Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик, галлачилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.01.1998 й. 25-сон "1998 йилда шоли экиладиган майдонлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.01.1998 й.

N 25



1998 ЙИЛДА ШОЛИ ЭКИЛАДИГАН

МАЙДОНЛАР ТЎҒРИСИДА


Ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги корхоналарида шоли етиштириш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорациясининг 1998 йилда қишлоқ хўжалиги корхоналарида шоли экиладиган майдонлар ҳажми кутиладиган сув таъминотини ҳисобга олган ҳолда шолининг ялпи ҳосили ва давлат ресурслари учун тайёрланадиган шоли миқдори тўғрисидаги таклифига иловага мувофиқ розилик берилсин.


2. Бунда шоли асосан ихтисослаштирилган шоликор хўжаликларда ва сув билан кафолатли таъминланган зоналарда жойлаштирилсин. Андижон, Бухоро, Жиззах, Навоий, Наманган, Самарқанд ва Фарғона вилоятлари хўжаликларида шоли экилишига йўл қўйилмасин.


3. Суғориладиган ерлардан юқори самарали фойдаланишни ташкил этиш, шолидан юқори ҳосил олиш ва шу асосда шоли етиштириш ҳажмлари сезиларли даражада кўпайтирилишини таъминлаш Қишлоқ ва сув хўжалига вазирлиги, "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" компанияси, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминот-тузатиш" давлат-кооператив қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликларининг биринчи даражали вазифаси деб ҳисоблансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 24 июндаги 317-сон қарорининг шоли экиладиган майдонларга оид қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда шу йил 1 мартгача шоликор хўжаликлар билан шолини шартномавий нархда харид қилиш юзасидан контрактация шартномалари тузилишини таъминласинлар ва шоли қийматининг камида 40 фоизи миқдорида аванс берсинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 15 январдаги

25-сон қарорига

ИЛОВА



1998 йилда шоли экиш майдони ялпи

ҳосил ва тайёрлаш

   


Жами

минг гектар


Ялпи ҳосил

минг тонна


Давлат ресурсларига

тайёрлаш, минг тонна


Қорақалпоғистон

Республикаси


75

323

161

вилоятлар:





Сурхондарё


5,6

24,1

12

Сирдарё


7

30,1

15

Тошкент


11,4

49,6

25

Хоразм


38

174,7

87

Жами


137

601,5

300









































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск