Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Экспорт имкониятларини ривожлантиришни рағбатлантириш республика кенгаши тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 27.03.1997 й. 163-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 27 мартдаги

163-сон қарорига

2-ИЛОВА



Экспорт имкониятларини ривожлантиришни

рағбатлантириш республика кенгаши тўғрисида

НИЗОМ


1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Экспорт имкониятларини ривожлантиришни рағбатлантириш республика кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 28 февралдаги 116-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган.


1.2. Кенгашнинг фаолияти экспорт имкониятларини ривожлантириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлилигини ошириш ёки ишлаб чиқаришларни халқаро стандартларга мос юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қайта ихтисослаштириш, экспорт ҳажмларини кенгайтиришдан мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналарнинг иқтисодий манфаатдорлигини ошириш бўйича республикада олиб борилаётган ишларнинг самарадорлигини оширишга қаратилган.


1.3. Кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекиcтон Республикасининг қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан тузган битимларига амал қилади.


1.4. Кенгаш ўз фаолиятини Кенгаш раиси томонидан тасдиқланадиган иш дастурига мувофиқ мунтазам ўтказиладиган мажлислар ва маслаҳат учрашувлари шаклида амалга оширади.



2. КЕНГАШНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


Қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:


2.1. Узоқ муддатли ташқи иқтисодий стратегияни - республиканинг Экспорт имкониятларини ривожлантириш давлат дастурини ишлаб чиқиш.


2.2. Республика минтақаларида экспорт имкониятларини кўпайтириш ва импортнинг ўрнини босувчи ишлаб чиқаришларни ривожлантириш бўйича аниқ мақсадга қаратилган вазифаларни ишлаб чиқиш.


2.3. Амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг қисқа муддатли ва узоқ муддатли мақсадлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига кириши муносабати билан унинг халқаро мажбуриятлари асосида экспорт сиёсатини ишлаб чиқиш.


2.4. Экспортни ривожлантириш мақсадли жамғармасини ташкил этиш йўли билан молиявий қўллаб-қувватлашнинг давлат тизимини ташкил этиш бўйича таклифлар киритиш.


2.5. Экспорт имкониятларини ва импортнинг ўрнини босувчи ишлаб чиқаришларни ривожлантивишнинг устувор йўналишларини белгилаш бўйича таклифлар киритиш.


2.6. Экспортга маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш билан боғлиқ масалалар комплексини оператив ҳал этиш (хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотлар нархларини, транспорт ва бож тарифларини бошқариш ва бошқалар).


2.7. Молия ва моддий-техника ресурсларини, шу жумладан, инвестицияларни юқори самарали, тез қопланадиган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга, шунингдек хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотларни юқори даражада ишлаш ва дастлабки ишлаш йўли билан маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан боғлиқ тармоқларга жалб этишга оид таклифлар киритиш.


2.8. Туризм, алоқа, транспортда ташиш, қурилиш-пудрат ишлари, фан, таълим ва информатика соҳасида товарлар, ишлар ва хизматлар экспортини ривожлантиришни иқтисодий рағбатлантириш сиёсатини ишлаб чиқиш.


2.9. Давлат бошқаруви органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, Ҳукуматнинг экспортни кенгайтириш ва импортнинг ўрнини босиш лойиҳаларни, шу жумладан, хорижий сармояни жалб қилган ҳолда, амалга ошириш бўйича қарорлари вазирликлар, идоралар томонидан бажарилишини назорат қилиш.


2.10. Экспорт, маҳсулот экспорт қилувчиларни зарур ҳуқуқий ва йўриқнома ҳужжатлар билан таъминлашнинг ягона ахборот тизимини, экспортга маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарга амалий ёрдам кўрсатиш учун консалтинг, инжиниринг, ҳуқуқий ва бошқа хизматларни ташкил этиш масалашарини тартибга солувчи қонунлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришга доир ишларни ташкил этиш.



3. КЕНГАШНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ


Кенгаш ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ:


3.1. Ишлаб чиқилган принциплар ва иқтисодиётни ислоҳ қилиш устуворликлари асосида экспорт имкониятларини ва импортнинг ўрнини босувчи ишлаб чиқаришларни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини кўриб чиқиш учун Ўзбекисгон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади ҳамда уларни амалга оширишнинг энг самарали йўлларини таклиф этади.


3.2. Республиканинг экспорт дастурини, иқтисодиёт устувор тармоқларининг экспортни кенгайтириш ва импортнинг ўрнини босиш мақсадли дастурларини амалга оширишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқади.


3.3. Маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг турли гуруҳларининг, энг аввало кооперация алоқаларини ривожлантиришни талаб этувчи техник жиҳатдан мураккаб маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи гуруҳларнинг иқтисодий манфаатлари келишилишини таъминлайди.


3.4. Экспорт сиёсати таркибий, тармоқ ва минтақавий сиёсат, инновация фаолияти билан боғланишини таъминлайди.


3.5. Кичик бизнеснинг экспорт фаоллигини рағбатлантириш масалаларини кўриб чиқади.

3.6. Бож пошлиналари ставкаларини кўриб чиқишга доир таклифлар тайёрлайди.


3.7. Экспорт имкониятларини ривожлантиришни таъминловчи инновация ҳамкорлиги соҳасида халқаро молиявий ва иқтисодий ташкилотлар билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларини танлашга доир таклифлар тайёрлайди ҳамда эришилган ечимларни амалга оширишни назорат қилади.


3.8. Вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг, жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг уларнинг экспорт имкониятларини ривожлантириш концепциялари ва дастурларини ишлаб чиқиш, экспортни кенгайтириш ва импортнинг ўрнини босиш бўйича инвестиция таклифлари ва лойиҳаларини кўриб чиқиш ва амалга ошириш масалаларидаги фаолиятини мувофиқлаштиради.


3.9. Хўжалик юритувчи субъектларнинг экспорт фаолияти давлат мониторинги тизими доирасида уларнинг ва давлат бошқаруви тегишли органларининг:

республиканинг минерал-хом ашё имкониятлари мавжудлигига асосланган анъанавий экспорт ҳажмини кўпайтириш имкониятларидан фойдаланиш;

стратегик муҳим материаллар ва хом ашё базасида қайта ишловчи ва қазиб олувчи тармоқларни ривожлантириш тадбирларини амалга ошириш;

қўшилган қиймат даражаси юқори бўлган экспортга йўналтирилган илм-фанни кўплаб талаб қиладиган ва машина-техника маҳсулотларни йиғма ишлаб чиқаришни ташкил этишга доир ишлаб чиқилган таклифларни бажариш;

экспортга йўналтирилган инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида кўриб чиқилиши ва экспертизадан ўтказилиши;

экспортга йўналтирилган ва импортнинг ўрнини босувчи инвестиция лойиҳалари рўйхатини тузиш ва уни эҳтимол тутилган инвесторлар орасида тарқатиш;

амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ маҳсулот экспорт қилувчи корхоналарга берилган солиқ ва бож устунликлари ва бошқа имтиёзларни рўёбга чиқариш;

Кенгаш ваколатига кирувчи бошқа масалалар бўйича ҳисоботларни эшитади.


3.10. Маҳсулот экспорт қилувчиларни зарур қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар, йўриқномалар ва ахборот-маълумотнома материаллари (жаҳон бозори конъюнктураси, эҳтимол тутилган ҳамкорлар тўғрисидаги ва бошқалар) билан таъминлаш мақсадида уларни ахборот билан таъминлашнинг ягона тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этишга кўмаклашади.


3.11. Экспорт фаолиятини рағбатлантиришнинг халқаро амалиёти тажрибасини ўрганиш ва республиканинг амалдаги қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш асосида Вазирлар Маҳкамасига экспорт имкониятларини ривожлантириш соҳасида қонун ҳужжатлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни янада такомиллаштириш тўғрисида таклифлар киритади.


3.12. Хўжалик юритувчи субъактларнинг экспорт фаолияти натижалари асосида ҳар йили йилнинг энг яхши экспорт қилувчиларини аниқлайди ва "Экспортни аивожлантиришда энг салмоқли натижаларга эришганлик учун ҳар йиллик миллий мукофотларни бериш тартиби"га мувофиқ уларни мукофотлайди.



4. КЕНГАШ ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


4.1. Кенгаш таркибига: Кенгаш раиси, Кенгаш аъзолари, ишчи гуруҳлар раҳбарлари киради.


4.2. Кенгаш таркибига кенгашнинг раиси, у бўлмаган вақтда унинг ўринбосари бошчилик қилади. Кенгаш раиси умумий раҳбарликни амалга оширади, унинг фаолиятининг бош йўналишини белгилайди.

Раис ўринбосарлари Республика Кенгаши иш режаси ва унинг қарорлари бажарилишини назорат қиладилар.


4.3. Кенгашга лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси Бош вазири бошчилик қилади.


4.4. Кенгаш таркиби Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланади. Кенгаш таркибидаги кадрлашни алмаштириб туриш Кенгаш раиси томонидан амалга оширилади.


4.5. Ишчи гуруҳлар Кенгашнинг котибиятлари ҳисобланади, улар унинг мажлисларини тайёрлайди, унинг қарорларини барча манфаатдор вазирликлар ва идоралар, корхоналар ва ташкилотларга етказади, қабул қилинган қарорларнинг амалга оширилишини назорат қилади.


4.6. Ишчи гуруҳлар раҳбарлари ва аъзоларига иш режасига мувофиқ белгиланган аниқ иш бириктириб қўйилади.


4.7. Кенгашнинг иши унинг календарь йилга тузилган режасига мувофиқ ташкил этилади. Кенгаш мажлислари ҳар чоракда ўтказилади. Мажлис кун тартиби мажлис бошланишидан 15 кун олдин белгиланади ва унинг аъзоларига юборилади.


4.8. Кенгаш қарорлари, унинг ваколатлари доирасида, барча вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, корхоналар, ташкилотлар, жойлардаги давлат ҳокимияти маҳаллий органлари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади. Кенгаш қарорлари баённомалар шаклида қабул қилинади.
































Время: 0.0060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск