Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.1994 й. 634-сон "Хусусийлаштириш соҳасидаги техник ёрдамни мувофиқлаштириш кенгашини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.12.1994 й.

N 634



ХУСУСИЙЛАШТИРИШ СОҲАСИДАГИ

ТЕХНИК ЁРДАМНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ

КЕНГАШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Халқаро ташкилотлар томонидан хусусийлаштириш ва иқтисодиётнинг нодавлат соҳасини ривожлантириш соҳасида кўрсатилаётган техник ва бошқа ёрдамини мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Давлат мулки қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида иловага* мувофиқ таркибида Хусусийлаштириш соҳасидаги техник ёрдамни мувофиқлаштириш кенгашини тузиш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Кенгашнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

хусусийлаштириш соҳасидаги техник ёрдамнинг устувор йўналишларини танлаш;

кўрсатиб ўтилган масалалар бўйича халқаро лойиҳалар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини мувофиқлаштиришни таъминлаш;

халқаро ташкилотларнинг техник ёрдам кўрсатиш лойиҳаларини амалга оширишда маслаҳатлар бериш ва тавсияномалар тайёрлаш.


3. Кенгаш ишини ташкил этишга оид сарф-харажатлар Давлат мулки қўмитаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.


4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Чжен зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.









































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск