Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик, галлачилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.12.2003 й. 578-сон "Чигит экиш учун агротехника тадбирларини ўтказиш чора-тадбирлари ва 2004 йилда пахта етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.12.2003 й.

N 578



ЧИГИТ ЭКИШ УЧУН АГРОТЕХНИКА

ТАДБИРЛАРИНИ ЎТКАЗИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ВА 2004 ЙИЛДА ПАХТА ЕТИШТИРИШНИНГ

ПРОГНОЗ ҲАЖМЛАРИ ТЎҒРИСИДА


2004 йил пахта ҳосили учун агротехника тадбирларини ўз вақтида ва сифатли ўтказиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, "Ўзпахтасаноат" уюшмасининг 2004 йилда пахта етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисидаги таклифи иловага мувофиқ қабул қилинсин.

Пахта етиштиришнинг кўрсатилган ҳажмларига 2004 йил ҳосили учун пахта етиштирувчи хўжаликлар ва тайёрлов ташкилотлари ўртасида контрактация шартномалари тузишда назорат кўрсаткичлари сифатида қаралсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, "Ўзпахтасаноат" уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Пахтачиликни ривожлантириш кенгаши тавсияларини ҳисобга олган ҳолда икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига:

жаҳон бозорида пахта толасига шаклланаётган конъюнктурадан ва алмашлаб экиш жорий этилишидан келиб чиқиб чигитнинг районлаштирилган ва истиқболли навларини жойлаштириш;

чигитни плёнка остида экиш майдонлари;

чигит навларининг жаҳон пахта бозорида харидоргир бўлган истиқболли навлари яратилишини рағбатлантирувчи селекция навларига тузатиш коэффициентлари бўйича таклифлар киритсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пахта нархларини шакллантириш механизми тўғрисида" 2002 йил 20 августдаги ПФ-3114-сон Фармонига мувофиқ белгиланадиган пахта хом ашёсининг харид нархларини ҳисобга олган ҳолда тижорат банклари, "Пахтасаноат" ҳудудий бирлашмалари билан биргаликда, 2003 йил декабрь ойидан бошлаб қишлоқ хўжалиги корхоналарига аванс беришни ва 2004 йил ҳосили учун контрактация шартномалари тузган фермер хўжаликларига тўғридан-тўғри имтиёзли кредит беришни агротехника тадбирларига қатъий мувофиқ ҳолда амалга оширсин.


4. 2004 йилда:

давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта толаси ҳажми амалда етиштириладиган пахта хом ашёси ҳажмининг 50 фоизи миқдорида;

Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 31 октябрдаги 421-сон, 2001 йил 2 майдаги 201-сон ва 2001 йил 26 ноябрдаги 461-сон қарорларига мувофиқ Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Осиё тараққиёт банки иштирокидаги лойиҳалар амалга оширилаётган туманлар ва қишлоқ хўжалиги корхоналари учун пахта хом ашёси харидининг белгиланган тартиби ва принциплари;

Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 26 декабрдаги 501-сон қарори билан тасдиқланган пахта хом ашёси учун унинг сифат кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда ҳисоб-китоб қилиш тартиби сақлаб қолинсин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзагромашсервис" уюшмасига:

ерларнинг ўз вақтида ва сифатли шудгорланиши, ювилиши ва текисланишини, гипсланган ва зичлашган тупроқларнинг имкони борича чуқур юмшатилишини, кузги шудгорлашдан олдин фосфорли ва органик ўғитлар солинишини ташкил этиш;

чигит экиш учун мўлжалланган ерларда январь-февраль ойларида пушта олиш амалиётини жорий этиш;

кучли шўрланган ерларга чигит экмаслик;

ерларнинг ботқоққа айланишининг, ғўза зараркунандалари ва касалликлар билан зарарланишининг олдини олиш учун чигит экиш мўлжалланган майдонлар яқинига шоли ва маккажўхори экмаслик;

Қорақалпоғистон Республикасининг жанубий туманларида шоли экмаслик;

ширкат хўжаликлари, фермер хўжаликлари билан тузилган шартномалар асосида хўжалик ички коллектор-дренаж тармоқларини тозалаш тавсия этилсин.


6. Қуйидагилар:

"Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари билан пахтачилик хўжаликлари контрактация шартномаларини ўз вақтида тузиш юзасидан жавобгарлик - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига;

пахтачилик хўжаликларига агротехника тадбирларини ўтказиш учун механизациялашган хизматларни ўз вақтида кўрсатиш, техникани таъмирлаш учун зарур эҳтиёт қисмлар етказиб бериш юзасидан жавобгарлик - "Ўзагромашсервис" уюшмасига, "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компаниясига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига;

пахта етиштирувчи хўжаликларга тузилган шартномалар бўйича минерал ўғитларни ўз вақтида етказиб бериш юзасидан жавобгарлик - "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компаниясига, кимёлаштириш воситаларини ўз вақтида етказиб бериш юзасидан жавобгарлик - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш марказига;

ҳақининг 30 фоизини олдиндан тўлаган тақдирда хўжаликлар ва машина-трактор паркларини ёнилғи-мойлаш материаллари билан узлуксиз таъминлаш юзасидан жавобгарлик - "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компаниясига юклансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 30 декабрдаги

578-сон қарорига

ИЛОВА



2004 йилда пахта етиштиришнинг

ПРОГНОЗ ҲАЖМЛАРИ


Ялпи ҳосил,

минг тонна


Қорақалпоғистон Республикаси


176,0

вилоятлар:



Андижон


310,0

Бухоро


360,0

Жиззах


230,0

Қашқадарё


410,0

Навоий


110,0

Наманган


270,0

Самарқанд


235,0

Сурхондарё


345,0

Сирдарё


264,0

Тошкент


275,0

Фарғона


340,0

Хоразм


275,0

Жами


3600,0







































Время: 0.0071
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск