Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги иқтисодий таълим ва бозор иқтисодиёти асослари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 19.06.1996 й. 221-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 19 июндаги

221-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Иқтисодий таълим ва бозор иқтисодиёти

асослари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚИСМ


Мутахассисларнинг иқтисодий тайёргарлик даражаси республикада ислоҳотларни муваффақиятли олиб боришнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади. Тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини иш билан таъминлаш ва унинг меҳнат фаолиятини фаоллаштириш муаммоларини ҳал этиш кўп жиҳатдан кишиларда қадриятларга янгича қарашларни шакллантириш, уларнинг янги иқтисодий шароитларга мослашувини тезлаштириш билан белгиланади.

Қўйилган муаммоларни ҳал этишнинг комплекс хусусияти вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар ва жамоатчилик кенг табақаларининг аниқ мақсадли ва келишилган фаолияти зарурлигини келтириб чиқаради. Шу мақсадда Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Иқтисодий таълим ва бозор иқтисодиёти асослари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилмоқда.



II. МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ КЕНГАШ

ФУНКЦИЯЛАРИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


Мувофиқлаштирувчи кенгаш ўз ишини иқтисодий таълимнинг ва аҳолининг Ўзбекистон Республикасидаги иқтисодий ислоҳотлар вазифалари ва талабларига мос бўлган иқтисодий билимларини шакллантиришнинг замонавий тизимларини яратишга йўналтиради.

Қуйидагилар мувофиқлаштирувчи кенгаш функциялари ҳисобланади:

мактабларда, ўрта махсус ва олий ўқув юртларида иқтисодий таълим тизимини ривожлантириш стратегиясини белгилаш ва ишлаб чиқилган йўналишларни амалга оширишга оид ишларни мувофиқлаштириш;

иқтисодий таълим соҳасидаги кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини ривожлантириш стратегиясини белгилаш ва ишлаб чиқилган йўналишларни амалга оширишга оид ишларни мувофиқлаштириш;

иқтисодиёт йўналишидаги илмий-тадқиқот институтларининг иқтисодий билимларни ва амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларни тарғиб қилиш бўйича фаолиятини жадаллаштиришга оид ишларни мувофиқлаштириш;

хорижий мамлакатларнинг иқтисодий таълим соҳасидаги университетлари, ўқув марказлари ва бошқа таълим ҳамда ўзга тузилмалари билан халқаро ҳамкорликни ташкил этиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш ўз функцияларига мувофиқ қуйидаги вазифаларни ҳал этади:

аҳолининг асосий гуруҳлари бўйича уларнинг иқтисодий билими ҳолатини ўрганиш ва уни таҳлил қилиш;

мамлакатда иқтисодий таълимни ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг ягона давлат дастурини ишлаб чиқиш;

илғор хорижий тажрибани ҳисобга олиб иқтисодий таълимнинг самарали шакл ва усулларини жорий этиш;

ўқув муассасаларида, корхоналарда, бизнес, тадбиркорлик ва инвестиция фаолияти соҳасида, яшаш жойи бўйича ва оилада иқтисодий таълим ва ўқитиш шаклларининг асосий босқичларини белгилаш;

олимлар ва мутахассисларни жаҳон стандартлари ва таълимнинг турли даража ва шакллари талабларига жавоб берувчи янги ўқув дастурлари, дарсликлар, ўқув-услубий ҳамда кўргазмали қўлланмалар, ўқув технологияларини ишлаб чиқишга жалб этиш;

мактаблар, лицейлар, коллежлар, техникумлар ва олий ўқув юртлари мутахассислари, раҳбарлари ва ўқитувчилар таркибини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг комплекс дастурини яратиш ҳамда амалга ошириш;

турли вазирликлар ва идораларда иқтисодий таълимнинг моддий-теxника базасини ривожлантиришга оид тавсияномалар ишлаб чиқиш;

бошқарув кадрларини тестдан ўтказишнинг самарали усуллари асосида аттестация қилишнинг янги тизимини ишлаб чиқиш;

вазирликлар ва идораларнинг халқаро ҳамкорликни ташкил этишдаги, иқтисодиёт мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишдаги, шунингдек талабалар, ўқитувчилар, ўқув дастурлари ва материаллар алмашишдаги, биргаликда илмий бўлинмалар яратишдаги фаолиятларини мувофиқлаштириш;

иқтисодий фанларнинг устувор йўналишлари бўйича илмий-тадқиқот ишларини ва иқтисодиёт соҳасининг илмий-педагогик кадрларини тайёрлашни мувофиқлаштириш ҳамда иқтисодий таълимдаги фан ютуқларидан фойдаланишга оид тавсияномалар ишлаб чиқиш;

иқтисодий таълим ислоҳотларининг устувор йўналишларини биринчи навбатда молиялаштириш, таълим соҳасидаги актив фаолиятни моддий барқарорлаштириш бўйича тавсияномалар ишлаб чиқиш;

нашриётларнинг иқтисодий адабиётлар нашр этишга оид фаолиятини келишиш, таълим эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда уларни нашр этиш навбатларини белгилаш;

оммавий иқтисодий ўқитиш ягона дастурига мувофиқ оммавий ахборот воситаларида иқтисодий билимларни тарғиб қилишнинг асосий йўналишлари, шакллари ва усулларини ишлаб чиқиш;

вазирликлар ва идоралар, корхоналар ва муассасаларнинг иқтисодий таълим соҳасида тажриба алмашувини ташкил этиш.



III. МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ КЕНГАШНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


Иқтисодий таълим ва бозор иқтисодиёти асослари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш қуйидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга:

иқтисодий таълимни ташкил этиш ва такомиллаштириш масалалари юзасидан таклифларни тайёрлаш ва ҳукуматга киритиш;

вазирликлар ва идораларнинг иқтисодий таълим масалалари юзасидан ахборотларини тинглаш;

дастурларнинг устуворлигини ҳисобга олган ҳолда вазирликлар ва идораларнинг айрим таълим дастурларини молиялаштиришга оид таклифлар киритиш;

иқтисодий таълимни ислоҳ қилишнинг ҳамда иқтисодий таълим давлат дастури бажарилишининг якунлари ва боришини муҳокама қилиш;

иқтисодий йўналишдаги ўқув юртларининг илмий-педагогик, ўқув-услубий ва моддий-техник базаларини такомиллаштиришга оид таклифлар киритиш;

ватанимиздаги ва хорижий илмий ҳамда таълим муассасалари, фондлар ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигининг барча шаклларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тизимини шакллантириш.



IV. МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ КЕНГАШ

ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


Мувофиқлаштирувчи кенгаш иши унинг умумий мажлислари, секциялари ва вақтинчалик ишчи гуруҳлар мажлислари шаклида амалга оширилади. Секциялар ишнинг асосий йўналишларини ҳисобга олган ҳолда тузилади.

Зарур бўлган ҳолларда вақтинчалик секциялараро ишчи гуруҳлари тузилади. Секциялар ва ишчи гуруҳлари Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг умумий мажлисида тасдиқланади ва унга ҳисоб беради. Секциялар раҳбарлари Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси томонидан тайинланадилар.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш ишини унинг раиси, у бўлмаганда эса ўринбосар бошқаради. Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси умумий раҳбарликни амалга оширади, Мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолиятининг бош йўналишини белгилайди.

Раис ўринбосари Мувофиқлаштирувчи кенгаш иши режаси ва унинг қарорлари бажарилишини назорат қилади.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш Котибияти унинг мажлисларини тайёрлайди, унинг қарорларини манфаатдор вазирликлар ва идораларга етказади, қабул қилинган қарорларнинг амалга оширилишини назорат қилади.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш иши унинг календарь йил учун тузилган режасига мувофиқ ташкил этилади. Секциялар иши тегишли режалар бўйича амалга оширилади. Мувофиқлаштирувчи кенгаш мажлиси йилнинг ҳар чорагида ўтказилади. Мажлиснинг кун тартиби унинг бошланишидан 30 кун олдин белгиланади. Секциялар мажлиси ҳар ойда ўтказилади. Секциялар аъзоларига бажарилиши учун улар шахсан жавобгар бўлган аниқ ишлар бириктириб қўйилади.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш ва унинг алоҳида секциялари таркибидаги кадрларни янгилаб туриш Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси томонидан амалга оширилади.
















Время: 0.0211
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск