ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Дончилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.05.1997 й. 231-сон "1997 йилги бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштириб олишни рағбатлантириш ва уни уюшқоқлик билан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.05.1997 й.

N 231



1997 ЙИЛГИ БОШОҚЛИ ДОН

ЭКИНЛАРИ ҲОСИЛИНИ ЙИҒИШТИРИБ

ОЛИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ВА УНИ

УЮШҚОҚЛИК БИЛАН ЎТКАЗИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Бошоқли дон экинлари ҳосилини ўз вақтида ва сифатли йиғиштириб олишни таъминлаш ва дон харид қилишнинг белгиланган ҳажмларини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси, "Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмаси, "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси:

1997 йил 15 майгача дон комбайнларини, транспорт воситаларини ва дон тозалаш техникасини, дон қабул қилиш пунктларини тайёрлаб қўйишни ниҳоясига етказсинлар ва комиссия томонидан қабул қилсинлар. Дон йиғиш комбайнларининг ўрим-йиғимга 1-иловага мувофиқ тайёрлаб қўйилишини таъминласинлар;

ўрим-йиғимни бошлашдан олдин, кейинчалик назоратни таъминлаш учун, ҳар бир даланинг эксперт баҳоланишини ва ҳосилдорлигини аниқлаш далолатномаси тузилишини тугалласинлар;

комбайнчиларни, транспорт воситалари ҳайдовчиларини, ўрим-йиғимда ва дон ташишда банд бўлган бошқа ходимларни комбайннинг иш унумига, ўрим-йиғим сифатига, ҳосил нобудгарчилигининг қисқартирилишига қараб рағбатлантириш чора-тадбирларини назарда тутсинлар. Меҳнатга натура билан ҳақ тўлаш ҳисобига дон беришни "Ўздонмаҳсулот" корпорацияси корхоналари билан тузилган контрактдаги дон сотиш ҳажми бўйича топшириқлар бажарилгандан ва уруғлик фонди ғамлангандан кейин амалга оширсинлар;

зарур ширали озуқа захирасини яратиш ва суғориладиган ерлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида дон ҳосили йиғиштириб олингандан кейин қисқа муддатларда 2-иловага мувофиқ майдонларда такрорий озуқа экинлари, сабзавот ва бошқа экинлар эксинлар.


2. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Корақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари томонидан тақдим этилган бошоқли дон экинларини ўриб-йиғишни бошлаш ва тугатиш жадвали 3-иловага мувофиқ маъқуллансин. Уларга жадвални қаттиқ назорат килиш топширилсин.


3. "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси (Матчонов), "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси (Олимжонов) дон ҳосилини йиғиштириб олиш даврида саноат корхоналарини туманларга 4-иловага мувофиқ биркитиб қўйсинлар. Саноат корхоналарининг ғалла етиштирувчи хўжаликлар билан тегишли шартномалар тузишини ташкил этсинлар.


4. "Ўзавтотранс" давлат корпорацияси (Аҳметов), "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси дон ҳосилини йиғиштириб олиш даврида минтақаларга хўжаликларнинг буюртманомаларига мувофиқ шартнома асосида юк автомашиналарини 5-иловага мувофиқ миқдорларда юборсинлар.

Зарурат бўлганда дон ташишга Мудофаа вазирлиги ва бошқа вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг автомобиль транспорти шартнома асосида жалб қилинсин.

Хўжаликлар томонидан донни дон қабул қилиш пунктларига етказиб бериш бўйича транспорт харажатлари "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси томонидан тўланиши белгилаб қўйилсин.


5. "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси (Отаев):

топширилган ғалла учун хўжаликлар билан ҳар беш кунда ҳисоб-китоб қилсин;

зарурият бўлганда узоқ туманларда ва ғалла кўп жойларда қўшимча дон қабул қилиш пунктлари очсин.


6. Марказий банк, "Пахта-банк", "Ғалла-банк" ва бошқа тижорат банклари хўжаликларни ва машина-трактор паркларини ғалла ўриш кампанияси қатнашчиларига ўрим-йиғим ишлари бошланган кундан бошлаб ҳар беш кунда иш ҳақи тўлаш учун нақд пул билан таъминласинлар.


7. "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси (Тожиев) жорий йилнинг май-июнь ойларида хўжаликларга ва ҳосил ўрим-йиғимида банд бўлган машина-трактор паркларига ёнилғи-мойлаш материалларини белгиланган лимитлар бўйича узлуксиз берилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки ва тижорат банклари қишлоқ хўжалиги корхоналарининг уларга етказиб берилган моддий-техника ресурслари ва кўрсатилган хизматлар учун ҳисоб-китобларни амалга ошириш бўйича илгари қабул қилинган Ҳукумат қарорларининг бажарилишини қаттиқ назорат қилишни таъминласинлар. Зарур бўлганда Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар киритсинлар.


9. Ички ишлар вазирлиги, Корақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари донни ўриб-йиғиб олиш жойларида, хирмонларда ва дон қабул қилиш пунктларида донни нобуд қилиш ва ўғирлаш ҳолларининг олдини олиш мақсадида кеча-кундуз ишлайдиган назорат постлари ташкил этсинлар.


10. 1997 йилги бошоқли экинлари дони учун харид нархлари ўртача жаҳон нархларининг 80 фоизидан келиб чиқиб белгилансин.

Молия вазирлиги (Ҳамидов) Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси томонидан харид қилинадиган доннинг прейскурант нархларини бир ҳафта муддатда тасдиқласин ва уларни ғалла экувчи хўжаликларга етказсин.


11. "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси Андижон вилояти ҳокимлиги билан биргаликда республика хўжалккларига бошоқли дон экинлари уруғлигини Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 25 декабрдаги 458-сон қарорига 1-иловага қатъий мувофиқ ҳолда сотиш бўйича қўшимча чора-тадбирларни амалга оширсин, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги эса вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда хўжаликлар томонидан ўзлари 1997 йил ҳосилидан етиштирган уруғлик Вазирлар Маҳкамасининг кўрсатиб ўтилган қарорига иловада назарда тутилган ҳажмларда тайёрланишини таъминласин.

Уруғлик донни "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси билан тузилган контрактация шартномалари бўйича дон сотишнинг умумий ҳажмлари ҳисобига топшириш, шунингдек товар дондан уруғлик мақсадида фойдаланиш қатъий тақиқлансин. Шахсий жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари зиммасига юклансин.


12. "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорациясига уруғчилик хўжаликларидан навли уруғларни сифатига мувофиқ - супер элита учун товар донга белгиланган нархдан 300 фоизга, элита уруғ учун 224 фоизга, биринчи репродукцияли уруғ учун 150 фоизга, иккинчи репродукцияли уруғ учун 100 фоизга оширилган нархлар бўйича харид қилишга рухсат берилсин, улар давлат ресурсларига харид қилинадиган дон ҳажмларига киритилмасин.


13. "Ўзагрокимётаъминот" бирлашмаси элеватор ва омборхоналарни, шунингдек дон маҳсулотларини зарарсизлантириш учун зарур миқдорда "Квикфос" фумиганти ва бромли метил олиб келинишини таъминласин.

Маҳфий.

"Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси "Ўзкимёсаноат" уюшмаси ва "Ўзагрокимётаъминот" бирлашмаси билан биргаликда реопублика корхоналарига заҳарли химикатларнинг бир қисмини ишлаб чиқаришни ташкил этиш масаласини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


14. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси:

туман даражасидан бошлаб дон тайёрлашнинг ягона статистика ҳисобини юритсин, статистика ҳисоботини дон қабул қилиш пунктларининг қабул квитанциялари нусхаларисиз қабул қилмасин;

дон етиштиришнинг умумий ҳажмини аниқлаш учун уни аҳоли хўжаликларида етиштиришни алоҳида сатрда донни ҳисобга олсин;

бошоқли дон экинлари тайёрлаш даврида статистика ҳисоботининг тўғрилигини мунтазам текшириб борсин ва аниқланган нотўғри маълумотлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасини хабардор қилсин.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И.Ҳ.Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 7 майдаги

231-сон қарорига

1-ИЛОВА



1997 йилда бошоқли дон экинлари ўрим-йиғимида

ўрим-йиғим комбайнларининг қатнашиши


Ўрим-йиғим

комбайнлари,

жами


шу жумладан,

"Кейс" фирмасининг

комбайнлари


Қорақалпоғистон Республикаси


197*

35

вилоятлар:




Андижон


577

67

Бухоро


374

22

Жиззах


842

68

Қашқадарё


1736

89

Навоий


214

17

Наманган


513

37

Самарқанд


1129

67

Сурхондарё


672

56

Сирдарё


493

52

Тошкент


631

56

Фарғона


719

33

Хоразм


62*

38

ЖАМИ:


8159

637

-------------------------

* - шоли ўриш-йиғиш комбайнлари катнашишини ҳисобга олган ҳолда






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 7 майдаги

231-сон қарорига

2-ИЛОВА



1997 йилда бошоқли дон экинлари йиғиштириб

олингандан кейин суғориладиган ерларда

такрорий қишлоқ хўжалиги экинлари экиш

МАЙДОНЛАРИ


минг гектар


Жами


улардан


макка

жўхори

сабзавот

бошқа

экинлар


Қорақалпоғистон Республикаси


11

8

1

2

вилоятлар:






Андижон


38

25

7

6

Бухоро


24

14

4

6

Жиззах


39

25

8

6

Қашқадарё


33

20

8

5

Навоий


13

7

4

2

Наманган


33

20

7

6

Самарқанд


31

18

5

8

Сурхондарё


39

26

5

8

Сирдарё


39

25

8

6

Тошкент


39

25

8

6

Фарғона


49

30

13

6

Хоразм


12

7

2

3

ЖАМИ:


400

250

80

70

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 7 майдаги

231-сон қарорига

3-ИЛОВА



Бошоқли дон экинларини ўриб-йиғиб

олишни бошлаш ва тугаллаш

ЖАДВАЛИ


Ўрим-йиғимни

бошлаш


Ўрим-йиғимни

тугаллаш


Қорақалпоғистон Республикаси


5.06

30.06

вилоятлар:




Андижон


30.05

25.06

Бухоро


23.05

20.06

Жиззах


25.05

25.06

Қашқадарё


23.05

25.06

Навоий


25.05

20.06

Наманган


28.05

20.06

Самарқанд


28.05

20.06

Сурхондарё


23.05

25.06

Сирдарё


23.05

25.06

Тошкент


30.05

25.06

Фарғона


25.05

20.06

Хоразм


5.06

27.06

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 7 майдаги

231-сон қарорига

4-ИЛОВА



1997 йилда бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштириб

олиш даврида "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-

кооператив қўмитаси ва "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг"

компанияси заводларининг дон экувчи туманларга

БИРИКТИРИБ ҚЎЙИЛИШИ

Туманлар


Заводлар


Бахмал

Ўзбекистон станоксозлик заводи


Зомин

Тошкент трактор заводи


Фориш

Жиззах ремонт заводи


Булунғур

Самарқанд ремонт заводи


Бойсун

Термиз ремонт заводи


Денов

Денов ремонт заводи


Шеробод

Шўрчи ремонт заводи


Оҳангарон

Тошкент тажриба ремонт-механика заводи


Ғаллаорол

Учқўрғон ремонт заводи


Ғузор

Тошкент агрегат заводи


Косон

Қарши ремонт заводи


Қамаши

Тошкент экскаватор заводи


Чироқчи

"Тошкент қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводи" ишлаб чиқариш бирлашмаси


Яккабоғ

Тошкент қишлоқ хўжалиги кимё машинасозлиги заводи


Нурота

Навоий кон-металлургия комбинатининг ремонт-механика заводи


Нуробод

Чирчиқ қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводи


Ховос

"Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводи" ишлаб чиқариш бирлашмаси


Оқолтин

Далварзин ремонт заводи


Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 7 майдаги

231-сон қарорига

5-ИЛОВА



1997 йил ҳосилидан дон ташиш учун жалб

қилинадиган юк автомобиллари


Жами

автомо

биллар


шу жумладан


Қишлоқ

ва сув

хўжалиги

вазирлиги

хўжалик

лари ва

корхона

лари


"Ўзавтотранс"

давлат

корпора

цияси


"Ўзқишлоқ

хўжалик

таъминот

тузатиш"

давлат

қўмитаси


бошқа

ташки

лотлар


Қорақалпоғистон Республикаси


250

150

-

50

50

вилоятлар:







Андижон


980

980

-

-

-

Бухоро


950

950

-

-

-

Жиззах


960

400

440

50

70

Қашқадарё


3569

2769

300

100

400

Навоий


480

380

-

-

100

Наманган


1230

1130

-

100

-

Самарқанд


2493

2328

100

-

65

Сурхондарё


2190

2190

-

-

-

Сирдарё


571

456

115

-

-

Тошкент


2055

1815

150

90

-

Фарғона


1583

1343

100

140

-

Хоразм


310

310

-

-

-

ЖАМИ:


17621

15201

1205

530

685

-------------------------

* - бундан ташқари дон ташишга 14,5 минг трактор прицеплари жалб қилинади.






















Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск