Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик, галлачилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.05.2003 й. 206-сон "2003 йилда шоли етиштириш прогноз ҳажмлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.05.2003 й.

N 206



2003 ЙИЛДА ШОЛИ ЕТИШТИРИШ

ПРОГНОЗ ҲАЖМЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш асосида барқарор шоли етиштиришни таъминлаш, шунингдек республика истеъмолчилари ва аҳолисининг гуручга бўлган эҳтиёжини янада тўлароқ қондириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорациясининг шоли етиштирувчи хўжаликлар билан тузилган контрактация шартномалари асосида тайёрланган 2003 йил ҳосили учун шоли экиладиган майдонлар, товар ва уруғлик шоли етиштириш ҳамда уларни давлат ресурсларига сотиш прогноз ҳажмлари тўғрисидаги таклифлари 1 ва 2-иловаларга мувофиқ қабул қилинсин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази шоли етиштирувчи хўжаликларга шолининг серҳосил, тезпишар навларини экишни мақбул агротехника муддатларида ўз вақтида ўтказишда амалий ёрдам кўрсатсинлар.


3. "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси хўжаликларини:

Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент ва Хоразм вилоятларининг шоли етиштирувчи хўжаликларидаги мавжуд захиралар ҳисобига 2,8 минг тонна ҳажмида;

тегишли ишлов берилгандан кейин уруғлик мақсадида фойдаланиш учун давлат ресурсларидан 6,6 минг тонна товар шоли бериш ҳисобига уруғлик шоли билан таъминласинлар


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги жорий йил ҳосилидан шоли харид қилиш ҳажмларини ҳисобга олган ҳолда 2003 йилда давлат ресурслари ҳисобига шоли ва гуруч етиштириш ҳамда уларни тақсимлашнинг тасдиқланган балансига тегишли ўзгартиришлар киритсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази:

шоли етиштиришни янада ривожлантириш, уруғчиликни ривожлантириш ва серҳосил навлар яратиш мақсадида навлар муаллифлари ва оригинаторларини рағбатлантириш механизмини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;

2003 йил 1 августгача товар ва уруғлик мақсадлари учун сотиб олинадиган шолининг харид (шартномавий) нархлари бўйича таклиф киритсинлар.


6. "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси 2003 йил 1 августгача шоличилик хўжаликларига республика дон қабул қилиш корхоналари томонидан харид қилинадиган товар шоли қиймати умумий суммасининг 50 фоизгачаси миқдорида босқичма-босқич аванс бериб боришни амалга оширсинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Ҳ. Жўрабеков ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Юсупов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 2 майдаги

206 -сон қарорига

1-ИЛОВА



2003 йил ҳосили учун шоли экиладиган

майдонлар, шоли етиштириш ва харид

қилиш ҳажмининг прогноз

КЎРСАТКИЧЛАРИ


Экин

майдони,

минг га


Ялпи ҳосил,

минг т


давлат ресурсларига харид қилиш

(минг т)


ҳаммаси


шу жумладан:


товар шоли


уруғлик шоли


Қорақалпоғистон Республикаси


55,0

181,5

69,0

55,2

13,75

Вилоятлар:







Сурхондарё


4,0

13,2

-

-

-

Сирдарё


3,0

9,6

-

-

-

Тошкент


4,0

15,1

-

-

-

Хоразм


15,0

60,0

24,0

20,3

3,75

Жами:


81,0

279,4

93,0

75,5

17,5





Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 2 майдаги

206 -сон қарорига

2-ИЛОВА



2003 йилда уруғлик шоли етиштириш ва уни

"Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси

корхоналарига етказиб бериш бўйича

ТОПШИРИҚ

(тонна)


Уруғлик тайёрлаш

ҳажми, ҳаммаси


шу жумладан:


юқори репродукцияли

(R-I)


навли


Қорақалпоғистон Республикаси


13750

950

12800

Хоразм вилояти


3750

750

3000

Жами:


17500

1700

15800















































Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск