Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик, галлачилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.02.1999 й. 75-сон "1999 йилда шоли экин майдонлари ва ялпи ҳосили тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.02.1999 й.

N 75



1999 ЙИЛДА ШОЛИ ЭКИН МАЙДОНЛАРИ

ВА ЯЛПИ ҲОСИЛИ ТЎҒРИСИДА


Шоли етиштириш ҳажмларини кўпайтириш, республика аҳолисининг шоли маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан келишилган 1999 йилда шоли экин майдонлари, унинг ялпи ҳосили ва давлат ресурсларига шоли сотиш ҳажмлари тўғрисидаги таклифига иловага мувофиқ розилик берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси, Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, "Ўздавуруғназорат" маркази Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 1999 йил ҳосили учун шолининг юқори ҳосилли навлари, шу жумладан, тезпишар, ўта тезпишар ва ўрта тезпишар навлари шоли экиладиган зоналарнинг тупроққлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда жойлаштирилишини таъминласинлар. Элита-уруғчилик хўжаликлари билан биргаликда хўжаликларни сертификацияланган генетик жиҳатдан соф навли уруғлар билан таъминлаш масалаларини ҳал этсинлар.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари шолизорларни сув ресурслари билан кафолатли таъминланган майдонларда жойлаштириш ишларини ташкил этсинлар, районлаштирилган ва юқори ҳосилли навлар экилсин.


Ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида асосий ва айниқса такрор экишда шолини кўчат усулида экишни кенгайтириш, бунинг учун келтирилган махсус техника ва асбоб-ускуналарни кенг қўллаш чора-тадбирлари кўрилсин.


4. "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси (Отаев), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Бобожонов) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда давлат ресурсларига шолини шартнома нархлари бўйича харид қилиш юзасидан контрактация шартномалари тузишни 1999 йил 1 мартгача якунласинлар.


5. 1999 йил ҳосили учун шоли етиштирувчи хўжаликларга шоли давлат хариди умумий суммасининг 50 фоизигача миқдордаги аванс Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси томонидан ажратиладиган маблағлар ҳисобига "Ғалла-банк" орқали "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси томонидан белгиланган тартибда берилиши маълумот учун қабул қилинсин.


6. "Ўзкимёсаноат" уюшмаси (Юсупбеков) шоли етиштирувчи хўжаликларга зарур миқдорда минерал ўғитлар ва гербицидлар етказиб берилишини таъминласин.


7. "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси (Матчонов), "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси (Юсупов) шоли етиштирувчи хўжаликларнинг буюртманомалари бўйича шоли етиштириш учун етишмаётган техникани ишлаб чиқаришни ташкил этиш масаласини ишлаб чиқсинлар.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б. Олимжонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 22 февралдаги

75-сон қарорига

ИЛОВА



1999 йилда шоли экин майдонлари ва уни

етиштириш ҳажмлари

  


Экин майдони,

минг гектар


Ҳосилдорлик,

га/ц


Ялпи ҳосил,

минг тонна


Давлат

ресурсларига

сотиш,

минг тонна


Қорақалпоғистон

Республикаси


88,5

32,7

289,2

173,6

вилоятлар:






Наманган


3

35,0

10,5

6,3


Сурхондарё


5

30,0

15

9


Сирдарё


7

30,0

21

12,6


Тошкент


11,5

37,8

43,5

26


Фарғона


1

38,0

3,8

2,3


Хоразм


30

39,0

117

70,2


Ҳаммаси:


146

34,2

500

300



































Время: 0.0139
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск