Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик, галлачилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.09.2001 й. 373-сон "2002 йил ҳосили учун бошоқли дон экинларини кузги экишни уюшқоқлик билан ўтказиш масалалари, дон етиштириш ва давлат ресурсларига харид қилиш ҳажмлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.09.2001 й.

N 373



2002 ЙИЛ ҲОСИЛИ УЧУН БОШОҚЛИ

ДОН ЭКИНЛАРИНИ КУЗГИ ЭКИШНИ УЮШҚОҚЛИК

БИЛАН ЎТКАЗИШ МАСАЛАЛАРИ, ДОН ЕТИШТИРИШ

ВА ДАВЛАТ РЕСУРСЛАРИГА ХАРИД ҚИЛИШ

ҲАЖМЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республика минтақаларининг тупроққлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда 2002 йил ҳосили учун бошоқли дон экинларини навлар бўйича оқилона жойлаштириш чора-тадбирларини кўриш, кузги экишни ўз вақтида ва  сифатли ўтказиш, шунингдек суғориладиган ва лалми ерлардан самарали фойдаланиш  мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан келишилган 2002 йил ҳосили учун бошоқли дон экинларининг тезпишар ва серҳосил навларини жойлаштириш бўйича таклифлари 1 ва 2-иловаларга мувофиқ қабул қилинсин, бошоқли дон экинлари майдонларини 2001 йилга нисбатан суғориладиган ерларда 37 минг гектарга кўпайтириш назарда тутилсин.


2. Махфий.


3. "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси:

2001 йилнинг 1 октябригача бошоқли дон экинлари уруғликларини тозалаш, навларга ажратиш, сархиллаш, сертификациялаш, қопларга жойлаштириш ва сотиш ишларини тугатсин. Хўжаликларга кондициясиз ва дориланмаган уруғлар берилишига йўл қўймасин;

2002 йил ҳосили учун республиканинг элита-уруғчилик хўжаликларига бошоқли дон экинларининг 1,2 минг тонна суперэлита ва элита уруғлари хорижий илмий муассасалардан олиб келинишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2001 йил 15 октябргача 2002 йил ҳосилидан давлат эҳтиёжлари учун бошоқли дон харид қилишга  контрактация шартномалари тузилишини таъминласин. 2002 йил ҳосили  донига харид нархлари  белгиланган тартибда тасдиқлангунга қадар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига 2001 йил дон ҳосилига  шаклланган харид (прейскурант ва шартнома) нархларидан келиб чиқиб аванс берилсин;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2001 йил ҳосилидан 4 ва 5-иловаларга мувофиқ ҳажмларда юқори сифатли бошоқли дон экинлари уруғлиги тайёрланишини таъминласин.


4. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси Андижон ва Самарқанд вилоятларидан бошоқли дон экинлари уруғликларини ташиш учун вагонлар узлуксиз берилишини таъминласин.


5. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликларининг муҳим вазифалари ҳисоблансин:

мазкур қарорда тасдиқланган бошоқли дон экинларининг навлар бўйича жойлаштирилишига қатъий амал қилган ҳолда буғдойнинг тезпишар ва сермаҳсул навли уруғларини экиш. Мелиоратив ҳолати ёмон бўлган шўрланган ерларга тупроқ олдиндан ювилгандан кейин экиш;

суғориладиган ерларда бошоқли дон экинларини 6-иловага мувофиқ қулай агротехника муддатларида экишни ташкил этиш.

Тупроқнинг  сифатли тайёрланишига, далаларни текислаш ва бегона ўтлардан тозалашга, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқларни  иш ҳолатига келтиришга, ноябрь ойида ҳамма жойда ниҳол тўлиқ униб чиқишига эришиш учун экишдан кейин суғориш ўтказилишига алоҳида эътибор қаратилсин.

Бу талабларнинг бажарилиши учун хўжаликлар раҳбарлари, туманлар ва вилоятлар ҳокимларига шахсан жавобгарлик юклансин.


6. "Ўзкимёсаноат" (Ҳасанов), "Ўзқишлоқхўжаликкимё" (Юсупов) компаниялари дон экинлари учун азотли, фосфорли ва калийли ўғитлар ўз вақтида, улардан фосфорли (аммофос, суперфосфат) ва калийли ўғитлар экишдан олдин ва экиш билан бирга солиш учун жорий йилнинг 10 октябригача, азотли ўғитлар эса 2002 йилнинг  1 мартигача етказиб берилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзагромашсервис" уюшмасининг дон экиш машиналарининг зарур комплексини таъмирлаш ва тайёрлаш тугалланганлиги, "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компаниясининг - хўжаликларнинг буюртмалари бўйича такомиллаштирилган конструкцияли дон сеялкалари ва уларга эҳтиёт қисмлар тайёрлаш ташкил этилганлиги ҳақидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзагромашсервис" уюшмаси, "Ўзбекнефтгаз", "Ўзнефтмаҳсулот", "Ўзқишлоқхўжаликкимё" компаниялари:

кузги дон экишда, энг аввало ўз вақтида минерал ўғитлар, нефть маҳсулотларини етказиб беришда, ерларни ҳайдашда, ҳайдов тракторлари, сеялкаларни тайёрлашда, уларга эҳтиёт қисмлар, узеллар ва агрегатлар келтиришда хўжаликларга аниқ ёрдам кўрсатиш юзасидан бир ҳафта муддатда тадбирлар ишлаб чиқсинлар ва ўз тасарруфидаги ҳар бир бўлинмага етказсинлар;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши  ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2001 йил 15 сентябргача 2002 йил ҳосилидан давлат эҳтиёжлари учун бошоқли дон харид қилишга  контрактация шартномаларини Шартнома мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш  давлат инспекцияси органларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказган фермерлар, ширкат хўжаликлари ва  бошқа дон етиштирувчилар билан минерал ўғитлар, нефть маҳсулотлари етказиб беришга ва машина-трактор парклари хизматлари кўрсатилишига шартномалар тузилишини таъминласинлар.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И. Жўрабеков ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Т. Холтоев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                        И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 14 сентябрдаги

373-сон қарорига

1-ИЛОВА



2002 йил ҳосили учун бошоқли

дон экинларини навлар бўйича

ЖОЙЛАШТИРИШ


(минг га)


Экин майдони


Шу жумладан суғориладиган

ерларда навлар бўйича


Ҳаммаси

шу жумладан:


Уман-

ка


Крош-

ка


Княж-

на


Полов

чанка


Купа-

ва


Улуғ-

бек 600



Ян-

бош


Ҳосил-

дор


Интен-

сив


Ғай-

рат


Суғо-

рила-

диган

ерларда


лалми

ерларда


Қорақалпоғистон Республикаси


34

34


3,6


26

2







вилоятлар:















Андижон


74

74


10,8

27,2


22,8







Бухоро


60

60



0,1

24,8

4,8







Жиззах


181

111

70

24,6

2,1

26,7

12

0,2

0,9





Қашқадарё


200

140

60

39,7

14,7

16

16

8,1






Навоий


39

38

1

1,5

2,6

11,3

7,2




0,4



Наманган


76

76


11,3

35,9

5,5

1

5,4





1

Самарқанд


130

100

30

22,5

20

0,8

0,4

7

43,6





Сурхондарё


98

92

6

10,5

16,1

31,5

27,7







Сирдарё


89

89


16,3

2,2

40

4






0,1

Тошкент


127

112

15

4

6,4

44,4

10,2




5,1


4,2

Фарғона


103

103


29,2

5,9

37,3

10,5


0,1




0,3

Хоразм


30

30


6,2

0,2

14,9

3,2

3,3


0,2


0,8


Жами


1241

1059

182

180,2

133,4

279,2

121,8

24

44,6

0,2

5,5

0,8

5,6

Жадвал давоми


Шу жумладан суғориладиган ерларда


Шу жумладан лалми ерларда


Дель-

та


Эхо


Чил-

лаки


Юг-

тина


Баль-

тазар


Мар-

жон


Деме-

тра


Темур

арпаси


Янги

навлар


Ҳосил-

дор


Мар-

жон


Сур-

хак-

5688


Ин-

тен-

сив


Крас-

ново-

допад


Бошқа

навлар


Ну-

танс

арпа-

си


Қорақалпоғистон Республикаси




0,4

2













вилоятлар:


















Андижон




8






5,2








Бухоро


23,7

3,2


3,4













Жиззах


35,6

2,4

4

1,2





1,3


16,6

18

8,6

1

25,8

Қашқадарё


3,6


12

5,6




15,9

8,4

9,4

12


0,1

2,4

4

32,1

Навоий


11,6

2,8







0,6

1







Наманган


4,4


2,5


8,2



0,8









Самарқанд




0,8





2

2,9

1,7



18,3

10

Сурхондарё


1,2


4,4

0,6









6


Сирдарё


21,6


4

0,1





0,7








Тошкент


22,4

4,5

2



2



6,8

5,1

7,9

0,1

1,9


Фарғона


15,6


4,1














Хоразм




0,8




0,4










Жами


139,7

12,9

43

12,9

8,2

2

0,4

18,7

25,9

17,2

36,5

18

0,2

11

31,2

67,9





Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 14 сентябрдаги

373-сон қарорига

2-ИЛОВА



Экин майдони ва 2002 йил ҳосили

бошоқли дон экинлари ялпи ҳосили

        


Экин майдони,

минг га


Ҳосилдорлик,

ц/га


Қишлоқ хўжалиги корхоналарида

ялпи дон  ҳосили, минг тонна


Бундан ташқари


қишлоқ

хўжалиги

корхоналар

ининг экин

майдони


шу жумладан:


Ҳам-

маси


шу жумладан:


Ҳам-

маси

улардан:


шу

жумла-

дан

буғдой


деҳқон

хўжалик-

ларидаги

экин

майдони,

минг га


деҳқон

хўжалик-

ларидаги

ялпи дон

ҳосили,

минг тонна


суғо-

рила-

диган

ерлар-

даги

экин

майдони


лалми

ерларда

экин

майдони


суғо-

рила-

диган

ерларда


лалми

ерларда


суғо-

рила-

диган

ерларда


лалми

ерларда


Қорақалпоғистон Республикаси


34

34,0


28,2

28,2


95,9

95,9


95,9

9

20

вилоятлар:














Андижон


74

74,0


55,9

55,9


413,8

413,8


413,8

6,5

35

Бухоро


60

60,0


34,7

34,7


208,0

208,0


208

17

62

Жиззах


181

111,0

70

23,6

32,1

10

426,3

356,3

70,0

400,5

3,5

6

Қашқадарё


200

140,0

60

27,5

35,0

10

550,0

490,0

60,0

462,3

25

55

Навоий


39

38,0

1

32,8

33,4

10

128,0

127,0

1,0

128

5

19

Наманган


76

76,0


44,3

44,3


336,7

336,7


333,2

9

30

Самарқанд


130

100,0

30

33,8

41,0

10

440,0

410,0

30,0

421,8

20

85

Сурхондарё


98

92,0

6

39,1

41,0

10

383,2

377,2

6,0

383,2

17

90

Сирдарё


89

89,0


32,4

32,4


288,0

288,0


288

3,5

10

Тошкент


127

112,0

15

35,7

39,1

10

452,9

437,9

15,0

452,9

2

9

Фарғона


103

103,0


44,2

44,2


455,3

455,3


455,3

18,5

95

Хоразм


30

30,0


41,6

41,6


124,8

124,8


124,8

14

84

Жами:


1241

1059

182

34,7

38,9

10

4302,9

4120,9

182,0

4167,7

150

600





Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 14 сентябрдаги

373-сон қарорига

4-ИЛОВА



2002 йилда "Ўздонмаҳсулот" корпорацияси корхоналари

томонидан бошоқли дон экинлари уруғи тайёрлаш

ҲАЖМИ


(минг тонна)


Бошоқли дон экинлари

уруғи тайёрлаш,

ҳаммаси


Суғориладиган

ерлар учун уруғлик

тайёрлаш


Лалми ерлар учун

уруғлик тайёрлаш


Қорақалпоғистон Республикаси


2,5

2,5


вилоятлар:





Андижон


125

125


Бухоро


8

8


Жиззах


14,6

6,2

8,4

Қашқадарё


24,2

17

7,2

Навоий


3,1

3

0,1

Наманган


19

19


Самарқанд


28,6

25

3,6

Сурхондарё


16,7

16

0,7

Сирдарё


3,3

3,3


Тошкент


18,2

16,4

1,8

Фарғона


16,9

16,9


Хоразм


6,5

6,5


Жами


286,6

264,8

21,8

Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 14 сентябрдаги

373-сон қарорига

5-ИЛОВА



2002 йилда "Ўздонмаҳсулот" корпорацияси

корхоналари томонидан  суғориладиган ерлар учун

бошоқли дон экинлари уруғи етказиб бериш

ҲАЖМИ


(минг тонна)


Ҳаммаси


шу жумладан:


"Андижондон-

маҳсулот" акциядорлик

уюшмасидан етказиб

бериш


бошқа вилоятларнинг

хўжаликлари томонидан

уруғлик сифатида

қайтарилган ҳолда экиш

кондицияларига етказиш

мақсадида "Ўздонмаҳсулот"

тизими корхоналарига

етказиб бериш


Қорақалпоғистон Республикаси


8,5

6

2,5

вилоятлар:





Андижон


18,5

18,5


Бухоро


15

7

8

Жиззах


27,8

21,6

6,2

Қашқадарё


35

18

17

Навоий


9,5

6,5

3

Наманган


19


19

Самарқанд


25


25

Сурхондарё


23

7

16

Сирдарё


22,2

18,9

3,3

Тошкент


28

11,6

16,4

Фарғона


25,8

8,9

16,9

Хоразм


7,5

1

6,5

Жами


264,8

125

139,8





Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 14 сентябрдаги

373-сон қарорига

6-ИЛОВА



Суғориладиган ерларда бошоқли

дон экинларини экиш

МУДДАТЛАРИ


Республика минтақалари


Экиш муддатлари


Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти, Бухоро ва Навоий вилоятларининг шимолий қисми


10 сентябрдан 10 октябргача

Жиззах, Сирдарё, Самарқанд, Тошкент, Бухоро ва Навоий вилоятлари


15 сентябрдан 15 октябргача

Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари


20 сентябрдан 20 октябргача

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари


25 сентябрдан 25 октябргача
































Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск