Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Молия вазирининг 01.03.2011 й. 19-сон "Пахта толасининг ички ва ҳақиқатда сотилган нархлари ўртасидаги ижобий фарқ маблағларини "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмасининг махсус ҳисоб рақамига тўплаш ва унинг ишлатилиши тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 18.03.2011 й. 1922-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.03.2011 й.

N 1922-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

01.03.2011 й.

N 19


БУЙРУҒИ



Пахта толасининг ички ва ҳақиқатда сотилган

нархлари ўртасидаги ижобий фарқ маблағларини

"Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмасининг

махсус ҳисоб рақамига тўплаш ва унинг ишлатилиши

тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

киритиш ҳақида


(2011 йил 28 мартдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 3 сентябрдаги ПҚ-1398-сонли "2010 йил ҳосили пахта хом ашёсини ўз вақтида ва сифатли йиғиб-териб олишни таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 й., 9-сон, 371-модда) ва 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сонли "Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 513-модда) қарорларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 4 февралдаги 30-сонли "Пахта толасини сотишнинг ички ва амалдаги нархлари ўртасидаги ижобий тафовутдан тушадиган маблағларнинг бир қисмини жамлаш ва улардан фермер хўжаликларининг фойдаланиши тартиби тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 6-сон, 48-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 23 февралдаги 8-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1922, 2009 йил 18 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 12-сон, 135-модда) билан тасдиқланган "Пахта толасининг ички ва ҳақиқатда сотилган нархлари ўртасидаги ижобий фарқ маблағларини "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмасининг махсус ҳисоб рақамига тўплаш ва унинг ишлатилиши тартиби тўғрисида"ги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Вазир                                                                                            Р. Азимов






Буйруққа

ИЛОВА



Пахта толасининг ички ва ҳақиқатда сотилган

нархлари ўртасидаги ижобий фарқ маблағларини

"Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмасининг

махсус ҳисоб рақамига тўплаш ва унинг ишлатилиши

тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 1-бандда:

учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"сотиш нархи (сотиладиган нарх) - пахта толасининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 29 августдаги ПҚ-456-сонли қарори билан тасдиқланган Пахта толасини Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг (кейинги ўринларда - ЎзРТХАБ) валюта майдончаси орқали очиқ биржа савдоларида пахта толасини қайта ишлайдиган республика корхоналарига ва экспортга сотиш тартиби тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 36-сон, 359-модда) асосан аниқланган нархи;";

бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"салбий фарқ - пахта толаси ЎзРТХАБда ва тўғридан-тўғри тузилган шартнома орқали сотилган нархидан ички нархининг ошган миқдори.".


2. 2 ва 3-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Пахта толасини экспорт қилишда ва республика ички корхоналарига етказиб беришда қўшилган қиймат солиғининг (кейинги ўринларда - ҚҚС) ноль ставкаси қўлланилади.

3. Экспортга ва республика ички корхоналарига сотишга мўлжалланган пахта толасининг ички нархи ҚҚСни ноль ставкасида ҳисобга олиб аниқланади.".


3. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Пахта толасининг ички ва сотилган нархлари ўртасидаги фарқнинг ҳисоб-китоби "Пахтасаноат" ҲАБ томонидан ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда аниқланади.".


4. 8 ва 9-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. "Пахтасаноат" ҲАБ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш ҳисоб-китоби жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма)нинг унга бириктирилган бош инспектори (кейинги ўринларда - Жамғарманинг бош инспектори)га маблағлар тушишидан келиб чиқиб, нархлар ўртасидаги фарқнинг ҳисоб-китобини текшириш учун топширади.

9. Жамғарманинг бош инспектори ўша кун ичида ҳисоб-китобларнинг тўғрилигини текширади ва "текширилди" ёзувини қайд қилиб, имзо қўяди ва уларни "Пахтасаноат" ҲАБнинг пахта ва пахта маҳсулотлари контрактацияси ва ҳисоб-китоби марказига қайтаради.".


5. 12, 13, 14 ва 15-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Ижобий фарқ суммаси солиқ солиш объекти ҳисобланмайди ва 25 фоизгача бўлган миқдорда - пахтачилик фермер хўжаликларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 4 февралдаги 30-сонли қарори билан белгиланган тартибга мувофиқ мақсадли ишлатиш учун, 25 фоиз миқдорда - жамғарма кредитлари бўйича қарзларни сўндиришга, қолган қисми эса - Жамғарманинг айланма маблағларини тўлдиришга йўналтирилади.

13. "Пахтасаноат" ҲАБ маблағлар тушишидан келиб чиқиб, 1 иш куни давомида махсус ҳисоб рақамидан Жамғарманинг тегишли ҳисоб-рақамларига маблағларни қуйидагича:

кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 4 февралдаги 30-сонли қарори билан белгиланган тартибга мувофиқ, мақсадли ишлатиш учун пахтачилик фермер хўжаликларига йўналтириш учун;

Жамғарма кредитлари бўйича қарздорлигини сўндириш учун;

Жамғарманинг айланма маблағларини тўлдириш учун йўналтиради.

14. Жамғарма кредитлари бўйича қарздорлиги мавжуд бўлмаган корхоналар бўйича ижобий фарқ суммаси, фермер хўжаликларига йўналтириладиган 25 фоизлик маблағлардан ташқари, Жамғарманинг айланма маблағини тўлдиришга йўналтирилади.

15. "Пахтасаноат" ҲАБ чорак якуни бўйича ойнинг 5-санасидан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига пахта толасининг ички ва сотилган нархлари ўртасидаги фарқ бўйича ҳисоб-китобни ва махсус ҳисоб рақамга тўпланган ҳамда Жамғарманинг тегишли ҳисоб рақамларига ўтказилган маблағлар тўғрисида маълумотни тақдим қилади.

Маълумотларнинг ўз вақтида ва тўғри тақдим этилиши бўйича жавобгарлик "Пахтасаноат" ҲАБ зиммасига юклатилади.".


6. 1-илова мазкур ўзгартиришлар иловасидаги таҳрирда баён этилсин.


7. 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Ушбу ўзгартиришлар "Ўзпахтасаноат" уюшмаси билан келишилган.




Ўзгартиришларга

ИЛОВА


"Пахта толасининг ички ва ҳақиқатда

сотилган нархлари ўртасидаги ижобий

фарқ маблағларини "Пахтасаноат" ҳудудий

акциядорлик бирлашмасининг махсус ҳисоб

рақамига тўплаш ва унинг ишлатилиши

тартиби тўғрисида"ги низомга

ИЛОВА



Пахта толасининг ички ва сотилган нархлари

ўртасидаги ижобий фарқнинг

ҲИСОБ-КИТОБИ


20__ йил "___" ___________дан

20__ йил "___" ___________гача даврда


минг сўмда

Т/р


Счёт-

фактуранинг

рақами ва

санаси


Миқдори


Сотиш

нархи


Ички

нарх*


Ижобий

фарқ суммаси


1 тоннага


жами

ҳажмга


1

2


3

4

5

6

7

8

1.

"Ўзинтеримпэкс" ТСК









             







2.

"Ўзмарказимпэкс" ТСК









                







3.

"Ўзпроммашимпэкс" ТСК









                 







4.

ЎзРТХАБ орқали









                  







5.

Тўғридан-тўғри тузилган шартномалар









Жами









Олдин ҳисобланган ижобий фарқ суммаси бўйича қарздорлик









Ҳаммаси









Шундан ЎзРТХАБ ва тўғридан-тўғри тузилган шартнома бўйича ҳосил бўлган салбий фарқни қоплашга йўналтирилади









Махсус ҳисоб рақамга ўтказиладиган сумма








      

*) Ички нарх = Прейскурант нарх (ҚҚСнинг ноль ставкасини инобатга олган ҳолда) + Сотиш харажатлари + "Пахтасаноат" ХАБларнинг комиссион мукофотлари.

"Пахтасаноат" ҲАБ раиси





(имзо)


(Ф.И.О.)

"Пахтасаноат"

ҲАБ бош бухгалтери





(имзо)


(Ф.И.О.)

Текширилди:

Жамғарманинг

бош инспектори



М.Ў.


(имзо)


(Ф.И.О.)

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 12-13-сон, 122-модда.

































































Время: 0.0125
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск