидан тендерлар ўтказишни мувофиқлаштириш ва назорат қилиш шўъбаси ташкил этилсин.


2. Шўъбанинг штат жадвали иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қуйидагилар шўъбанинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ички ва ташқи бозорларда, шу жумладан, давлат эҳтиёжлари учун истеъмол товарларини ҳрид қилиш юзасидан тендерлар (савдолар) ўтказишни мувофиқлаштириш;

ички ва ташқи бозорларда истеъмол товарларини харид қилиш юзасидан тендерлар ўтказиш масалалари бўйича ҳукумат қарорларининг бажарилишини назорат қилиш;

ички истеъмол бозорининг товарларга тўлдирилганлигини таҳлил қилиш ва товар ресурсларининг бозор тақсимоти механизмини такомиллаштиришга оид таклифлар ишлаб чиқиш.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ходимлар сонини кўпайтириш ва янгидан ташкил этилаётган шўъбани компьютер техникаси билан жиҳозлаш учун зарур маблағлар ажратишни назарда тутсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Ишлар Бошқармаси шўъбани жойлаштириш, уни тегишли асбоб-ускуна ва техника билан таъминлаш масаласини бир ҳафта муддатда ҳал қилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.




























Время: 0.0200
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск