ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик /

Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг 2014 йил ҳосилидан давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштириш учун дизель ёқилғиси сотиб олишда нархларнинг унификация қилиниши ҳамда уларнинг бензин, дизель ёқилғиси ва транспорт воситалари учун газ истеъмолига солиқ жорий қилиниши билан боғлиқ бўлган қўшимча харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 09.08.2014 й. 221-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 9 августдаги

221-сон қарорига

ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг

2014 йил ҳосилидан давлат эҳтиёжлари учун пахта хом

ашёси етиштириш учун дизель ёқилғиси сотиб олишда

нархларнинг унификация қилиниши ҳамда уларнинг

бензин, дизель ёқилғиси ва транспорт воситалари

учун  газ  истеъмолига  солиқ  жорий  қилиниши

билан боғлиқ бўлган қўшимча харажатларини

компенсация қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сон қарорига мувофиқ қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг 2014 йил ҳосилидан давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштириш учун дизель ёқилғиси сотиб олишда нархларнинг унификация қилиниши ҳамда уларнинг бензин, дизель ёқилғиси ва транспорт воситалари учун газ истеъмолига солиқ жорий қилиниши билан боғлиқ бўлган қўшимча харажатларини компенсация қилиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомга мувофиқ компенсация суммасини аниқлаш, ажратиш ва улардан фойдаланиш мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


3. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:


хўжаликлар - 2014 йил ҳосили учун "Ўзпахтасаноат" уюшмасининг корхоналари билан тузилган контрактация шартномаларига мувофиқ давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирувчи қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари;


компенсация суммаси - бензин, дизель ёқилғиси ва транспорт воситалари учун газ истеъмолига солиқни ҳисобга олган ҳолда чакана нархлар бўйича дизель ёқилғиси сотиб олинганлиги муносабати билан хўжаликларнинг қўшимча харажатлари суммаси билан хўжаликлар давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилиниши натижасида бўшаб қоладиган маблағлар ўртасидаги қопланиши керак бўлган фарқ.



II. КОМПЕНСАЦИЯ СУММАСИНИ АНИҚЛАШ

ВА АЖРАТИШ ТАРТИБИ


4. Компенсация суммаси истеъмол қилинадиган дизель ёқилғисининг ва 2014 йил ҳосилидан давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштириш учун белгиланган тартибда хўжаликларга ажратилган дизель ёқилғиси лимитининг бир тоннасига компенсациянинг белгиланган нормативидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқилади.


5. Хўжаликларга тўланиши керак бўлган компенсация суммаси туман (шаҳар) ҳокими (комиссия раиси) ва туман (шаҳар) қишлоқ ва сув хўжалиги, статистика, ер ресурслари ва давлат кадастри, молия бўлими, давлат солиқ хизматининг тегишли органи, Фермерлар кенгаши, "Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компаниясининг минтақавий нефть базалари (кейинги ўринларда нефть базалари деб аталади) раҳбарларидан иборат таркибда тузиладиган комиссиянинг қарори билан белгиланади.


6. Хўжаликлар компенсация суммасини олиш учун 2014 йил 15 августгача комиссияга ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича компенсация суммасини тўлаш тўғрисидаги аризани ҳамда дизель ёқилғиси сотиб олишга тузилган шартномалар ва "Ўзпахтасаноат" уюшмаси корхоналари билан тузилган контрактация шартномалари нусхаларини тақдим этадилар.


7. Комиссия хўжаликларнинг аризаларига мувофиқ 2014 йил 20 августгача компенсация суммасини аниқлайди ва ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича тўрт нусхада компенсация суммасини олувчилар реестрини (кейинги ўринларда реестр деб аталади) тасдиқлайди. Реестрнинг бир нусхаси комиссияда қолади.


8. Комиссия томонидан тасдиқланган реестр икки кун муддатда бир нусхадан:

хўжаликнинг асосий ҳисоб рақами очилган тижорат банкининг филиалига;

туман (шаҳар) молия бўлимига;

Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига ва вилоятлар молия бошқармаларига юборилади.


9. Тижорат банки филиали реестр олинган пайтдан бошлаб икки банк иш куни мобайнида хўжаликларга 23410 махсус ҳисоб рақамини (кейинги ўринларда махсус ҳисоб рақами деб аталади) очади.


10. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги ва вилоятлар молия бошқармалари реестр олинган пайтдан бошлаб икки иш куни мобайнида ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича вилоят бўйича йиғма реестрни шакллантиради ва уни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига юборади.


11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги беш иш куни мобайнида вилоят бўйича йиғма реестрни кўриб чиқади ҳамда бюджетлараро ўзаро ҳисоб-китоблар йўли билан компенсация суммасини Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетига ва вилоятларнинг вилоят бюджетларига ўтказади.


12. Компенсация суммаси икки банк иш куни мобайнида бюджетлараро ўзаро ҳисоб-китоблар йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети ва вилоятларнинг вилоят бюджетларидан туманлар (шаҳарлар) бюджетларига ўтказилади.


13. Туман (шаҳар) молия бўлими компенсация суммаси туманлар (шаҳарлар) бюджетларига ўтказилган пайтдан бошлаб уч банк иш куни мобайнида Ғазначиликнинг туман (шаҳар) бўйича бўлинмасига маблағларни хўжаликларнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказиш учун тўлов топшириқларини ва реестрнинг нусхасини тақдим этади.


14. Компенсация суммаларини хўжаликларнинг махсус ҳисоб рақамларига ўтказишда шартномалар ёки харажатлар сметаси тақдим этилиши талаб қилинмайди.



III. КОМПЕНСАЦИЯ СУММАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

ВА УЛАРНИНГ ТЎЛАНИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


15. Махсус ҳисоб рақамига тушган компенсация суммаси хўжаликлар томонидан олинадиган дизель ёқилғисига олдиндан ҳақ тўлаш ҳисобига қарздорлик мавжуд эмаслиги шарти билан дизель ёқилғиси учун қарздорликни қайтариш учун нефть базаси томонидан очиладиган 23410 махсус ҳисоб рақамига (кейинги ўринларда нефть базасининг махсус ҳисоб рақами деб аталади) юборилади.


16. Нефть базасининг махсус ҳисоб рақамига тушган маблағлар нефть базасининг бензин, дизель ёқилғиси ва транспорт воситалари учун газ истеъмолига солиқ ва қўшилган қиймат солиғи бўйича қарздорлигини тўлашга юборилади.

Нефть базасининг бензин, дизель ёқилғиси ва транспорт воситалари учун газ истеъмолига солиқ ва қўшилган қиймат солиғи бўйича қарздорлиги мавжуд бўлмаган тақдирда маблағлар нефтни қайта ишлаш заводлари олдидаги кредиторлик қарзларини тўлаш ҳисобига нефтни қайта ишлаш заводига, завод томонидан очиладиган 23410 махсус ҳисоб рақамига (кейинги ўринларда нефтни қайта ишлаш заводининг махсус ҳисоб рақами деб аталади) ўтказилади.


17. Нефтни қайта ишлаш заводининг махсус ҳисоб рақамига тушган маблағлар корхонанинг солиқ тўловларини амалга ошириш учун бюджетга йўналтирилади.


18. Компенсация суммаси белгиланишининг тўғрилиги учун жавобгарлик комиссияга юкланади.


19. Компенсация суммаларини белгилашнинг тўғрилигини ва ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилганлигини текшириш йил якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.






Низомга

1-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг

2014 йил ҳосилидан давлат эҳтиёжлари учун пахта хом

ашёси етиштириш учун дизель ёқилғиси сотиб олишда

нархларнинг унификация қилиниши ҳамда уларнинг

бензин, дизель ёқилғиси ва транспорт воситалари

учун  газ  истеъмолига  солиқ  жорий  қилиниши

билан боғлиқ бўлган қўшимча харажатларини

компенсация қилиш

СХЕМАСИ

      

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар


    





1-босқич

Хўжаликлар



      

Комиссияга компенсация суммасини тўлаш тўғрисидаги аризани ҳамда дизель ёқилғиси сотиб олишга тузилган шартномалар ва "Ўзпахтасаноат" уюшмаси корхоналари билан тузилган контрактация шартномалари нусхаларини тақдим этиш.

     


2014 йил

15 августгача









2-босқич

Комиссия


    

Компенсация суммасини аниқлаш ва компенсация суммаларини олувчилар реестрини тасдиқлаш.

     


2014 йил

20 августгача









3-босқич

Комиссия


    

Реестрни бир нусхадан:

хўжаликнинг асосий ҳисоб рақами очилган тижорат банкининг филиалига;

туман (шаҳар) молия бўлимига;

Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига ва вилоятлар молия бошқармаларига юбориш.

     


2 кун

муддатда









4-босқич

Тижорат

банкининг

филиали


     

Хўжаликларга 23410 махсус ҳисоб рақамини очиш.

     


2 банк куни

мобайнида









5-босқич

ҚР Молия

вазирлиги ва

вилоятлар молия

бошқармалари


     

Вилоят бўйича йиғма реестрни шакллантириш ва уни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига юбориш.

     


2 кун

муддатда









6-босқич

Ўзбекистон

Республикаси

Молия

вазирлиги


     

Бюджетлараро ўзаро ҳисоб-китоблар йўли билан компенсация суммасини Ўзбекистон Республикаси бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ва вилоятлар бюджетларига ўтказиш.

     


5 иш куни

мобайнида









7-босқич

ҚР Молия

вазирлиги ва

вилоятлар молия

бошқармалари


    

Бюджетлараро ўзаро ҳисоб-китоблар йўли билан компенсация суммасини Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва вилоятлар бюджетларидан туманлар (шаҳарлар) бюджетларига ўтказиш.

     


2 банк куни

мобайнида









8-босқич

Туман (шаҳар)

молия бўлими


      

Ғазначиликнинг туман (шаҳар) бўйича бўлинмасига маблағларни хўжаликларнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказиш учун тўлов топшириқларини ва реестрнинг нусхаларини тақдим этиш.

      


3 банк куни

мобайнида





  




9-босқич

Хўжаликлар


    

Компенсация суммасини хўжаликлар томонидан олинадиган дизель ёқилғисига олдиндан ҳақ тўлаш ҳисобига қарздорлик мавжуд эмаслиги шарти билан дизель ёқилғиси учун қарздорликни қайтариш учун нефть базаси томонидан очиладиган 23410 махсус ҳисоб рақамига юбориш.

      


1 кун муддатда









10-босқич

Нефть базалари


      

1. Тушган маблағларни нефть базасининг бензин, дизель ёқилғиси ва транспорт воситалари учун газ истеъмолига солиқ ва қўшилган қиймат солиғи бўйича қарздорлигини тўлашга юбориш.

2. Нефть базасининг бензин, дизель ёқилғиси ва транспорт воситалари учун газ истеъмолига солиқ ва қўшилган қиймат солиғи бўйича қарздорлиги мавжуд бўлмаган тақдирда маблағлар нефтни қайта ишлаш заводлари олдидаги кредиторлик қарзларни тўлаш ҳисобига нефтни қайта ишлаш заводига, завод томонидан очиладиган 23410 махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.

     


1 кун муддатда



11-босқич

Нефтни қайта

ишлаш заводи


      

Нефтни қайта ишлаш заводининг махсус ҳисоб рақамига тушган маблағларни корхонанинг солиқ тўловларини амалга ошириш учун бюджетга юбориш.

     


2 кун муддатда



         





Низомга

2-ИЛОВА



________________________ вилояти

(Қорақалпоғистон Республикаси)

_________________ тумани (шаҳри)

ҳокимлиги комиссиясига



АРИЗА



томонидан


(хўжаликнинг номи)


"


"

АЖнинг пахта тозалаш заводи билан тузилган


(номи)



контрактация шартномасига (нусхаси илова қилинади) мувофиқ 2014 йил ҳосили учун умумий майдони _______ гектар ерга чигит экилган.

2014 йилда ____ гектарда пахта ҳосили етиштириш учун ______ тонна дизель ёқилғиси

ажратилган (


билан тузилган


(нефть базасининг номи)


шартнома нусхаси илова қилинмоқда).

Шу муносабат билан


ни компенсация суммасини


(хўжаликнинг номи)


олувчи хўжаликлар реестрига киритишингизни илтимос қиламан.


Хизмат кўрсатувчи банкнинг коди: _________________

Хўжалик раҳбари





(имзо)


(Ф.И.О.)

                       М.Ў.


20___ йил "___"_________






Низомга

3-ИЛОВА


"ТАСДИҚЛАЙМАН"



туман (шаҳар) ҳокими


(Ф.И.О.)




М.Ў.

_______________ туманининг (шаҳрининг)

2014 йил ҳосилидан давлат эҳтиёжлари учун пахта хом

ашёси етиштирувчи компенсация суммалари олувчилари

РЕЕСТРИ

Т/р

Қишлоқ хўжалиги

товар ишлаб

чиқарувчисининг

номи

Хизмат

кўрсатувчи

банкнинг

МФОси


Махсус ҳисоб

рақамининг

тартиб рақами


Хўжаликнинг

СТИРи


Пахта экин

майдони

(га)


Нефть базаси

билан тузилган

шартномага

мувофиқ

фойдаланиладиган

ёқилғи-мойлаш

материаллари

ҳажми (тонна)


Бир тоннасига

200,0 минг сўм

ҳисобидан

компенсация

суммаси минг

сўмда (7-уст. *

200,0 минг

сўм/тн)

1

2


3

4

5

6

7

8








   

    








Туман (шаҳар) қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи



(имзо)


Ф.И.О.



Туман (шаҳар) статистика бўлими бошлиғи



(имзо)


Ф.И.О.



Туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи



(имзо)


Ф.И.О.



Туман (шаҳар) молия бўлими мудири



(имзо)


Ф.И.О.



Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси бошлиғи



(имзо)


Ф.И.О.



Фермерлар кенгашининг туман (шаҳар) бўлими раҳбари



(имзо)


Ф.И.О.



Нефть базаси раҳбари



(имзо)


Ф.И.О.


*) Минтақавий нефть базаси фермер хўжаликлари жойлашган жойдан қатъи назар, реестрни тасдиқлайди.






Низомга

4-ИЛОВА



__________ вилояти бўйича 2014 йил ҳосилидан

давлат эҳтиёжлари учун пахта етиштирувчи

компенсация суммалари олувчиларнинг

ЙИҒМА РЕЕСТРИ

Т/р

Туманлар

(шаҳарлар)нинг

номи

Пахта экин

майдони (га)


Нефть базаси

билан тузилган

шартномага мувофиқ

фойдаланиладиган

ёқилғи-мойлаш

материаллари

ҳажми (тонна)


Бир тоннасига

200,0 минг сўм

ҳисобидан

компенсация

суммаси минг

сўмда (7-уст. *

200,0 минг

сўм/тн)


1

2


3


4

5


     




    





     




     




    




    




     




    




    





     





_____________ вилояти молия бошқармаси

бошлиғи (Қорақалпоғистон Республикаси

Молия вазири)





М.Ў.

(имзо)


(Ф.И.О)


    

     

    





_______________ вилояти қишлоқ ва

сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи

(Қорақалпоғистон Республикаси

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири)





М.Ў.

(имзо)


(Ф.И.О)







     





Намуна


"ТАСДИҚЛАЙМАН"

Қува тумани ҳокими


     


     


(Ф.И.О.)


М.Ў.

Қува туманининг 2014 йил ҳосилидан давлат

эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирувчи

компенсация суммалари олувчилари

РЕЕСТРИ

        

Т/р

Қишлоқ хўжалиги

товар ишлаб

чиқарувчисининг

номи

Хизмат

кўрсатувчи

банкнинг

МФОси


Махсус ҳисоб

рақамининг

тартиб рақами


Хўжалик-

нинг

СТИРи


Пахта

экин

майдони

(га)

Нефть базаси

билан тузилган

шартномага

мувофиқ

фойдалани-

ладиган ёқилғи-

мойлаш

материаллари

ҳажми (тонна)


Бир тоннасига

200,0 минг сўм

ҳисобидан

компенсация

суммаси минг

сўмда (7-уст. *

200,0 минг

сўм/тн)


1

2


3


4

5

6

7

8

1.

ҳмад" фермер хўжалиги


41560

23234100055022500000

300252145

100

18,7

3740


    

    

Туман (шаҳар) қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи




Ф.И.О.




Туман (шаҳар) статистика бўлими бошлиғи




Ф.И.О.




Туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи




Ф.И.О.




Туман (шаҳар) молия бўлими мудири




Ф.И.О.




Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси бошлиғи




Ф.И.О.




Фермерлар кенгашининг туман (шаҳар) бўлими раҳбари




Ф.И.О.




Нефть базаси раҳбари



Ф.И.О.



    

    

Изоҳ: аниқ тупроқ шароитларига, шунингдек пахта етиштириш схемаси ва усулларига қараб дизель ёқилғиси сарфининг тавсия қилинган агротехника нормаси 100 гектар пахта майдонига 17 тоннадан 21 тоннагачани ташкил этади. Шунга кўра ушбу ҳисоб-китобда пахта етиштиришнинг иккинчи зонаси учун 18,7 тонна қабул қилинган (ўртача кўрсаткич).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 18 август, 33-сон, 415-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 8-сон, 81-модда




























Время: 0.0260
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск