Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик, галлачилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2001 й. 212-сон "2001 йил бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштириб олишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.05.2001 й.

N 212



2001 ЙИЛ БОШОҚЛИ ДОН ЭКИНЛАРИ

ҲОСИЛИНИ ЙИҒИШТИРИБ ОЛИШГА

ДОИР ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Бошоқли дон экинлари ҳосили ўз вақтида ва сифатли йиғиштириб олинишини ҳамда давлат эҳтиёжлари учун дон сотиш бўйича контрактация шартномалари бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзагромашсервис" уюшмаси, "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари:

- жорий йилнинг 17 майигача дон ўриш комбайнлари тайёрланиши, шунингдек дон тозалаш техникаси ҳамда дон ташувчи транспорт воситалари таъмирланиши тугалланишини таъминласинлар, 20 майгача эса комбайнлар, автомашиналар ва тиркамалар "Ўздавтехназорат" ва Давлат автомобиль назорати инспекторларининг далолатномалари бўйича комиссия орқали қабул қилиб олинишини тугалласинлар;

- Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича комбайнларнинг, шу жумладан "Кейс" ва "Клаас" комбайнлари ҳосил ўрим-йиғимида 1-иловага мувофиқ миқдорда қатнашишини таъминласинлар;

- техниканинг ўрим-йиғим ишлари даврида ишга яроқли ҳолда бўлишини таъминлаш учун эҳтиёт қисмлар ва тузатиш материалларининг зарур захирасини яратсинлар;

- хўжаликлар ва машина-трактор паркларининг устахоналари ва техник хизмат кўрсатиш пунктлари ҳамда кўчма сервис хизмати кўрсатиш ва ёнилғи-мойлаш материаллари қуйиш воситалари уйғун ишлашини ташкил этсинлар.

Дон ҳосили ўз вақтида ва сифатли йиғиштириб олинишини ташкил этиш ва уни амалга ошириш учун масъулият шахсан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ҳокимларига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзагромашсервис" уюшмасининг ва унинг машина-трактор парклари ҳудудий бирлашмалари раҳбарлари зиммасига юклансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, "Ўздонмаҳсулот" корпорацияси, "Ўзагромашсервис" уюшмаси, "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" компанияси:

- дон янчиб олиниши ва унинг кирим қилиниши устидан назоратни таъминлаш учун ҳосил эксперт баҳоланишини ҳамда ҳар бир дала бўйича тегишли далолатномалар тузилишини бошоқли дон экинларини йиғиштириб олиш бошлангунгача тугалласинлар. Дон ҳосилдорлигининг прогноз ва амалдаги кўрсаткичлари ўртасида асосланмаган фарқ пайдо бўлган тақдирда айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш чора-тадбирлари кўрилсин;

- ҳамма жойда комбайнларнинг гуруҳ бўлиб ишлашини ташкил этсинлар, ҳар бир гуруҳга транспорт воситалари, техник хизмат кўрсатиш ва ёнилғи қуйиш шохобчаларини бириктирсинлар. Дон етилиши муддатлари ҳисобга олинган ҳолда гуруҳларнинг ҳаракат қилиш йўналишлари ишлаб чиқилсин;

- жорий йилнинг 17 майигача хўжаликларда хирмонлар тайёрлаб қўйилишини тугалласинлар, дон қабул қилиш майдончаларини, дон тозалаш қурилмалари ва бошқа донни дастлабки қайта ишлаш воситаларини тузатсинлар;


дон хўжаликлар томонидан албатта дастлаб тозаланган, ифлослиги ва намлиги стандарт нормативлардан ортиқ бўлмаган ҳолда тайёрлов пунктларига етказиб берилишини таъминласинлар;

- чорва озуқаси етиштиришни кўпайтириш ва суғориладиган ерлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида сув билан таъминланган участкаларда 2-иловага мувофиқ майдонларда қишлоқ хўжалиги экинлари такрор экилишини ташкил этсинлар;

- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда бир ҳафта муддатда комбайнчилар, транспорт воситалари ҳайдовчилари ва ўрим-йиғимда, донни тозалаш ва ташишда, техникага хизмат кўрсатишда банд бўлган бошқа ходимлар меҳнатига иш унумига ва ҳосил ўрим-йиғими сифатига қараб ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантиришга доир тавсияларни ишлаб чиқсинлар ва хўжаликларга етказсинлар. Меҳнатга маҳсулот билан ҳақ тўлаш ҳисобига дон беришни фақат "Ўздонмаҳсулот" корпорацияси дон қабул қилиш корхоналарига дон сотиш бўйича шартнома мажбуриятлари бажарилгандан, уруғлик фонди ғамлангандан ва маҳсулот кирим қилингандан кейин амалга оширсинлар.


3. "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" холдинг компанияси ва "Ўзагромашсервис" уюшмаси донни йиғиштириб олиш даврида комбайнларга ва бошқа техникаларга хизмат кўрсатишда амалий ёрдам бериш учун корхоналарни шартномалар асосида 3-иловага мувофиқ йирик ғаллачилик туманларига бириктириб қўйсинлар.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзавтотранс" корпорацияси:

- 2001 йил бошоқли дон экинлари ҳосилини ташиш учун юк автомобиллари, тиркамали транспорт тракторлари доннинг комбайнлардан хирмонгача ва дон қабул қилиш пунктларигача ташишнинг топшириқда белгиланган ҳажмлари бажарилишини таъминлайдиган миқдорда 4-иловага мувофиқ қўйилишини таъминласинлар;

- зарурат бўлганда дон ташишга Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда бошқа вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг автотранспортини шартнома асосида жалб этсинлар.

Белгилаб қўйилсинки, донни дон қабул қилиш пунктларига ташиш бўйича транспорт харажатлари қишлоқ хўжалиги корхоналари, дон маҳсулотлари корхоналари ва "Ўзавтотранс" корпорацияси автокорхоналари ўртасида тузилган шартномаларга мувофиқ "Ўздонмаҳсулот" корпорацияси томонидан тўланади.


5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги "Ўздавдонинспекция", "Ўздонмаҳсулот" корпорацияси, "Ўздавназоратуруғ-марказ", Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:

- хўжаликларнинг 2001 йилда ўзлари етиштирган ҳосилдан Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 2 октябрдаги 379-сон қарорида белгиланган миқдорларда уруғлик ғамлашини ташкил этсин;

- тайёрланаётган дон ва бошоқли дон экинлари уруғи сифати устидан кундалик назорат ўрнатсин, дон маҳсулотлари корхоналарида дон ва уруғларни қабул қилиб олиш, жойлаштириш, тайёрлаш ва сақлашга доир белгиланган норма ва қоидалар қатъий бажарилишини таъминласин.


6. "Ўздонмаҳсулот" корпорацияси томонидан уруғчилик хўжаликларидан навли уруғларнинг сифатига кўра харид қилинишига доир Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 майдаги 194-сон қарори шартлари сақлаб қолинсин, суперэлита уруғлар товар дон учун белгиланган нархлардан 300 фоиз, элита уруғлар - 200 фоиз, биринчи репродукцияли уруғлар - 150 фоиз, иккинчи ва учинчи репродукцияли уруғлар 100 фоиз юқори нарх бўйича харид қилинади ҳамда давлат ресурсларига дон харид қилишнинг умумий ҳажмига киритилмайди.

Белгилаб қўйилсинки, навли уруғлар учун кондицион оғирлиги бўйича ҳақ тўланади.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси:

- 2001 йил дон ҳосили учун ҳисоб-китоб қилиш бўйича ажратилган траншларда дон ташиш бўйича автотранспорт хизматлари, шунингдек "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" холдинг компаниясининг, "Ўзагромашсервис" уюшмасининг саноат корхоналари ва бошқа ташкилотларнинг хизматлари учун ҳақ тўлаш харажатларини назарда тутсин;

- "Ўздонмаҳсулот" корпорацияси ва Жамғарманинг молия агентлари билан биргаликда Топширилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун якуний ҳисоб-китоб қилиш тартибига мувофиқ топширилган дон учун хўжаликлар билан Жамғарма маблағлари ҳисобига ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинишини таъминласин.


8. "Пахта-банк", "Ғалла-банк" ва бошқа хизмат кўрсатувчи тижорат банкларига хўжаликлар ва машина-трактор парклари, автохўжаликларнинг дон ўриш-йиғиш мавсуми қатнашчиларига ҳар 5 кунда иш ҳақи тўлаш учун нақд пулга бўлган эҳтиёжини Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси маблағлари ҳисобига тўлиқ ҳажмда таъминлаш тавсия қилинсин.


9. Дон ташишни амалга оширувчи темир йўл ва автомобиль транспорти хизматлари учун ўз вақтида ҳисоб-китоб қилишни таъминлаш мақсадида 2001 йил дон ҳосилини ташиш даври учун жорий йилнинг 1 ноябригача "Ўздонмаҳсулот" корпорацияси тизими корхоналари учун, транспорт харажатларини ҳисобга олган ҳолда бевосита ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ долзарб эҳтиёжларга пул тушумидан ажратмалар ставкаси, истисно тариқасида, 15 фоизгача миқдорда белгилансин.


10. "Ўздонмаҳсулот" корпорацияси давлат захирасига озиқ-овқатбоп донни 2001 йилга тасдиқланган дон балансига қатъий мувофиқ миқдорда ғамлаб қўйсин, унинг дон маҳсулотлари корхоналарида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 20 майдаги 209-33-сон қарорида белгиланганидек алоҳида сақланишини таъминласин.


11. "Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компанияси бошоқли дон ҳосилини ўриб-йиғиб олишнинг бутун даврида хўжаликларга, машина-трактор паркларига ҳамда ҳосилни ўриб-йиғиб олишда ва ташишда қатнашадиган бошқа ташкилотларга ёнилғи-мойлаш материалларининг узлуксиз, белгиланган лимитлар бўйича берилишини таъминласин, "Кейс" ва "Клаас" компаниялари ишлаб чиқарган комбайнлар ва тракторлар учун мой етказиб беришга алоҳида эътиборни қаратсин.


12. "Ўзқишлоқхўжаликкимё" компанияси бошоқли дон уруғларини дорилаш воситаларининг ҳамда элеваторлар ва омборларни, шунингдек дон маҳсулотларини зарарсизлантириш учун фумигантларнинг "Ўздонмаҳсулот" корпорацияси буюртманомаларига биноан ўз вақтида ташиб келтирилишини таъминласин.


13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари доннинг нобуд бўлиши ва ўғирланиши ҳолларининг олдини олиш мақсадида донни ўриб-йиғиб олиш жойларида, дон хирмонларида ва донни қабул қилиб олиш пунктларида кеча-кундуз ишлайдиган назорат постлари ташкил қилсинлар, ёнғиндан сақлаш бўйича зарур тадбирларнинг бажарилишини таъминласинлар.


14. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги дон қабул қилиб олиш корхоналари даражасида хўжаликлар томонидан дон етиштириш ва уни сотиш тўғрисидаги статистика ҳисоботларининг тўғрилигини мунтазам равишда текшириб борсин, аниқланган бузилишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига дарҳол ахборот берсин.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Ҳ. Жўрабеков ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Т. Холтоев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 14 майдаги

212-сон қарорига

1-ИЛОВА



2001 йилда бошоқли дон экинлари

ўрим-йиғимида ғалла комбайнларининг

ҚАТНАШИШИ

Ғалла

комбайнлари,

жами


Шу жумладан,

“Кейс” ва “Клаас”

комбайнлари


улардан Вазирлар

Маҳкамасининг

2001 йил 10

апрелдаги 168-сон

қарорига мувофиқ

олиб келинадигани


Қорақалпоғистон Республикаси


90

90

-

вилоятлар:





Андижон


305

124

20

Бухоро


205

88

11

Жиззах


624

210

24

Қашқадарё


1186

234

27

Навоий


145

46

6

Наманган


446

93

20

Самарқанд


698

178

25

Сурхондарё


467

159

15

Сирдарё


316

136

12

Тошкент


453

155

20

Фарғона


467

112

20

Хоразм


70

70

-

Жами


5472

1695

200

         





Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 14 майдаги

212-сон қарорига

2-ИЛОВА



2001 йилда бошоқли дон экинлари йиғиштириб

олингандан кейин суғориладиган ерларда

такрорий қишлоқ хўжалиги экинлари экиш

МАЙДОНЛАРИ

(минг гектарда)

Ҳаммаси


Улардан:


маккжўхори


картошка


бошқа

экинлар


дон учун


силос учун


Қорақалпоғистон Республикаси


-

-

-

-

-

вилоятлар:







Андижон


14,6

2

10

0,1

2,5

Бухоро


4

-

3

-

1

Жиззах


7,3

0,8

4

0,5

2

Қашқадарё


-

-

-

-

-

Навоий


-

-

-

-

-

Наманган


10,3

1

6

0,3

3

Самарқанд


-

-

-

-

-

Сурхондарё


7,6

0,6

5

-

2

Сирдарё


5,1

0,6

3

-

1,5

Тошкент


21

2

10

0,5

8,5

Фарғона


15,6

1

10

0,1

4,5

Хоразм


-

-

-

-

-

Жами


85,5

8

51

1,5

25





Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 14 майдаги

212-сон қарорига

3-ИЛОВА



2001 йил дон ҳосилини ўриб-йиғиб олиш даврида

"Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси ва

"Ўзагромашсервис" уюшмаси заводларини дон

экувчи йирик туманларга бириктириб қўйиш

Туманлар


Заводлар


ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ


Бахмал


"Тошкент агрегат заводи" ОАЖ

Зомин


"Тошкент трактор заводи" ДАБ

Янгиобод


"Жиззахтаъмирлаш" АЖ

Ғаллаорол


"Чирчиққишлоқмаш" ОАЖ

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ

Ғузор


"Тошқишлоқмаш" ОАЖ

Косон


"Қаршитаъмир" АЖ

Қамаши


"Ўзгидравлика" АЖ

Чироқчи


"Ускунақурувчи" АЖ

Яккабоғ


"Кимёқишлоқмаш" ОАЖ

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ

Нурота

Навоий кон-металлургия комбинатининг "Таъмирлаш-механика заводи" АЖ


САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ

Булунғур

"Самарқандтаъмирлаш" АЖ


Нуробод

Қуғайтаъмир" АЖ


СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ

Бойсун

"Термиз таъмирлаш заводи" АЖ


Денов

"Деновтаъмир" АЖ


Шеробод

"Шўрчи таъмирлаш заводи" АЖ


СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ

Оқолтин


"Ўзбекқишлоқмаш" ОАЖ


ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ

Оҳангарон

"Тош ТТЗ" АЖ






Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 14 майдаги

212-сон қарорига

4-ИЛОВА



2001 йилги бошоқли дон экинлари

ҳосилини ташиш учун жалб қилинадиган

ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ СОНИ


Жами


Шу жумладан


Улардан


авто-

мобил-

лар

тирка-

мали

трак-

торлар


Қишлоқ ва

сув хўжалиги

вазирлиги

хўжаликлари

ва корхоналари


“Ўзавто-

транс”

давлат

корпо-

рацияси


“Ўзагро-

маш

сервис”

уюшмаси


Бошқа

ташки-

лотлар


авто-

мобил-

лар


тирка-

мали

трак-

торлар


автомо-

биллар


автомо-

биллар


автомо-

биллар


Қорақалпоғистон Республикаси


763

255

508

225

508

-

30

-

вилоятлар:










Андижон


2416

1312

1104

641

1104

220

188

263

Бухоро


1846

1185

641

490

641

230

107

358

Жиззах


1414

934

480

320

480

425

69

120

Қашқадарё


3642

1392

2250

920

2250

320

100

52

Навоий


539

455

84

162

84

154

73

66

Наманган


3000

1300

1700

600

1700

100

160

440

Самарқанд


2505

1800

705

1410

705

280

110

-

Сурхондарё


7207

1746

5461

1401

5461

150

120

75

Сирдарё


1487

887

600

300

600

300

57

230

Тошкент


1909

886

1023

566

1023

150

155

15

Фарғона


2185

1585

600

1075

600

250

160

100

Хоразм


1660

310

1350

270

1350

-

40

-

Жами


30573

14047

16506

8380

16506

2579

1369

1719

           






































Время: 0.0328
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск