Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик, галлачилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.09.1996 й. 317-сон "1996 йил шоли ҳосилини йиғиштириб олиш ва тайёрлашнинг ташкилий ва иқтисодии масалалари" ҳақидаги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.09.1996 й.

N 317




1996 ЙИЛ ШОЛИ ҲОСИЛИНИ ЙИҒИШТИРИБ

ОЛИШ ВА ТАЙЁРЛАШНИНГ ТАШКИЛИЙ

ВА ИҚТИСОДИИ МАСАЛАЛАРИ


Шоли ҳосилини уюшқоқлик билан йиғиштириб олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзқишлоқхўжалик-таъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси, "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси ўн кун муддатда шоли ўриш комбайнлари, бошқа техника ва асбоб-ускуналар, шунингдек қабул қилиш пунктлари комиссиялар томонидан қабул қилиб олинишини ташкил этсинлар, мақбул муддатлардан келиб чиқиб 1-иловага мувофиқ шоли ҳосилини йиғиштириш жадвалини тасдиқласинлар.


2. Махфий.


3. Махфий.


4. "Ўзқишлокхўжаликмаш-холдинг'" компанияси (Матчонов), "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси (Жабборов) шоли ҳосилини йиғиштириш даврида Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент ва Хоразм вилоятларида шоли йиғиштириш техникаси учун асосий узеллар, агрегатлар ва эҳтиёт қисмлар захирасини яратсинлар, ўрим-йиғим мавсумини ўтказишнинг бошқа масалаларини тезкорлик билан кўриб чиқсинлар.


5. "Ўзавтотранс" давлат корпорацияси (Ахметов), "Ўзқишлоқ-хўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив кўмитаси (Жабборов) шоли ҳосилини йиғиштириш даврида Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент ва Хоразм вилоятларига хўжаликларнинг буюртманомаларига мувофиқ шартнома асосида юк автомашиналари юборсинлар.

Зарурат бўлганда шоли ташиш учун Мудофаа вазирлиги бўлинмаларининг, республиканинг бошқа вазирликлари, идораларининг автотранспорти шартнома асосида жалб қилинсин.

Хўжаликларнинг шолини дон қабул қилиш пунктларига етказиб бериш билан боғлиқ ҳаражатлари "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси корхоналари ҳисобидан қопланади.


6. "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси (Муталов) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари билан биргаликда тайёрлов пунктларининг кеча-кундуз бир маромда ишлашини таъминласин, шоли ортилган транспорт воситаларининг бекор туриб қолишига йўл қўймасин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоялар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳосилни йиғиштириб олиш жойларида уни ташишда ва қабул қилиш пунктларида шолини ўғирлаш ва талон-торож қилиш фактларига барҳам бериш чора-тадбирларини белгиласинлар ва амалга оширсинлар зарурат булганда махсус постлар ўрнатсинлар.


7. 1996 йил шоли ҳосилини йиғиштириб олиш ва тайёрлаш даврида хўжаликларни ёқилғи-мойлаш материаллари билан таъминлашнинг Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 22 августдаги 295-сон қарори 12-банди билан белгиланган шартлари жорий этилсин.


8. "Ўздонмаҳсулот давлат корпорацияси топширилган шоли учун хўжаликлар билан ҳар беш кунда контрактация шартномаларида назарда тутилган нархлар бўйича ҳисоб-китоб қилсин.


9. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Жуманиёзов) Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси (Усмонов) шоли ҳосилини йиғиштиришда банд бўлган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришга доир тавсияларни бир ҳафта муддатда хўжаликларга етказсинлар. Меҳнатга натура билан ҳақ тўлаш ҳисобига шоли бериш уни "Ўздонмаҳсулот давлат корпорациясига сотиш юзасидан контрактация шартномалари бажарилгандан ҳамда 2-иловага мувофиқ уруғлик фондлари ғамлангандан кейин амалга оширилсин.

"Ўздонмаҳсулот давлат корпорацияси тегишли сақлаш жойлари бўлмаган хўжаликлардан уруғликни масъулиятли сақлаш учун қабул қилиб олсин.

Марказий банк, "Пахта-банк", "Ғалла-банк" ва бошқа тижорат банклари шоли йиғиштириш мавсуми қатнашчилари билан ўз вақтида ҳисоб-китоб килиш учун хўжаликларни нақд пул билан таъминласин.


10. "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясига уруғчилик хўжаликларидан навли шоли уруғлигини - супер-элита навли уруғликни товар шолига белгиланган нархлардан 300 фоиз юқори, элита навли уруғликни - 200 фоиз юқори, биринчи репродукцияли уруғликни - 150 фоиз юқори, иккинчи репродукцияли уруғликни - 100 фоиз миқдори нархларда харид қилишга рухсат берилсин, улар давлат ресурслари учун шоли харид қилиш ҳажмларида ҳисобга олинмасин.

Уруғлик шолини контрактация шартномалари бўйича сотишнинг умумий миқдорлари ҳисобига топшириш амалиёти қоралансин. Товар шолининг уруғлик мақсадларида фойдаланилиши қатъиян тақиқлансин. Ушбу талаблар бажарилиши учун шахсий жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва туманлар ҳокимларига юклансин.


11. Ўзистиқболстат давлат қўмитаси:

шоли харид қилиниши тўғрисидаги статистика ҳисоботи юритилишини таъминласин, статистика ҳисоботини Ўздонмаҳсулот корпорацияси дон қабул қилиш пунктларининг қабул квитанциялари нусхаларисиз қабул қилмасин шолининг ялпи ҳосилини ҳисоблаб чиқишда аҳолининг хўжаликларида етиштирилган шолини алоҳида ҳисобга олсин;

шоли тайёрлаш даврида статистика ҳисоботининг ишончлилигини мунтазам текшириб турсин, статистика ҳисоботини бузиб кўрсатиш аниқланган ҳолларда ўз вақтида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.


12. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг 1997 йил ҳосили учун шоли экиш майдонлари ҳақидаги таклифларига 3-иловага мувофиқ розилик берилсин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Р.А. Гиниятуллин зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 13 сентябрдаги

317-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси хўжаликлари бўйича

1996 йил шоли ҳосилини йиғиштириб олиш

ЖАДВАЛИ



Экин майдони,

минг гектар


Йиғиштириб олиш муддатлари


бошланиши


тугалланиши


Қорақалпоғистон

Республикаси


98,8

15,09

25,10

вилоятлар.





Андижон


1,0

25,09

15,10

Бухоро


0,3

25,09

15,10

Жиззах


0,3

25,09

15,10

Қашқадарё


0,1

25,09

15,10

Навоий


0,2

25,09

15,10

Наманган


3,2

25,09

20,10

Самарқанд


1,0

25,09

15,10

Сурхондарё


5,7

15,09

20,10

Сирдарё


7,2

20,09

20,10

Тошкент


11,4

20,09

20,10

Фарғона


1,2

25,09

15,10

Хоразм


45,7

15,09

25,10

Жами


176,1

15,09

25,10

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 13 сентябрдаги

317-сон қарорига

2-ИЛОВА



1996 йил шоли ҳосилини "Ўздонмаҳсулот"

корпорацияси корхоналарига сотиш

ва уруғлик фонди ғамлаш

ТОПШИРИҒИ

минг тонна



Сотиш


Уруғлик ғамлаш


Қорақалпоғистон

Республикаси


237

33,5

вилоятлар




Андижон


-

0,5

Бухоро


-

0,2

Жиззах


-

0,2

Қашқадарё


-

0,2

Навоий


-

0,2

Наманган


1,7

1,0

Самарқанд


-

0,2

Сурхондарё


12,6

2,5

Сирдарё


10,4

2,0

Тошкент


21,3

4,0

Фарғона


-

0,2

Хоразм


102

13,3

Жами


385

58,0

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 13 сентябрдаги

317-сон қарорига

3-ИЛОВА



1997 йил ҳосили учун шоли экиш

майдонлари


минг гектар


Қорақалпоғистон

Республикаси


99

вилоятлар:



Андижон


1,0

Бухоро


0,2

Жиззах


0,3

Қашқадарё


0,1

Навоия


0,2

Наманган


3,2

Самарқанд


1,0

Сурхондарё


5,6

Сирдарё


7,0

Тошкент


11,4

Фарғона


1,0

Хоразм


40,0

Республика бўйича жами


170,0






















Время: 0.0173
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск