Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Дон маҳсулотлари тизимида бошқариш ва иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш масалаларини мувофиқлаштирувчи назорат кенгаши тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 03.02.1997 й. 61-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 3 февралдаги

61-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

Дон маҳсулотлари тизимида бошқариш ва иқтисодий

ислоҳотларни чуқурлаштириш масалаларини

мувофиқлаштирувчи назорат

кенгаши тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Дон маҳсулотлари тизимида бошқариш ва иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш масалаларини мувофиқлаштирувчи назорат кенгаши (Дон маҳсулотлари бўйича назорат кенгаши) Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 3 февралдаги 61-сон қарори билан ташкил этилган.


2. Дон маҳсулотлари бўйича назорат кенгаши ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга амал қилади.



II. ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


3. Қуйидагилар Дон маҳсулотлари бўйича назорат кенгашининг асосий вазифалари ва функциялари ҳисобланади:

дон етиштиришдан тортиб тайёр маҳсулотни сотишгача бўлган технологик занжирнинг барча босқичларида корхоналарни бошқариш масалаларини мувофиқлаштириш;

бозор муносабатлари механизмларини рўёбга чиқариш, монополияга қарши қонунчилик талабларини бажариш ва дон маҳсулотлари тизимида иқтисодий ўзгартиришларни янада чуқурлаштиришга йўналтирилган тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

дон ва дон маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш баланслари лойиҳаларини тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш, зарур бўлганда, донни импорт қилиш юзасидан таклифлар киритиш;

хўжаликлар томонидан сотиладиган бошоқли дон давлат хариди ҳажмлари бўйича ва доннинг харид нархлари юзасидан таклифлар тайерлаш. Корхоналар ва хўжаликлар ўртасида шартномалар тузилишини таъминлаш, ўз вақтида аванс бериш ва дон маҳсулотлари тизими корхоналари билан дон етиштирувчи хўжаликлар ўртасида ўз вақтида ўзаро ҳисоб-китобларни тўлиқ амалга оширишга оид комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш,

бошоқли дон тайёрлашни назорат қилиш, уларнинг сақланиши ҳамда талон-тарож қилинишининг олдини олиш юзасидан аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш;

корхоналар ва омборларда дон, ун ва бошқа маҳсулотлар ресурсларини ҳисобга олишни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайерлаш, дондан оқилона фойдаланишни, ун сарфини, шу жумладан нон пиширишга ун сарфини мунтазам текшириш ва назорат қилишни таъминлаш,

корхоналарни ривожлантириш ва техник қайта жиҳозлаш, хорижий сармояларни, илғор технологияларни жалб қилиш ва шу асосда маҳсулот турининг кўпайтирилиши ва сифати яхшиланишини таъминлаш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш,

дон маҳсулотлари тармоғи марказий аппарати, вилоят уюшмалари раҳбар ходимлари ва корхоналари раҳбарларининг ўз лавозимига лаёқатлилигини ҳамда касб малакаси даражасини мунтазам ўрганиш, уларнинг бозор ислоҳотлари талабларига ва эгаллаб турган лавозимларига мувофиқликлари юзасидан таклифлар киритиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Қенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корпорациялар, шунингдек, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотларнинг бошоқли дон етиштириш, уларни тайёрлаш (четдан олиб келиш), дон маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш ҳамда сотиш билан боғлиқ масалалар бўйича фаолиятини мувофиқлаштиришни таъминлаш;

"Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси, давлат дон инспекцияси ва дон маҳсулотлари ишлаб чиқариш тизимининг бошқа ташкилотлари фаолиятини такомиллаштиришга ердам кўрсатиш.



III. ҲУҚУҚЛАРИ


4. Дон маҳсулотлари бўйича назорат кенгаши кўрсатиб ўтилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат бошқаруви барча органлари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар томонидан дон ва уни қайта ишлаш маҳсулотларини тайёрлаш, уларнинг сифати, уларни сақлаш ва улардан оқилона фойдаланишни таъминлаш масалаларига доир амалдаги қонун ҳужжатлари ижро этилишини текшириш;

вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларининг уларнинг ваколатига кирувчи масалалар бўйича ҳисоботларини тинглаш;

давлат органлари ва бошқа органлар, корхоналар, хўжаликлар, муассасалар ва ташкилотлардан, мансабдор шахслардан ўз фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган ахборот ва маълумотнома материалларини сўраб олиш;

Назорат кенгаши мажлисларида кўриб чиқиш учун таклифлар ишлаб чиқиш, зарур ҳисоб-китоблар ва бошқа материалларни тайёрлаш бўйича гуруҳлар тузиш;

тегишли материалларни тайёрлаш учун мутахассислар, олимларни ҳамда давлат ва хўжалик органларининг вакилларини жалб этиш.



IV. ИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


5. Дон маҳсулотлари бўйича назорат кенгаши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этилади, қайта ташкил этилади ва тугатилади.


6. Дон маҳсулотлари бўйича назорат кенгашини Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган Раис бошқаради.

Дон маҳсулотлари бўйича назорат кенгаши таркибига вазирликлар, идораларнинг рахбарлари киради, улар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


7. Дон маҳсулотлари бўйича назорат кенгашининг иши режалар асосида амалга оширилади, мажлислар заруриятга қараб, бироқ икки ойда камида бир марта ўтказилади.


8. Дон маҳсулотлари бўйича назорат кенгаши қарорлари очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади ва протоколлар тарзида расмийлаштирилади. Уларнинг давлат органлари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск