Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик, галлачилик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.05.2009 й. ПҚ-1113-сон "2009 йилги бошоқли дон экинлари ҳосилидан бўшаган ерларни шудгорлашни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

19.05.2009 й.

N ПҚ-1113



2009 ЙИЛГИ БОШОҚЛИ ДОН ЭКИНЛАРИ

ҲОСИЛИДАН БЎШАГАН ЕРЛАРНИ

ШУДГОРЛАШНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


2009 йилги бошоқли дон экинлари ҳосилидан бўшайдиган ерлар ўз вақтида ва сифатли шудгор қилинишини таъминлаш, келгуси йил ҳосили учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2009 йилги бошоқли дон экинлари ҳосили ўриб-йиғиб олингандан кейин ўтказиладиган шудгорлаш ишларининг иловага* мувофиқ ҳажмлари ва муддатлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоят ҳокимликлари билан келишилган таклифига розилик берилсин.

Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ергеодезкадастр" Давлат қўмитаси, "Ўзагромашсервис" уюшмаси раҳбарлари шудгорлаш ишларининг ўз вақтида ташкил этилиши ва сифатли ўтказилиши, ҳисоботнинг бузиб кўрсатилишига йўл қўйилмаслиги учун шахсан жавобгардирлар.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошоқли дон экинлари ўриб-йиғиб олингандан кейин шудгорлаш ишлари мазкур Қарорнинг иловасига қатъий мувофиқ белгиланган ҳажмлар ва муддатларда ўтказилиши устидан назоратни таъминласин. Айбдор шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида кўзда тутилган қаттиқ жавобгарлик чоралари кўрилсин.


2. "Ўзагромашсервис" уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда 2009 йилги бошоқли дон экинлари ҳосили йиғиштириб олингандан кейин шудгорлаш ишларини ўтказиш тўғрисида машина-трактор парклари, фермер хўжаликлари, шунингдек, мулкчилик шакли ва идоравий бўйсунувидан қатъий назар бошқа ташкилотлар ҳамда идоралар ўртасида шартномалар тузилишини таъминласин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзагромашсервис" уюшмаси билан биргаликда:

бир ҳафта муддатда зарур ресурслар билан таъминланганликни ҳамда ер фондидан янада самарали фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда туманлар ва хўжаликлар бўйича шудгорлаш ишларини ўтказиш жадвалларини тузсин ва тасдиқласин;

шудгорлаш ишларини ўтказиш учун мўлжалланган майдонларда похол йиғиштириб олинишини ташкил қилсин;

мулкчилик шакли ва идоравий бўйсунувидан қатъий назар шартнома асосида бошқа корхоналар ҳамда ташкилотларнинг ҳайдов агрегатларини жалб этсин;

ҳайдов агрегатларининг икки сменада ишлашини ва улардан отрядлар ташкил этиш усули билан самарали фойдаланишни ташкил этсин.

хўжаликлар ва машина-трактор паркларининг буюртманомалари асосида эҳтиёт қисмлар етказиб беришни, шунингдек кўчма таъмирлаш устахоналарининг узлуксиз ишлашини таъминласин.

Ерни шудгорлашнинг сифат кўрсаткичларига эришишни рағбатлантиришга алоҳида эътибор берилсин.


4. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси билан биргаликда похолни ёқишдан келиб чиқадиган зарар ва нохуш оқибатларни кенг тушунтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласин.


5. "Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компанияси ёнилғи-мойлаш материалларининг зарур захирасини яратсин ҳамда шудгорлаш ишларида қатнашувчи машина-трактор паркларига, қишлоқ хўжалик корхоналарига дизель ёнилғиси қийматининг 60 фоизи олдиндан тўлангандан кейин уларга ёнилғи-мойлаш материаллари узлуксиз етказиб берилишини таъминласин.


6. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                 И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг Ахборотномаси, 2009 й., 5-сон, 197-модда




























































Время: 0.0209
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск