ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.10.1997 й. Ф-772-сон "Наманган ва Фарғона вилоятларида 1997 йилги пахта ҳосилини йиғиштириб олиш ва давлатга топширишнинг қониқарсиз аҳволи ҳақида"ги Фармойиш

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

21.10.1997 й.

N Ф-772




НАМАНГАН ВА ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИДА

1997 ЙИЛГИ ПАХТА ҲОСИЛИНИ ЙИҒИШТИРИБ

ОЛИШ ВА ДАВЛАТГА ТОПШИРИШНИНГ

ҚОНИҚАРСИЗ АҲВОЛИ ҲАҚИДА



1997 йилда Наманган ва Фарғона вилоятларида пахта тайёрлаш топшириғини бажариш борасида муайян ишлар амалга оширилган. Бугунги кунга қадар Бешариқ, Наманган, Чортоқ туманлари ва 50 дан ортиқ хўжаликлар пахта тайёрлаш йиллик топшириғини уддаладилар. Норин, Олтиариқ ва Фарғона туманлари ҳам йиллик топшириқни бажариш арафасида меҳнат қилмоқдалар.

Шу билан бирга 17-18 октябр кунлари жойларга бориб аҳвол ўрганилганда бир қатор туман, ташкилот ва хўжалик раҳбарлари қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларнинг моҳиятини тўла тушуниб етмаётганликлари, айниқса пахта етиштириш ва тайёрлашда жиддий хато ва камчиликларга йўл қўяётганликлари аниқланди. Жумладан, мавжуд техникаларни мавсумга ўз вақтида тайёрланмаганлиги, кузги шудгорни сифатсиз ва ўғитсиз ўтказилганлиги, баҳорда пахта экиш муддатининг кечиктирилиб юборилганлиги, уруғчиликка эътибор берилмаганлиги, ғўзани парвариш қилишда агротехника талаблари қўпол равишда бузилганлиги, ғўза дефоляциясини ўтказишда кўзбўямачиликка йўл қўйилганлиги бугунги кунда терим суръатларига катта таъсир кўрсатмоқда. Наманга вилоятида жорий йилда атиги 3,5 минг тонна, Фарғона вилоятида умуман бир тонна ҳам пахта машинада терилмаган.

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги бундай ҳолатларни ўз вақтида олдини олиш чораларини кўрмаган. Улар жойларда амалий ёрдам бериш ўрнига хотиржамликка, боқибеғамликка берилиб ҳисобот бериш ва рақамларни бўрттириб кўрсатиш билан шуғулланганлар.

Жойларда кадрларга нисбатан талабчанлик етишмайди. Лоқайдлик, бепарволик ва манманлик муҳити ҳукм сурмоқда. Янгиликка интилмай эскича фикрлайдиган раҳбарлар билан муросасозлик қилиб келинмоқда.

Юқоридагилардан келиб чиқиб:


1. Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни қониқарсиз олиб борилаётганлиги, хусусан пахта етиштириш ва уни йиғиб-териб олишдаги жиддий хато ва камчиликлари ҳамда бу борада техникага таянмаслик кайфиятида бўлиб, йил давомида хотиржамликка берилиб, пахта агротехник ҳолатлари ҳисоботларини онгли равишда бузиб кўрсатиш ҳолларига йўл қўйганликлари ва ўз хизмат вазифаларига совуққонлик билан қараганликлари оқибатида давлатга иқтисодий зарар етказилганлиги учун Наманган вилояти ҳокими Т. Жабборовга ва Фарғона вилояти ҳокими Н. Мўминовга ҳайфсан эълон қилинсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 14 августдаги қарорининг бажарилишини таъминламаганликлари учун Наманган ва фарғона вилоятлари ҳокимларининг қарорлари билан Тўрақўрғон, Косонсой, Уйчи, Чуст, Охунбобоев, Тошлоқ, Бағдод, Бувайда, Риштон туманлари ҳокимларига ҳайфсан эълон қилинганлиги ҳамда Ёзёвон тумани ҳокими Х. Аҳмадалиев ва мазкур вилоятлар қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари бошлиқлари буйруғи билан Ёзёвон, Учкўприк, Тошлоқ, Бағдод, Бувайда, Косонсой, Поп ва Чуст туманлари қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари бошлиқларининг ўз лавозимларидан бўшатилганликлари инобатга олинсин.


3. Қишлоқ хўжалиги соҳасида ислоҳотларни талаб даражасида олиб борилмаётганлиги, пахта етиштириш технологияси ва уруғчилик билан жиддий шуғулланилмаётганлиги, ҳисоботлар кўзбўямачилик билан бўрттириб кўрсатилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазири М. Жуманиёзовга ҳайфсан эълон қилинсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимларига жорий йилда етиштирилган пахта ҳосилини тез фурсатда йиғиштириб олишни таъминлашнинг қатъий чора-тадбирларини кўриш, бу борада лоқайдликка, эътиборсизликка, сансалорликка йўл қўяётган раҳбарларнинг масъулиятини кўриб чиқиб, уларнинг ўрнини ёш, изланувчан, ташаббускор кадрлар билан тўлдириш вазифаси топширилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси (Б. Мустафоев), ички ишлар вазирлигига (З. Алматов) етиштирилган пахта ҳосилини йиғиштириб олишда нобудгарчиликка йўл қўйилаётган, ўз вазифаларига совуққонлик билан қараш оқибатида давлатга иқтисодий зарар етказилаётган ҳолатларга нисбатан амалдаги қонунлар доирасида чора кўриш топширилсин.


6. Мазкур Фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т. Алимов зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         И. Каримов

"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 1997 й., 9-сон, 280-модда



























Время: 0.0083
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск