язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Харид қилишдаги ҳисоб-китоблар/ Молия вазирининг 30.10.2014 й. 71-сон “Пахта толасининг ички ва ҳақиқатда сотилган нархлари ўртасидаги ижобий фарқ маблағларини "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмасининг махсус ҳисоб рақамига тўплаш ва унинг ишлатилиши тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Буйруғи (АВ томонидан 17.11.2014 й. 1922-3-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.11.2014 й.

N 1922-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

30.10.2014 й.

N 71


БУЙРУҒИ



Пахта толасининг ички ва ҳақиқатда сотилган

нархлари ўртасидаги ижобий фарқ маблағларини

"Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмасининг

махсус ҳисоб рақамига тўплаш ва унинг ишлатилиши

тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сонли "Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 23 февралдаги 8-сон буйруғи (рўйхат рақами 1922, 2009 йил 18 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 12-сон, 135-модда) билан тасдиқланган Пахта толасининг ички ва ҳақиқатда сотилган нархлари ўртасидаги ижобий фарқ маблағларини "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмасининг махсус ҳисоб рақамига тўплаш ва унинг ишлатилиши тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                                              Р. Азимов






Буйруққа

ИЛОВА



Пахта толасининг ички ва ҳақиқатда сотилган

нархлари ўртасидаги ижобий фарқ маблағларини

"Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмасининг

махсус ҳисоб рақамига тўплаш ва унинг ишлатилиши

тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 12 ва 13-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Ижобий фарқ суммаси солиқ солиш объекти ҳисобланмайди ва 50 фоиз миқдорида - пахтачилик фермер хўжаликларига уларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари ёхуд хизмат кўрсатиш корхоналари олдидаги кредиторлик қарзини кейинчалик хизмат кўрсатиш корхоналарининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари олдидаги қарзини сўндириш учун йўналтирилади.

Пахтачилик фермер хўжаликларининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари, шунингдек хизмат кўрсатиш корхоналари олдида қарздорлиги мавжуд бўлмаган тақдирда, ижобий фарқ маблағларидан "Ўзкимёсаноат" ДАК, "Ўзбекэнерго" ДАК, "Ўзнефтмаҳсулот" АК, "Ўзагромашсервис" уюшмаси, "Агротехсервис МТП" МЧЖ, "Ўзқишлоқхўжаликмаш-лизинг" АЛК, "Ўзмашлизинг" ШК корхоналарининг моддий-техник ресурсларига ва хизматларига олдиндан ҳақ тўлаш учун фойдаланилади.

13. "Пахтасаноат" ҲАБ ижобий фарқ маблағлари тушишига кўра, 1 иш куни давомида уларни махсус ҳисоб рақамдан Жамғарманинг тегишли ҳисоб рақамларига қуйидагича ўтказади:

25 фоизи "Ўзпахтасаноат" уюшмаси корхоналарининг Жамғарма кредитлари бўйича қарзини сўндириш учун йўналтирилади;

қолган қисми Жамғарманинг айланма маблағларини тўлдириш учун йўналтирилади.".


2. 14-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур ўзгартиришлар "Ўзпахтасаноат" уюшмаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 24 ноябрь, 47-сон, 560-модда