Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил бошқармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 16.04.1997 й. 199-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Мақкамасининг

1997 йил 16 апрелдаги

199-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

Ахборот-таҳлил бошқармаси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил бошқармаси (кейинги ўринларда - Бошқарма деб аталади) Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил бошқармасини ташкил этиш тўғрисида" 1997 йил 16 апрелдаги 199-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган.

Бошқарма фаолияти мамлакат иқтисодиётидаги бозор ислоҳотларини ахборот-таҳлил таъминотини амалга оширишга, марказий иқтисодиёт идоралари ва тармоқ бошқарув органларининг ахборот-таҳлилий ва прогноз фаолиятини мувофиқлаштиришга, макроиқтисодий, тармоқ ва минтақавий ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишга, қиска муддатли даврда макроиқтисодий ва ижтимоий сиёсат самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ҳамда ўрта муддатли ва узоқ муддатли даврларда иқтисодий ислоҳотлар стратегиясининг вариантлари бўйича таклифлар ишлаб чиқишга йўналтирилган.

Бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига ва Олий Мажлиснинг бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа норматив ҳужжатларга ва мазкур Низомга амал қилади.



II. БОШҚАРМА ТУЗИЛМАСИ ВА МАҚОМИ


Бошқарма тузилмасига:

Бошқарма бошлиғи;

Бошқарма бошлиғининг ўринбосари - Макроиқтисодий ривожланиш таҳлили ва стратегияси бўлими бошлиғи;

Бюджет-солиқ, кредит сиёсати ва пул муомаласи шуъбаси;

Хусусийлаштириш, кичик тадбиркорликни ривожлантириш шуъбаси;

Аҳоли турмуш даражаси шуъбаси;

Бошқарма бошлиғининг ўринбосари - Ҳудудлар ва тармоқларни ривожлантириш дастурлари бўлими бошлиғи;

Минтақаларда иқтисодий ислоҳотларни ривожлантириш дастурлари шуъбаси;

Тармоқ ва микроиқтисодий ривожлантириш дастурлари шуъбаси;

Бошқарма бошлиғининг ёрдамчиси киради.



III. БОШҚАРМАНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


Қуйидагилар Бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

бозор ислоҳотлари амалга оширилишини ва ижтимоий-иқтисодий вазият тизимли ва комплекс ўрганилишини ташкил этиш, иқтисодиётдаги сифат ўзгаришларини, ривожлантириш, таркибий ва институционал ўзгаришлар тенденцияларини баҳолаш;

макро даражада, шунингдек, тармоқлар ва ҳудудлар бўйича иқтисодий ислоҳотларнинг боришини комплекс таҳлил қилиш ва умумлаштириш;

Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, департаментлари ва бўлимларининг, ижро этувчи ҳокимият маҳаллий органларининг иқтисодий ислоҳотларнинг боришини таҳлил қилиш ва тармоқлар, иқтисодиёт секторлари ва ҳудудларни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш масалаларидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;

марказий иқтисодиёт идоралари ва тармоқ бошқарув органларининг ахборот-таҳлилий ва прогноз фаолиятини мувофиқлаштириш асосида макроиқтисодий аҳвол ва ижтимоий вазият мониторингини таъминлаш;

макроиқтисодий ва ижтимоий вазият, макро даражада, шунингдек, тармоқлар ва ҳудудлар бўйича иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, хусусийлаштириш ва институционал ислоҳотларни ривожлантириш, товарлар, сармоя, меҳнат бозорини шакллантириш, фонд бозори фаолияти масалалари бўйича таҳлилий материаллар тайёрлаш;

қисқа муддатли даврда макроиқтисодий ва ижтимоий сиёсат самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ҳамда ўрта муддатли ва узоқ муддатли даврларда иқтисодий ислоҳотлар стратегиясининг вариантлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

вазирликлар ва идоралар томонидан тайёрланадиган муҳим иқтисодий ва ижтимоий муаммоларнинг максадли дастурларини эксперт баҳолаш;

аҳолини ва халқаро жамоатчиликни Ўзбекистондаги макроиқтисодий ва ижтимоий аҳвол тўғрисида таништириш учун ҳар хил мақолалар, оммавий ахборот воситалари, халқаро молия ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда ишлаш орқали ахборот-таҳлил макони яратиш.



IV. БОШҚАРМАНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


Бошқарма қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ахборот-таҳлил бошқармаси учун белгиланган вазифалар доирасида Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Марказий банк ва тижорат банкларидан, бошқа вазирликлар ва идоралардан зарур статистика ва таҳлилий ахборотларни, бюджет статистикаси, социологик сўровлар маълумотларини сўраш ва олиш;

марказий иқтисодиёт идоралари ва тармоқ бошқарув органларининг тармоқлар ва ҳудудларини ривожлантириш комплекс дастурларини ишлаб чиқиш масалаларидаги аборот-таҳлилий ва прогноз фаолиятларини мувофиқлаштириш;

Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари, департаментлари ва бўлимларидан, ижро этувчи ҳокимият маҳаллий органларидан Бошқармага юкланган вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган ахборотларни сўраш;

Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари ва бўлимларининг, ижро этувчи ҳокимият маҳаллий органларининг иқтисодий ислоҳотларнинг бориши натижаларини таҳлил қилиш ва умумлаштириш, тармоқларни, иқтисодиёт секторларини ва минтақаларни иқтисодий ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;

марказий иқтисодиёт идоралари ходимларини, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда махсус социологик, бюджет текширувларини, таҳлилий ва ахборот тадқиқотлари ўтказиш бўйича вақтинчалик эксперт таҳлилий гуруҳларини тузиш;

ижтимоий-иқтисодий тадқиқотларга "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Марказий банк ва бошқалар ҳузуридаги илмий-тадқиқот институтлари ва марказлар ходимларини жалб қилиш;

халқаро конференциялар, конгресслар, симпозиумлар ва йиғилишлар ишида, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ҳамкорлик ва ахборот-таҳлилий тадқиқотлар халқаро лойиҳаларида қатнашиш;

Бошқарма ваколатига кирувчи масалалар бўйича республика вазирликлари, идоралари, бошқарув ва ҳокимият маҳаллий органлари, хорижий давлатлар тадқиқот ва статистика ташкилотлари билан мустақил равишда ёзишмалар олиб бориш;

"Интернет" ва "Ўзнет" ахборот тармоқларига уланиш.

Бошқарма:

Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти кўриб чиқиши учун мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланиши тенденцияларини тавсифловчи таҳлилий материаллар тақдим этишга;

қисқа муддатли, ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегияси вариантлари бўйича таклифлар ишлаб чиқишга;

республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг, шунингдек, тармоқларни, иқтисодиёт секторларини ва ҳудудларни ривожлантиришнинг мақсадли ва комплекс дастурлари амалга оширилиши устидан амалий назоратни таъминлашга;

ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга йўналтирилган қонунчилик ва норматив ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқишга мажбурдир.



V. БОШҚАРМА ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


Бошқарма ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти билан келишилган ва Бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланадиган йиллик ва чораклик иш режалари асосида амалга оширади.

Бошқарма ўз ишини Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, департаментлари ва бўлимлари, вазирликлар ва идоралар, иқтисодиёт идоралари институтлари ва марказлари ҳамда халқаро молия ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш асосида ташкил этади.



VI. БОШҚАРМА БОШЛИҒИНИНГ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ҲУҚУҚЛАРИ


Бошқарма бошлиғи:

Бошқармага юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Бошқарманинг ахборот-таҳлилий фаолиятида олинган натижаларни Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига етказади;

Бошқарма бошлиғи ўринбосарлари - бўлим бошлиқлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, уларнинг бажарилишини назорат қилади;

Бошқарма ходимлари томонидан давлат ва меҳнат интизомига риоя қилинишини таъминлайди.

Бошқарма бошлиғи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Бошқармага юкланган вазифалар доирасида ва унинг ваколатига кирувчи унинг жорий фаолияти масалалари юзасидан мустақил равишда қарор қабул қилиш;

Бошқармага юкланган вазифалар доирасида вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар, ҳудудий бошқарув органларидан тармоқларда ва минтақаларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш юзасидан қабул қилинган қарорлар ўз вақтида сифатли бажарилишини талаб қилишга, шунингдек, уларнинг бажарилиши бўйича тезкор ва статистика ахборотини сўрашга ҳақлидир;

Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига Бошқармага ишга тавсия қилинаётган номзодлар тўғрисида ҳамда Бошқарма ходимларининг лавозим маошларига шахсий устамалар миқдорларини белгилаш ҳақида таклифлар киритиш;

Бош вазир билан келишган ҳолда Бошқарма тузилмасини ўзгартириш бўйича таклифлар киритиш;

Бошқарма ходимларининг халқаро конференциялар, семинарлар, симпозиумларда, ҳам республикада, ҳам чет элларда малака ошириш курсларида қатнашиши масаласини белгиланган тартибда ҳал қилиш;

Бошқарма томонидан ўз ваколатлари доирасида тайёрланган жўнатилувчи хат-хабарларни имзолаш.





















Время: 0.0082
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск