Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Пахта толасини сертификатлаш ва тортиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР Президентининг 29.08.2006 й. ПҚ-456-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2006 йил 29 августдаги

ПҚ-456-сон қарорига

4-ИЛОВА



Пахта толасини сертификатлаш

ва тортиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом пахта толасини экспортга ва пахта толасини қайта ишловчи республика корхоналарига (кейинги ўринларда - республика корхоналари) етказиб беришда буюртмачилар буюртманомалари бўйича "Сифат" Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази томонидан пахта тозалаш заводларида пахта толаси сифатини пахта тойи бўйича баҳолаш, уни сертификатлаш ҳамда пахта тозалаш заводларида пахта тойи массасини тарозида тортиш тартибини белгилайди.

2. Пахта толаси "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 31 октябрдаги 421-сон қарорига асосан мажбурий сертификатланади. Пахта тойи бўйича синаган ҳолда сертификатлаш ва пахта тойи массасини тарозида тортиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 июлдаги 420-ф-сон фармойишига асосан амалга оширилади.


3. Ушбу Низомда қуйидаги атамалар ва таърифлардан фойдаланилади:

буюртмачи - экспортга ва республика корхоналарига етказиб беришда - ташқи савдо компаниялари ва "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари;


харидор - пахта толасини харид қилувчи хорижий харидорлар, республика корхоналари;

етказиб берувчи - "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари - Ўзбекистон Республикаси пахта тозалаш заводлари;


ижро этувчи - "Сифат" Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази.


4. О`z DSt 604:2001 "Пахта толаси. Техник шартлар" стандарти талабларига мувофиқлигини сертификатлаш бўйича хизматларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида унинг кўрсатилган аккредитация соҳасига мувофиқ ижро этувчи амалга оширади.


5. Ижро этувчи қуйидаги ишларни амалга оширади:

- пахта тозалаш заводларидаги ҳар бир пахта тойидан унинг прессдан чиқишида намуна олиш;

- олинган намуналарни идентификациялаш;

- намуналарни синаб кўриш учун ҳудудий лабораторияга етказиб бериш;

- намуналарни синаб кўриш;

- терминалга (омборга) етказиб бериладиган сифати (типи, нави) бўйича бир турдаги пахта толаси туркумига Мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш, уни етказиб берувчига бериш;

- етказиб берувчи билан биргаликда туркумидан пахта тойини тарозида тортиш, Пахта тойи бўйича тортиш далолатномасини расмийлаштириш;

- пахта терминалидаги (омборидаги) пахта толасининг сифати ва пахта тойи массаси бўйича харидор ва буюртмачи вакиллари билан келишмовчиликларни ҳал этади.


6. Пахта толасини сертификатлаш ва пахта тойини тарозида тортиш бўйича хизматлар ҳақи ижро этувчи билан икки томонлама шартномалар асосида Мувофиқлик сертификати (Инспекция далолатномаси) ва Пахта тойи бўйича тортиш далолатномасини бериш факти бўйича ижро этувчи томонидан қўйилган бажарилган ишлар далолатномаси ҳамда ҳисоб-китоб асосида терминалга сифати ва миқдори бўйича қабул қилиш далолатномаларининг расмийлаштирилишига мувофиқ, буюртмачи томонидан тўланади.

Пахта толасини сертификатлаш бўйича хизматларга ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган нархлар бўйича амалга оширилади.

Пахта толаси тойини тарозида тортиш бўйича хизматларга ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган нархлар бўйича амалга оширилади.



II. ТОЙДАГИ ПАХТА ТОЛАСИДАН НАМУНА

ОЛИШ, УЛАРНИ ИДЕНТИФИКАЦИЯЛАШ

ҲАМДА МИНТАҚАВИЙ ЛАБОРАТОРИЯГА

ЕТКАЗИБ БЕРИШ


7. Пахта тозалаш заводида пахта толасини пресслаш жараёнида тойларнинг қавариқ томонида пресс плитасида ўрнатилган махсус пичоқ билан кесиб қўйилади.


8. Ижро этувчи вакили тойнинг кесилган қисмидан намуналар олади.


9. Намуналар О`z DSt 614:1994 "Пахта толаси. Намуналар олиш усуллари" стандартига мувофиқ олинади. Ҳар бир намунага минтақа коди, пахта тозалаш заводи коди, пахта тозалаш заводидаги кетма-кет қўйилган тартиб рақамидан иборат бўлган тойлар тартиб рақами штрих кодли ёрлиғининг йиртма купони солинади.

Олинган намуналарни ижро этувчи полиэтилен қопчага жойлаштиради, ёхуд қоғозга ёки плёнкага ўрайди, сўнгра ижро этувчининг минтақавий лабораториясига жўнатиш учун ўралган намуналарни қопга эҳтиёткорлик билан зич қилиб жойлаштиради.

Ташиш жараёнида намуналар бир-бири билан аралашиб кетмаслиги учун қоп зич қилиб ўралиши лозим.

Қопга пахта толаси намунаси олинган завод тартиб рақами, пахта толаси ишлаб чиқарилган пахта хом ашёси туркуми тартиб рақами, пахта хом ашёсининг саноат ва селекция нави ҳамда класси, пахта толаси туркуми, той тартиб рақамлари, намуна олинган сана, имзолаган ижро этувчи вакилининг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилган ёрлиқ солинади.

Ижро этувчига пахта толаси ишлаб чиқарилган пахта хом ашёси туркуми тартиб рақами, пахта хом ашёсининг саноат ва селекция нави ҳамда класси тўғрисидаги маълумотларни етказиб берувчи тақдим этади.

Ижро этувчи вакили томонидан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича расмийлаштирилган намуналар олиш далолатномасини ижро этувчининг вакиллари имзолайдилар.


10. Штрих кодли ёрлиқни ижро этувчи тайёрлайди. Ёрлиқлар намуна олинган жойга қўйилади.


11. Ижро этувчи олинган намуналарни минтақавий лабораторияга синаб кўриш учун етказиб беради. Минтақавий лабораторияга намуналар жойлаштирилган қопларни жўнатгунга қадар улар пахта тозалаш заводида муҳрланган хонада сақланиши лозим.


12. Пахта толаси намуналари синовлардан кейин ижро этувчининг лабораторияларида харидор томонидан сўнгги туркумлар қабул қилинган ва уни юклаб жўнатган вақтга қадар, бироқ Мувофиқлик сертификати амал қилган вақтгача сақланади. Мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати тугаши билан намуналар қайтадан олинади.



III. ПАХТА ТОЗАЛАШ ЗАВОДЛАРИДА

ПАХТА ТОЛАСИ ТОЙИ МАССАСИНИ ТОРТИШ


13. Пахта толасининг ҳар бир тойини тортишни пахта тозалаш заводининг пресслаш цехида етказиб берувчининг тарозисида ижро этувчи ва етказиб берувчи вакиллари амалга оширади.

Той бўйича тортиш натижаларига кўра, ижро этувчи ва етказиб берувчининг асл муҳри билан тасдиқланадиган ушбу қарорга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича Той бўйича тортиш далолатномаси расмийлаштирилади. Битта нусхаси буюртмачининг вакилига берилади. Етказиб берувчи Той бўйича тортиш далолатномасига асосан ҳисоб сертификатини расмийлаштиради. Той бўйича тортиш далолатномасининг амал қилиш муддати Мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати тугагандан кейин тугайди.


14. O`z DSt 841 стандартига асосан етказиб берувчининг пресслаш цехида фойдаланадиган тарозисининг йўл қўйилган тортиш хатоси (саноқ шкаласининг бўлиниш баҳоси камида 0,2 кг) камида + 0,5 кг бўлиши лозим. Тортиш натижаси аниқ қилиб, вергулдан кейин биринчи белгигача ёзилиши лозим.


15. Агар терминалда туркумни назорат тартибида тортиб кўришда тойнинг ўртача массаси Той бўйича тортиш далолатномасида кўрсатилган тойнинг дастлабки массасидан кўпи билан + 1,0 килограммдан ортиқ бўлмаса, Той бўйича тортиш далолатномаси маълумотлари тўғри деб ҳисобланади. Ижро этувчи ва етказиб берувчининг Той бўйича тортиш натижалари бунда ўзгартирилмайди.


16. Ижро этувчи ва етказиб берувчининг Той бўйича тортиш далолатномасида кўрсатилган маълумотлари билан тойга нисбатан терминалда тойнинг ўртача массаси бўйича + 1,0 килограммдан ортиқ тафовут аниқланганда, буюртмачи уларни хабардор қилади, сўнгра ижро этувчи вакили 3 иш кунида харидор ёки буюртмачи вакиллари билан биргаликда қайта тортиб кўриш учун келиши лозим. Бунда етказиб берувчи вакили қайта тортиб кўришда иштирок этиши зарур. Қайта тортиб кўриш далолатномаси асосида етказиб берувчи Ҳисоб-китоб-сертификатига ўзгартиришлар киритади.

Массаси бўйича тафовут тасдиқланган тақдирда, ижро этувчи ўз ҳисобидан қайта тортиб кўришни амалга оширади. Етказиб берувчи ва буюртмачи пахта толасининг 100 фоизли низоли ҳажмини қайта тортиш асосида тузилган ижро этувчи далолатномалари асосида ҳақиқий массасини ҳисобга олган ҳолда ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширади.

Массаси бўйича тафовут тасдиқланмаган тақдирда, Кип бўйича ўлчаш далолатномаси маълумотлари ўзгармасдан қолдирилади, қўшимча харажатлар эса буюртмачининг ҳисобига қўшилади.


17. Агар ижро этувчининг вакили 100 фоизли қайта тортиб кўришни амалга ошириш учун 3 кун муддатда келмаса, ижро этувчи мазкур Низомнинг VI бўлимига мувофиқ жавобгар бўлади, харидор томонидан жалб қилинган холис назорат ташкилотининг пахта толаси тойи массаси бўйича маълумотлари эса етказиб берувчи ва буюртмачи ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар учун якуний маълумотлар ҳисобланади.


18. Ижро этувчи пахта тозалаш заводида ва терминалда тайёр маҳсулотнинг той массасини танлаб текшириш ҳамда талабга жавоб бермайдиган натижалар бўлганда ижро этувчи ва етказиб берувчи томонидан тузилган дастлабки Той бўйича тортиш далолатномасини бекор қилиш ҳуқуқига эга.



IV. ПАХТА ТОЛАСИНИ СИНАБ КЎРИШ


19. Пахта толасининг ҳар бир тойини синаб кўришни O`z DSt 604 стандартига асосан ижро этувчи мутахассислари амалга оширади. Синаб кўриш натижаларида пахта толасининг узунлиги (типи), нави ва класси, "Микронейр" кўрсаткичи аниқланади, шунингдек пахта толасининг намуналарида сифат камчиликлари ва бегона аралашмалар (уруғ, линт, ёғ, ҳид ва бошқалар) мавжудлигини аниқлайди.

Лабораторияда пахта толаси нави ҳамда классини классер баҳолашда етказиб берувчининг вакили қатнашиши мумкин.


20. Пахта толаси сифатини той бўйича синаб кўриш натижалари ушбу Низомга 3-илова шакли бўйича Синаб кўриш далолатномаси билан расмийлаштирилади. Синаб кўриш далолатномасида, шунингдек, пахта толасининг O`z DSt 604 стандарти талабларига мувофиқлиги ёки номувофиқлиги кўрсатилади. Номувофиқ бўлган тақдирда Синаб кўриш далолатномасида мазкур Низомга 4-илова бўйича пахта толаси сифатининг камчиликлар кодлари кўрсатилади.

Синаб кўриш далолатномасини линия супервайзери, классификатор имзолайди ҳамда минтақавий лаборатория бошлиғи тасдиқлайди.

Синаб кўриш далолатномасининг битта нусхасини ижро этувчи етказиб берувчи вакилига беради.



V. МУВОФИҚЛИК СЕРТИФИКАТИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА БЕРИШ


21. Синаб кўриш далолатномасида келтирилган той бўйича синаб кўриш натижалари асосида етказиб берувчи пахта толаси туркумининг рухсат берилган учта классигача иштироки билан унинг типи, саноат ва селекция нави бўйича бир турини бутлайди, бутланган туркумнинг брутто массасини, нетто массасини ҳамда кондицион массасини аниқлайди.

Минтақавий лаборатория бутланган туркум учун ушбу Низомга 5-илова шакли бўйича Синаб кўриш протоколини расмийлаштиради. Синаб кўриш протоколини ижро этувчининг вакиллари имзолайди.

Минтақавий лабораториядаги ижро этувчининг ваколатли вакили Синаб кўриш протоколи асосида пахта толасининг синаб кўрилган туркумига унинг иккита нусха-дубликати билан Мувофиқлик сертификатини расмийлаштиради, уни рўйхатдан ўтказади ҳамда минтақавий лаборатория (хизмат кўрсатиш белгиси) муҳри билан тасдиқлайди. Асл нусхаси етказиб берувчининг вакилига берилади. Нусха-дубликатнинг биттаси буюртмачига юборилади, иккинчиси эса минтақавий лабораторияда қолдирилади.

Мувофиқлик сертификати ўзбек, рус ёхуд инглиз тилларида тўлдирилади. Мувофиқлик сертификатини тўлдириш намунаси ушбу Низомга 6-иловада келтирилган.

Сертификат рўйхатдан ўтказилган вақтдан бошлаб кучга киради. Мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати O`z DSt 841:1997 стандарти бўйича пахта толасини ташиш ва сақлаш шартларига риоя қилинганда 6 ойга белгиланади.


22. Мувофиқлик сертификати ҳар бир туркумига алоҳида-алоҳида берилади, бунда пахта толаси туркумнинг сифати ва миқдори тўғрисидаги маълумотлар ушбу Низомга 7-иловага асосан Мувофиқлик сертификатига иловада келтирилади. Буюртмачи билан келишувга кўра Мувофиқлик сертификати бир нечта туркумлари учун берилиши мумкин.


23. Пахта толасини терминалга юклаб жўнатиш вақтида етказиб берувчи юклаб жўнатиш ҳужжатларига Мувофиқлик сертификатининг асл нусхасини ҳамда унга иловани солиб қўйиши шарт.


24. Пахта толасининг бир нечта (бироқ учтадан кўп бўлмаган) класслари мавжуд бўлган туркумига Мувофиқлик сертификатлари (нусхаси) ҳар бир классга алоҳида-алоҳида берилади.


25. Қуйидаги ҳолларда Мувофиқлик сертификати берилмайди:

- пахта толаси намуналарида уруғ, линт, пахтани дастлабки қайта ишлаш чиқиндилари, чириганлик ҳиди ёки тола нави ва классини классер баҳолаш амалга ошириладиган пахта толасининг расмий намуналарида бўлиши мумкин бўлмаган бошқа аралашмалар мавжуд бўлганда;

- пахта толаси саноат навига тегишли бўлган “Ифлос” класси чегарасидан ортиқча ифлосланганда;

- тола ранги ёки унинг ташқи кўриниши пахта толасининг эталон намунасига мувофиқ бўлмаганда;

- ўрта ва узун толали пахта толаси аралаш бўлганда;

- турли саноат навлари тойлари мавжуд туркумга;

- тойлар зарур даражада тамғаланмаганда, уларни ўраш бузилганда, ифлос бўлганда, тойнинг сирти сув таъсирида зарарланганда, шунингдек пахта толаси туркумига ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда.


26. O`z DSt 604 стандарти талабларига жавоб бермайдиган, ушбу ҳужжатнинг 25-бандида санаб ўтилган белгилар бўйича Мувофиқлик сертификати бериб бўлмайдиган пахта толаси аниқланган тақдирда ижро этувчи мазкур Низомга 8-иловага мувофиқ шакл бўйича икки нусхада Номувофиқлик тўғрисидаги билдиришномани расмийлаштиради. Билдиришномани ижро этувчи вакиллари имзолайди, минтақавий лаборатория муҳри (Хизмат кўрсатиш белгиси) билан тасдиқлайди.

Билдиришноманинг бир нусхаси пахта тозалаш заводи вакилига берилади, иккинчи нусхаси минтақавий лабораторияда қолади.

Минтақавий лаборатория O`z DSt 604 стандарти талабларига жавоб бермайдиган пахта толаси бўйича ахборотларни тизимлаштиради ва умумлаштиради ҳамда маълумотларни Тошкент шаҳридаги "Сифат" марказининг Сертификатлаш бошқармасига ва "Ўзпахтасаноат" уюшмасига беради.


27. O`z DSt 604 стандарти талабларига жавоб бермайдиган пахта толаси ҳар бир туркумини синаш натижалари мазкур Низомга 9-иловада келтирилган шакл бўйича Пахта толасининг инспекция далолатномаси билан расмийлаштирилади, уни ижро этувчининг вакиллари имзолайди, минтақавий лаборатория бошлиғи тасдиқлайди ва унга ижро этувчининг минтақавий лабораториясининг ҳақиқий муҳри (Хизмат кўрсатиш белгиси) қўйилади.

Инспекция далолатномаси Мувофиқлик сертификати ўрнига пахта толасининг сифати тўғрисидаги ҳужжат ҳисобланади.

O`z DSt 604 стандарти талабларига жавоб бермайдиган пахта толасига берилган Инспекция далолатномалари ижро этувчи томонидан белгиланган тартибда ҳисобга олиниши ва рўйхатдан ўтказилиши лозим.


28. Ўтказилган инспекция натижаларига кўра харидор томонидан терминалда Сифат ва миқдор бўйича қабул қилиш далолатномаси имзоланади. Харидорлар томонидан имзоланган Сифат ва миқдор бўйича қабул қилиш далолатномалар нусхалари буюртмачилар томонидан ҳар куни ижро этувчининг минтақавий лабораториясига берилади.


29. Етказиб берувчи ёки харидор пахта толасини сертификатлаш натижаларига рози бўлмаган тақдирда уларнинг апелляциялари "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда РД Уз51-026-94 "НСС Уз. Апелляцияларни кўриб чиқиш тартиби"га мувофиқ кўриб чиқилади.



VI. ИЖРО ЭТУВЧИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


30. Ижро этувчи ўзи синаб кўрган пахта толаси туркуми ҳажмининг нави, класси, узунлиги ва микронейрини (той ичидаги бракдан ташқари) аниқлаш бўйича хизматлар кўрсатишда шартнома мажбуриятларининг зарур даражада бажарилиши учун қуйидаги моддалар:

- пахта толасини сақлаш, етказиб бериш ва терминалдан пахта тозалаш заводига қайтариш харажатлари;

- Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ республика хўжалик судларида рекламациялар ва даъволарни кўриб чиқиш билан боғлиқ харажатлар бўйича мулкий жавоб беради.


31. Харидорнинг терминалда той массасининг амалдаги фарқи +1,0 килограммдан ортиқлиги тўғрисидаги даъвоси тасдиқланган тақдирда ижро этувчи буюртмачига унинг тойларни қайта тортиб кўриш ва нормативдан ортиқ сақлаш хизматларига ҳақ тўлаш (тойлар массасидаги фарқ қийматидан ташқари) харажатларини тўлайди, шунингдек айбдор шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ зарур чоралар кўради.

Ижро этувчи Ўзбекистон Республикаси терминалларида қайта тортиб кўришда:

хато кўрсатиши йўл қўйиладиган нормадан +0,5 килограммдан ортиқ бўлган тарозилардан фойдаланганлигини ёки масса вергулдан кейинги биринчи ўнлик рақам ҳисобга олинмасдан бутун рақамгача яхлитланган ҳолда ёзилганлигини;

тарозилар ваколатли органлар томонидан текширилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага эга эмаслигини;

O`z DSt 841 стандарти талаблари бузилган ҳолда ташилган ва сақланган тойлар тортилганлигини исботласа тойларнинг массаси бўйича даъволар қондирилмайди.


32. Харидорнинг сертификатлаш ва тортиб кўриш натижаларига нисбатан даъволари тасдиқланмаган тақдирда даъволарни кўриб чиқиш билан боғлиқ барча харажатларни буюртмачи тўлайди.


33. Харажатларни қоплаш бўйича буюртмачи ва ижро этувчи ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича амалга оширилади.



VII. БУЮРТМАЧИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


34. Буюртмачи белгиланган тартибда расмийлаштирилган Мувофиқлик сертификати (Инспекция далолатномаси), Тойлар бўйича тортиш далолатномаси ҳамда Терминалда сифат ва миқдор бўйича қабул қилиш далолатномаси мавжуд бўлмаганда терминаллардан пахта толасини юклаб жўнатишга ҳақли эмас.


35. Буюртмачи харидорлар билан тузиладиган контрактларда пахта толасини фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги терминалларда сифат ва миқдор бўйича қабул қилишни назарда тутади, бунда харидор вакиллари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қабул қилинган пахта толаси туркумлари сифати ва массаси (той ичидаги брак бундан мустасно) бўйича даъво қилишга ҳақли эмаслиги шарти кўрсатилади.


36. Республика ҳудудидан ташқарида пахта толасининг тойлар ичидаги браки бўйича низоли масалаларни кўриб чиқиш зарурияти пайдо бўлган ҳолларда буюртмачи етказиб берувчининг мутахассисларига виза олишда кўмаклашиши зарур.


37. Буюртмачи ижро этувчига терминалларда доимий ваколатхона учун бино бериши шарт. Пахта толасини экспорт қилиш билан боғлиқ масалаларни ўз вақтида ва тезда ҳал қилиш мақсадида буюртмачи ижро этувчининг терминаллардаги вакилларига терминалларга келиб тушаётган, харидорлар томонидан қабул қилинаётган ва юклаб жўнатилаётган пахта толаси туркумлари тўғрисида ахборот бериши зарур.


38. Буюртмачи ижро этувчи ва етказиб берувчи томонидан тортилган тойлар массасини қайта текшириш учун жалб қилинаётган инспекция компанияларидан улар қўллаётган тарозиларнинг хато кўрсатиши тўғрисидаги маълумотларни ва ваколатли орган томонидан тарозилар текширилганлиги ҳақидаги гувоҳномани талаб қилишга ҳақли.



VIII. ЕТКАЗИБ БЕРУВЧИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


39. Етказиб берувчи:

- пресслаш цехида пахта толаси тойларини тортиш учун O`z DSt 841:1997 стандарти талабларига мувофиқ бўлган тарозиларни ўрнатиши;

- терминаллар (омборлар)га ифлосланмаган, ҳиди ва намлиги юқори бўлмаган, вагон нормасидаги типи ва нави бўйича бир турдаги туркумлар етказиб берилишини таъминлаш юзасидан барча чора-тадбирларни кўриши;

- намуна олиш жойларида пичоқ билан кесилган тойларни ўраш воситаларининг тикланишини таъминлаши;

- пахта тозалаш заводлари прессларида пичоқларнинг нормал ҳолатини ва уларнинг ўз вақтида алмаштирилишини таъминлаши;

- ижро этувчини пахта тозалаш заводларида пахта толаси намуналарини сақлаш ва зарур ҳужжатларни расмийлаштириш учун бино билан таъминлаши;

- пахта толаси тойларининг O`z DSt 841 стандартига мувофиқ ўраб-жойланишини, маркировка қилинишини ва ташилишини таъминлаши зарур.


40. Етказиб берувчи белгиланган тартибда расмийлаштирилган Мувофиқлик сертификати (Инспекция далолатномаси) ва Тойлар бўйича тортиш далолатномаси мавжуд бўлмаганда пахта толасини терминалга юклаб жўнатишга ҳақли эмас.


41. Тойлар ичида брак аниқланган ҳолларда еткзиб берувчи ушбу ҳажмларни сотиш ва қайтариш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар бўйича мулкий жавоб беради.


42. Харидорнинг туркумдаги ҳар бир тойнинг ўртача массасидаги фарқ +1,0 килограммдан ортиқлиги тўғрисидаги даъвоси тасдиқланган ҳолларда етказиб берувчи ва буюртмачи ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар пахта толаси туркумнинг ҳақиқий массаси бўйича амалга оширилади.





Низомга

1-ИЛОВА


Намуналар олиш далолатномаси шакли


"Сифат" марказининг _________________ минтақавий

лабораторияси ____-сон Намуналар олиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


Намуна олиш жойи _______________ 200__ й. "___" _________________

Тайёрловчининг номи _______________ Пахта толаси туркуми N _____

пахта тозалаш заводи коди

Пахта хом ашёси туркуми N __________ Пахта хом ашёси нави ______

Пахта хом ашёси класси __________

Селекция нави коди ______________

Пахта хом ашёси туркумидаги тойлар сони _____

Штрих-код тартиб рақами: Тойнинг тартиб рақами:

______________дан _____________гача ____________дан _________гача

______________дан _____________гача ____________дан _________гача

______________дан _____________гача ____________дан _________гача


Олинган намуналар сони ___ Олинган намуналар массаси, ___ кг

Ўраш, белги қўйиш ва бузилган ҳолатлар билан тайёрланган

тойларнинг тартиб рақами

________________________________________________________________

________________________________________________________________

Ф.И.О. __________________________

Имзо_______________________

Пахта тозалаш заводидаги "Сифат" маркази гуруҳ бошлиғи

Ф.И.О. __________________________


"Сифат" марказининг

танловчи-тарозибони

Имзо______________________




Низомга

2-ИЛОВА


"Сифат" марказининг ______________ минтақавий

лабораторияси _____-сон Той бўйича тортиб кўриш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


Тайёрловчининг номи ____________________      200__ йил "___" _________

пахта тозалаш заводи коди

Пахта толаси туркуми N __ Пахта толаси туркумидаги тойлар сони __

Штрих-коди тартиб рақами ________дан ___________гача

Тойлар т/р

Тойлар массаси, кг

Тойлар т/р

Тойлар массаси, кг

Тойлар т/р

Тойлар массаси, кг

Тойлар т/р

Тойлар массаси, кг

Тойлар т/р

Тойлар массаси, кг

Тойлар т/р

Тойлар массаси, кг

1


41


81


121


161


201


2


42


82


122


162


202


3


43


83


123


163


203


4


44


84


124


164


204


5


45


85


125


165


205


6


46


86


126


166


206


7


47


87


127


167


207


8


48


88


128


168


208


9


49


89


129


169


209


10


50


90


130


170


210


11


51


91


131


171


211


12


52


92


132


172


212


13


53


93


133


173


213


14


54


94


134


174


214


15


55


95


135


175


215


16


56


96


136


176


216


17


57


97


137


177


217


18


58


98


138


178


218


19


59


99


139


179


219


20


60


100


140


180


220


21


61


101


141


181


221


22


62


102


142


182


222


23


63


103


143


183


223


24


64


104


144


184


224


25


65


105


145


185


225


26


66


106


146


186


226


27


67


107


147


187


227


28


68


108


148


188


228


29


69


109


149


189


229


30


70


110


150


190


230


31


71


111


151


191


231


32


72


112


152


192


232


33


73


113


153


193


233


34


74


114


154


194


234


35


75


115


155


195


235


36


76


116


156


196


236


37


77


117


157


197


237


38


78


118


158


198


238


39


79


119


159


199


239


40


80


120


160


200


240


Брутто массаси ____ кг, Идишлар массаси_____ кг, Нетто массаси ____кг

Пахта тозалаш заводидаги "Сифат" маркази гуруҳ бошлиғи

М.Ў.

Имзо

Ф.И.О.

"Сифат" марказининг танловчи-тарозибони

Имзо

Ф.И.О.

Пахта тозалаш заводи вакили

М.Ў.

Имзо

Ф.И.О.




Низомга

3-ИЛОВА

______ -сон HVI тизимида СИНАБ КЎРИШ ДАЛОЛАТНОМАСИ


"ТАСДИҚЛАЙМАН"

"Сифат" маркази лабораторияси бошлиғи ______________________

__________ М.Ў. ________________

имзо                                  Ф.И.О.

Синаб кўриш далолатномасини расмийлаштириш намунаси

Office name            Андижон

(Лаборатория)

Gin number 133

(завод т/р)

Lot number 16

(туркум т/р)

HVI number 8

(HVI т/р)

Classer Ибрагимов

(Классификатор)

Т/р

Bale number

(тойлар т/р)

Classer Классификатор

HVI тизими

Sort

(Нави)

Class

(Класси)

Type

(Типи)

Staple

(Узунлик коди)

Length

(Узунлиги), дюйм

Mic

(Микронейр)

Strength

(Солиштирма узилиш юки), гс/текс

Rd

(қайтариш коэффициенти)

%

+b

(Сариқлик даражаси)

Trash Сode

(Ифлосланганлик коди)

SFI

(Калта тола индекси), %

Uniformity

(Узунлиги бўйича бир текисдалик индекси),

%.

Elongation

(Узилишда чўзилиши),

%

Remarks

(Изоҳ)

1

2

3

4

5

6

7

8

9

11

12

13

14

15

16

11

1

2820

1

4

4

37

1,15

4,6

34,6

78,7

8,1

5

8,7

85,1

6,7


2

2821

1

4

4

37

1,16

4,3

34,6

78,1

8,6

3

8,1

84,6

5,5

11

3

2822

1

3

4

37

1,16

4,7

32,7

77,8

7,8

5

10,0

83,9

5,8


4

2823

1

4

3

38

1,19

4,2

34,0

80,3

8,1

3

5,8

84,1

6,1

41, 77

5

2824

1

4

3

38

1,21

4,3

36,7

78,3

8,5

4

9,4

83,8

5,9


6

2825

1

4

4

37

1,16

4,4

34,6

77,8

8,8

5

6,1

83,7

5,5


7

2826

1

4

4

36

1,12

4,6

32,7

78,4

8,1

5

6,7

84,4

5,9

91

8

2827

1

4

3

38

1,16

4,4

34,8

78,2

8,0

4

12,5

83,7

5,6


9

2828

1

4

4

36

1,13

4,5

33,2

78,1

7,9

4

6,4

84,8

6,2


10

2829

1

4

3

38

1,19

5,0

33,6

78,7

8,2

4

5,8

82,0

5,7


MIN

1

3

3

36

1,12

4,2

32,7

77,8

7,9

3

5,8

82,0

5,5


MAX

1

4

4

38

1,21

5,0

36,7

80,3

8,8

5

12,5

85,1

6,7


AVERAGE (Ўртача)

37,2

1,16

4,5

34,15

78,44

8,21

4,2

7,95

84,01

5,89


STD. DEV. (Ўртача квадрат оғиш)

0,79

0,03

0,24

1,20

0,72

0,32

0,79

2,22

0,86

0,37


CV % (Ўзгариш коэффициенти)

2,12

2,37

5,24

3,51

0,92

3,91

18,78

27,88

1,02

6,27


Classer (Классификатор)__________________________ Линия супервайзери ________________________




Низомга

4-ИЛОВА


EXTMATTER (бегона аралашмалар коди) устунида

классификатор томонидан кўрсатиладиган пахта

толаси сифатининг нуқсонлари

КОДЛАРИ

Нуқсон номи

Даражаси

Коди

1. Тола намуналари тузилмасининг ташқи кўриниш намуналарига номувофиқлиги (PREPARATION)


Заиф

Кучли

01

02

2. Тола намуналари тузилмасининг ташқи кўриниш намуналарига номувофиқлиги


Ранг

Қора шира

Чиқиндилар

Улюк

Момиқ


03

04

05

06

07

2. Ғўза пояси пўстлоғи ва чўпи мавжудлиги (BARK/STALK)


Паст

Юқори


11

12

3. Ўтлар мавжудлиги (GRASS)


Паст

Юқори


21

22

4. Уруғлар бўлаклари мавжудлиги (SEED-COATER fragments)


Паст

Юқори

Уруғ уяси


31

32

33

5. Мойланган тола мавжудлиги (OIL)


Заиф

Кучли


41

42

6. Толада қивчинлар мавжудлиги (SPINDLE TWIST)


Паст

Юқори


51

52

7. Бошқа аралашмалар мавжудлиги (OTHER)


Паст

Юқори

Ҳид

Тамғалаш

Ўраш


61

62

63

64

65

8. Битта тойдаги толанинг ҳар хил нави (Two sided bale)



75

9. Чигитдан пахтани қайта ажратиш (REGINNID)



76

10. Толани қайта пресслаш (REPACKED)



77

11. Биринчи нав толанинг Ифлос классидан ортиқча ифлосланиши (Below Grades)



81

12. Иккинчи нав толанинг Ифлос классидан ортиқча ифлосланиши (Below Grades Light Spotted)



82

13. Учинчи нав толанинг Ифлос классидан ортиқча ифлосланиши (Below Grades Spotted)



83

14. Тўртинчи нав толанинг Ифлос классидан ортиқча ифлосланиши (Below Grades Tinged)



84

15. Бешинчи нав толанинг Ифлос классидан ортиқча ифлосланиши (Below Grades Yellow Stained)



85

16. Чигитдан пахтани валикли ажратишда олинган ўрта толали пахта (UPLAND - PIMA GIN)



91

17. Чигитдан пахтани аррали ажратишда олинган узун толали пахта (PIMA- UPLAND GIN)



92

18. Ўрта толали пахтада узун толали Подмеска

(PIMA- UPLAND)



93

19. Узун толали чирик пахта (FIRE DAMAGED - PIMA)



94

20. Сув билан зарарланган узун толали пахта

(WATER DAMAGED - PIMA)



95

21. Узун толали пахтада ўрта толалининг аралашуви

(UPLAND - PIMA)



96

22. Ўрта толали чирик пахта (FIRE DAMAGED - UPLAND)



97

23. Сув билан зарарланган ўрта толали пахта

(WATER DAMAGED - UPLAND)


98




Низомга

5-ИЛОВА


Пахта толасини Синаб кўриш далолатномаси протоколи шакли

(Тўлдириш намунаси)

"Т А С Д И Қ Л А Й М А Н" _________________________________

Сифат маркази лабораторияси бошлиғи

N UZ.AMT.07.MAI.475 (___________)

(лаборатория коди) ___________________________________

(манзил)

__________           ____________________

         имзо      М.Ў.                    Ф.И.О.


______-сон Синаб кўриш протоколи


____________ ш.                                         200__ й. "___" ________________


Тайёрловчининг номи __________________________ 200 ___ йил ҳосили

пахта тозалаш заводи коди


Синаб кўриш натижалари:

Туркум т/р

Тойлар сони (та)

Нетто массаси (кг)

Селекция коди

Типи

Нави/

класси

Штапель узунлиги, кодларда

Микронейр


Изоҳ

26

222

49988

52

5

1/ўрта

35

4,4

Линия супервайзери

Имзо

М.Ў.

Ф.И.О.

Классификатор

Имзо

Ф.И.О.




Низомга

6-ИЛОВА


Мувофиқлик сертификатини тўлдириш

НАМУНАСИ


               



НАЦИОНАЛЬНАЯ СИСТЕМА СЕРТИФИКАЦИИ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН



          



Узбекский центр сертификации хлопкового волокна "Сифат"



город Ташкент, улица М.Уйгура, тупик К.Шарк, 109        UZ.АМТ.06.МАI.065



(Наименование органа по сертификации, адрес, N Гос.реестра)



             




N 0346801



              




СЕРТИФИКАТ СООТВЕТСТВИЯ



     




Зарегистрирован в Государственном реестре




"14"   октябрь    2005 г.




N UZ.SMT.01.065.-0433452




Действителен до “14” апрель 2006 г.




Код ОКП 811110




Код ТН ВЭД 520100900




      



АООТ х/з "Аккурган" Республика Узбекистан



(предприятие, фирма, страна-изготовитель)



            

Настоящий сертификат удостоверяет, что идентифицированная должным образом продукция:



     



Волокно хлопковое



     



     



(наименование, тип, вид, марка)



       



     



Согласно приложения



(количество или серийное производство)



   



соответствует требованиям нормативной документации

O`z DSt 604:2001



        

"Волокно хлопковое. Технические условия"



Схема сертификации:

    N 7



Заявитель (изготовитель, продавец)

           АООТ х/з "Аккурган"




(нужное подчеркнуть)







Ташкентская область, Аккурганский район



(адрес)



        

Сертификат выдан на основании:



а) документов

       Акт отбора проб N 17 от 12.10.2005 г. ОС “Сифат”



    



      



       



   

б) испытания образцов

     

       Протокол испытаний N 224 от 14.10.2005 г.



выданный Узбекским центром "Сифат", Ташкентская региональная лаборатория



UZ.АМТ.07.МАI.475(12)



  

в) акта проверки производства

     

                Не предусмотрен схемой сертификации



Инспекционный контроль осуществляет

  Не предусмотрен схемой сертификации



с периодичностью

     



   



     

Особые отметки:

     

      Сертификат соответствия без приложения недействителен


       



    

Знак соответствия проставляется:

      

     Не предусмотрен схемой сертификации



     



      



       

Примечание: Копия сертификата действительна только после заверения печатью органа по сертификации или держателем



         



Руководитель органа



по сертификации







(подпись)


(Ф.И.О.)



Уполномоченный представитель Узбекского центра "Сифат"



при Ташкентской региональной лаборатории



     


            




Низомга

7-ИЛОВА


Мувофиқлик сертификатига илова шакли


_____-сон Мувофиқлик сертификатига

ИЛОВА

Давлат реестри тартиб рақами __________________


____________ ш.                                              200__ й. "____" ___________


Маҳсулот номи: Пахта толаси

Завод/ туркум

т/р

Тойлар сони, дона

Туркумнинг нетто массаси

(кг)

Сифат назорати натижалари

Изоҳ

Типи

Нави/

Класси

Штапель узунлиги, кодларда

Микронейр


"Сифат" маркази Сертификатлаш

органининг ________________ минтақавий

лабораторияси ваколатли вакили


___________               М.Ў.                   _________________________

         имзо                                                                                      Ф.И.О.





Низомга

8-ИЛОВА


Пахта толасининг O`z DSt 604 талабларига

номувофиқлиги тўғрисидаги хабарнома шакли

________________________________________________________________

"Сифат" маркази лабораториясининг номи


Пахта толасининг O`z DSt 604 стандарти талабларига

номувофиқлиги тўғрисидаги

- сон БИЛДИРИШНОМА


200___ йил "____" _________________


Биз, қуйида имзо чекувчилар - "Сифат" маркази вакиллари, Сизга

хабар қиламизки, -______ сон туркум бўйича _______________________

                                                                                            пахта тозалаш заводининг номи ва коди

пахта тозалаш заводида олинган пахта толаси намуналарини кўриб

чиқишда уларнинг O`z DSt 604 талабларига қуйидаги кўрсаткичлар

бўйича номувофиқ деб ҳисобладик:

________________________________________________________________

________________________________________________________________

________________________________________________________________

________________________________________________________________

________________________________________________________________

________________________________________________________________

________________________________________________________________

________________________________________________________________

________________________________________________________________

________________________________________________________________

________________________________________________________________

________________________________________________________________

________________________________________________________________

________________________________________________________________

Минтақавий лаборатория бошлиғи

Имзо

М.Ў.

Ф.И.О.

Классификатор

Имзо

Ф.И.О.




Низомга

9-ИЛОВА


Пахта толасининг инспекция далолатномаси шакли

"Т А С Д И Қ Л А Й М А Н" _________________________________

Сифат маркази лабораторияси бошлиғи

N UZ.AMT.07.MAI.475 (___________)

(лаборатория коди) ___________________________________

(манзил)

__________           ____________________

                    имзо      М.Ў.               Ф.И.О.


200 __ й. "____" ___________                                          ______________ ш.


ПАХТА ТОЛАСИНИНГ ИНСПЕКЦИЯ ДАЛОЛАТНОМАСИ

______- СОН


Буюртмачи _____________________________________________________

Ушбу далолатнома тасдиқлайдики, пахта толаси

__________________________ пахта тозалаш заводи 200 ___ йил ҳосили

                  (номи ва коди)

Туркум т/р __________ Тойлар сони __________ Нетто массаси _______

нави _____________ Класси ___________ Штапель узунлиги __________

Микронейр ____________

Толанинг (Oz DSt 604 стандарти талабларига жавоб бермайдиган) тавсифи

________________________________________________________________

________________________________________________________________

________________________________________________________________

________________________________________________________________

________________________________________________________________

________________________________________________________________

________________________________________________________________

________________________________________________________________

________________________________________________________________


Линия супервайзери

Имзо

М.Ў.

Ф.И.О.

Классификатор

Имзо

Ф.И.О.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 36-сон, 359-модда.
































Время: 0.0065
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск