язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Пахтачилик/ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 15.10.2010 й. 171-сон "2007 йилда етиштирилган пахта хом ашёсини охиригача тўлиқ йиғиб-териб олишни қўшимча рағбатлантириш тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 21.10.2010 й. 1720-1-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.10.2010 й.

N 1720-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ

15.10.2010 й.

N 171


БУЙРУҒИ



"2007 йилда етиштирилган пахта хом ашёсини

охиригача тўлиқ йиғиб-териб олишни қўшимча

рағбатлантириш тўғрисидаги вақтинчалик

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқни ўз

кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида


(2010 йил 31 октябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 апрелдаги "Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-842-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 17-сон, 130-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2007 йил 13 сентябрдаги "2007 йилда етиштирилган пахта хом ашёсини охиригача тўлиқ йиғиб-териб олишни қўшимча рағбатлантириш тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 170-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1720, 2007 йил 25 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 39-сон, 406-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, "Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати" уюшмаси, "Ўзпахтасаноат" уюшмаси, Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси ва Ўзбекистон "Сифат" маркази билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Вазир                                                                                             З. Рузиев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 42-43-сон, 372-модда.