Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик, галлачилик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.05.2007 й. ПҚ-638-сон "2007 йил бошоқли дон экинлари ҳосилини уюшқоқлик билан йиғиштириб олиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

11.05.2007 й.

N ПҚ-638



2007 ЙИЛ БОШОҚЛИ ДОН ЭКИНЛАРИ

ҲОСИЛИНИ УЮШҚОҚЛИК БИЛАН

ЙИҒИШТИРИБ ОЛИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


2007 йилда бошоқли дон экинлари ҳосилини қисқа муддатларда ва сифатли йиғиштириб олиш ҳамда давлат ресурсларига ғалла сотиш бўйича контрактация шартномаларини бажариш мақсадида:


1. 2007 йил дон ҳосили ўрим-йиғимини ўз вақтида ва сифатли ташкил этиш ҳамда ўтказиш, шунингдек ғалла ўриш комбайнларидан самарали фойдаланиш учун шахсий жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ҳокимлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзагромашсервис" уюшмаси ва унинг машина-трактор парклари ҳудудий бирлашмалари раҳбарлари зиммасига юклансин.


2. Қуйидагиларни:

ғалла ўриш комбайнларини, дон ташиш учун жалб этиладиган барча турдаги транспорт воситаларини, шунингдек дон йиғиладиган хирмон ва майдонларни, дон тозалаш машиналари ҳамда ғаллани дастлабки қайта ишлаш учун зарур бўлган бошқа моддий-техника базасини тайёрлаб қўйиш жорий йилнинг 20 майигача тугалланишини;

тайёрлов корхоналари ва пунктларида хўжаликлардан ғаллани фақат дастлабки тозалангандан кейин, ифлослиги ва намлиги бўйича амалдаги стандарт ва нормативларга қатъий риоя этган ҳолда қабул қилинишини;

идоравий мансублигидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотларнинг дон қабул қилиш пунктларига ғалла ташиш учун яроқли бўлган транспорт воситалари шартнома асосида жалб этилишини;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси билан биргаликда хўжаликлар билан  давлат эҳтиёжлари учун харид қилинаётган ғалла учун, машина-трактор парклари билан  кўрсатилган механизация хизматлари ва ғалла ўриш комбайнлари операторларига иш ҳақи тўлаш учун ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинишини таъминлаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзагромашсервис" уюшмаси ва унинг машина-трактор парклари ҳудудий бирлашмаларининг, "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компаниясининг асосий вазифалари деб ҳисоблансин.


3. "Ўзагромашсервис" уюшмаси ғалла ўрим-йиғим техникаси мавжуд паркининг, айниқса юксак унумли комбайнларнинг тайёрланишини таъминласин ҳамда эҳтиёт қисмларнинг зарур захирасини яратсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 2007 йилнинг 1 июнидан бошлаб Ички ишлар вазирлиги таълим муассасаларининг тингловчилари ва курсантлари контингентини иловага* мувофиқ вилоятлар ички ишлар бошқармалари ихтиёрига юборсин.

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси, "Тошшаҳартрансхизмат" уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги буюртманомалари бўйича, тингловчилар ва курсантларни вақтинчалик ўрнашиш жойига ташиш ва дон йиғиштириш тугаллангандан кейин уларни олиб келиш учун транспорт воситалари зарур миқдорда ажратилишини таъминласинлар.

Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари:

фермер хўжаликлари томонидан "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси, "Тошшаҳартрансхизмат" уюшмаси билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тингловчилари ва курсантларини вақтинчалик ўрнашиш жойига ташиш ва дон йиғиштириш тугаллангандан кейин уларни олиб келиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида тегишли шартномалар тузилишини;

тингловчилар ҳамда курсантларни вақтинчалик яшаш жойлари, шунингдек озиқ-овқатлар, уларни ташиш учун транспорт ва ёнилғи-мойлаш материаллари билан  фермер хўжаликлари маблағлари ҳисобига таъминласинлар.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, ёнғинлар келиб чиқишининг олдини олиш, шунингдек 2007 йилги бошоқли дон экинлари ҳосилининг талон-торож қилинишига ва нобуд бўлишига йўл қўймаслик юзасидан зарур чора-тадбирларни кўрсинлар.

Ерларни шудгорлашдан олдин тозалаш мақсадида далалардаги экин поялари ва қолдиқлари ёқиб юборилиши қатъиян тақиқлансин.


6. "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси ва "Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компанияси ёнилғи-мойлаш материалларининг зарур захирасини яратсин ҳамда ҳосилни йиғиштириб олиш, ташиш ва тайёрлаш билан банд бўлган қишлоқ хўжалиги корхоналари, машина-трактор парклари ва бошқа ташкилотларга белгиланган тартибда узлуксиз етказиб берилишини ташкил этсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзстандарт" агентлиги ва "Ўздавдонинспекция" давлат эқтиёжлари учун етказиб бериладиган ғалла ва уруғлик материали сифати устидан тегишли назорат ўрнатсинлар.


8. Уруғлик ғаллани давлат ресурслари учун харид қилинадиган товар ғалланинг умумий ҳажми ҳисобига топшириш, шунингдек товар ғалладан уруғлик мақсадида фойдаланиш тақиқлансин.

Белгилаб қўйилсинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари, "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси ва унинг жойлардаги бўлинмалари раҳбарлари 2008 йил ҳосили учун бошоқли дон экинлари уруғлигининг ўз вақтида ва сифатли ғамланиши учун шахсан жавоб берадилар.


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси хўжаликлар томонидан дон сотиш тўғрисидаги статистика ҳисоботларининг ишончлилигини дон қабул қилиб олиш корхоналари бўйича мунтазам равишда текшириб борсин. Ҳисоботни бузиб кўрсатишнинг аниқланган ҳолатлари тўғрисида тезкорлик билан Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.


10. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.





































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск