Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.08.2008 й. ПҚ-948-сон "2008 йил ҳосили пахта хом ашёсини ўз вақтида ва сифатли йиғиб-териб олишни таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

20.08.2008 й.

N ПҚ-948



2008 ЙИЛ ҲОСИЛИ ПАХТА ХОМ АШЁСИНИ

ЎЗ ВАҚТИДА ВА СИФАТЛИ ЙИҒИБ-ТЕРИБ

ОЛИШНИ ТАЪМИНЛАШГА ДОИР ТАШКИЛИЙ

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


2008 йил ҳосили пахта хом ашёсини сифатли йиғиб-териб олишга ўз вақтида тайёргарлик кўриш ва уни уюшқоқлик билан ўтказиш, шунингдек тузилган контрактация шартномалари бажарилишини таъминлаш мақсадида:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, "Ўзпахтасаноат" ва "Ўзагромашсервис" уюшмалари раҳбарлари зиммасига 2008 йил пахта ҳосили йиғим-теримини тегишли даражада ташкил этиш ва хом ашёсини сифатли қабул қилиш, шунингдек пахта йиғим-терими кампанияси даврида пахтани қайта ишлаш корхоналари, тайёрлов пунктлари, йиғим-терим техникаси, юклаш-транспорт воситаларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги "Ўзпахтасаноат" ва "Ўзагромашсервис" уюшмалари, ҳудудий транспорт ташкилотлари билан биргаликда:

2008 йилнинг 25 августигача ташкилий-иқтисодий тадбирлар комплекси ҳамда пахтани қайта ишлаш корхоналари, тайёрлов пунктлари, йиғим-терим техникаси ва зарур юклаш-транспорт воситалари қабул қилиб олиниши тугалланишини;

йиғим-терим ва юклаш-транспорт техникасига, шунингдек пахта хом ашёсини қабул қилиш ва қайта ишлашда иштирок этадиган барча машина-ускуналарга ўз вақтида хизмат кўрсатиш бўйича эҳтиёт қисмлар ва таъмирлаш материалларининг тегишли захираси тайёрланишини;

корхоналар ва ташкилотларнинг пахта хомашёсини ташишга яроқли бўлган транспорт воситалари шартнома асосида жалб этилишини;

пахта терувчилар учун зарур ижтимоий-маиший шароитлар яратилишини, шунингдек йиғим-терим кампаниясини уюшқоқлик билан ўтказишга доир бошқа зарур чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласинлар.

Тайёрланган объектлар ва техниканинг қабул қилиб олинганлиги тўғрисида шу йилнинг 1 сентябригача Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзпахтасаноат" ва "Ўзагромашсервис" уюшмаларининг 2008 йил ҳосили пахта хом ашёсининг харид нархларини 2007 йилги тариф ставкаларига нисбатан 22 фоизга ҳамда қўлда ва машинада йиғиб-териб олишдаги тариф ставкалари (тўловлар)ни 25 фоизга ошириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги "Ўзпахтасаноат" уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва қишлоқ туманлари ҳокимликлари билан биргаликда бир ҳафта муддатда 2008 йил пахта ҳосили учун харид нархларининг янги прейскурантини пахта етиштирувчи фермер хўжаликларига маълумот учун етказсин.

Пахта етиштирувчи фермер хўжаликларига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган нархлардан келиб чиқиб, теримчиларга ҳар беш кунда, зарур ҳолларда эса ҳар куни амалда топширилган пахта хом ашёси миқдори учун ҳақ тўланишини таъминлаш тавсия қилинсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки "Ўзпахтасаноат" уюшмаси, "Пахта-банк" ва бошқа тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда пахта йиғим-теримида, пахта хом ашёсини транспортда ташиш ва тайёрлашда банд бўлган ходимларнинг меҳнатига ўз вақтида ҳақ тўланишини таъминласинлар.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги "Ўзагромашсервис" уюшмаси билан биргаликда, пахта етиштирувчи фермер хўжаликларининг таклифларини ҳисобга олган ҳолда, пахта териш машиналаридан имкон қадар самарали фойдаланишни таъминлаб, ҳосили ушбу машиналарда териладиган пахта далаларини белгиласинлар.


6. "Ўзпахтасаноат" уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси билан биргаликда пахта хом ашёси учун пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари билан прейскурант нархлари бўйича жорий йилда 90 фоиз миқдорида ҳамда пахта толаси сифати ва чиқишини ҳисобга олган ҳолда 10 фоиз миқдорида қайта ишлаш тугаллангандан кейин ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинишини таъминласин.


7. "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси ва "Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компанияси ёнилғи-мойлаш материалларининг зарур захираси яратилишини ҳамда уларнинг пахта хом ашёси йиғим-теримида, уни ташиш ва қайта ишлашда банд бўлган фермер хўжаликларига, машина-трактор паркларига, автотранспорт корхоналарига ҳамда бошқа ташкилотларга мазкур ишларни бажариш учун зарур ҳажмларда, лимит бўйича ажратилган дизель ёқилғиси қийматининг 60 фоизи, биржа савдолари орқали харид қилинадиган автобензин, суюлтирилган газ ва дизель ёнилғиси қийматининг 100 фоизи олдиндан тўлангандан кейин узлуксиз етказиб берилишини ташкил қилсин.


8. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                         И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2008 йил, 8-сон, 467-модда.





















































Время: 0.0033
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск