Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Пахта толасини Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг валюта майдончаси орқали очиқ биржа савдоларида пахта толасини қайта ишлайдиган республика корхоналарига ва экспортга сотиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР Президентининг 29.08.2006 й. ПҚ-456-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2006 йил 29 августдаги

ПҚ-456-сон қарорига

2-ИЛОВА



Пахта толасини Ўзбекистон республика

товар-хом ашё биржасининг валюта майдончаси

орқали очиқ биржа савдоларида пахта толасини

қайта ишлайдиган республика корхоналарига

ва экспортга сотиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом пахта толасини Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг валюта майдончаси орқали очиқ биржа савдоларида пахта толасини қайта ишлайдиган республика корхоналарига, шунингдек экспортга сотиш механизмини белгилайди.


2. Пахта толасини сотиш Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида электрон биржа савдолари тизимидан фойдаланган ҳолда реал вақт режимида амалга оширилади.

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси томонидан ўтказиладиган очиқ биржа савдоларига пахта толасини қайта ишлаш ва ундан қўшилган қийматли маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган республиканинг ишлаб чиқариш корхоналари, шунингдек экспортга сотишда хорижий харидорлар тенг шартларда қўйиладилар.

3. Республика корхоналарига ва хорижий харидорларга пахта толаси эркин алмаштириладиган валютада сотилади.

4. Қайта ишлайдиган корхоналар томонидан Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида сотиб олинган пахта толасидан фақат ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланилади ва у қайта сотилиши мумкин эмас.



II. АТАМАЛАР ВА УЛАРНИНГ

ТАЪРИФЛАРИ


5. Мазкур Низомда қуйидаги атамалар ва таърифлардан фойдаланилади:


маҳсулот - пахта толасини ишлаб чиқариш ва етказиб беришнинг тасдиқланган кўрсаткичларига мувофиқ очиқ биржа савдоларида сотиладиган пахта толаси;


биржа савдоларининг электрон тизими - Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг реал вақт режимида умумреспублика биржа савдолари ўтказилишини таъминлайдиган дастурий-техник комплекси;


ҳисоб-китоб-клиринг палатаси (кейинги ўринларда ҲККП деб аталади) - Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг биржа битишувлари бўйича клиринг, ҳисоб-китоб ва ўзаро ҳисоб-китоблар ўтказилишини таъминлайдиган таркибий бўлинмаси;


сотувчи - "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари ("Пахтасаноат" ҲАБ) ва маҳсулотни ишлаб чиқарадиган ҳамда биржа савдоларида сотадиган бошқа юридик шахслар;


харидор - Ўзбекистон Республикасининг пахта толасини қайта ишлаш қувватига эга бўлган ва пахта толасидан фойдаланиб маҳсулот ишлаб чиқарадиган юридик шахслари, шунингдек хорижий компаниялар ва фирмалар;


закалат - Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида содир этиладиган битишувлар бажарилиши кафолатини таъминлаш учун харидорлар ва сотувчилар томонидан ҲККПга қўйиладиган битишувларни кафолатли таъминлаш маблағи;


нархлар котировкаси - биржа савдоларининг бир куни учун Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида ўтказилган савдо сессиялари натижалари бўйича аниқланган ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинадиган маҳсулотга ўртача нарх;


терминаллар - пахта маҳсулотини қабул қилиш, сақлаш ва юклаб жўнатиш бўйича хизматлар кўрсатадиган ихтисослаштирилган пахта терминаллари.



III. ПАХТА ТОЛАСИ ҲАЖМЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ, ОЧИҚ БИРЖА

САВДОЛАРИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ

ВА УЛАРНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


6. Сотувчилар, йилнинг тегишли даврига тасдиқланган пахта толаси ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш балансидан келиб чиқиб, ҳар ойда, кейинги ҳар бир ой бошланишидан 10 кун олдин Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасини биржа савдоларида харидорларга сотиш учун мўлжалланган маҳсулот ҳажми тўғрисида хабардор қилади.

Билдиришномаларда пахта толасининг Ўзбекистон "Сифат" марказининг Мувофиқлик сертификати (Инспекция далолатномаси) билан тасдиқланган лотлари, типлари, навлари ва класси кўрсатилади.


7. Сотувчилар Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасига биржа савдоларига қўйиш учун назарда тутилган ҳажмларга мувофиқ маҳсулотнинг харидорларга етказиб берилишини узлуксиз таъминлаш учун зарур бўлган ҳажмларда маҳсулот мавжудлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этадилар.


8. Маҳсулотни биржа савдоларига қўйиш харидорлар билан Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ўртасида тузиладиган шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.


9. Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси биржа савдоларида мустақил қатнашиш истагини билдирган сотувчиларга брокерлик ўринлари беради.


10. Брокерлик хизмати кўрсатиш:

маҳсулотни сотишга сотувчи ва брокер;

маҳсулотни харид қилишга харидор ва брокер ўртасида тузилган топшириқ шартномаси асосида амалга оширилади.

Харидор ва сотувчи брокерни танлашда эркиндир.


11. Олдин олинган пахта толаси учун муддати ўтказиб юборилган қарзи бўлган харидорлар биржа савдоларига қўйилмайди.


12. Очиқ биржа савдолари ўтказиш, биржа сессияларининг қанча давом этиши, маҳсулот қўйиш ҳажми тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси томонидан харидорларга оммавий ахборот воситалари, брокерлар, шунингдек бошқа ахборот каналлари, шу жумладан Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг web-сайти орқали мажбурий тартибда етказилади.

Ахборотга маҳсулот, сотувчининг жойи, шунингдек бошланғич нарх тўғрисидаги маълумотлар киритилиши керак.


13. Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси, электрон савдоларда савдолар қатнашчиларининг ҳудудий жойлашишидан қатъи назар, уларнинг барчасининг бир вақтда иштирок этиши имкониятини таъминлашга мажбурдир.


14. Савдоларни ўтказиш, қўйилган закалат суммасига мувофиқ ҳар бир савдо бўйича қатнашчиларни қўйиш ва четлатиш, электрон биржа савдолари ғолибларини аниқлаш ва битишувларни рўйхатдан ўтказиш электрон биржа савдолари тизими билан амалга оширилади.


15. Битишувларни рўйхатдан ўтказиш кунида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ёки унинг минтақавий савдо майдончаси брокерга битишув баённомасини ва расмийлаштириш учун олди-сотдининг биржа шартномасини беради.


16. Олди-сотди шартномаси шартномада назарда тутилган шартларда шартнома олинган кунда расмийлаштирилади. Битишув баённомаси шартларини бажариш томонлар учун мажбурий ҳисобланади.


17. Савдоларда сотилмаган маҳсулот ҳажми сотувчи билан келишув бўйича кейинги савдоларга кўчирилади.


18. Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун ҳақ тўлаш:

республика ичида сотишда харидорга ва сотувчига ҳар бир томондан битишув суммасининг 0,05 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда;

экспортга харидорга сотишда битишув суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, сотувчига битишув суммасининг 0,05 фоизи миқдорида белгиланади.


19. Харидор томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда сотувчи маҳсулотни савдога такроран қўйиш ҳуқуқига эгадир.


20. Маҳсулотни битишув баённомалари асосида тузилган олди-сотди шартномалари бўйича сотиш сотувчининг ҲККПдаги шахсий ҳисоб рақамига 100 фоиз олдиндан ҳақини тўлаш шартларида амалга оширилади.



IV. МАҲСУЛОТНИНГ БОШЛАНҒИЧ НАРХИНИ

БЕЛГИЛАШ ҲАМДА БИРЖА САВДОЛАРИ

ҚАТНАШЧИЛАРИ ЎРТАСИДАГИ ЎЗАРО

ҲИСОБ-КИТОБЛАР МЕХАНИЗМИ ВА

ПАХТА ТОЛАСИНИ ЮКЛАБ ЖЎНАТИШ


21. Сотувчи томонидан қўйилган пахта толасининг бошланғич нархи биржа савдоларининг ҳар бир сессиясида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасидаги навбатдаги савдолардан олдинги кунда "Коттон Оутлук"да чоп этиладиган "А" индекси ва унинг Ўзбекистон компоненти котировкасининг ўртача қийматидан келиб чиқиб республика корхоналари учун 15 фоиз миқдоридаги чегирма, экспортга сотишда эса - республика ташқарисида ўртача транспорт (темир йўл ва сув транспорти) харажатлари бир тоннаси учун 155 АҚШ доллари миқдорида чиқариб ташланган ҳолда белгиланади.

Маҳсулотнинг бошланғич нархи эркин муомаладаги валютада (АҚШ долларида) белгиланади.


22. Биржа савдоларида тузилган битишувлар бажарилишининг молиявий кафолатларини таъминлаш мақсадида биржа савдоларида тузилган битишувлар бўйича ҳисоб-китоблар Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг ҲККП орқали амалга оширилади.

Сотувчилар ва харидорларнинг маблағлари ҲККП ҳисоб рақами доирасида алоҳида шахсий ҳисоб рақамларида ҳисобга олинади.


23. ҲККП биржа савдолари қатнашчиларини уларга хизмат кўрсатиш шартлари, мижозларнинг шахсий ҳисоб рақамларидаги маблағлар қолдиғи тўғрисида ўз вақтида маълум қилиши шарт.

Маҳсулотнинг ҳар бир сотувчиси ва харидори учун ҲККП шахсий ҳисоб рақамлари очади.

Шахсий ҳисоб рақамларининг ҳолати, шахсий ҳисоб рақамларидаги маблағлар қолдиғи тўғрисидаги маълумотларнинг ҲККП томонидан ошкор қилинишига йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


24. Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси қатнашчиларни биржа клирингининг натижалари, улар маблағларининг ҳолати ва жорий кунда белгиланган савдо лимитлари тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиши шарт.


25. Сотувчи ва харидор томонларнинг мажбуриятларни бажариши кафолати сифатида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг ҲККПдаги ўз шахсий ҳисоб рақамларига тегишли равишда савдога қўйиладиган ва харид қилиш мўлжалланаётган маҳсулот суммасининг 2 фоизи миқдоридаги закалатни мажбурий тартибда депонентга қўяди.


26. Харидорлар Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг ҲККПга депонентга қўйилган закалат ҳисобга олинган ҳолда тўлаш мўлжалланаётган маблағ ҳажмида битишувлар тузишга ҳақлидир.


27. Мижозларнинг ҲККПдаги маблағларидан:

а) ҲККПдаги шахсий ҳисоб рақамларининг эгалари бўлган сотувчилар ва харидорларнинг топшириғи бўйича:

биржа битишувлари бўйича мажбуриятлар бажарилиши ва улар ўртасида тузилган шартномалар билан боғлиқ улар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун;

агар битишув бўлмаса ёки бекор қилинган тақдирда ҲККПдаги шахсий ҳисоб рақамининг эгаси - мижознинг ваколатли банкдаги ҳисоб рақамига қайтариш учун;

б) депонентга қўйилган маблағлар ҳисобига Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси хизматларига ҳақ тўлаш бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун фойдаланилади.


28. Биржа битишуви рўйхатдан ўтказилгандан кейин ўн банк куни мобайнида харидор рўйхатдан ўтказилган олди-сотди шартномаси бўйича молиявий мажбуриятларни тўлиқ қоплаш учун ҲККПдаги ўз шахсий ҳисоб рақамига қўшимча маблағлар ўтказиши шарт.


29. ҲККП маблағ харидордан тушган пайтдан бошлаб бир банк куни мобайнида сотувчига харидор ўз мажбуриятларини тўлиқ ҳажмда бажарганлиги тўғрисидаги ҳақи тўланган битишувлар реестрини бериши шарт.

Агар харидор ўн банк куни мобайнида биржа шартномасига мувофиқ маблағлар тўлиқ ҳажмда ўтказилишини таъминламаса, ҲККП, кўрсатиб ўтилган муддат тамом бўлгандан кейин сотувчига ва Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг тегишли бўлинмасига битишув бекор қилиниши тўғрисида дарҳол маълум қилади ва Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг воситачилик ҳақини чегириб ташлаган ҳолда ҳаридор томонидан қўйилган закалат миқдорида шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги учун жарима сифатида маблағларни харидорнинг шахсий ҳисоб рақамидан ваколатли банкдаги сотувчининг ҳисоб рақамига ўтказади.

Битишув бўйича бекор қилинган маҳсулот ҳажми сотувчи томонидан яна савдога қўйилади.


30. ҲККП томонидан харидорнинг шахсий ҳисоб рақамига маблағ тушганлиги тўғрисидаги ҳақи тўланган битишувлар реестри сотувчига берилиши сотувчи томонидан тегишли далолатнома расмийлаштирилган ҳолда терминалда маҳсулотни харидорга бериш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Харидор томонидан ўз мажбуриятларининг бажарилиши ҳолати ҲККП томонидан тасдиқланмасдан сотувчи томонидан маҳсулотни қабул қилиш-топшириш амалга оширилган тақдирда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси рўйхатдан ўтказилган биржа шартномаси бўйича харидор томонидан мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун жавоб бермайди.


31. Сотувчи маҳсулот суммаси тўлангандан кейин FCA-пахта терминали шартларида маҳсулотни харидорга етказиб беради.

Терминалда маҳсулот берилгандан кейин сотувчи ва харидор Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси томонидан рўйхатдан ўтказилган биржа шартномаси бўйича Маҳсулотни қабул қилиш-топшириш далолатномасини тузади.

Харидор томонидан имзоланган ва унинг муҳри билан тасдиқланган Маҳсулотни қабул қилиш-топшириш далолатномасининг бир асл нусхаси сотувчи томонидан тақдим этилиши ҲККПнинг маблағларни харидорнинг шахсий ҳисоб рақамидан ваколатли банкдаги сотувчининг ҳисоб рақамига ўтказиш ва битишувнинг ёпилиши учун асос бўлиб хизмат қилади.

ҲККП томонидан маблағларни ўтказиш кўрсатиб ўтилган далолатнома олинган пайтдан бошлаб икки банк кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.


32. Маҳсулотни қабул қилиш-харидорга топшириш (юклаб жўнатиш) биржа шартномаларида назарда тутилган ҳажмларга ва муддатларга мувофиқ терминаллардан сотувчининг нарядлари бўйича амалга оширилади. Пахта толасини юклаб жўнатишга наряд Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг ҲККП томонидан мазкур Низомнинг 31-бандига мувофиқ шахсий ҳисоб рақамидан кўчирма тақдим этилгандан кейин берилади.

Маҳсулот сертификацияси, терминалнинг сақлаш, юклаб жўнатиш, Қабул қилиш-топшириш тўғрисидаги далолатнома имзолангунга қадар бажарилган хизматлари билан боғлиқ бошқа харажатлар сотувчи томонидан тўланади.

Терминалнинг сақлаш, транспорт агентига юклашда кўмаклашиш, юклаб жўнатиш ва Қабул қилиш-топшириш тўғрисидаги далолатнома имзолангандан кейин бажариладиган бошқа хизматлари билан боғлиқ харажатларга харидор томонидан ҳақ тўланади.

Мазкур Низомда назарда тутилган пул маблағларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларни сотувчининг банкида сотувчи, харидорнинг банкида харидор тўлайди.

Сотувчи томонидан маҳсулот етказиб берилмаганда, тўлиқ етказиб берилмаганда ёки етказиб бериш муддатлари бузилганда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг ҲККП шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги учун, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг воситачилик ҳақини чегириб ташлаган ҳолда, сотувчи томонидан қўйилган закалат миқдорида жарима сифатида маблағларни сотувчининг шахсий ҳисоб рақамидан ваколатли банкдаги харидорнинг ҳисоб рақамига ўтказади.

34. Очиқ биржа савдоларида маҳсулотни сотишдан тушган тушум, шунингдек сотувчи ихтиёрига тушган АҚШ долларидаги жарима суммаси белгиланган муддатларда 100 фоиз Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига сотилиши керак, тушум маблағларининг сўмдаги эквивалентидан эса белгиланган тартибда фойдаланилади.


35. Харидор ва сотувчи ўртасида тузилган шартномалар бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.


36. Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси аъзолари, биржа савдолари қатнашчилари ва уларнинг мижозлари ўртасида биржа савдоси қоидаларида назарда тутилган масалалар бўйича пайдо бўладиган низолар суд томонидан ҳал қилинади.



V. АХБОРОТ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

ВА МАЗКУР НИЗОМ БАЖАРИЛИШИ

ЮЗАСИДАН МОНИТОРИНГ ОЛИБ БОРИШ


37. Ўтказилган очиқ биржа савдолари натижалари бўйича Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг котировка қилиш комиссияси Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида сотилган маҳсулот нархларининг биржа котировкаларини белгилайди. Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ҳар ҳафтада уларни оммавий ахборот воситаларида ва Интернет тармоғидаги саҳифаларда эълон қилади.


38. Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси, сотувчилар ва терминаллар ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 5-кунидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига:

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси - очиқ биржа савдоларига қўйилган ва сотилган маҳсулот ҳажми тўғрисидаги;

сотувчилар - қабул қилиш-топшириш далолатномалари бўйича очиқ биржа савдоларида сотиб олинган маҳсулотнинг харидорга берилган ҳақиқий ҳажмлари тўғрисидаги;

терминаллар - очиқ биржа савдоларида сотиб олинган маҳсулот харидорларга юклаб жўнатилишининг ҳақиқий ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этадилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 36-сон, 359-модда.


































Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск