язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 01.03.2007 й. 54-сон "Элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш хуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги буйруққа ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 24.03.2007 й. 1551-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.03.2007 й.

N 1551-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ

01.03.2007 й.

N 54

БУЙРУҒИ



Элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта

етиштириш хуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар

ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақидаги буйруққа

ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида


(2007 йил 3 апрелдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Уруғчилик тўғрисида"ги ва "Селекция ютуқлари тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2006 йилда пахта етиштиришнинг прогноз ҳажмлари ва ғўзани навлар бўйича жойлаштириш тўғрисида" 2006 йил 27 январдаги ПҚ-543-сон қарори ҳамда Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича Республика комиссиясининг 2006 йил 29 декабрдаги 03/1-845-сонли йиғилиши Баённомасининг 6-банди топшириғининг ижросини таъминлаш мақсадида БУЮРАМАН:


1. "Элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2006 йил 21 февралдаги 39-сон буйруғига (2006 йил 13 март, рўйхат рақами 1551 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 11-сон, 88-модда) киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин кучга киради.


3. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари О. Оллаберганов зиммасига юклатилсин.



Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири                                     С. Исмоилов






Буйруққа

ИЛОВА



Элита ва кейинги авлодларга мансуб

уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш

учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш

тартиби тўғрисидаги низомга киритиладиган

ўзгартиш ва қўшимчалар


1. "Элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқнинг номи ва 1-банддаги "элита" сўзларидан олдин "супер элита," сўзлари қўшилсин.


2. Элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:

Низомнинг номи ва бутун матни бўйича "элита" сўзларидан олдин "супер элита," сўзлари қўшилсин;

муқаддимадаги "ширкат" сўзи "тажриба" сўзи билан алмаштирилсин;

2-банднинг иккинчи хатбошидаги "туман ўсимликларни ҳимоя қилиш бўлими, туман ер тузиш ва кадастр бўлими" сўзлари "ўсимликларни ҳимоя қилиш туман отрядлари, туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими" сўзлари билан алмаштирилсин.

5-банднинг иккинчи хатбоши ва 25-банддан "ширкат" сўзлари чиқариб ташлансин;

6-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

V боб қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"V. ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ,

ФУНКЦИЯЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


25. Танлов ғолибларининг асосий вазифалари:

республика эҳтиёжини қондириш учун навлар бўйича зарур миқдордаги, стандарт талабларига мос келувчи нав уруғларининг авлодларини ҳисобга олган ҳолда етиштириш;

кўпайтирилаётган навнинг қимматли хўжалик, технологик хусусиятларини сақлаб қолиш;

юқори сифатли ва нав софлигига эга бўлган супер элита ва элита уруғларини етиштириш;

супер элита ва элита уруғликларини етиштириш ва қайта ишлаш тартиб ва қоидаларига амал қилиш;

нав муаллифлари ва нав оригинаторлари томонидан ишлаб чиқилган илмий асосланган тавсиялар асосида агротехник тадбирларни белгиланган муддатларда ва меъёрларда сифатли ўтказилишини таъминлаш.

Танлов ғолиблари ўзларига юклатилган вазифаларга асосан қуйидаги функцияларни амалга оширади:

уруғлик майдонларини юқори унумдор, механизмлар ёрдамида ишлов беришга қулай, сув билан яхши таъминланган, шўрланмаган ва текис далаларда жойлаштиради;

алмашлаб экиш ва агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиш дастурини тузиш ва уларнинг ҳисобини олиб боради;

ҳар бир гектар супер элита ва элита чигити экилган майдонларни бир мутахассис ҳисобида биттадан юқори малакали уруғчи-мутахассислар билан таъминлайди;

супер элита ва элита майдонларини ихчам қилиб жойлаштириш, белгиланган тартибда ва мақбул муддатларда оралиқ ҳимоя масофани сақлаган ҳолда экади;

фойдаланишга рухсат этилган препаратлар билан зарарсизлантирилган уруғларни экади;

нав ва тур тозалиги бўйича дала кўриги ва ўтоғини йилига камида икки марта ўтказишни ташкиллаштиради.

28-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда" сўзлари чиқариб ташлансин.

25-28-бандлар тегишинча 26-29-бандлар деб ҳисоблансин.


3. Мазкур ўзгартиш ва қўшимчалар "Ўзпахтасаноат" уюшмаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 13-сон, 120-модда.